cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

56-IDUM HAYOTI

Past Darg‘om tuman 56-IDUM rasmiy kanali @idum56 Маълумот учун:👇 +998979272756 +998906554994

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
371
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
-630 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
Кim Un-Young, dunyodagi eng aqlli odam deb topilgan. U universitetga 4 yoshida oqishga kirgan. 7 yoshida esa uni NASA da ishlashga taklif etadilar. Ikki yoshida Kim Un-Yong allaqachon 5 tilda gapira olgan.
إظهار الكل...
Америкада электр стулга ўтирғизиб ўлдириш жазоси берилган бир жиноятчига ҳукм ижро этилишидан олдин сўнгги сўз берилди. У атрофга назар ташлади. Бир қанча кишилар унга қараб турибди. Қанчадан-қанча мухбирлар қўлларида қалам билан у айтадиган сўзни кутмоқда. Расмчилар эса тинмай суратга оляпти. Шунда маҳкум: — Биласизми, агар мен болалигимда ҳозиргидек эътибор кўрганимда эди, жиноятчилар курсисида ўтирмаган бўлардим, — деди. Фарзандингизга болалигиданоқ эътибор беринг. Акс ҳолда, кеч бўлиши мумкин... МЎМИННИНГ ҚАЛБИ. @idum56
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Photo unavailableShow in Telegram
#Жадидлар_дафтари Мактаб сизни инсон қилур, Мактаб ҳаё эҳсон қилур, Мактаб ғами вайрон қилур, Ғайрат қилиб ўқинг, ўғлон! Aбдулла Авлоний @idum56
إظهار الكل...
Мусо алайҳиссалом оналарини қабрга қўйиб, қабристондан чиқаверишларида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Эй Мусо, энди ўзингизни эҳтиёт қилинг!” Бундан ҳайрон бўлган Мусо алайҳиссалом шундай дейдилар: “Эй Аллоҳ, Сен менга шу пайтгача бундай демаган эдинг. Нимага айнан шу бугун ўзимни эҳтиёт қилишимни айтяпсан” Аллоҳ таоло жавоб қилади: “Чунки, Сиз ҳар куни уйдан чиқишингиз билан онангиз “Боламни паноҳингда асра”, деб дуо қилар эди. Мана шу дуо сабаб биз Сизни омонда сақлар эдик. Энди Сизни бундай дуо қилгувчи зот йўқ!” Кўрдингизми, биродарлар, Аллоҳ билан тўғридан-тўғри суҳбатлаша олган Мусо алайҳиссалом хам оналарининг дуоларига муҳтож бўлган эканлар. Сизу биз ким бўлибмиз!? P.S.: Дам олиш кунлари ота онангизни йўқланг, ҳолларидан хабар олиб дуоларини олинг Аллоҳ сиздан рози бўлсин@idum56
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Photo unavailableShow in Telegram
Тўрт кишидан ҳеч қачон аразламанг: — Отадан; — Онадан; — Ака-укадан; — Опа-сингилдан! Тўрт нарсадан Аллоҳ таолонинг паноҳини тиланг: — Ғамдан; — Маҳзунликдан; — Ожизликдан; — Бахилликдан! Тўрт кишига бағритошлик қилманг: — Етимга; — Мискингга; — Фақирга; — Беморга! Тўрт нарсани тақинчоқ каби тақиб олинг: — Сабрни; — Ҳалимликни; — Илмни; — Саҳийликни! @idum56
إظهار الكل...
Таълим💪💪😍 **** Бу боланинг исми-шарифи - Ламин Ямал. У испаниялик футболчи ва унинг ёши 16 да. Бугун Ямалнинг рекордлари ҳақида ҳам, унинг шедеврга айланиб бораётган ўйини ҳақида ҳам, умуман, футбол ҳақида ҳам гапирмоқчи эмасман. Мен сизларга бугун Испания ва Германияда қонунларнинг ишлаши ва ким бўлишидан қатъий назар бу қонунлар барча учун баробарлиги ҳақида гапирмоқчиман. --- --- --- --- --- Дастлаб Испания ҳақида. Германия яшил майдонларида бўлиб ўтаётган футбол бўйича Европа чемпионати мусобақасида Испания ҳам мувафақиятли қатнашмоқда. Жамоа таркибида юқоридаги ўспир йигитча ҳам бор. У ҳам Германияга келган ва жамоаси билан финалга қадар етиб борди. Аммо мусобақа ўтаётган бир даврда Ямалнинг мактаб имтиҳонлари бошланиб қолди ва у Испанияга учди. Мактабига борди, имтиҳонларни топширди ва шундан сўнг яна Германияга, мусобақага қайтди. "У мамлакатимизнинг ёш футболчиси, истиқболли спортчи, майли баҳосини қўйиб беринглар, унга тегманглар", дейишмади. Европанинг энг зўр футболчисини бўлмайсанми, ўзинг учун, келиб имтиҳонларни топшир дейишди. --- --- --- --- --- Энди Германия ҳақида Германияда соат 23:00 дан кейин 18 га тўлмаганларнинг ишлаши тақиқланади. Жарима 30 000 Евро. Ямал эса 16 ёшда. Испания термаси 23:00 га яқин ўйинларда бу қоидага амал қилди. Ямални озроқ ўйнатиб, кейин уни бошқа футболчига алмаштирди. Пулимиз кўп, қоидангни бузсак ма ол, оғзингга сиққанича сўра, демади. --- --- --- --- --- ©️ Сарвар Раҳимий
إظهار الكل...
👍 1
ЎҚИТУВЧИЛАРГА БОШИМ ЕРГА ТЕККУНИЧА ТАЪЗИМ ҚИЛАМАН! Фарзандимизнинг келажагига бепарво эмасмизми, демоқчиман! Тўйларда артистларга қистирамиз, синфга парда деса, жонимиз чиқади! Ишхонада банкет бўлса ходимларга «эриймиз», мактабдаги тадбирга келганда ўша куни ишимиз чиқиб қолади! Тўй қилсак, қўшни қишлоқдаги бойлар ҳам айтилиб, кечгача кетказмай меҳмон қиламиз, боламизнинг ўқитувчиси эсимиздан чиқиб қолади! Маҳаллада битта бой машина олса, "қандини урсин" деймиз-у, ўқитувчи олса "шартмикин, қорнига емасдан машина олиш" деб ижирғанамиз! Йилда бир марта ремонтга, обунага пул йиғилса "закон"чилигимиз тутиб қолади, лекин битмаган ишни "соққа"сини бериб битириб, қонунни оёқости қиламиз! Кунда-кунора ошналарни, ишимиз тушган одамларни чойхонага оборамиз, аммо ўқитувчини бир марта меҳмон қилмаганмиз! Менга нима хизмат буюраркан деб, бошлиғимизнинг оғзига қараб турамиз-у, лекин ўқитувчи муаммодан гапирса, оғзига урамиз! Лекин ЎҚИТУВЧИ бировнинг мурувватига ёки пулига муҳтож эмас! Озгина ҚАДР ва ЭЪТИБОР топса, шунинг ўзи кифоя! Дафтарга, ремонтга, обунага, металломга, гулларга, пардага ва бошқа чиқимларга йиғилган пул нимаям бўларди! Наҳот, шу пулга қараб қолган деб ўйласак, ЎҚИТУВЧИни. Азбаройи касбини севганидан ёки шунча йиллик билими увол бўлмаслиги учун ишлаяпти ЎҚИТУВЧИ. Унутманг, устоз отадай улуғ! @idum56
إظهار الكل...
👏 1
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.