cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Тафаккур соҳили

Тафаккур ва ибратга бой бўлган энг олди канал - айнан бизда! Бизни кузатишда давом этинг.

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
6 216
المشتركون
-724 ساعات
-517 أيام
-18630 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
Яратган Роббимга ҳамду санолар, Унинг Расулига бўлсин дуолар. Исму амалингиз Жаннатда турсин, Жума айёмингиз муборак бўлсин! Тафаккур соҳили ва ибрат маскани: @tafakkur_sohili
إظهار الكل...
4
Романтика нима? Романтика - бу сиз Қуръон ўқиётганингизда аёлингиз кўз ёшларини тўкиб тинглашидир; Романтика - бу тунда намоз ўқиш учун аёлингиз сизни оҳиста уйғотишидир; Романтика - бу сиз имом, аёлингиз муқтадий бўлиб таҳажжуд намозини ўқишингиздир; Романтика - бу аёлингиз билан бирга қўлларингизни дуога очиб, солиҳ фарзанд сўрашингиздир; Романтика - бу бир-бирингизни тушуна билишингиздир; Романтика - бу ота-онангиз хизматида аёлингиз билан шай бўлиб туришингиздир; Романтика - бу фарзандингизга биргаликда Қуръон ўқишни ўргатишингиздир; Романтика - бу қариган чоғингизда Қуръон ўқиш учун кўзойнагингизни излаганингизда аёллингиз топиб беришидир; Романтика - бу Аллоҳ учун бир-бирингизни севишингиздир; Ҳақиқий романтика - бу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари билан ўрталаридаги муносабатдир Тафаккур соҳили ва ибрат маскани: @tafakkur_sohili
إظهار الكل...
25👍 8
Ота... Ундан пайдо бўлдингиз. Сизнинг аслингиз. Ризоси хотиржамлик, итоати сакинат, хизмати саодат, оқ қилиши шақоват - бадбахтликдир. Уни рози қилиш Роббни рози қилиш йўлларидан бири. Она... Жаннатни унинг оёқлари остидан қидир. Унинг дуоси боқий хазина.. Ризоси офатсиз бахт, бағрига бош қўйиш, роҳат, Хизмати бош устидаги тождир. У фазилатларнинг энг буюги, саодатнинг калити. Эр... Уйнинг ҳимоячиси, ҳам камони ҳам ўқи, улфат қўрғони, муҳаббат дарёси, ҳузури бахт, йўқлиги машаққат. Тонг у билан мунаввар, борлиги шараф, қайинлар, қариндош - уруғ ўртасида обрўдир. Хонадон у билан обод, йўқ бўлса барбоддир. Аёл... Сизга паноҳ, маскан. Қуршаб олувчи бахт. Беркитувчи сатр, Ўз бағрига олувчи ин, Муаттар қилувчи атир, унга қараш билан ғамлар арийди. Борлиги меҳр - муҳаббат... у сен, сен эса у - сан. Ўғил... Ўзингни кўрсатгувчи кўзгу, ўз аксинг! Болалиги қувонч, Йигитлиги фахр, Белинг букилганда суянч, Қаҳр етганда мададдир. Қиз... Тарбиясини гўзал қилсанг, дўзахдан қалқон. Меҳри жозибали. Фарзандлар ичида энг яқини, Сен учун энг куйинчаги. Сенга нима кераклигини яхши билади. Ака - ука... Сенинг соянг! Душманларинг сенга зарар беришидан доим хавотир олади. Болалигингда энг яқин дўстинг! Улғайганда белинг қуввати! Опа - сингил... Насиҳати малҳам... Унга боғланиб (силаи раҳм) савоб қозонасан! Эрининг олдида фахрисан. Ҳожатлари олдида мададкорсан! Қариндошлик алоқаларини асло узманг! Уларни мустаҳкамланг! Фоний дунёда улар сабаб боқий бахтдан бахра олиб яшанг! Тафаккур соҳили ва ибрат маскани: @tafakkur_sohili
إظهار الكل...
👍 23👏 2
"Алҳамдулиллаҳ" ибораси ҳақида нималарни биласиз? У: — Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир. — Қуръондаги биринчи калимадир. — Энг афзал дуодир. — Қиёмат куни одамларнинг энг афзали ҳам ҳамд айтувчилар бўлади. —  Жаннат кўчати. — Дунё ва охират у билан тугалдир. — Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам - ҳар бир ҳолатда айтилади.    Эй, тангрим! То рози бўлгунингча Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингда ҳам Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингдан кейин ҳам Сенга ҳамд бўлсин! Тафаккур қилинг! Tафаккур соҳили ва ибрат маскани: @tafakkur_sohili
إظهار الكل...
24👍 9👌 1
Repost from N/a
"Алҳамдулиллаҳ" ибораси ҳақида нималарни биласиз? У: — Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир. — Қуръондаги биринчи калимадир. — Энг афзал дуодир. — Қиёмат куни одамларнинг энг афзали ҳам ҳамд айтувчилар бўлади. —  Жаннат кўчати. — Дунё ва охират у билан тугалдир. — Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам - ҳар бир ҳолатда айтилади.    Эй, тангрим! То рози бўлгунингча Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингда ҳам Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингдан кейин ҳам Сенга ҳамд бўлсин! Тафаккур қилинг! Tафаккур соҳили ва ибрат маскани: @tafakkur_sohili
إظهار الكل...
• Аёл қаҳва кабидир: пишгунича аччиқ бўлади, пишгандан сўнг ҳузур беради; • Аёл бола кабидир: бошида гапиришини жуда хоҳлайсан, кейин қачон жим бўлишини кутиб яшайсан; • Аёл денгиз кабидир: қачон сокин бўлишини ва қачон тўфон кўтарилишини билмайсан; • Аёл топишмоқ кабидир: жавобини топгунингча жиғибийрон бўласан, топганингда эса жуда осон эканини билиб кулиб қўясан; • Аёл кока-кола кабидир: зарари борлигини биласану, лекин тарк этолмайсан; • Аёл термост кабидир: ҳар қандай эски муаммони  қайноқ ҳолда тутиб тура олади; • Аёл мушук кабидир: ўзи мулойим бўлади, аммо тирноғи ўткир; • Аёл гул кабидир: эътибор берганинг сари гўзаллашади, эътибор сусайса сўлади... Тафаккур қилинг! Tафаккур соҳили ва ибрат маскани: @tafakkur_sohili
إظهار الكل...
👍 23 6👏 2
Photo unavailableShow in Telegram
Яратган Роббимга ҳамду санолар, Унинг Расулига бўлсин дуолар. Исму амалингиз Жаннатда турсин, Жума айёмингиз муборак бўлсин! Тафаккур соҳили ва ибрат маскани: @tafakkur_sohili
إظهار الكل...
👍 3 2
Photo unavailableShow in Telegram
9 май - Хотира ва қадрлаш куни муборак бўлсин! Ўтганларнинг руҳлари шод, охиратлари обод бўлсин, илоҳим. •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Тафаккур соҳили ва ибрат маскани: @tafakkur_sohili
إظهار الكل...
👍 13
Муҳим эслатмалар 1.Иш учун вақт топинг – бу муваффақият баҳоси. 2.Ўйлаш учун вақт топинг – бу куч манбайи. 3.Ўйин учун вақт топинг – бу ёшликнинг сири. 4.Ўқиш учун вақт топинг – бу билим пойдевори. 5. Оллох учун вақт топинг – бу диёнат йўлидир. 6.Дўстлик учун вақт топинг – бу бахт манбайи. 7.Севги учун вақт топинг – бу ҳаётнинг муқаддас совғаси. 8.Орзу учун вақт топинг – шунда кўнгил юлдузларга етади. 9.Кулгу учун вақт топинг – бу ҳаёт қийинчиликларини енгишга ёрдам беради. 10.Гўзаллик учун вақт топинг – бу нарса ҳамма жойда мавжуд. 11.Соғлик учун вақт топинг – бу ҳаёт хазинаси. 12.Режалаштириш учун вақт топинг – бу олдинги 11 ишларни бажариш учун вақт топиш сиридир. Тафаккур қилинг! Тафаккур соҳили ва ибрат маскани: @tafakkur_sohili
إظهار الكل...
👍 32 2
Photo unavailableShow in Telegram
Бир ғамгин киши, донишманднинг ҳузурига келиб: – Айтингчи, мени қийнаётган бу ғам–ташвишлардан қутилишнинг бирор чораси борми? – дея дардини достон қилди. – Аввал сен менинг икки саволимга жавоб бер, – деди. Киши донишмандга қараб: – Марҳамат сўранг! – деди. – Сен дунёга келган вақтингда сени қийнаётган шу муаммолар бор эдими? – деб сўради. – Йўқ, – Дунёдан кетар вақтингда шу ғам ташвишларни ўзинг билан бирга олиб кетасанми? – деди донишманд. У яна: – Йўқ, – деди. – Сен билан келмаган, сен билан кетмайдиган, нарса учун нечун ғам чекасан?! Сен дунё ишларида сабрли бўл! Назарингни ерга эмас, самога қарат! Шунда муродинг ҳосил бўлади. Табассум қил! Ризқинг ўлчаб қўйилган. Тақдиринг белгиланган. Дунё ишлари ғам чекишга арзимайди. Чунки у мудом Тирик ва абадий Зотнинг қўлидадир. Тафаккур қилинг! Тафаккур соҳили ва ибрат маскани: @tafakkur_sohili
إظهار الكل...
👍 43👌 1