cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

АБДУЛЛОХ ИБН МАСЪУД МАСЖИДИ НОМОЗ ВАКТЛАРИ

Marğilon shaharidagi Abdulloh Ibn Masʼud jome masjidining rasmiy kanali. Admin: @Davlatjon_2601

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
845
المشتركون
-624 ساعات
+87 أيام
+3430 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

​​АРАФА КУНИ ИМКОН ТОПГАНЛАР УЧУН РЕЖА (ОЛЛОХ РОЗИ БЎЛСИН СИЗЛАРДАН!) 1. Арафа кечаси (ёлғон арафа куни) барвақт ухланг! 2. Эртаси куни саҳарлик қилиш учун саҳарда туринг. 3. Ҳеч йўқ 4 ракаат таҳажжуд намозини ўқинг! Бошингизни саждага қўйиб дунё ва оҳират яхшилигини сўранг! Шундай кунларга етказганига  ҳамдлар айтинг! 4. Бомдод вақти киргунча «Саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар» (Оли Имрон,18-оят)дан бўлиш учун истиғфор билан машғул бўлинг! 5. Бомдод азонидан беш дақиқа олдин сиз намозга тайёр бўлинг! Тасаввур қилинг таҳоратингизнинг охирги томчиси билан таҳорат аъзоларингизнинг барчасидан гуноҳларингиз оқиб тушиб кетяпти. 6. Таҳоратдан сўнг айтиладиган дуони айтинг! 7. Бомдодни ўқинг! Саломдан кейиноқ такбиру ташриқни айтинг! 8. Сўнг жойнамозда қуёш чиққунга қадар Қуръон, тонги зикрлар билан машғул бўлинг! Кун чиқиб ўн беш дақиқа ўтгандан сўнг... 9. Ҳаж ва умра савоби ёзилиши учун Ишроқ намозини ўқинг! 10. Сизни энди танлаш ҳуқуқингиз бор. Агар ухламасдан шу кунни ўтказа олсангиз , ухламанг! Ҳар сониянгиз ғанимат билиб  зикр, дуолар қилинг! Ва ижобатига ишонинг! 11. Ёки Аллоҳга ибодат қилиш учун куч тўплаш нияти ила бир соат ухлаб олинг! 12. Сўнг уйғониб таҳорат олинг! Энг ози тўрт ракаат Зуҳо намозини ўқинг. Такбир, зикр, тиловатни айниқса: «Ла илаҳа иллоллоҳу Ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва Ҳува аъла кулли шайъин Қодийр »ни кўпайтиринг. 13. Пешин намозини ўқинг! Такбир айтинг! Қуръонни бир оз тиловат қилинг! 14.Арафотда ҳожилар учун қилинувчи арафа хутбасини агар имконият топсангиз жон қулоғингиз билан эшитинг! 15. Асрни ўқинг! Такбир айтиб кечки зикрлар, дуолар қилинг! 16. Шом номозига бир соат қолганда Қуръон ўқишни бошланг! Ҳушуъ ила дуолар қилинг! 17. «Эй, Роббим  шу куннинг қуёши ботар экан, мен жаҳаннамдан озод бўлиб, жаннатинг ёзилган бандаларинг қаторида ёзгин» деб дуо қилинг! 18. Аллоҳ сизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! Дуоларингиз қабул бўлишини биз ҳам сўраб қоламиз! 19. Шомга азон айтилди. Ифтор қилишни бошланг!!! Ундан олдин кўп дуо қилинг! Ёдингизда бўлсин рўзадорнинг дуоси албатта ижобат бўлади! 20. Бу хатни аҳлу оилангиз, яқинларингиз ва жаннатда бирга бўлишни истаган инсонларингизга улашинг! Дўстларга Юборамиз 💙🕊✨ 💦🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺💦 👇👇👇👇👇👇
إظهار الكل...

👍 1
01:12
Video unavailableShow in Telegram
#Ғанимат_фурсатлар Эртага арафа куни Арафа куни Аллоҳ таоло бандаларига жуда яқин бўлади ва дуоларини қабул қилади! ➖✨➖✨➖✨➖✨➖ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/abdulloh_ibn_masud_jome_masjidi
إظهار الكل...
Арафанинг машҳур дуоси 0.mp42.38 MB
👍 1
#qurbonlik ҚУРБОНЛИК ГЎШТИ Масала: Кўпчилик, хусусан, ака-укалар шерик бўлиб қурбонлик қилганда гўштини чамалаб тақсимлашади. Бундай тақсимот судхўрлик бўлиб қолиш жиҳатидан жоиз эмас. Шунинг учун гўшт аниқ, килолаб тортилгандан кейин ҳар ким ўзининг ҳиссасидан хоҳлаганидек фойдаланади. Истаса ҳадя этсин, истаса ўзи истеъмол қилсин. Масала: Бир неча киши гўштни тақсим қилишларидан олдин барча шерикларининг ихтиёри билан кимларгадир гўштни садақа қилишни ихтиёр қилишлари жоиз. Қолганини эса ўз ҳиссаларига кўра тақсимлаб олаверишади. Лекин шериклардан биронтаси назр қилган бўлса, гўштини нисоб эгаси бўлган кишиларга ҳадя қилиши жоиз эмас. Чунки назр қурбонликнинг гўштини нисоб эгаларига едирилмайди. Масала: Ҳалол ҳайвонларнинг етти аъзосини ейиш мумкин эмас: 1. Оқадиган қон; 2. Эркак ва урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси; 3. Эркак ҳайвоннинг мояги; 4. Сийдик қопи; 5. Орқа жинсий аъзоси; 6. Ғудда (безлар); 7. Ўт пуфак. Масала: «Канзуд-дақоиқ» ва «Мароқил фалоҳ» китобларида ҳаром мағиз, яъни умуртқа суяк ичидаги оқ сут каби суюқликни истеъмол қилиш жоиз эмас, дейилган. Масала: Баъзилар қурбонлик қилингандан кейин ортган гўштни сотиб юборади. Бундай қилиш мумкин эмас. Сотиб юборилган қурбонлик гўштининг пулини фақир мискинларга садақа қилиш вожиб бўлади. Масала: Қассобнинг хизмат ҳақи сўйилган қурбонлик гўштидан берилмайди. Масала: Баъзи кишилар гўшти арзон тушар экан, деб қурбонлик қилувчиларга шерик бўлишади. Агар шерикларидан биронтасининг нияти арзон гўшт бўлса, барча шерикларнинг қурбонлиги дуруст бўлмайди. Масала: Қассобнинг хизмат ҳақини қурбонликнинг гўшти, териси ёки калла-почаси билан адо этиш жоиз эмас. Шундай қилинган тақдирда ўша нарсаларнинг қийматича садақа бериш вожиб бўлади. Лекин қассобнинг ҳақини алоҳида бериб, уларни ҳам қўшиб юборилса зарари йўқ. Бунинг эвазига қассобнинг хизмат ҳақини қамайтирмаслик лозим. Масала: Қассоблик дуруст касб ҳисобланиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам замоналарида ҳам қассоблар бўлган. Баъзи саҳобалар қассобчилик билан шуғилланишган. Савол: Етти ёки ундан кам қурбонлик қилувчиларнинг бири қурбонликнинг қазосини ният қилса, шерикларининг қурбонлиги дуруст бўладими? Жавоб: Шерикларнинг қурбонлиги дуруст, аммо қазо ниятидаги кишиники нафл бўлиб қолади. Қурбонликнинг қазоси адо бўлмайди. Эвазига ўртача бир қўйнинг қийматини садака қилиш талаб этилади. Савол: Туя ёки мол сўяётган киши бир ҳиссасини ақиқадан деб ният қилса, дуруст бўладими? Жавоб: Етти ҳиссадан бирини ақиқадан деб ният қилишда ҳеч бир зарар йўқ. "Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар" китобидан. 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/abdulloh_ibn_masud_jome_masjidi
إظهار الكل...
👍 1
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: “Аллоҳ бир кимсага беш нарсани бердими, унинг учун яна беш нарсани тайёрлаб қўйган бўлади: 1. Бир кишига шукр қилишни насиб этган бўлса, унга (неъматининг) янада зиёдасини ҳам тайёрлаган бўлади; 2. Дуо қилишни насиб этганми, демак, дуосининг қабулини тайёрлаб қўйибди; 3. Истиғфор айтишни берган бўлса, мағфиратини ҳам тайёрлаган бўлади; 4. Тавбани берибдими, қабулини ҳам тайёрлабди; 5. Садақа беришни насиб этган бўлса, қабул этилишини ҳам ҳозирлаб қўйган”. 👇👇👇👇👇👇
إظهار الكل...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТ Усмонийлардаги ажойиб ишлардан бири шу эдики, агар султон ҳузурига олий мартабали шахс кирса султон ўрнидан туриб унга томон уч қадам юриб ҳурмат кўрсатар эди. Агар султон ҳузурига шайхулислом кирса султон унга томон етти қадам юриб қаршилар эди. Бу билан уламоларга эҳтиромини намойиш қилар эди! Усмонийларнинг уламоларга эътиборининг юксак кўринишларидан яна бири шу эдики, давлат шайхулисломнинг кийимлари, ташқи кўриниши учун алоҳида бир зобитни масъул қилиб қўйган эди. Зобит шайхулисломнинг кийимларига, ташқи кўринишига эътибор бериб, тартибга солиб турар эди! 👇👇👇👇👇👇
إظهار الكل...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳ учун ҳаж қилиб, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онасидан янги туғилгандек бўлиб қайтади”, дедилар. (Имом Бухорий ривояти). 👇👇👇👇👇👇
إظهار الكل...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ! ЭРТАГА АРАФА КУНИ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги ва ундан кейинги йиллардаги гуноҳларга каффорат бўлади деб Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти). Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан): ⏰ Саҳарлик (оғиз ёпиш): 03:00 ⏰ Ифторлик (оғиз очиш): 19:47 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим. 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/abdulloh_ibn_masud_jome_masjidi
إظهار الكل...
👍 2 1
05:54
Video unavailableShow in Telegram
📹 ЭРТАГА! АЛЛОҲДАН СЎРАБ ОЛИНГ! БИР ЙИЛДА БИР КEЛАДИГАН БУ ВАҚТ ЎТИБ КEТМАСИН! АРАФА КУНИ Дўстларга Юборамиз.... 👇👇👇👇👇👇
إظهار الكل...
1169167570-60808921.mp420.40 MB
👍 1
Арафа кунининг фазилатидан бебаҳра қолманг! Салафи солиҳлар эҳтиёжлари учун қиладиган дуоларини арафа кунига сақлаб қўйишар эди. Қанчадан-қанча орзу-умидлар ва дуолар арафа куни оқшомида ижобат қилинган. Солиҳлардан бири: «Аллоҳга қасам! Арафа куни бирор дуо қилсам, бир йил ўтмасидан туриб, уни худди тонгни ёришгани каби амалга ошганини кўрдим», деб айтади. Рамазон ойидаги қадр кечаси аниқ бўлмагани учун уни билмаймиз. Аммо Зулҳижжанинг Арафа куни ҳақида Аллоҳ таолодан Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳадислар орқали аниқ хабар бериб қўйганлар. Шундай имконият бўлса ҳам камчиликка йўл қўямизми? Агар арафа кунининг оқшомида, имкон қадар ҳоли қолиб дуо қилиш, фурсатни бой бермасдан фойдаланиб қолиш лозим. Бу вақт аср намозидан то шом намозининг азонигача бўлган фурсат оралиғидадир. Абу Қатодадан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги ва ундан кейинги йиллардаги гуноҳларга каффорот бўлади деб Аллоҳдан умид қиламан», деб айтдилар. Имом Муслим ривояти. Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан арафа кунидаги рўза хусусида сўралди. Шунда у зот: «Ўтган йил ва қолган йилдаги гуноҳлар учун каффоратдир», дедилар. Имом Муслим ривоятлари. Шанба кунги арафанинг рўзасини тутиш фурсатини ўтказиб юборманг! Чунки у икки йиллик гуноҳлар учун кечирилиш фурсатидир. Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол, сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар. 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/abdulloh_ibn_masud_jome_masjidi
إظهار الكل...
АБДУЛЛОХ ИБН МАСЪУД МАСЖИДИ НОМОЗ ВАКТЛАРИ

Marğilon shaharidagi Abdulloh Ibn Masʼud jome masjidining rasmiy kanali. Admin: @Davlatjon_2601

👍 1
00:22
Video unavailableShow in Telegram
Зикр... Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 👇👇👇👇👇👇
إظهار الكل...
An9CunSteASo1cgZ_vLLelvfHf7aac7vxTKOh_wdZWSjNqUxPqEq9YKl9kNjjZI.mp42.40 MB
👍 1