cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

MAHALLABAY ISHLASH VA TADBIRKORLIKNI RIVOJLANTIRISH AGENTLIGINING XORAZM VILOYATI BOSHQARMASI

📨☎️ Murojaatlar uchun @Salayev_Dilmurod Bizni kuzatib boring 😊 fecebook 👇🏻 www.facebook.com/Hokim.yordamchilari/?ref=pages_you_manage instagram👇🏻 www.instagram.com/hokim_yordamchilari/ telegram 👇🏻 t.me/MITRAXV

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
954
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
لا توجد بيانات30 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Quyidagi yo’nalishlarda yangi guruhlarga qabul davom etmoqda… Shoshiling! O’rinlar soni chegaralangan! 🔹Servis va xizmat ko'rsatish sohasi bo'yicha 👇 1) neyl-stilist 2) erkaklar sartaroshi 3) kosmetolog 4) zargarlik 🔹Texnik sohasi bo'yicha👇 1) santexnik 2) elektrik 3) elektromontyor 4) payvandlovchi 5) yuk ko'tarish mashinalari operatori 6) avtoservis xizmat ko'rsatish yonalishlari bo'yicha kurslar faoliyat yuritmoqda. @urganch_monomarkazi Manzilimiz, Urganch shahar, "Baynalminalchi" ko'chasi, 6-uy. Mo'ljal: Xorazm viloyati sport majmuasi roʻparasi ☎️ 1) 62 226-06-46. 2) 97 452 29 07 Urganch shahar "Ishga marhamat" monomarkazi matbuot xizmati 👉 https://t.me/Xorazmishgamarhamat_Bot
إظهار الكل...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
✅Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган айрим товарлар божхона божидан озод қилинди
🗓 Фармонга кўра, 2024 йил 1 мартдан 2026 йил 1 мартгача: 🔹 тадбиркорлар томонидан Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган қуйидаги товарлар божхона божлари тўланишидан озод этилади: ▫️меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситалари, савдо-кўнгилочар мажмуаларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, техника, хомашё, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, мебель ва инвентарлар, қурилиш материаллари ва бошқа материаллар; ▫️чўмилиш ҳавзалари (бассейн) ва аквапарклар учун мўлжалланган асбоб-ускуналар, жиҳозлар, турникетлар, тўлов-маълумот терминаллари, видеокузатув тизимлари, янги замонавий энергия тежовчи тизимлар, махсус сув тозалаш фильтрлари; ▫️туризм марказларида жойлашган заргарлик ва олтин маҳсулотлари чакана савдоси дўконлари фаолиятини ташкил қилиш учун керак бўладиган қурилиш (реконструкция ва модернизация қилиш) материаллари, асбоб-ускуналар ва технологиялар; 🔹 Мўйноқ ва Зомин аэропортларига парвозлар амалга оширилганда 23 ёшгача бўлган ёшлар, ёшга доир пенсия ва нафақа олувчилар, ногиронлиги бўлган шахслар учун авиайўловчилар чипталарини сотиш 50 фоизлик имтиёзли тарифлар бўйича амалга оширилади ҳамда йўловчи ташувчи компанияларнинг ушбу имтиёз тақдим қилиш билан боғлиқ харажатлари бюджет ҳисобидан қоплаб берилади. 🏢 Меҳмонхона ва туризм хизматларини кўрсатиш бўйича давлат активларини савдога чиқаришда харид тўловларини, миқдоридан қатъи назар, 5 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти назарда тутилади ҳамда 3 ойдан ортиқ муддат сотилмасдан турган активларнинг бошланғич баҳосини 30 фоизгача пасайтириш, зарур ҳолларда, баланс (қолдиқ) қийматида сотиш чоралари кўриб борилади.🪀
إظهار الكل...
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари электрон онлайн аукцион орқали ижарага берилади 📑 “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-15-сон, 18.01.2024 й.) қабул қилинди 🔷 Фармонга кўра, 2024 йил 1 мартдан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн аукцион савдолари жорий этилади. ✅ Бунда: 🔷 Ер участкалари электрон онлайн аукцион савдолари орқали 30 йилга ижарага берилади, бошланғич нарх ер участкасининг норматив қиймати миқдорида белгиланади; 🔷 Ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини 3 йил муддатда ҳар ойда тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади; 🔷 Деҳқон хўжалиги, якка тартибда боғдорчилик, полизчилик ва чорвачиликни юритиш учун ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолиби бўлган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган фуқароларга ер участкаси нархини 5 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади. 🔷 2024 йил 1 мартдан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ижарачиларига ижарага берилган ер участкалари бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказиши (қайта ижарага бериши) мумкин бўлади. 🔷 2024 йил 31 декабрга қадар ўз ҳудудларида ерга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмаган, лекин амалда фойдаланиб келинаётган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган барча ер участкалари бўйича ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш ёки ерни захирага қайтариш чоралари кўрилади.🪀
إظهار الكل...
Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга олганларга субсидия берилади 📄 Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд айрим тоифаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 450-сон қарори қабул қилинган ✅ Қарорга кўра, 2023 йил 1 октябрдан жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир шахс учун 3 ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан сўнг БҲМнинг 3 баравари (990 минг сўм) миқдорида бир марталик субсидия ажратилади. 🪀Бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав (фонди) капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно
إظهار الكل...
🪀ИМТИЁЗ ФАҚАТ ЮРИДИК ШАХСЛАР УЧУН ҚЎЛЛАНАДИМИ? Ассалому алайкум. Мен давлат объектини аукцион савдоси орқали сотиб олдим. Объектни уч ойга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан. 2022 йил декабр ойи ва 2023 йил январ ойи учун менга пеня хисобланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3-февралдаги ПҚ-42-сон қарорига асосан Тадбиркорлик субъектлари томонидан бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинган давлат активлари бўйича 2022 йил декабр ва 2023 йил январ ойларида тўланиши лозим бўлган тўловлар, шу жумладан дастлабки тўлов тўламаганлиги учун фоиз ва пенялар ҳисоблаш 2023 йил 1 апрелга қадар тўхтатиб турилсин деб айтилган. Хозирги кунда мазкур объектни туловлари 2022 йил декабр ва 2023 йил январ ойлари учун кечиктириб тулаган кунлар учун хисобланган пеня тўловини тулашни талаб қилинмоқда. Мазкур ҳолат бўйича ПҚ-43-сон қарорда белгиланган талаб жисмоний шахсларга ҳам жорий этиладими ёки фақат юридик шахсларгами. Яъна 2022 йил ноябр ойларида Мен ЯТТ очганман. ✅ЖАВОБ: ✅ Бу имтиёз сизга ҳам қўлланади. Президентининг 03.02.2023 йилдаги ПҚ-43-сон қарорининг 7 бандига асосан Тадбиркорлик субъектлари томонидан бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинган давлат активлари бўйича 2022 йил декабрь ва 2023 йил январь ойларида тўланиши лозим бўлган тўловлар, шу жумладан дастлабки тўлов тўланмаганлиги учун фоизлар ва пенялар ҳисоблаш 2023 йил 1 апрелга қадар тўхтатиб турилиши белгиланган. Мазкур қоида ЯТТ ларга ҳам тегишли. ЯТТлар ҳам тадбиркорлик субекти ҳисобланади.
إظهار الكل...
КЎЧМАС МУЛК БУЗИЛИШ (СНОС)ГА ТУШГАН ЁКИ ТУШМАГАНЛИГИНИ ҚАЕРДАН БИЛСА БЎЛАДИ ? 🪀САВОЛ; Мен бир жойдан кўчмас мулк сотиб олмоқчиман. Мен у жойни пулини тўлашдан олдин кейинчалик муаммо бўлмаслиги учун у ер бузилишга тушган ёки тушмаганлигини билишни ҳоҳлардим. Шу тўғрисида аниқ ва ишончли маълумотни қаердан олсам бўлади 🪀ЖАВОБ; Ҳукуматнинг 200-сон қарори билан тасдиқланган шу масалага оид Маъмурий регламентга кўра, ариза берувчи маълум бир турар жойнинг бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисидаги маълумотномани олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат етади ёки ЙИДХП орқали давлат хизматидан електрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиши мумкин. ✅ Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдори (340 000 сўм)нинг 5 фоизи (17 000) миқдорида йиғим ундирилади. Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЙИДХП орқали мурожаат етилганда йиғим суммаси (5 %)нинг 90 фоизи миқдорида ундирилади. ✅Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик хизмат кўрсатишни рад етиш учун асос ҳисобланади. ✏️ Уй олаётганингизда шу тартибда ўша уйнинг бузилишга тушган ёки тушмаганлик ҳолатини текширитириб олсангиз бўлади ва бу ишни қилинг хам! Сабаби ҳозир нафсини лабзидан устун қўядиган одамлар анчагина топилади..🪀
إظهار الكل...
01:56
Video unavailableShow in Telegram
QQS ro‘yxatdan o‘tish.mp415.63 MB
Хорижда ишлаётган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам берилади 📑 Қонунчиликка кўра, ҳар йили ҳоким ёрдамчилари ёзма тавсияномасига асосан: 🔷 Боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга БҲМнинг 2 баравари (680 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади; 🔷 Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”дан бирига киритилган, ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 700 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади; 🔷 Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистонда улар билан бирга яшовчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма берилади.🪀🪀🪀
إظهار الكل...
МАҲАЛЛА ИНСТИТУТИНИНГ ЖАМИЯТДАГИ РОЛИНИ ТУБДАН ОШИРИШ ВА УНИНГ АҲОЛИ МУАММОЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШДА БИРИНЧИ БЎҒИН СИФАТИДА ИШЛАШИНИ ТАЪМИНЛАШГА ҚАРАТИЛГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
إظهار الكل...
ПФ-209.pdf5.62 MB
ПҚ-402.pdf6.47 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Hurmatli Mirzohid Murodilovich! Sizni Mahallabay ishlash va tadbirkorlikni rivojlantirish agentligi jamoasi nomidan tavallud ayyomingiz bilan samimiy muborakbod etamiz! Kelgusi ishlaringizda ulkan zafarlar, barcha oldingizdagi rejalashtirgan niyat-maqsadlaringizni amalga oshirishingizni istab qolamiz! Sizga va oila a'zolaringizga sog'liq-salomatlik, tinchlik-xotirjamlik, dasturxoningizga qut-baraka, yurtimiz tinchligi va xalqimiz farovonligi yo'lida olib borayotgan mashaqqatli va shu bilan birga sharafli ishlaringizda kuch-quvvat, sabr-qanoat tilaymiz. Umringiz uzoq, rizqingiz ulug', martabangiz bundanda ziyoda bo'lsin. Siz har doim biz uchun ibrat namunasi, yuksak insoniy fazilatlar timsoli bo'lib kelgansiz va har doim shunday bo'lib qolishingizga tilakdoshmiz. Tavallud ayyomingiz qutlug' bo'lsin!
إظهار الكل...
👍 6
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.