cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Uychiliklar | Уйчиликлар

Uychiliklar rasmiy kanaliga hush kelibsiz ! Siz biron bir tezkor voqea guvohi bo’ldingiz (yoki qandaydur murojatingiz bor) foto , video yoki audio xabar yuboring biz uni yoritib chiqamiz. ➖Biz bilan aloqa 👉🏻 @UychiAloqabot

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
802
المشتركون
+324 ساعات
+87 أيام
+5230 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Мактабларда якуний имтиҳонлар қайси саналарда ўтказилиши аниқ бўлди‼️ 9-синфлар учун👇 📚Она тили ва адабиёт - 27-май 📚Математика - 30-май 📚Ўзбекистон тарихи - 6-июн 📚Жисмоний табия 1-май 11-синфлар учун 👇 📚Она тили ва адабиёт - 29-май 📚Математика - 1-июн 📚Ўзбекистон тарихи - 7-июн 📚Чет тили - 10-июн 📚Танлов фан (кимё, физика, география, ҳуқуқ) - 4-июн Уйчиликлар Канали 👉🏻 @Uychi
إظهار الكل...
👍 1👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Тезкор #Расман ⚡️Ўзбекистонда энди абитуриентлар аввал тест топширади, кейин ОТМни танлайди ‼️ 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб олий ўқув юртлари, коллеж ва техникумлар учун имтиҳонлар “аввал тест, сўнг танлов” тамойили бўйича ўтказилади. Қабул тартиби: • 5 июнь - 25 июнь: ҳужжатларни топшириш; • Июль - август: имтиҳонлар • 15 кун ичида: ОТМни танлаш Студент бўламан деган танишларга юбориб қўямиз. Уйчиликлар Канали 👉🏻 @Uychi
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Президент мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларга табрик йўллади. "Давлатимизнинг эртанги тақдири, унинг равнақи ва тараққиёти сизларнинг қўлингизда. Ҳеч қачон орзу қилишдан тўхтаманг, катта мақсадлар йўлида имкониятларингизни синаб кўришдан, бу йўлда хато қилиш ва улардан сабоқ олишдан қўрқманг. Чунки халқимиз сизларга катта умид ва ишонч билан қарамоқда. Сизларнинг янги ғоя ва ташаббусларингиз, иштиёқингиз ва кучингиз нафақат Ўзбекистонни, балки бутун дунёни ўзгартириши мумкин. Шунинг учун ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз олдингизга қўйган эзгу мақсадингиздан ортга чекинманг", дейилади табрикда. Уйчиликлар Канали 👉🏻 @Uychi
إظهار الكل...
👍 1
00:17
Video unavailableShow in Telegram
Бу гўзал табиат Швейцарияда эмас! Ўзимизнинг “перевал”, Қамчиқ довони..👏🏻 Бетакрор табиат манзараларидан баҳраманд бўлинг☺️✊🏻 Уйчиликлар Канали 👉🏻 @Uychi
إظهار الكل...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Диққат ⚡️Тез ёрдам бригадаларида шифокорлар ўрнини фельдшерлар эгаллайди ‼️ Бугунги кунда мавжуд тез тиббий ёрдам чақирув бригадалари таркибининг 80 фоизи шифокорлардан иборат. Эндиликда 1 июлдан бошлаб шифокор бригадаларини фельдшер бригадаларига ўзгартириш орқали 1064 та штат қисқартирилмоқда. Шу орқали 734,1 миллиард сўмлик бюджет маблағларини тежашмоқчи. Уйчиликлар Канали 👉🏻 @Uychi
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
#Тезкор ⚡️⚡️Олис ҳудудларга қатнайдиган ўқувчилар учун бепул автобус йўлга қўйилади ‼️ Президент фармонига кўра 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида тажриба синов тариқасида умумий ўрта таълим муассасаларига олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун аутсорсинг асосида бепул автобуслар йўлга қўйилади. Уйчиликлар Канали 👉🏻 @Uychi
إظهار الكل...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Диққат #Тезкор ⚡️⚡️Коронавирус янги варианти тарқалмоқда. ССВ огоҳлантириш билан чиқди‼️ Дунёда коронавируснинг янги FLiRT вариантлари, жумладан, вируснинг KP.2, KP.1.1, KS.1 турлари билан касалланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Уларнинг барчаси аввалги турларга қараганда хавфсизроқ экани айтилмоқда. FLiRT вариантларининг белгилари омикронникига ўхшайди: иситма, йўтал, томоқ, бош ва мушак оғриқлари, ҳолсизлик, таъм ёки ҳид билмаслик. Мутахассисларнинг фикрига кўра, омикроннинг сўнгги турларини беморлар “нисбатан осон” бошдан кечирмоқда, улардан ўлим даражаси юқори эмас. Шунинг учун янги турлардан жиддий ўзгаришларни кутмаса ҳам бўлади. Мутахассислар нима бўлганда ҳам қўлларни тез-тез ювиш, биноларни шамоллатиш, иш жойлари ва анжомларни дезинфекция қилиш, касаллик белгилари бўлган одамлар билан мулоқот қилмаслик каби профилактика чораларини эътиборсиз қолдирмасликка чақирмоқда. Уйчиликлар Канали 👉🏻 @Uychi
إظهار الكل...
👍 3👌 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Диккат ⚡️⚡️Табиий ва суюлтирилган газ таъминоти тизими хусусий операторга топширилади, – Президент қарори лойиҳаси. ‼️ Уйчиликлар Канали 👉🏻 @Uychi
إظهار الكل...
👎 1 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Тезкор_хабар ⚡️💦 Ўзгидрометдан фавқулодда хабар: 23—26-май кунлари Ўзбекистонда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент шаҳри, Вилоятларда ушбу кунлари кучли шамол бўлади ва жала қуйиш эҳтимоли бор Фуқаролардан эҳтиёт бўлиш сўралади. Уйчиликлар Канали 👉🏻 @Uychi
إظهار الكل...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️1 июндан боғча опаларининг ойлик маоши ошади ‼️ Давлат боғчаларида ишловчи олий маълумотли педагог ходимларнинг маоши мактаб ўқитувчилариникига тенглаштирилади. Давлат раҳбарининг 2023 йил май ойида имзолаган қарорига асосан 2024 йил 1 июндан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги олий маълумотли педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим муассасаларининг тегишли педагог ходимлариникига тенглаштирилиши лозим. Амалдаги қонунчиликка кўра, давлат боғчаларининг олий маълумотли тарбиячи-методист, тарбиячилари 1 млн 203 минг 660 сўм олиши белгиланган. Мактабларнинг олий маълумотли бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари эса 2 млн 90 минг 399 сўм олади. Уйчиликлар Канали 👉🏻 @Uychi
إظهار الكل...
👍 2