cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Мастура Хожи Она Шеьрлари

Бу каналда Мастура хожи она томонидан ёзилган шеърлар бериб борилади. Мурожаат учун: @MasturaXojiOna_bot

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
4 443
المشتركون
-524 ساعات
-357 أيام
-52230 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

00:31
Video unavailableShow in Telegram
IMG_1625.MP46.09 MB
👍 18 4👌 2🔥 1
Ҳааа. Бу ўн икки оға- ини бир- бирларини қувалаб ўтиб кетишяпти. Ўтаётган вақт юзимизга бир чизиқ тортиб кетяпти, битта қора тола сочимизни оқартиряпти, алиф қаддимизни букчайтиряпти. Биз буни сезмайман. Фарзандларимизнинг ютуқларидан хурсанд бўламиз, бўйи чўзилиб ақли тўлишаётган невараларга қараб кўзимиз қувнайди. Қарияпмиз, Қадрдон! Кўрсатганига беҳисоб шукр. Бу кунларга ким етди, ким етмади...
إظهار الكل...
👍 23🥰 10
ҚАМАРИЙ ОЙЛАР ТАЪРИФИ Январь, февраль, март, апрель… боғча ёшдан биламиз, Шу тақвимла яшаймиз, унга амал қиламиз. Лекин яна тақвим бор, билишимиз шарт уни, Унга қараб белгиланар Рамазон, Ҳаж масуми! Бу тақвим асосланган Ойнинг ҳаракатига, Шунинг учун ном олган Ҳижрий - қамарий дея. Ўттиз, йигирма тўққиз кунлик ой келар қатор, Шу сабабли бу йилда уч юз эллик тўрт кун бор. Янги ой бошланади Ҳилол кўринган тундан, Келинг, дўстим, танишайлик улар билан яқиндан. Муҳаррам - йил бошидир, уруш ҳаром бўлган ой, Ўнинчи кун - Ашуро бу ойга берар чирой. Сафар - иккинчи ойдир, хосиятсиз ой деманг, Сафар қилинг, тўй қилинг, хурофотга берилманг. Не ишки тушса бошга - бу тақдири азалдан, Савоб олинг ибодат ва ҳар эзгу амалдан. Раббиул аввал ойи - бу ойда бир кеча бор, Росулуллоҳ туғилган фазилатли кеча бор. Оламга нур сочдилар, ҳар ён бўлди чароғон, Раҳмат, лутф, марҳаматла зулматдан чиқди инсон. Яна худди шу ойда Набий вафот этганлар, Умматларни йиғлатиб ғамда ташлаб кетганлар. Мавлуд ўқиб, у Зотга айтамиз кўп саловат, Шукр, бахтлиларданмиз, у Зотга бўлдик уммат. Раббиул охир ойи йилнинг тўртинчи ойи, Жумодул аввал келса, у бўшатади жойин. Жумодул охир келар бари навбатма навбат, Нафл ибодатларга улар берар имконият. Ражаб ойи бағрида билинг, Меърож туни бор, Шу тун Росули Акром самода сайр қилганлар. Буроқ отига миниб кўкка қилдилар парвоз, Шу кеча нозил бўлди бандага беш вақт намоз. Шаъбон ойин хислатин бир бошидан айтайлик, Ҳам руҳан, ҳам жисмонан Рамазонга тайёрлик! Бу ойда бир кеча бор, унинг номи – Бароат, Бу тунни ибодатла ўтказиш - яхши одат. Тақдири илоҳийда, пешонада нелар бор, Аён бўлар, ризқ келар, қабул бўлар истиғфор. Рамазон ойи эрур ўн икки ойга султон, Унда Қадр кеча бор - нозил қилинган Қуръон, Минг ойдан ҳам қадрли, бу кечада кўп хислат, Раййон эшигин очар қиёмат куни Жаннат. Раҳмат, мағфират ойи, дўзахдан панох ойи, Хатмона, рўза, закот, садақадир чиройи. Шаввол ойи бошида Ийд ал фитр байрами, Хайит намоз ўқийди бутун Ислом олами. Олти кун рўза тутсак улкан савоблар бўлар, Бир йил рўза тутганнинг ажрлари ёзилар. Зул қаъдада тўхтаган қирғин барот урушлар, Бекор бўлган босқинчилик, ўзга юртга юришлар. Зул ҳижжа ҳам Аллоҳнинг бизга берган имкони, Дастлабки ўн кунининг кўпдир жуда мақоми. Таҳлил, такбир, таҳмидлар айтиб, рўзалар тутсак, Савоби улуғ кунлар ғаниматлигин билсак. Зул ҳижжа - Ҳаж ойидир, Лаббайкалар янграйди, Каъба бутун дунёдан инсонларни чорлайди. Аллоҳ кимни чақирса, йўл очилар албатта, Дуолар қабул бўлар шу ойда Арофотда. Қурбонликлар қилинар, хайр, эҳсон мўл бўлар, Чин кўнгилдан қилинса ўрни зиёда тўлар. Қамарий йил ойларин мана бир - бир санадик, Билган бир эслаб олди, билмаганга билдирдик. Беҳуда ўтказмайлик қимматли вақтимизни, Ибодат, хайр, эҳсондан топайлик бахтимизни. Мастура Ҳожи Она сизга тилар омад, бахт, Аллоҳнинг паноҳида бўлинг дўстим ҳамма вақт! https://t.me/Masturahojionasherlari
إظهار الكل...
Мастура Хожи Она Шеьрлари

Бу каналда Мастура хожи она томонидан ёзилган шеърлар бериб борилади. Мурожаат учун: @MasturaXojiOna_bot

👍 27🔥 2👏 1
КОМФОРТ УЧУН ПУЛ ТЎЛА. Ёз чилласи. Саратон. Кўчага чиқай дедим. Ҳовли дим. Сув сепилган жойларни кезай дедим. Одатда маҳалламиз келинлари шом маҳал. Муздек қилиб сув сепиб олишарди дуолар. Не кўз билан кўрайки кўча чўлу биёбон. Қуриб қолган ўт, ўлан, қуриган гул ва райҳон. Апрел ойида мен ҳам қилиб орзу ва ҳавас. Райҳонлар эккан эдим, сувсиз қуриб бўлди хас. Бассейн қуролмаймиз, дрон учиб қолмасин. “Ҳовлида бассейн бор”- деб суратга олмасин. Кўм кўк қилиб сув сепиб ўтрай десам, болам. Жаримадан қўрқаман, ўзи шундоғам пул кам. Иссиқдан ўзимизни салқин уйга урамиз. Вой, салқинми? Қаёқда? Дим уйда бўғиламиз. Ишламас кондиционер. Қувват етмас. Свет кам. Қариганда шундай кун бормиди бизга, болам? Шумшук кўриниб қолдик невараларга ахир. “Ҳой, икки юз бўлмасин!”. Ўчир, ўчир ва ўчир. “Кўйлагингни кир қилма, кирни ювамиз қўлда. Синтетик матодан кий, дазмол керакмас шунда. Штапелни ювасан, ғижим бўлар бир пасда. Сунъий мато қиздирар, лек дазмол керакмасда. Бир челак сув офтобда иситиб, чайиниб ол. Аристон, ҳаммом ўчиқ, шу сув етар бемалол. Чолу кампир иссиқдан нафасимиз қайтяпти. Ётган касал, чақалоқ қанақа кун кўряпти? Оширгани бир ғалва, светни кўтариб қўй! Жон сақлаш учун муздек турсин лоақал битта уй. Кеча бир аёл чиқиб тушунтирди оммага. Гўё икки юз киловатт етар эмиш ҳаммага. Комфорт ҳаёт истасанг марҳамат, пулин тўла. Пулинг йўқми, иссиқда ўтиравергин жўра. Қонунлар халқ учунку, фаровон турмуш учун. Қани фаровон турмуш? Кўрсатинг қонун кучин! Қисиниб, қимтиниб яшаяпсизми, дўстларим? Худди ўзганинг уйида квартирант сингари. Биз ҳам мусулмон банда, увол нима билардик. Сув, свет ва газларни меъёрда ишлатардик. Шарт эмасди лимити, халқ қийналган шундоғам. Штраф, солиқ, кредит….Қон бўлиб кетди одам. Ҳой депутат акалар, бизларни ҳам ўйланглар. Қишда газ, ёзда светни камайтириб қўйманглар. Ўзбеклар мард. Тўлайди миллион сўм бўлса ҳам. Фақат ойлик, пенсияни оширингда, жон акам! Ўзингизга онангиз олгандир бола пули. Нимага бола пулин қирқаяпсиз сиз энди? Текин ётоқхонада, контракт пул тўламай. Ўқигансиз ўзингиз, ҳеч нарсани ўйламай. Контрактни тўлолмай ўқишни ташлар ёшлар. Бу кетишда келажак қандай бўлар, бош қашлар. Креслода ўтириб бир нарсалар кашф қилманг. Халқ учун ишланг, халқнинг насибасини қирқманг! Иссиқ таъсир қилдими, бир нарсаларни ёздим. Ҳақиқатни ёзганим энди ўзим ҳам сездим. https://t.me/Masturahojionasherlari
إظهار الكل...
Мастура Хожи Она Шеьрлари

Бу каналда Мастура хожи она томонидан ёзилган шеърлар бериб борилади. Мурожаат учун: @MasturaXojiOna_bot

👍 26👏 4 2😱 1
00:02
Video unavailableShow in Telegram
animation.gif.mp40.79 KB
👍 1
ТЕНГДОШЛАРИМГА. Сийраклашиб бормоқда қаторимиз, сафимиз. Қадарига кўнамиз, йўқдир айтар гапимиз. "Тенгдошинг ўтди"- деса увишар экан юрак. Бизнинг ҳам навбатимиз келиб қолибди демак. Барчамиз Аллоҳники. Қайтамиз бир кун унга. Ҳозир шукр қиламиз ғанимат ҳар бир кунга. Нурли, ҳалим бўлайлик, тилдан тушмасин дуо. Эзма, заҳар бўлишдан ўзи асрасин Худо! Ибодату тиловат ҳар кун қилар ишимиз. Ғийбатга вақт қолмасин, бировла йўқ ишимиз. Таҳлил, таҳмид, истиғфор доимо тилимизда. Аллоҳнинг ишқи бордир покиза дилимизда. Меҳнат қилдик, тер тўкдик бирим икки бўлсин деб. Ҳаракатдан толмадик тўлмас ғорим тўлсин деб. Ўтдик ота, онага, эрга итоат қилиб. Бола- чақа ўстирдик яхши ниятлар қилиб. Қариганда туққандек невараларни боқдик. Қозон кавлаб, кир ювиб келинларга хўп ёқдик. Энди битта бўлса ҳам ҳарф ўрганинг, савобдир. Балки шу ҳарф сабабли қабрингиз нур, офтобдир. Вақтимиз сероб, аста ўрганайлик, кеч эмас. Ҳижжалаб ўқиганга ажр кўпроқ, сир эмас. Ҳеч чўчиманг, ўқишни бошлайверинг, дугона! Аллоҳ ўзи қўлласин. Насиб қилсин хатмона! Йўқлаб туринг жигарлар, етим, бемор қўшнини. Мусулмон биродарнинг "чайнамангар гўштини". Феълимиз, атворимиз ҳаммага ўрнак бўлсин. "Сизларга ўхшаб юрай!"- деб ёшлар ният қилсин. Тиллога тенг билишсин айтган ҳар сўзимизни. Орқамиздан қўмсашсин меҳримиз, изимизни. Тенгдошим, дугоналар! Яшанг соғлом, бахтиёр! Ҳеч нарсани ўйламанг, хуш кайфият бўлсин ёр. Энди бизлар дамдамиз, даврон суриб юрибмиз. Гар тўлса паймонамиз "Тайёрмиз"- деб турибмиз. Мастурадан ранжиманг, бу ҳам бир насиҳатда. Инша Аллоҳ, тенгдошим учрашамиз жаннатда! https://t.me/Masturahojionasherlari
إظهار الكل...
Мастура Хожи Она Шеьрлари

Бу каналда Мастура хожи она томонидан ёзилган шеърлар бериб борилади. Мурожаат учун: @MasturaXojiOna_bot

👍 49 2
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Жуда фойдали маслаҳат: Агар тўхтовсиз чарчаб, нуқул уйқунгиз келаётган бўлса, чойга лимон солинг, бир оз долчин қўшинг. Кейин Гавайи оролларигами ё Малайзиягами чипта олинг-да, самолётга ўтириб, учиб кетинг. Асабларингиз жойига тушиб, анча тетиклашасиз. Анави чойни хоҳласангиз ичинг, хоҳласангиз ичманг. Бир тийинлик фойдаси йўқ, барибир 😂 ┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄ http://t.me/superbekajon1
إظهار الكل...
Бу қўшиқ ҳам эсингиздами?
إظهار الكل...
👍 5
إظهار الكل...
Dadahon Hasanov – Laylo.mp37.33 MB
👍 7 2
Узр. Энг урф бўлган демоқчи эдим..
إظهار الكل...
👍 7
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.