💞💞𝑬𝑮𝑰𝒁𝑰𝑴 𝑺𝑨𝑩𝑰𝑾𝑰𝑴 💓💕🎵𝑻𝑼Ğ𝑰𝑳𝑮𝑨𝑵💜 𝑲𝑼𝑵𝑰𝑵𝑮 😘𝑩𝑰𝑳𝑨𝑵 𝑻𝑨𝑩𝑹𝑰𝑲𝑳𝑰𝑴𝑨𝑵🥰🥳🥳🥳💖💞💞💞
💚#_oQ_KaBuTaR⚡_BoLaYLiK🤍🕊 #_oSMoNLaRDa🌜_uCHaYLiK🌚🖤 💞#_oYLaB💫🤍_eMaS_YiLLaB_eMaS🥰❤️ #_uMRBoD_QaDirdOnLaR_BoLaYLi😊 EGA : O_o_M_A_D_I_N_K_A_o_O
إظهار المزيد203
المشتركون
-224 ساعات
-67 أيام
-1130 أيام
- المشتركون
- التغطية البريدية
- ER - نسبة المشاركة
جاري تحميل البيانات...
معدل نمو المشترك
جاري تحميل البيانات...
📜𝐊𝐞𝐜𝐡𝐢𝐫𝐢𝐧𝐠 𝐨𝐧𝐚😥🧕🙏
•┈┈┈•• ✦🕊💔🍃✦••┈┈┈•
𝐌𝐮𝐚𝐥𝐥𝐢𝐟:...✍️ 𝐌𝐮𝐡𝐚𝐲𝐲𝐨_𝐁𝐞𝐠𝐚𝐥𝐢𝐲𝐞𝐯𝐚
🎙️𝐈𝐣𝐫𝐨𝐝𝐚:..𝐅𝐞𝐫𝐮𝐳𝐚🌺
∘∙꯭❥꯭∘꯭⋅⋅꯭🎧❣≣꯭𝐌꯭𝐲꯭ ꯭𝐌꯭𝐮꯭𝐬꯭𝐢꯭𝐜꯭𝄄𝆺𝆭𝄄꯭🔊𝄄𝆺𝆭𝄄
🎼ˢᵗᵘᵈⁱᵒ𝐍𝐚𝐯𝐫𝐨'𝐳𝐛𝐞𝐤💻
•┈┈┈•• ✦🕊💔🍃✦••┈┈┈•
。゚゚・。・゚゚。
゚。Love you
゚・。・
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Ξ꯭꯭🔐꯭꯭꯭꯭꯭꯭꯭꯭꯭꯭꯭꯭❤️🩹꯭꯭꯭꯭꯭꯭꯭꯭꯭꯭꯭꯭ 🍃꯭𝐘꯭꯭𝐔꯭꯭𝐑꯭꯭𝐀꯭꯭𝐊꯭꯭𝐃꯭꯭𝐀꯭꯭𝐍꯭❤️🩹꯭𝐘꯭꯭𝐎꯭꯭𝐙꯭꯭𝐈꯭꯭𝐋꯭꯭𝐆꯭꯭𝐀꯭꯭𝐍꯭01✍ ꯭♡︎꯭𑁍꯭꧂꯭
Photo unavailableShow in Telegram
💥💥💥 Бўлмадим она ....
Йиғлаяпман бугун азоблар эзар ,
Туҳмат - маломатдан , юрагим безар .
Хавотир , хижронлар дарбадар кезар ,
Онам мўлтирайди , дардларим сезар .
Кечиринг онажон , кечиринг она ,
Сизга лойиқ фарзанд , бўлмадим она .
Онам учун ҳамон мурғак боламан ,
Оҳ урса оҳида мунгли ноламан .
Кўзининг қароси , унсиз жоламан ,
Қиров босган оппоқ сочга толаман .
Кечиринг онажон , кечиринг она ,
Сизга лойиқ фарзанд бўлмадим она .
Кўзимда дард кўрса чидолмай йиғлар ,
Муштдек юрагини минг пора тиғлар .
Арзимас онамнинг ёшига улар ,
Онамни пойига тўшайман гуллар .
Кечиринг онажон , кечиринг она ,
Сизга лойиқ фарзанд бўлмадим она .
Ҳаммаси сохтакор англадим шуни ,
Дунёда ягонам , умрим мазмуни .
Соғинчи қийнайди кўрсам ҳар куни ,
Меҳрининг чеки йўқ , жаннатлар хури .
Кечиринг онажон , кечиринг она ,
Сизга лойиқ фарзанд бўлмадим она .
20. 05. 2024 йил . Фарғона шаҳар .
✍️✍️✍️✍️ Муҳайё Бегалиева .
💥💥💥 Синовли дунё ....
✍️✍️ Муҳайё Бегалиева .
🎤🎤 Даврон Давлатов .
СИНОВЛИ
ДУНЁ..
Дунё сени кездим, бўлдим маҳлиё,
Синовларинг баъзан чарчатди ҳолсиз.
Йиғладим қайғуриб,кулдирдинг гоҳо,
Йўлиқдим мардга ҳам, учради орсиз..
✍ Муҳайё
БЕГАЛИЕВА.
🎤 Абдухалил.
💥💥💥 Синовли дунё ....
Дунё сени кездим , бўлдим маҳлиё ,
Синовларинг баъзан чарчатди ҳолсиз .
Йиғладим қайғуриб , кулдирдинг гоҳо ,
Йўлиқдим мардга ҳам , учради орсиз .
Қаддимни тик тутиб юрдим гердайиб ,
Душманлар тепдилар , синдирмоқ учун .
Лекин писанд қилмай ўсдим , улғайиб ,
Яна шунча синов беряпсан нечун .
Кўйлагим оғирлик қилар сиқилсам ,
Топилмайди дардим олгувчи инсон .
Кутишар , йўлимдан турмай , йиқилсам ,
Босиб ўтсам дейди устимдан шайтон .
Саробдек кўринар йўлларинг чорлаб ,
Чуқурлари кўпдир югурай десам .
Осмонда юлдузлар туради порлаб ,
Қанотим бўлса - ю самога учсам .
Бировни дилини оғритмоқ осон ,
Шишадек нозикдир ҳассос кўнгиллар .
Кўзёшлар ўрнида баъзан оқар қон ,
Кўнгил олмоқ учун етмайди йиллар .
Дилозор бўлмайлик , озор берманглар ,
Меҳр , оқибатни қилмайлик канда .
Дўстлар ёмонликка яқин бўлманглар ,
Жароҳат берсак гар ўрнайди танда .
19. 05. 2024 йил . Фарғона шаҳар .
✍️✍️✍️✍️ Муҳайё Бегалиева .
💥💥💥 Ошиқсан гулим ....
✍️✍️ Муҳайё Бегалиева .
🎤🎤 Даврон Давлатов .
YOLG'IZLIKDAN SO'NIB BORAYAPMAN.
🎤 FAZILATXON 🥀🥀
✍ MUHAYYO BEGALIYEVA 🥀🥀
15.04.2024
💦💦💦💦💦💦💦💦
EY HAYOT.
💦💦💦💦💦💦💦💦💦
🎤 FAZILATXON QAYUMOVA.
✍ MUHAYYO BEGALIYEVA.
🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀
🥀🥀🥀CHARCHADIM,TOLDIM.🥀🥀🥀
🎤 FAZILATXON QAYUMOVA.
✍ MUHAYYO BEGALIYEVA.
🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀
💥💥💥 Илтижо ....
😔😔🥀🥀😢😢😢
Йиқитса дунёнинг турли синови ,
Истасанг топилар қорнинг қалови .
Сўндирма Ар Раҳмон умидимизни ,
Юришмай қолганда бандангни ови .
Бошимга синовлар келганда ногоҳ ,
Дўстга зор душманга хор қилма Аллоҳ .
Сабрингдан бенасиб қўймагин эвоҳ ,
Ҳар буюк исмингда қўллагин Ҳаллоқ .
10. 05. 2024 йил . Фарғона шаҳар .
✍️✍️✍️✍️ Муҳайё Бегалиева .