cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

ХAVFSIZLIK 🇺🇿

Ватан, Шараф, Жасорат

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
14 274
المشتركون
+7924 ساعات
+1677 أيام
+35030 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

ДХХ: Қарийб 80 млн. Россия рублини Қирғиз Республикасига ноқонуний ўтказмоқчи бўлган шахс 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди 2023 йилнинг декабр ойида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Қирғиз Республикасининг Жалолобод вилояти Ола-буқа тумани билан чегарадош бўлган Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи “ўзбек-қирғиз” давлат чегараси томон ҳаракатланган Наманган шаҳрида яшовчи, 1990 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганида, унинг салонида 3 дона полиэтилен қопларга жойлаштирилган жами 79 млн. 994 минг 900 Россия рубли борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган эди. Таъкидлаш лозимки, мазкур шахс ушбу валюта қимматликларини чегарадан ўтказиб бериши эвазига маълум миқдорда хизмат ҳақи олиши керак бўлган ва бундай ноқонуний ҳаракатни муқаддам 4 маротаба амалга оширган. Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди. Жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман суди томонидан эса ушбу шахс Жиноят Кодексининг 25,28,182-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тезкор тадбир давомида ундан ашёвий далил сифатида олинган 79 млн. 994 минг 900 Россия рубли суд ҳукмига мувофиқ давлат эгалигига ўтказилди.
إظهار الكل...
👍 29👎 4🔥 2
01:52
Video unavailableShow in Telegram
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
إظهار الكل...
👍 15🔥 1
ДХХ: Сирдарё, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида коррупцион ҳолатларга чек қўйилди Сирдарё вилоятининг Ховос тумани ҳокими ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилиш билан шуғулланувчи МЧЖга тегишли ерларни ҳокимлик захирасига олмаслик, аксинча, суғориш ишларига шароит яратиб бериш ва фаолиятига ҳеч ким аралашмаслиги эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 1 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура ходимлари томонидан ушланди. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент вилоят филиалининг бўлим бошлиғи ва муҳандиси ўзаро тил бириктириб, Қибрай туманидаги қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонани 3 фазали электр тармоғига улаш ва трансформатор ўрнатиб бериш, шунингдек, бошқа техник ҳужжатларини тайёрлашда кўмаклашиш эвазига 39 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилишади. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент вилоят филиали муҳандиси сўралган пул маблағидан 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди. Қашқадарё вилояти Қарши тумани ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси катта тезкор ходими хизмат мавқеидан фойдаланиб, ўзининг иш юритувида бўлган терговга қадар текширув материали юзасидан якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш эвазига, тамагирлик йўли билан ундан 1500 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилади ва аввалроқ ушбу пул маблағи ҳисобидан 400 АҚШ доллари олади. Лекин, у талаб қилинган пулдан яна 400 АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди. Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Сергели тумани ИИО ФМБ 2-сонли ички ишлар бўлими профилактика инспектори 5 минг АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ушланди. Аниқланишича, у ушбу пул маблағи эвазига, ўзаро жанжал оқибатида хорижий фуқарога тан жароҳати етказгани бўйича маҳаллий фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатмасдан, ҳолатни маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида малакалашни ваъда қилган. Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, мазкур шахсларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
إظهار الكل...
👍 56🔥 6🤔 4
02:39
Video unavailableShow in Telegram
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
إظهار الكل...
👍 18🔥 4
ДХХ: «Ҳаж» зиёратига юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги ««Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида, мамлакатимиз фуқаролари учун «Ҳаж» тадбири Ўзбекистон Республикасининг Дин ишлари бўйича қўмитаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ҳаж ва умра вазирлиги ўртасида ҳар йили имзоланадиган шартнома асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади ҳамда бундай фаолият билан бошқа ташкилотларнинг шуғулланишига йўл қўйилмайди деб белгилаб қўйилган. Шунингдек, Саудия Арабистони томонидан белгиланган тартибга мувофиқ, чет эл фуқаролари учун «Ҳаж» зиёратини адо этишнинг асосий шарти – «ҳаж» визасига эга бўлиш ҳисобланади. Қолган барча турдаги визалар – «умра», «туризм», «бизнес» ва бошқалар билан «Ҳаж» зиёратига бориш тақиқланади. Тартибни бузган хорижлик Саудия Арабистонидан депорт қилиниб, ушбу мамлакатга 10 йил муддатга кириши тақиқланади ҳамда 50 минг саудия риёли миқдорида жаримага тортилади. Лекин, шунга қарамай айрим шахслар томонидан фуқароларимизни «Ҳаж» зиёратига юборишни ваъда қилиб, уларнинг пул маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари кузатилмоқда. Хусусан, бу борада Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди. Жумладан, Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган сайёҳлик фирмасининг 2 нафар ходими маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, унинг ота-онасини Саудия Арабистонига «Ҳаж» сафарига боришлари учун талаб этиладиган виза ҳужжатларини тайёрлаб бериш ва уларни зиёратга юбориш эвазига 18 минг АҚШ доллари талаб қилишиб, 4500 АҚШ доллари олган вақтларида ушланди. Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги сайёҳлик фирмаси раҳбари Яшнобод туманида яшовчи фуқарони «Ҳаж 2024» мавсумида Саудия подшоҳлигига муборак сафарга юбориш эвазига 9500 АҚШ доллари талаб қилиб, 5700 АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида яшовчи, муқаддам судланган шахс ҳам Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида истиқомат қилувчи 2 нафар фуқарони сайёҳлик фирмаси орқали «Ҳаж» зиёратига юбориш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Фарғона шаҳридаги сайёҳлик фирмаси иш юритувчиси эса Тошлоқ туманида яшовчи фуқарони ва унинг 2 нафар вояга етмаган фарзандини 30 минг АҚШ доллари эвазига «Ҳаж» зиёратига юборишни ваъда қилиб, 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида яшовчи шахс ҳам Қува туманида истиқомат қилувчи фуқарони ва унинг ота-онасини «Ҳаж» амалларини бажаришлари учун сайёҳлик фирмаси орқали Саудия Арабистонига юбориш эвазига 16 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳурматли фуқаролар фирибгарларнинг алдовига учиб, сарсон-саргардон бўлманг ва пул маблағингиздан айриб қолманг. Огоҳ бўлинг!
إظهار الكل...
👍 39🔥 12🤔 4
03:22
Video unavailableShow in Telegram
🔥 13👍 5
ДХХ: 3 дона Макаров ва 1 дона ТТ пистолети ҳамда ўқ-дорилар ноқонуний муомаладан олинди Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда жиноятчиликка қарши курашиш борасида пойтахт ҳудудида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида, Бухоро шаҳрида туғилган бир нечта шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди. Терговга қадар текширув давомида, уларнинг доимий яшаш манзилларида жанговар қурол ва ўқ-дорилар борлиги аниқланди. Жумладан, 1973 й.т. шахснинг Бухоро шаҳридаги яшаш хонадони кўздан кечирилганда, уйнинг том қисмига яшириб қўйилган 3 дона Макаров пистолети ва 21 дона патрони, 1 дона ТТ пистолети ва 5 дона патрони ҳамда 1 дона товушни пасайтирувчи қурилма (глушитель) процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Аниқланишича, мазкур шахс жиноий шериклари билан биргаликда, ушбу қуролларни ва ўқ-дориларни муқаддам Россия Федерациясидан контрабанда йўли билан олиб келишган. Судга оид баллистик экспертиза хулосасига кўра, қуроллар ва ўқ-дорилар жанговар ҳолатда бўлиб, фойдаланишга яроқли ҳисобланади. Бундан ташқари, улардан бирининг хонадонидан қирқма ҳолатига келтирилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 2 дона ов милтиғи ҳамда 6 дона ўқ-дори тегишли тартибда олинди. Ҳозирда Жиноят Кодексининг 246 ва 248-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
إظهار الكل...
👍 81🔥 9🤔 1
01:17
Video unavailableShow in Telegram
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
إظهار الكل...
👍 30🔥 1
ДХХ: 1,4 кг олтинни мамлакатимиздан ноқонуний олиб чиқиб кетаётган шахслар ушланди Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона бошқармасини жалб қилган ҳолда тезкор тадбирлар ўтказилди. Жумладан, Андижон шаҳри ва Андижон туманида яшовчи, 1985, 1997 ва 2000 йилларда туғилган 4 нафар шахс “Дўстлик” чегара-божхона пости орқали мамлакатимиздан Қирғиз Республикасига занжир, тиш қолипи ҳамда лом шаклидаги тилла буюмларни – кийимлари ичига яширган ҳолда олиб чиқиб кетишга уринган вақтларида ушланди. Экспертиза хулосасига кўра, улардан ашёвий далил сифатида олинган, асиллик даражаси 997 бўлган олтин буюмлар ва қотишмаларнинг жами вазни 556 гр.ни, умумий баҳоси 474 млн. 256 минг. сўмни ташкил этади. Бошқа ҳолатда эса Избоскан туманида яшовчи, 1983 й.т. аёл “Маданият” чегара-божхона пости орқали Қирғиз Республикасига чиқиб кетаётган вақтида тўхтатилиб, тегишли тартибда шахсий кўрикдан ўтказилди. Натижада, унда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган занжир ва лом кўринишидаги, умумий вазни 568 гр.ни ташкил этувчи, асиллик даражаси 992 бўлган олтин борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди. Экспертиза хулосасига кўра, ушбу тилла буюмлар ва қуймаларнинг умумий баҳоси 431 млн. 894 минг сўмни ташкил этади. Шунингдек, унинг шериги бўлган – Наманган туманида яшовчи, 1983 й.т. аёл ҳам асиллик даражаси 992 бўлган, соф оғирлиги 271 гр.ни ташкил қилувчи, 249 млн. 240 минг сўмлик занжир ва ностандарт қуйма тиллаларни ноқонуний олиб чиқиб кетаётган вақтида тўхтатиб қолинди. Аниқланишича, қонунбузарлар олтиндан ясалган буюмларни Қирғиз Республикаси орқали Туркия давлатига олиб кетишни режалаштиришган. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
إظهار الكل...
👍 61🔥 8
02:14
Video unavailableShow in Telegram
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
إظهار الكل...
👍 22🔥 1