2 301
Энг яқин ДЎСТЛАРИМГА 🫶
Омонмисиз 💗 ДЎСТЛАРИМ!
Дунё тургунча туринг
Махзун бўлманг ➖ ҳеч қачон,
Доим жилмайинг, кулинг!!!
Юзингизни табассум,
Тарк этмасин саҳар➖кеч,
Доим иззатда бўлинг,
Фақрликга тушманг ҳеч!!!
Топганингиз тўй бўлсин,
Сўйганингиз қўчқор қўй,
Қалбингизда имон➖у,
Чеҳрангиз очсин чирой!!!
Меҳрларга ➖йўғрилиб,
Оқил бўлсин замонлар,
Муҳаббатнинг боғида,
Гулламасин тиконлар.
Кундуз порласин қуёш,
Тунда ой➖юлдузлар,
Ўғлингиз бўлсин куёв,
Келин бўлсин ой қизлар!!!
Қувнаб➖қувончга сиғмай,
Ўйнисинлар болалар,
Оталар дард кўрмасин,
Йиғламасин оналар!!!
Равнақ топиб ҳар гўша,
Диёримиз гулласин,
Юртимизни ➖илоҳим,
Аллоҳ ўзи қўлласин!!!
💝 | 💞💞
13 يناير, 09:02
