cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

ZIYOLI ADABIYOTCHILAR

Ziyolilar uchun

إظهار المزيد
لم يتم تحديد البلدلم يتم تحديد اللغةالدين والقيم الروحية78 040
مشاركات الإعلانات
847
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
لا توجد بيانات30 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Бу одамни олдида йўқ бўлиб кетамиз, биз хам ўзимизча одаммизда Бу одамни танийсизми?! Бу одам инсониятнинг энг буюк шахсларидан биридир! Бу инсоннинг қилган хайрли ишларининг ҳисобини ёлғиз Аллоҳ билади. 11 миллиондан ортиқ одам Африкада шарофати ила мусулмон бўлган. 6 миллион нусха Қуръони Каримни янги мусулмонларга тарқатган. 95000 га яқин артизан қудуғи қаздирган (Африка бўйлаб). 95000 толиби илмни маош билан таминлаган. 15000 етимни ўз қарамоғига олган. 5700 га яқин масжид бино қилган. 860 мадраса қурдирган. 840 та қорихона барпо қилган. 204 та исломий марказ очган. 124 та шифохона, тиббий марказ қурган. 40 га яқин давлатда ифторликлар уюштириб, миллионлаб рўзадорларга хизмат кўрсатган. 4 та университет очган. Биласизми бу одам ким? У кувайтлик шайх Абдурраҳмон Сумайт (1947 — 2013). Аллоҳ у кишининг хайрли амалларини ўзига ҳамроҳ қилсин! Ҳазра Абдурраҳмон болаликларида босиқ, шижоатли, аълочи ўқувчилардан бўлганликларини оналари айтганлар. Олти ёшдан масжидга чиққанлан. Доим қўлларида таёқ бўлган. Худди ўзларини Африка жунглиларида юргандек ҳис этганлар. Болаликларида Пайғамбар алайҳиссалом ва саҳобаларнинг қаҳрамонликлари ҳақида ҳикоялар кўп эшитганлар. Бағдод, Ливерпуль университетларини тамомлаб, тропик касалликлар бўйича шифокор бўлганлар. 1981 йилда турмуш ўртоқлари билан Африкага кетганлар. 30 йил давомида қитъада 11 миллион африкалик у кишининг шарофатлари билан Исломни қабул қилган. Ас-Сумайт хазратлари 2013 йилда Қувайтда вафот этганлар. Аллоҳ жойларини жаннатда қилган бўлсин! © Анвар Икром
إظهار الكل...
👍 15🔥 3🏆 1
Photo unavailableShow in Telegram
إظهار الكل...
Bryus Lining noyob qobiliyatlari haqida 18 fakt

Bryus Li tufayli Gollivud kung-fu nimaligini o‘rgandi. Jang san’atlari ustasi va instruktori, faylasuf, rejissor hamda Jit Kun Do asoschisi Bryus Li juda erta — 32 yoshida hayotdan ko‘z yumdi. “Interesniye fakti” sayti uning favqulodda iste’dodini isbotlaydigan faktlarni yodga oldi. 1. Sekinlashtirilgan syomka Bryus Lining tezligi shu qadar yuqori ediki, u ovqatlanish tayoqchasi yordamida havodagi guruchni tutib olishga qodir edi. Tomoshabinlar uning harakatlarini farqlay olishi uchun filmlarda jang sahnalari…

🔥 3
إظهار الكل...
Ilon Mask milliardlarini qanday topgan?

"Haqiqiy hayotdagi Toni Stark" deb ataluvchi Ilon Mask o‘z harakatlari bilan milliarderlikka erishgan muhandis, kelajakni oldindan ko‘ra bilgan olim va sarmoyachi hisoblanadi. Ilm-fan, texnologiya va moliya sohalarida yuksak cho‘qqilarga erishgan Mask ikki yirik kompaniya — Tesla Motors korporatsiyasi (NASDAQ: TSLA) va SpaceX xususiy kompaniyasining Bosh ijrochi direktoridir. U o‘z boyligining katta qismini 20 yildan ortiq muddat davomida avvalgi kompaniyalarini sotish yoki aksiyalarni savdoga qo‘yish bilan…

🔥 2
01:12
Video unavailableShow in Telegram
2.32 MB
Инсон танасидаги энг улкан илоҳий мўъжизалардан бири, бу ДНК (дезоксирибонуклеин кислота) ҳамда бетакрор бармоқ изларидир. Ер юзида яшайдиган жамики инсонларда бирининг бармоқ изи бошқасиникида топилмайди, ҳатто ўхшаши учрамайди ҳам. Агар бир рассомни фараз қилиб кўрсак, у йигирмата кишининг бармоқ изини чизишга киришса, у ўта жумбоқ бўлгани сабаб уни аниқлик билан чизишга қурби етмайди. Эй инсон! Сен (бошқа ҳар бир инсон каби ўзингга хос бўлиб) ажралиб турасан. Роббимиз инсон жисмида шундай содда нарсани яратиб, мўъжиза бўлишини ирода қилди. Лекин бу яшириб, шифрлаб қўйилган мўъжиза сен ўйлаганингданда мураккаброқдир. Аллоҳ таоло Зарият сурасининг 21-оятида: «(Эй инсонлар) ўзларингизда (ушбу ҳаётга келиб-кетишингиздан тортиб, вужудларингиздаги ҳар бир аъзойингизда, балки ҳар бир ҳужайрангизнинг нақадар нозик тартиб-интизом билан яратилиб, ўз ўрнига жойлаштирилганида ва ўз зиммасидаги Яратган буюрган вазифани қулоқ қоқмасдан адо этиб боришида) ишонгувчи зотлар учун (Аллоҳнинг кудратига далолат қиладиган) оят-аломатлар бордир. Ахир кўрмайсизларми?!» деб айтган. Қиёмат сурасининг 4-оятида: «Йўқ, Биз унинг бармоқларини (ҳам) тиклаб-жойига келтиришга Қодир бўлган Зотдирмиз!» деб айтган. Изоҳ: Аллоҳ таоло Қиёмат Кунида ҳар бир инсоннинг бармоқларигача тиклаб, асл ҳолига келтириши ҳақида хабар берилмоқда. Шундай кичик нозик бармоқларни тиклашга Қодир бўлган Зот бошқа суяк-сўнгакларни ҳам тиклай олиши шубҳасиздир. Чунки дунёдаги ҳеч бир кишининг бармоқ изи иккинчи кишининг бармоқ изига ўхшамайди. (Бу ҳақиқатни илм-фан ўрганиб, исботлашидан неча аср илгари Қуръони Карим бир оғиз сўз билан айтиб қўйганининг ўзи барча инсонни ҳар бир бармоғигача яратган ҳам, ушбу азиз Китобни юборган ҳам Ёлғиз Аллоҳ эканига очиқ далолатдир)! Холиқ (мутлақ вужудга келтирувчи) ва Мубдиъ (асос солувчи) Зот покдир!
إظهار الكل...
👍 6🔥 3
Photo unavailableShow in Telegram
👍 14🔥 2🏆 1
ИБРАТ БЕКАТИ Раҳматли шайх ҳазратлари Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасига муфтий бўлган кезлари. Ҳузурларига раҳбарлардан бири келибди ва суҳбат асносида ҳазил аралаш: - Ҳазрат, бизга эллик миллион сўм бериб туринг!, - дебди. Эллик миллион ўша даврда жуда катта маблағ ҳисобланарди... - Бизда унча пул йўқ!, - дебдилар Ҳазрат. - Масжидларда пул кўп, дейишадику?!, - яна «ҳужум»ни давом эттирибди раҳбар. Ҳазрат у кишидан: - Неччига кирдинггиз?, - деб сўрабдилар. - Эллик учга. - Шу кунгача масжидга қанча пул бергансиз? - Ростини айтсам бир сўм ҳам бермаганман. - Ҳамма ҳам сизга ўхшаганда!, - дебдилар ✨Ҳазрат роҳимаҳуллоҳ. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг айрим ноўрин саволларга ажойиб жавоблари: – Кимларнинг тавбаси қабул бўлмайди? – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ: Тавба қилмаганларнинг. – Шайх ҳазратлари, баҳорда лайлак пасайиб учса, нима бўлади? – Лайлак пасайиб учган бўлади. – Шайх ҳазратлари, Қуръонда сумалак хақида бирор нарса ёзилганми? – Қуръони Карим пазандачилик китоби эмас, у инсониятни ҳидоятга бошловчи китоб! – Шайх ҳазратлари, анжир дарахтини ёқса бўладими? – Бўлади, яхши ёнади! – Одам кийиб юрадиган иштонини ёстиғини устига қўйиб ётса нима бўлади? – Нима бўларди, сал баланд бўлади! – NIKE крассовка кийсам бўладими? – Размери тўғри келса, кийинг! – Шайх ҳазратлари, ҳозирда бош уриштириб кўришиш урфга кирди, бу мумкинми? – Ҳа, ёрилмаса мумкин! – Шайх ҳазратлари, чет элдаги мадрасаларда, масалан, Туркияда таълим олиб келса бўладими? Келгандан кейин мyаммо бўлмайдими? – Бўлади – Шайх ҳазратлари, Рим папаси нега мусулмонлардан узр сўрамади? – Буни ўзидан сўраш керак! – Шайх ҳазратлари, мен балиқ тутишни яхши кўраман, илмоққа чувалчангни тиқиш гуноҳмасми? – Йўқ, гуноҳмас, лекин бировларни вақтини олиш гуноҳ! Улуғ устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳамад Юсуф ҳазратларини АЛЛОҲ ўз раҳматига олсин, жойлари жаннат боғларидан бўлсин! Амийн, Амийн, Амийн, Амийн.
إظهار الكل...
👍 21
Photo unavailableShow in Telegram
👍 2
МЕН КАПИТАЛИЗММАН! • Салом! • Мен капитализмман! • Қизчаларингизни Барби қўғирчоқлари билан ўйнаб, улғайишини таъминладим… • Энди улар юзларини операция қилиш учун пул сўраётганидан нега ажабланасиз?! • Мен капитализмман! • Ўз ғоям йўлида баҳайбат мода майдонини ташкил қилдим ва истаган мақсадимга эришдим. • Бугун ўн етти ёшлик қизларнинг аксарияти ўзининг табиий кўринишидан норози! • Мен чизган чизиқда юриш учун юзини, кўзини, бурун ва лабини ўзгартирмоқда! • Мен капитализмман! • Бир аёл мода майдонини ўн беш минут кузатса ўз жисмини ёқтирмай қолиши аниқ! • Мен капитализмман! • Сизнинг дунёқарашингизни шу қадар ўзгартириб юбордим-ки, ўғрининг ҳаёти сизга қаҳрамоннинг ўрнак ҳаётидек туюлмоқда! • Сизни бир кунда ўртача беш-олти соат бемаъни нарсаларни кўриб ўтирсангиз ҳам, вақтингизнинг исроф бўлганини эмас, балки чоғ бўлганини тушунадиган қилиб қўйдим! • Сиз китоб ўқимайдиган, ижод қилмайдиган, фақат еб, кийинадиган истеъмолчига айланиб бўлдингиз! • Мен капитализмман! • Менинг ғоям сабабли ер юзида қонлар оқмоқда, мол талошида ака укасини, ўғил отасини ўлдирмоқда! • Бу жанжалнинг бир парчаси сизсиз, лекин буни сезмайсиз! • Бир йилда йигирма миллион бола очликдан ўлар экан, сиз қорнингизни қандай йўқотиш ҳақида бош қотирасиз, югуриб терлайсиз, ёғларингизни эритиш ғамини ейсиз! • Мен капитализмман! • Менинг амалдаги ғоям сабабли ер юзида бир миллиард тўрт юз миллион инсон оч! • Мен капитализмман! • Старбакс учун қаҳва далаларида ишлайдиган деҳқон бир истакон қаҳва сотиб олиши учун уч кун ишлаши керак! • Мен капитализмман! • Узоқ шарқда олти ёшдан ўн икки ёшга қадар қизлар икки юз доллар учун фаҳш йўлида сотилмоқда! • Мен капитализмман! • Эркин бозор иқтисодиёти дунёнинг энг катта ёлғони! • Бозор сизсиз, товар ҳам сиз, олувчи ҳам! • Мен капитализмман! • АҚШ аҳолисининг йигирма тўрт фоизи миллиардер бўлиш учун ўз оиласидан воз кечишга тайёр эканини баралла айтмоқда! • Мен капитализмман! • Аёллар! • Сизлар шошилинг, виктория секретга югуринг, бир ҳовуч матоҳ учун юз доллар тўлаб кўринг, ўзингизни бахтиёр хис қилишингизга кафолат бераман! • Мен капитализмман! • Ўн беш ёшли боланинг айпад олиш учун буйрагини сотганини эшитиб бошим осмонга етди! • Бу менинг орзуйим! • Мен учун ҳам нарсасини фидо қила олишларинг керак! • Мен капитализмман! • Лондоннинг ўзида Мадоннага оид саккизта уй бор, бу уйлар ўртача олти юз кишига бошпана бўлиши мумкин қадар кенг! • Агар Мадонна концет берса сиз охирги пулингизни тўлаб концертга киринг, ишонаверинг, пушамонлик ҳам сизга кайф берадиган бўласиз! • Мен капитализмман! • Тайланднинг Дисней фабрикасида ишлайдиган ишчи Диснейлендга кириши учун эллик беш кун ишлаши лозим! • Африка ўлкалари дунё олтин захирасининг тўқсон фоизига эга бўлишига қарамасдан дунёда фақат тўрт дона африкалик миллиардер бор! • Мен капитализмман! • Африкадан ҳар йили саккиз ярим миллиард доллар қийматида пирланта чиқади, агар шу пуллар фақат Африка ўлкалари учун сарфланса у ерда ҳозирги вақтдаги очлик муаммоси ҳал бўларди! • Лекин бу муаммони ҳал қилмайман! • Очлар ўлаверади, сиз эса еб бўлмайдиган пирлантани хоҳлайверасиз! • Мен капитализмман! • Сиз пирланталарни яхши кўрасиз! • Ҳиндистонда шу пирланталар бир миллион ишчи томонидан ишлаб чиқарилмоқда ва уларнинг кунлик ойлиги бир доллар атрофида! • Мен капитализмман! • Бутун дунёни сариқ аёллар гўзал бўлади, деган фикрга ишонтирдим ва натижада Осиё ўлкаларида уч юз миллион аёл узлуксиз шаклда оқартирувчи совун ва сариқ бўёқ сотиб олиб, фойдаланмоқда! • Мен капитализмман! • Сиз ҳавас қиладиган Ҳолливуд юлдузларининг олтмиш тўрт фоизи наркоман, мен эса сизни уларга ҳавас қилдириб қўйдим! • Мен капитализмман! • Йигирма миллион бола бир йилда очликдан ўлаётган замонда сиз айни куйлакни ҳафтада икки марта кийишдан уяласиз! • Мен капитализмман! • Сиз қайси динга мансубман, деяпсиз?!
إظهار الكل...
👍 4😢 2
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.