cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Xisorak jome masjidi _uzz

Parkent tumani Xisorak jome masjidi rasmiy kanali.

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
652
المشتركون
-224 ساعات
-57 أيام
-3230 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

🕌 МАСЖИДГА БОРИШДА БАЖАРИЛАДИГАН СУННАТЛАР ⏱ 1. Намозга эрта бориш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Одамлар азонда ва биринчи сафда нима борлигини билганларида эди, унга фақат қуръа ташлаш билан эришишдан бошқа илож бўлмаса, албатта қуръа ташлар эдилар. Таҳжир[1]да нима борлигини билганларида, унда кимўзар қилар эдилар. Хуфтон ва Бомдод намозларида нима борлигини билганларида, эмаклаб бўлса ҳам келган бўлар эдилар” (Имом Бухорий ривояти). 🤲 2. Масжидга бориш дуосини ўқиш. اللَّهُمَّ اجْعَلْ في قَلْبِي نُوراً، وفي لِسانِي نُوراً، وَاجْعَلْ في سَمْعِي نُوراً، وَاجْعَلْ في بَصَري نُوراً، وَاجْعَلْ مِنْ خَلْفِي نُوراً، وَمِنْ أمامي نُوراً، وَاجْعَلْ مِنْ فَوْقي نُوراً وَمِنْ تَحْتِي نُوراً، اللَّهُمَّ أعْطِني نُوراً “Аллоҳумма, ижъал фий қолбий нурон ва фий лисаний нурон, важъал фий самъии нурон, важъал фий басории нурон, важъал мин холфий нурон ва мин амаамий нурон, важъал мин фавқий нурон ва мин таҳтий нурон. Аллоҳумма аътиний нурон” “Аллоҳим! Қалбимда нур қилгин, тилимда нур қилгин, қулоғимда нур қилгин, кўзимда нур қилгин, олдимдан нур қилгин, ортимдан нур қилгин, устимдан нур қилгин, остимдан нур қилгин. Аллоҳим, менга нур ато этгин” (Имом Муслим ривояти). ✅ 3. Сакинат ва виқор билан юриш. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Иқоматни эшитсангиз, намозга сакинат[2] ва виқор[3] билан юриб келинглар” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). •○•••••••••●🍃🌼🍃●••••••••○• https://t.me/Beshkappa_uzz
إظهار الكل...
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم Тошкент вақти билан. Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ! 1445 йил | 2024 йил,12-Май, Якшанба КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.) ⏰ ТОНГ - 03:33 сахарлик тугаши ⏰ БОМДОД - 04:13 ⏰ ҚУЁШ - 05:07 ⏰ ПЕШИН - 12:24 ⏰ АСР - 17:23 ⏰ ШОМ - 19:34 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ ⏰ ХУФТОН -21:04 ❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг! "Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир". (Нисо сураси - 103 оят) 🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132). •┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈• 🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇 🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling! https://t.me/Beshkappa_uzz
إظهار الكل...
👍 2
📖​​МАХФИЙ, АММО НИҲОЯТДА ҲАЙРАТОМУЗ МАЪЛУМОТЛАР 1) Инсоннинг кўзида шундай тўсиқ - парда борки, у фаришта ва жинларни кўришдан сақлайди. Ўлим вақтида бу парда кўтарилади. 2) Қўшиқ, ашула эшитаётган инсоннинг олдига шайтон ва жинлар бир лаҳзада етиб келади. Ва yлар одамнинг атрофида рақсга тушишади. Агар инсоннинг кўзидаги парда очилганда эди, манзаранинг даҳшатидан юраги ёрилиб кетарди. 3) Ҳар жума кунининг тонгида оламдаги барча жонзотлар Сур чалинишини кутиб қулоқ солиб турадилар... Эй Роббим! Хотимамизни гўзал қил! 4) 1997 йили Тинч океанининг тубида қаттиқ, шиддатли овоз пайдо бўлди... Унинг акс-садоси 5000 кмгача эшитилди... Бу овознинг келиб чиқиши, сабаби ҳозирги кунгача аниқланмади... 5) Оёғингиз увишиб қолган бўлса юрманг, қўлингиз увишган бўлса, унга тиранманг. Чунки ўзингиз билмаган ҳолда синиб қолиши мумкин. 6) Уялган ва ғазабланган вақтда юз қизаришининг сабаби— тинч, меъёрда турган асаб толаларининг вақтинча фалаж, шол бўлиши— томирларда одатдагидан кўп миқдорда қоннинг ҳайдалишидир. 7) Инсон зим - зиё, зулматда 3 кундан кўп қолиб кетса, бир умрга кўр бўлиб қолади. 8) Уйқуда йиқилиб тушиб, сесканиб кетсангиз, билингки: бу сизни уйғотиш учун ақлингизнинг ўйлаб топган тушдир... Чунки аъзоларнинг функцияси тўхтаб қолиш ва ўлиб қолиши ҳеч гап эмас. 9) Инсон вафот этган пайтда бош миянинг чап қисми яна 7 дақиқагача актив бўлади, бу ҳолатда барча хотиралари бирма- бир кўз олдига келади. Лекин худди тушда бўлганидек уларни кетма-кетлигини бошқара олмайди. 10) Шундай ҳаётий тажриба бор, агар эшитишни истасангиз ичингиз сўйлайди (гапиради)... Қулоқларингизни ёпинг, диққат қилинг! Ичингиздан сас келади... 11) Инсон организмидаги тириклик тизими, ҳар куни камида биттадан хужайрани йўқ қилади... Агар бу хужайралар яшаса, саратонга айланиб кетади... Ҳамиша «Субханаллоҳ» (Аллоҳ айбу нуқсонлардан пок) «Алхамдулиллаҳ» деб айтинг.... ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ👇🏼 ➥ https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy    АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
إظهار الكل...
👍 4🔥 1
​​​​📝 ОХИРАТ. Бир киши қарз олишга мажбур бўлиб қолди. Бир савдогар унга қарз беришини, аммо бирор нарсани гаров учун унинг номига ўтказиб беришини шарт қилиб қўйди. Қарздорнинг бир деҳқончилик қиладиган ери бор эди. Ўша ерини савдогарнинг номига ўтказиб берди ва қарзни қайтариш вақтини муаййан қилишди. Ернинг нархи берилган қарздан анча юқори эди. Қарздор бир қанча вақтдан сўнг ишлари ўнгидан келиб пул топди ва қарзини олиб келди. Аммо савдогар "сенинг мендан қарзинг йўқ, ер меники ", деб туриб олди. Қарздорнинг қўлидан ҳеч нарса келмади. Бориб-бориб қарздор инфаркт бўлди. Ўлими аниқ бўлгач ўғлини чақириб унинг қўлига бир варақни бериб деди: "Агар вафот этсам тобутимни ўша савдогарнинг дўкони олдидан олиб ўтиб ушбу қоғозни унга берасан". Феълан қарздор вафот этди. Ўғли унинг васиятини бажариб тобутни савдогарнинг дўкони олдидан олиб ўтиб варақни савдогарга берди. Савдогар хатни ўқиб хушидан кетиб йиқилди. Хатда: "Мен Ҳақнинг ҳузурига кетдим. Агар қўлингдан келса борма!"- деб ёзилган эди. Муҳаммад Ротиб Нобулсий. 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒         𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘 ⬇️              👇👇   🌐  @AZAN_UZZ 🇺🇿
إظهار الكل...
👍 2
Сирингни икки кимсадан бошқаси билмасин? 👉 Сен ва Роббинг. Дунёда икки кишининг розилигини олишликда ҳарис бул? 👉 Онанг ва Отанг. Қийинчилик ва мусийбатларга икки нарса билан Аллоҳга сиғин? 👉 Сабр ва намоз. Икки нарсадан ҳеч қўрқма? 👉 Ризқ ва Ажал. (чунки ризқинг ва жонинг Аллоҳга омонат.) Икки нарсани ҳеч эслама? 👉 Бошқасига қилган яҳшилик ва бошқасидан кўрган ёмонлик. Икки нарсани ҳеч унутма? 👉 Роббингни ва Оҳиратни. T.me/AZAN_UZZ
إظهار الكل...
АZAN UZZ

 بِسْــــــــــــــــــــــمِ اﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيم ✓ Биз билан қуръон ўқишни ва намозни ўрганинг. ✓ Қуръон дарсликлар ва намоз дарслари видеоси бор. @SAXIYLAR_UZ расмий гурухга қарашли Канал Creator: @FIRDAVS188✓ Реклама учун: @Firdavs188

#Видео #пайпоқ #масҳ 🎙Пайпоққа масҳ тортиш жоизми? Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz •○•••••••••●🍃🌼🍃●••••••••○• https://t.me/Beshkappa_uzz
إظهار الكل...
👍 1
#Ҳадис Абу Умомадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Обидга қараганда олимнинг фазли худди мен билан ичингиздаги паст тоифали киши фазли кабидир», деб айтдилар. Кейин яна: «Албатта Аллоҳ, Унинг фаришталари, еру-осмон аҳллари, ҳатто инидаги чумоли ҳамда балиқлар ҳам одамларга яхшилик ўргатувчи муаллимга дуои хайрда бўлишади», дедилар. Имом Термизий ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
إظهار الكل...
МАСЖИДДА ЖАНОЗА ЭЪЛОН ҚИЛИШ #жаноза ❓1252-CАВОЛ: Масжидда жанозани эълон қилиш мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Масжидда жаноза ёки бирор мўмин инсоннинг вафот этганини эълон қилишнинг зарари йўқ. Бу шаръан жоиз амал ҳисобланади. Айрим нарсаларни масжидда эълон қилишдан қайтарилган, масалан йўқолган нарсани эълон қилиш мумкин эмас. Аммо жаноза ва ўлимга оид ҳолатларни эълон қилиш мумкин. Чунки бу орқали масжиддаги мўминлар вафот этган мўмин биродари олдидаги бурчини бажариш имкони бўлади. Жаноза ўқувчилар, марҳумга дуо қилувчилар сони кўпаяди. Бу албатта, вафот этган банда учун фойда бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда Нажошийнинг, Муъта жангида Жаъфар ибн Абу Толиб каби бир неча қўмондон саҳобаларнинг вафот этганини ёнларидаги саҳобийларга хабар қилганлар. Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда ҳам айтилган. Жумладан, “Мароқил фалоҳ шарҳи нурил изоҳ” китобида бундай дейилган: "ولا بأس بإعلام الناس بموته" بل يستحب لتكثير المصلين عليه لما روى الشيخان أن صلى الله عليه وسلم نعى لأصحابه النجاشي في اليوم الذي مات فيه وأنه نعى جعفر بن أبي طالب وزيد بن حارثة وعبد الله بن رواحة. وقال في النهاية إن كان عالما أو زاهدا أو ممن يتبرك به فقد استحسن بعض المتأخرين النداء في الأسواق لجنازته وهو الأصح اهـ. وكثير من المشايخ لم يرو بأسا بأن يؤذن بالجنازة ليؤدي أقاربه وأصدقاؤه حقه لكن لا على جهة التفخيم والإفراط في المدح " “Одамларга бир кишининг вафот этгани ҳақида эълон қилиш жоиз, балки бу туфайли жаноза ўқувчилар кўпайгани учун мустаҳаб ҳам саналади. Қолавераса, Имом Бухорий ва Имом Муслимлар ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Нажожий вафот этганда саҳобаи киромларига унинг вафоти ҳақида хабар берганлар. Шунингдек Жаъфар ибн Абу Толиб, Зайд ибн Ҳориса ва Абдуллоҳ ибн Равоҳанинг вафотини ҳам хабарини берганлар. “Ниҳоя”да шундай дейилган: “Агар вафот этган киши олим, зоҳид ёки табаррук инсон бўлса, айрим мутааххир уламолар бозорларда унинг жанозасини эълон қилишни яхши амал деб айтишган ва уламолар бу гапни энг тўғри гап деб айтганлар. Кўп машойихлар жанозага чақиришни жоиз дейишган. Чунки бу орқали яқинлари ва дўстлари маййитнинг ҳақини адо этишади. Лекин мақтовда ҳаддан ошириб юборилмайди”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
إظهار الكل...

👍 1
​​НАЗР ҚИЛИНГАН ИШНИ НАЗР ҚИЛИНГАН ЖОЙДАН БОШҚА ЖОЙДА АМАЛГА ОШИРИШ #назр ❓1250-CАВОЛ: Фарзандим соғайиб кетса, Маккага бориб, ўша ерда садақа қиламан, деб назр қилган эдим. Худога шукр, фарзандим тузалди. Яқин орада ҳажга боришга имконим йўқ. Қилган назримни ўша ерга бормасдан, шу ерда амалга оширсам бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда Маккага бормай, ўз шаҳар ёки қишлоғидаги муҳтожларга садақа қилиш жоиз. Чунки “Фалон жойда қўй сўйиб, садақа қиламан”, “Фалон куни шунча нафл намоз ўқийман”, “Фалончиларга садақа қиламан”, деб назр қилинса ҳам, айнан ўша жой, вақтда қилиш ёки ўша шахсга бериш шарт бўлмайди. У назрини истаган вақтда ва жойда ёки истаган шахси учун адо қилиши жоиз. Фақатгина назрнинг бериладиган ўрни фақир ва мискин каби закот олувчилар билан бир хил бўлади. Гарчи фақир бўлсалар ҳам ота-онаси, бобо-бувиси, фарзандлари, эри ёки хотинига бера олмайди. Бой кишилар назр қилинган пулни олиши, ҳайвон назр қилинган бўлса, ейишлари дуруст эмас. Бу ҳақида “Мабсути Сарахсий” китобида садақа қилишни назр қилиш мисолида батафсил тушунтирилган: إما أن يعين الوقت بنذره فيقول: لله علي أن أتصدق بدرهم غدا أو يعين المكان فيقول: في مكان كذا أو يعين المتصدق عليه فيقول: على فلان المسكين ...وفي الوجوه كلها يلزمه التصدق بالمنذور عندنا، ويلغو اعتبار ذلك التقييد حتى لو تصدق به قبل مجيء ذلك الوقت أو في غير ذلك المكان أو على غير ذلك المسكين ...خرج عن موجب نذره “Киши “Эртага бир дирҳам садақа қилишни назр қилдим”, деб, қиладиган назри учун муайян вақтни айтиши мумкин, ёки “Фалон жойда садақа қилишни назр қилдим” деб, муайян бир жойни айтиши мумкин, ёки “Фалончига садақа қиламан”, деб муайян бир инсонни айтиши мумкин. Бу ҳолатларнинг барчасида назр қилинган нарса зиммага лозим бўлиб, қайдлаб айтган нарсаларининг аҳамияти йўқолади. Масалан, айтилган вақтдан, айтилган жойдан ёки айтилган шахсдан бошқага садақа қилса, қилган назрини адо қилган бўлади”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
إظهار الكل...

بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم Тошкент вақти билан. Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ! 1445 йил | 2024 йил,11-Май, Шанба КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.) ⏰ ТОНГ - 03:35 сахарлик тугаши ⏰ БОМДОД - 04:15 ⏰ ҚУЁШ - 05:08 ⏰ ПЕШИН - 12:24 ⏰ АСР - 17:22 ⏰ ШОМ - 19:33 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ ⏰ ХУФТОН -21:03 ❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг! "Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир". (Нисо сураси - 103 оят) 🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132). •┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈• 🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇 🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling! https://t.me/Beshkappa_uzz
إظهار الكل...