cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Yurist kundaligidan

Ilmdan o‘zga najot yo‘qdir!!! @Lawyer_u_z_b

إظهار المزيد
Uzbekistan22 566لم يتم تحديد اللغةالفئة غير محددة
مشاركات الإعلانات
723
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
لا توجد بيانات30 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Ҳайвоний бахт. Барчасидан қийини шоқоллар орасида ўзликни йўқотиб қўймаслик, баъзан инсон шу қадар кўп маска тақишга мажбур бўладики, асл ниқобни ҳам унутиб қўяди. Ҳайвонлар ва инсонлар ўртасидаги фарқ шундаки, ҳайвонларда ўз-ўзини сақлаб қолиш инстинкти жуда кучли ривожланган, инсон эса ана шу инстинктни бошқара олмай қолади. Масалан, гепард ўттиз секунд ичида жуда катта тезликка чиқади ва ўз ўлжасининг орқасидан яшин тезлигида қувади, агар у ўша ўлжага яна 30 сония ичида ета олмаса, у тўхтайди ва ухлайди, ҳа, ростан ҳам ухлайди. Оч ухлайди. Чунки яна 30 сония ўша тезликда югурса, унинг юраги кўтармайди ва бу гепарднинг ўлимига олиб келади. Инсонда эса мана шу ҳиссиёт йўқ, ҳа, унда мақсад бор, у ўша мақсад орқасидан орқа олдига қарамасдан югураверади, жисмоний жиҳатдан унинг энергияси етмаса ҳам югураверади. Нега шундай бўлади? Чунки инсон эртанги кун билан яшайди, эртага пулга қийналмаслик, эртага бахтли яшаш учун ҳаракат қилади, ҳайвонларда эса эртани ўйлаш деган тушунча йўқлиги учун ҳам у бугун ўзини сақлаши керак, у бугун ўлжа бўлмаслиги керак. Токи инсон ҳайвондаги айнан мана шу хислатни ўзлаштирмас экан, у ҳеч қачон ўзининг бугуни ҳақида ўйламайди ва доимо келажакдаги бахт ҳақида ўйлаб юраверади. Айнан мана шу хусусияти учун ҳам инсонларни келажакдаги бахт билан алдаб бошқариш мумкин. #тунгихаёллар
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
​Одамларга мазза. Баъзан шундай бўлиш яхшироқмикан деб ўйлаб қоламан.
إظهار الكل...
Сингапур қандай қилиб дунёнинг ривожланган мамлакатига айлангани ва коррупцияни бартараф қила олгани хусусида Антикор раҳбари Акмал Бурханов дастлабки хулосаларини баён қилди: 1. Махсус ёндошув. Даставвал 1959 йилда давлат бошқарувига келган Ли Куан Ю бошчилигида (ўта махфий равишда) коррупцияга қарши Махсус дастур яратилди ва ҳаётга тадбиқ этилган. Унинг доирасида (салкам икки ярим йил давомида) мамлакатнинг йирик мансабдор шахсларига нисбатан маълумотлар йиғилган ва пухта текширилган. Ундан кейин, лавозими, даражаси, хизматлари ва мукофотлари, қариндошлик алоқаларига қарамай, коррупцияга аралашган барча мансабдорлар ишдан олинган. 2. Ҳар қандай давлат хизматчиси (унинг яқин қариндошларигача) ортидан аудио/видео кузатув ўрнатиш мумкин бўлган. Ва бу амалиёт бир-биридан мустақил бўлган идоралар томонидан амалга оширилган. Албатта, «Бу шахсий ҳаётга дахл қилиши мумкин, инсон ҳуқуқлари бузилади», деган ҳақли савол туғилиши мумкин. Бунга жавобан сингапурликлар шундай жавоб беришади: «Агар шахсий ҳаётинг сир сақланишини хоҳласанг, давлат хизматига борма…». 3. Очиқлик. Давлат идоралари фаолияти тўғрисидаги барча маълумотлар жамоатчилик учун очиқ (разведка, контрразведка ва махсус хизматлар фаолияти бундан мустасно). 4. Энг аввало, тўқ бўлиш. Давлат хизматчиларининг ойлик маоши кескин кўтарилган. 5. Авторитар ваколатларга эга бўлган Коррупция амалиётларини тергов қилиш бюроси ташкил этилган. Бюро суд қарорисиз мансаби ва даражасидан қатъий назар, коррупцияда гумон қилинаётган ҳар қандай шахсларни ушлаб туриш, тинтув қилиш, уларнинг банк ҳисоб рақамларини текшириш, хаттоки уларнинг яқин қариндошларини сўроққа чақириш ҳуқуқига эга бўлган. Бугунги кунда коррупция билан боғлиқ барча жиноятлар тергови мазкур Бюро томонидан амалга оширилади. 6. Қонун олдида ҳамма тенг. Қайси лавозимда бўлишидан қатъий назар, давлат хизматчиси 1 доллар миқдорида пора олса ҳам, бирдек қатъий жазонинг муқаррарлиги таъминланган. Шу пайтга қадар Сингапурнинг бир неча ўнлаб вазирлари, давлат корпорациялари раҳбарлари коррупцияда айбланиб, озодликдан маҳрум қилинган.
إظهار الكل...
Лондон. Буюк Британия. Ҳозирги кунлар. Ислом Каримовнинг неваралари Марям Тиллаева ва кичкина Ислом Каримов.
إظهار الكل...

Ҳуқуқшуносликда қонуннинг кўзи кўр, лекин судьянинг кўзи очиқ бўлиши керак деган гап бор, адолатли суд тизимисиз ҳар қандай ислоҳот нолга тенг бўлиб қолаверади.
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
​Бир сурат тарихи. Путиннинг орқасида турган санъат асари ўзига хос тарихга эга. Унда Владимир I (Буюк Владимир) ўз ўғилларининг ажралиб кетишини ва Киев Русининг ажралиб кетишини олдини олиш мақсадида мажлис ўтказмоқда. ——— Ҳар нарсада бир сиёсий маъно.
إظهار الكل...
Маймунлар ва одамлар. Маймунга пул ёки бананни таклиф қилсангиз, у бананни танлайди, чунки пулга банан сотиб олиш мумкинлигини тушунмайди. Одамга пул ёки соғлиқни таклиф қилсангиз, у пулни танлайди, чунки соғлиқ орқали катта пул топиши мумкинлиги ва бахтлироқ бўлиши мумкинлигини тушунмайди. Одам олдин пул топиш учун соғлиғини йўқотади, кейин соғлиғини тиклаш учун пул сарфлайди. Қадриятларимиз банан бўлмаса ҳам тушунчаларимиз ўша-ўша. Жуда ўхшашмиз. Жек Ма.
إظهار الكل...
Шундай бўл Бўлсанг, коррупциядек бўл. Ҳеч кимга кўринмайсан, лекин борлигингни ҳамма сезиб туради. Ҳамма сени йўқотиш ҳаракатида, лекин сен каттариб бораверасан. Минбарларда сени ашаддий душман деб аташади, лекин ўша айтганларнинг ўзи сени пинҳона севади.
إظهار الكل...
Аслида. Кўпчилик Эрдўғанни ислом ҳимоячиси, исломни янги босқичга олиб чиққан дейишади, ҳатто уни Усмонийларнинг сўнгги султони Абдулҳамидга ҳам қиёс қилишади, аслида Абдулҳамид ҳам битта диктатор империячи бўлган, унинг сериалини кўриб чўқиниб юборманглар. Эрдўғанга келадиган бўлсак, у ҳеч қандай динни ҳимоя қилмаган, у шунчаки у орқали популистик чиқишлар қилди. Масалан, Фаластин ва Исроил тўқнашувларида ҳам у Фаластин мусулмонлари тарафини олди, Исроилнинг ҳатти-ҳаракатларини қоралади, лекин Фаластин ҳимоясига бир қадам ҳам ташлагани йўқ. Худди шундай Хитойдаги уйғурлар масаласида ҳам жуда бир танқидий чиқишлар қилди, лекин Хитойга қарши ярим сантиметр ҳам ташлаган жойи йўқ, ташлолмайди ҳам. Ёки бўлмаса Швециядаги муқаддас китобнинг ёқилишини олинг, ҳа, бир-икки қоралашлар бўлди, биз динимизни бундай ҳақорат қилишларига йўл қўймаймиз деди, жавоб жуда қаттиқ бўлади деб хитоб қилди. Ва шу билан бўлди, бошқа ҳеч нарса бўлмади. Буларнинг ҳаммаси сиёсатчи учун бир ниқоб. Сиёсатчининг минбардан туриб гапирган ҳамма гапига ҳам ишонаверманг, аслида Туркияда иқтисодий танглик вужудга келди, инфляция даражаси 85 фоизга чиқиб кетди, лира ўзининг тарихий минимумини бошидан кечирмоқда. ИМҲО
إظهار الكل...
Betmen kinosida va kitobida bir ajoyib jumla bor: “You either die a hero or live long enough to see yourself become the villain…“ “Sen yo qahramon boʻlib ketasan, yoki oʻzing yovuz qahramonga aylanib qolishingni shohidi boʻlasan...“ Bu soʻzlar juda chuqur, ayniqsa siyosatda. Agar Erdogʻan, Turkiya hokimiyatida 2013 yilda ketganida, shubhasiz, ham jumhuriyat tarixida, ham jumhuriyatdan oldingi tarixdagi eng samarali boshliq — rais boʻlib ketgan boʻlar edi. Hozir ham, ketishning eng chiroyli mavridi. Putin haqida ham shunday fikr boʻlar edi, 2008 — yilda abadiy ketganida, Rus davlatchiligi tarixidagi eng yaxshi hukmdor boʻlib ketar edi. Shu hokimiyat shunday shirin narsaki, barcha uzoq qoladiganlarda Jorj Vashington boʻlib ketishdek imkoniyati boʻlganida ketmasdan, Mugabega oʻxshab qolib abadiy qolishni tanlashadi. Eng qizigʻi bundan nafaqat ularni mamlakatlari aziyat chekadi, balki oʻzlarini ham tarixiy meroslari bulgʻalanadi. Vaqtida keta olgan siyosiy yetakchilar shuning uchun ham buyuk shekilli.
إظهار الكل...