ar
Feedback
🎥UZvideo | Расмий

🎥UZvideo | Расмий

الذهاب إلى القناة على Telegram

Ҳамкорлик ва таклифлар учун! @NamGroup

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام 🎥UZvideo | Расмий

تُعد قناة 🎥UZvideo | Расмий (@vodiy_times) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 117 502 مشتركاً، محتلاً المرتبة 1 878 في فئة الأخبار والوسائط والمرتبة 415 في منطقة Uzbekistan.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 117 502 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 25 أغسطس, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -8 279، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -546، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 11.02‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 7.77‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 12 996 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 9 160 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 77.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
Ҳамкорлик ва таклифлар учун! @NamGroup

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 26 أغسطس, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الأخبار والوسائط.

117 502
المشتركون
-54624 ساعات
+1287 أيام
-8 27930 أيام
أرشيف المشاركات
🇵🇰 Покистонда шифохонада ёнғин: 15 нафар чақалоқ ҳалок бўлди Покистон пойтахти Исломободдаги Покистон Тиббиёт Фанлари Институти (PIMS) шифохонасида 26 август куни ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида камида 15 нафар янги туғилган чақалоқ ҳалок бўлган. Ёнғин вақтида чақалоқлар хонасида 16 нафар гўдак бўлган. Улардан фақат бир нафари қутқариб қолинган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин кондиционер компрессори портлаши оқибатида келиб чиққан 💥@UzVideo — O‘zbekiston va dunyo yangiliklari bir manzilda.

"Al-Jazeera" телеканали бундан роппа-роса 1 йил аввал, тўғридан-тўғри эфирда узатилаётган пайтда Исроил самолётларининг Хон-Юнусдаги Ан-Носир тиббиёт мажмуасига қилган ваҳшиёна ҳужумида ҳалок бўлганларнинг хотирасини ёд этди. 💥@UzVideo — O‘zbekiston va dunyo yangiliklari bir manzilda.

+2
🇷🇺🇺🇦 Украина Тамбов вилоятининг Котовск шаҳридаги Wildberries омборига яна ҳужум қилди. Шаҳар мэри аҳолини икки кун кўчага чиқмасликка чақирди Украинанинг учувчисиз учиш аппаратлари 26 августга ўтар кечаси Тамбов вилоятининг Котовск шаҳрида жойлашган Wildberries логистика марказига ҳужум қилди. Бу ҳақда вилоят раҳбари Евгений Первышов маълум қилди. Омборда ёнғин содир бўлган, ёнғин майдони 100 минг квадрат метрни ташкил этган. Губернаторнинг сўзларига кўра, ходимлар зудлик билан эвакуация қилинган. Бироқ омбор ишчиларидан бири жароҳатланган — унда бош мияси чайқалиши қайд этилган. Котовск мэри Алексей Плахотников омбордаги ёнғиндан чиққан тутун ва смог шаҳар бўйлаб тез тарқалаётганини маълум қилди. У аҳолидан «яқин икки кун ичида шаҳар бўйлаб фаол ҳаракатланишдан тийилишни», шунингдек, дераза ва балконларни ёпиқ ҳолда сақлашни сўради. ——— Бу Украинанинг Котовскдаги мазкур омборга иккинчи ҳужуми ҳисобланади. Аввалги ҳужум 18 июльга ўтар кечаси содир бўлган. Ўшанда Wildberries’нинг етти нафар ходими ҳалок бўлган. 💥@UzVideo — O‘zbekiston va dunyo yangiliklari bir manzilda.

🇨🇳 Хитойликлар тик туриб учиш мумкин бўлган бошқариладиган дронларни сотишга тайёргарлик кўришмоқда. Coolfly Urban 90 кг гача бўлган одамни кўтара олади ва соатига 70 км тезликка эриша олади. Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, уни бошқаришни ўрганиш ҳовербордда учишни ўрганишдан қийинроқ эмас - шунчаки тик туриб учасиз. Бироқ, батарея атиги 11 дақиқа парвозга етади. Тахминий нархи тахминан 15 000 долларни ташкил этади. 💥@UzVideo — O‘zbekiston va dunyo yangiliklari bir manzilda.

🇵🇰 Покистон пойтахти Исломободдаги касалхоналардан бирида 26 август куни ёнғин чиқди. Оқибатда камида 15 нафар янги туғилган чақалоқ ҳалок бўлди. Ҳодиса юз берган вақтда болалар хонасида 16 нафар чақалоқ бўлган. Улар орасидан фақат бир нафар гўдак қутқариб қолинган. 💥@UzVideo — O‘zbekiston va dunyo yangiliklari bir manzilda.

Паркентдаги узум сайли ва вино фестивалини ўтказиш учун Тошкент вилояти маҳаллий бюджетидан қарийб 2,5 миллиард сўм ажратилди. 💥@UzVideo — O‘zbekiston va dunyo yangiliklari bir manzilda.

🌏 Дунёда туғилиш даражаси тарихда илк бор аҳоли кўпайиш учун зарур бўлган кўрсаткичдан пастлади — ZME Science «Бундай ҳолат
🌏 Дунёда туғилиш даражаси тарихда илк бор аҳоли кўпайиш учун зарур бўлган кўрсаткичдан пастлади — ZME Science «Бундай ҳолат аввал ҳеч қачон кузатилмаган — на урушлар, на пандемиялар даврида», — дейди тадқиқот муаллифлари. Аҳолини кўпайишда ушлаб туриш учун бир аёлга ўртача 2,1–2,2 нафар фарзанд тўғри келиши керак. Ҳозир Тайванда бу кўрсаткич 0,69, Жанубий Кореяда — 0,8, Сингапурда — 0,87, Хитойда — 0,93 нафарни ташкил этмоқда. Россияда эса туғилиш коэффициенти тахминан 1,4 нафар. Бундай суръат сақланса, Ер аҳолиси 2056 йилга келиб қарийб 9 миллиардга етиб, шундан сўнг камайишни бошлаши мумкин. Бу эса ишчи кучи танқислиги ва пенсия ҳамда тиббиёт тизимларига тушадиган юкнинг янада ортишига олиб келиши мумкин. 💥@UzVideo — O‘zbekiston va dunyo yangiliklari bir manzilda.

🇺🇦🇷🇺 Украина Россия ҳудудига чуқур зарбалар бериш учун видеотрансляцияга эга ўрта масофали учувчисиз аппаратлардан илк бор фойдаланди Ростов вилоятидаги ҳарбий объектларга украин учувчисиз аппаратлари орқали амалга оширилган янги ҳужумлар Россия ахборот майдонида ва халқаро ҳарбий экспертлар орасида жиддий хавотир уйғотди.
Россиядаги Z-каналлар FP-2 туридаги учувчисиз аппаратлар тасвирларига эътибор қаратди. Уларнинг асосий хусусияти — нишонни аниқ нишонга олиш ва зарба бериш учун оператор билан узлуксиз видеалоқа талаб қилиниши. Франциялик OSINT-тадқиқотчи Клеман Моленнинг таъкидлашича, аввалроқ Starlink терминалларига уланиш FP-2 аппаратларига Украина оккупация қилинган ҳудудлари, Қора денгиз акваторияси ва Россиянинг қирғоқбўйи ҳудудларида ишлаш имконини берган. Энди эса видеотасвирлар Россия ҳудудининг чуқур қисмидаги объектларга ҳам зарбалар берилганини кўрсатмоқда.
👉 @UzVideo

🇮🇱🇵🇸 Исроил кучлари Ғазо секторида ҲАМАСга қарши ҳаво ҳужумларини давом эттирмоқда. 💥@UzVideo — O‘zbekiston va dunyo yangiliklari bir manzilda.

🇯🇵 Японияда 1800 киши 360 тонналик тарихий иншоотни қўлда кўчирди Тарихий бинога зарар етказмаслик учун мутахассислар уни қисмларга ажратмасдан, махсус ғилдираклар ёрдамида яхлит ҳолда кўчирган. 1800 нафар кўнгилли арқонлар билан бинога бириктирилган тизим ёрдамида уни 2 метрдан зиёд силжитган. Таъмирлаш ишларидан кейин иншоот аввалги жойига қайтарилган. 💥@UzVideo — O‘zbekiston va dunyo yangiliklari bir manzilda.

🇮🇱🇵🇸 Исроил шимолий Ғазо шаҳрида қурилиши деярли якунланган кичик сув тозалаш иншооти ҳамда масжидни вайрон қилди. Ушбу станция кўчирилган юзлаб оилаларни ичимлик суви билан таъминлаши керак эди. Ғазо йиллар давомида сув қувурлари ва қудуқларнинг вайрон бўлиши оқибатида жиддий сув инқирозини бошдан кечирмоқда. 💥@UzVideo — O‘zbekiston va dunyo yangiliklari bir manzilda.

🇮🇱 Исроилликлар хорижда ўзини исроиллик эканини айтишдан қўрқмоқда — The Jerusalem Post Август ойида ўтказилган сўровномага
🇮🇱 Исроилликлар хорижда ўзини исроиллик эканини айтишдан қўрқмоқда — The Jerusalem Post Август ойида ўтказилган сўровномага кўра, исроилликларнинг 52 % хорижда ўз миллатини очиқ айтишдан маълум даражада хавотирда. Сўровда қатнашганларнинг яна 41 % 2023 йил 7 октябрдан кейин хорижга сафар қилишда хулқ-атворини ўзгартирганини айтган. Улар орасида сафар йўналишини ўзгартирган, саёҳатларни бекор қилган ёки айрим фаолиятлардан воз кечганлар бор. Хавотирларга антисемитизмнинг кучайиши, Исроилга қарши кайфиятларнинг ортиши ва мамлакатнинг айрим давлатлар билан муносабатлари ёмонлашиши сабаб сифатида кўрсатилган. Сўровнома Исроилнинг халқаро жамоатчилик билан ишлаш самарадорлиги борасида ҳам жиддий хавотир борлигини кўрсатди: 70 % респондент Исроилнинг оммавий дипломатиясини самарасиз деб баҳолаган. 💥@UzVideo — O‘zbekiston va dunyo yangiliklari bir manzilda.

🇺🇿 Ўзбекистон давлат қарзи 48,32 млрд долларга етди. 2026 йил апрель–июнь ойлари якунларига кўра: — ташқи қарз — 40,71 млрд доллар; — ички қарз — 7,60 млрд доллар. Ташқи қарзнинг 20,53 млрд доллари бюджетни қўллаб-қувватлаш учун жалб қилинган. Ўзбекистон энг кўп кимдан қарз олган? (2026 йил июнь ойи охиридаги давлат ташқи қарзи бўйича) — Жаҳон банки — 9,12 млрд доллар; — Осиё тараққиёт банки — 8,18 млрд доллар; — халқаро облигация инвесторлари — 6,78 млрд доллар; — Хитой молия ташкилотлари — 3,89 млрд доллар; — Япония молия ташкилотлари — 3,09 млрд доллар; — Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки — 2,32 млрд доллар. Ташқи қарз нималарга сарфланган? Хориждан олинган кредитларнинг тенг ярми (20,5 млрд доллар) давлат бюджети тақчиллигини қоплашга сарфланган. Қолган пуллар қуйидаги соҳаларга йўналтирилган: - Ёнилғи-энергетика — 5,5 млрд доллар; - Транспорт — 3 млрд доллар; - Қишлоқ ва сув хўжалиги — 3,3 млрд доллар; - Уй-жой коммунал хўжалиги — 3,4 млрд доллар; - Соғлиқни сақлаш, таълим, IT ва бошқа секторлар — 3,7 млрд доллар; - Бизнесни қўллаб-қувватлаш — 624 млн доллар; - Кимё саноати — 605 млн доллар. Батафсил Gorizontда...

❗️Ўзбекистон давлат қарзи 48,32 млрд долларга етди 2026 йилнинг апрель–июнь ойлари якунларига кўра, мамлакатнинг умумий давла
❗️Ўзбекистон давлат қарзи 48,32 млрд долларга етди 2026 йилнинг апрель–июнь ойлари якунларига кўра, мамлакатнинг умумий давлат қарзи кўрсаткичи маълум қилинди. Ташқи қарз: 40,71 млрд доллар (шундан 20,53 млрд доллари бюджетни қўллаб-қувватлашга жалб қилинган). Ички қарз: 7,60 млрд доллар. Ташқи қарзнинг 20,53 млрд доллари бюджетни қўллаб-қувватлаш учун жалб қилинган. 💥@UzVideo — O‘zbekiston va dunyo yangiliklari bir manzilda.

+2
🇮🇷 Эроннинг турли ҳудудларида, жумладан, Терон, Машҳад ва Кирмон каби шаҳарларида бензин тақчиллиги кучаймоқда. Ижтимоий тармоқлардаги видеоларда кўплаб шаҳарлардаги ёнилғи қуйиш шохобчаларида узун навбатлар пайдо бўлганини кўриш мумкин. Баъзи шохобчалар эса ёнилғи йўқлиги сабабли кечаси ёпилмоқда. Ҳукумат ҳозирда кунлик етказиб бериш ҳажмини чеклаш, автомобиллар учун квоталарни қисқартириш ёки ҳар бир киши учун бензинни чекланган меъёр бўйича тарқатишни кўриб чиқмоқда. 💥@UzVideo — O‘zbekiston va dunyo yangiliklari bir manzilda.

🇮🇷🇮🇱 Эрон менинг ўғилларимдан бирини ўлдиришга уринди - Нетаняху 💥@UzVideo — O‘zbekiston va dunyo yangiliklari bir manzi
🇮🇷🇮🇱 Эрон менинг ўғилларимдан бирини ўлдиришга уринди - Нетаняху 💥@UzVideo — O‘zbekiston va dunyo yangiliklari bir manzilda.

Bugatti 4K MicroLED рухсатига эга ноёб букланувчи телевизорини тақдим этди Кутилаётган нархи экран ўлчамига қараб 500 минг долларгача етади. 💥@UzVideo — O‘zbekiston va dunyo yangiliklari bir manzilda.

🇺🇸🇮🇷 АҚШ Эронга ёрдам берадиган ҳар қандай учинчи давлатларга нисбатан янги санкциялар қўллашга тайёр - Скотт Бессент "Бугун шуни маълум қилмоқчимизки, ҳеч ким Қўшма Штатларнинг ушбу санкциялари қамровидан устун эмас. Агар кимдир Теҳронга транзакциялар масаласида кўмаклашса, Эрон нефтини пулга айлантирувчи экотизимнинг бир қисми бўлса, улар нишонга айланади", - дея қўшимча қилди Бессент. 💥@UzVideo — O‘zbekiston va dunyo yangiliklari bir manzilda.

🇺🇸🇮🇷 Бугун Трамп маъмурияти Эронга қарши “тарихдаги энг қақшатқич” санкцияларни эълон қилади АҚШ молия вазири Скотт Бесцентнинг сўзларига кўра, бугун, 24 август куни Теҳронга қарши янги ва ўта кескин иқтисодий босим чоралари эълон қилинади. Бесцент Қўшма Штатлар молиявий воситалар, санкциялар ҳамда савдо ва нефт экспорти билан боғлиқ чекловлардан фойдаланган ҳолда Эронга нисбатан иқтисодий босимни сезиларли даражада кучайтириш ниятида эканини билдирди. "Бундан кўзланган мақсад Теҳронни кенг кўламли иқтисодий изоляциялааҳга эришиш", — дея қўшимча қилди у. Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши “кенг кўламли иқтисодий амалиёт” бошлашини эълон қилган ва Теҳронни қўллаб-қувватлаган давлатларга таҳдид қилганди. 💥@UzVideo — O‘zbekiston va dunyo yangiliklari bir manzilda.

🇺🇸🇮🇷 Эронда Трамп ўғлининг боши учун 10 млн доллар мукофот қўйилди Давлат телеканали АҚШ президентининг 20 ёшли ўғли ҳақида махсус роликни эфирга узатди. Сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган видеода унинг тахминий манзиллари кўрсатилган. 💥@UzVideo — O‘zbekiston va dunyo yangiliklari bir manzilda.