cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Mustahkam oilaviy munosabatlar

Ўз фикр-мулоҳазаларингизни суҳбат гуруҳига ёзишингиз мумкин. Раббимизнинг инояти ҳаммангизга ёр бўлсин! 👉 https://t.me/Mustahkam_Oilaviy_Munosabatlar_c

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
436
المشتركون
+324 ساعات
+127 أيام
+2030 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Гуноҳлардан 🔤🔤🔤🔤🔤 қилиш таълимотида шуни таъқидлаб ўтиш керакки, агар биз эътиқод қилиб, тавба этсак, гуноҳларимиз кечирилади, биз тўла оқланамиз. Бизнинг оқланишимиз, яъни гуноҳлари кечирилган гуноҳкорларнинг ҳолати, биз нима қилишимиз ёки қилмаслигимиздан қатъий назар, ўзгармасдир. Ҳақиқий Худо боласи, унинг хулқидан қатъий назар, Масиҳда мукаммалдир. Аммо гуноҳларимиз учун тавба қилишдан бош тортганимизда, оқланишимиз натижаларидан ҳузурланишимиз сифатига таъсир қилади. Довуд зино ва қотиллик қилиб гуноҳга ботган, оқланган, аммо у нажот қувончини умуман туймаган. “Нажотинг шодлигини менга қайтаргин, Итоат этишга менда истак уйғотгин” (Забур 50:14). Унинг Масиҳдаги ҳолатига ҳеч нарса хавф солмасди, лекин Довуд гуноҳлари учун тавба қилмагунча, машаққатли туйғулар унга азоб берарди. ▶️Кўп масиҳийлар, Довуд каби, гуноҳлари учун тавба қилишдан бош тортадилар ва нажот топиш қувончидан маҳрум бўладилар. Уларнинг ҳолати борган сайин қувончдан маҳрум бўлиб, ғамгинлашиб боради. Улар жамоатга борадилар, янги қўшиқлар, мадҳиялар ёд оладилар, ўзларини Худо билан бирга бўлгандай тутадилар, иккиюзламачилик билан жилмайиб, ёнидагиларнинг қўлларини сиқадилар, хуллас, шу тарзда давом этаверадилар. Жамоатдагиларнинг ярми ҳар якшанба куни худди шундай спектакль қўяётгани уларнинг хаёлларига ҳам келмайди. Вақти–вақти билан жамоатда қувончлари тўлиб–тошаётган янги масиҳийлар пайдо бўлади, ўриндиқларга ўзларини ташлаб: “Шошмай тур, ҳали билиб оласан”, деб ғудранаётган “етук” масиҳийларни кўрадилар. Бундай ҳолат Муқаддас Китобга умуман зиддир. Тавба қилинмаган гуноҳ масиҳийлардан самовий Ота билан бўладиган ажойиб мулоқот қувончини ўғирлайди. ▶️Ушбу тамойил барча муносабатларга, шу жумладан, оилавий муносабатларга ҳам тааллуқлидир. Агар бола ота–онаси билан гаплашмаса, ота–онаси ундан воз кечди, деган эмас. Муносабатлар шубҳа остига олинмайди. Аммо гуноҳ, шубҳасиз, муносабатларга таъсир қилади – у қувончни тортиб олади. Агар сиз гуноҳларнинг йиғилиб қолишига имкон берсангиз, гуноҳлар сизнинг Худо билан муносабатларингизни кўпроқ заҳарлайди. 🔘 Худди шу тамойиллар оилага ҳам тааллуқлидир. Ишдан уйига қайтаётган эркакни кўз олдингизга келтиринг. Остонада уни хотин қарши олади. Эрнинг иш куни оғир ўтди, у хотинининг саломига жеркиш билан жавоб берди–да, меҳмонхонага ўтиб, ўзини диванга ташлади. Кейин ўн дақиқача хўмрайиб газета ўқиди. Шу пайтда у ўзини тўхтатиб олиб ошхонага бормайди, ва: “Салом азизам, бугун кечки овқатга нима еймиз?” деб сўрамайди. У ўзини ҳеч нарса бўлмагандай тутиши керак эди, унинг гуноҳи ўзаро муносабатлар қувончида яширинган. Уларнинг ўзаро муносабатлари ўзгармаган – улар ҳали ҳам эр–хотин, аммо бунинг сифати илгаригидай эмас. Уларнинг орасида то гуноҳ фош қилинмагунча, самимий мулоқот бўлиши мумкин эмас. Гуноҳни қандай қилиб фош қилиш мумкин? 📌 Ишларни тартибга солиш Гуноҳдан тавба қилиш зарурлигини англаган ҳолда, биз гуноҳларимизни тан олишга ва кечирим сўрашга ўрганишимиз керак. Фожеали томони шундаки, кўп аламлари учун умр йўлдошлари олдида кечирим сўрашлари керак бўлган жуда кўп эр–хотинлар гапни айлантираверадилар. Самимият билан кечирим сўраш – фойдадир, у масиҳийлик эътиқодини мустаҳкамлайди. ⏩Гуноҳнинг олдини олишни тарбиялашнинг энг яхши усулларидан бири – аввалги вазиятни тўлиғича тиклашдир. 📌Биринчидан, илк ҳолатни қайта тиклаш ўз–ўзидан керак. Агар сен ниманидир ўғирлаган бўлсанг, унда нафақат Худо олдида қилган ишинг учун кечирим сўрашинг, балки ўғирлаган нарсангни қонуний эгасига қайтаришинг ҳам лозим. Тавба қилиш мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини бермайди, у ўғрига ўғирлаган нарсасига эгалик қилишга имкон бермайди. 📌 Иккинчидан, итоаткорлик илк ҳолатни қайта тиклаш натижаси сифатида кўнгил учун фойдалидир. Илк ҳолатнинг қайта тикланиши бизга шундай итоаткорлик сабоғини берадики, биз кейинги гал гуноҳ қилишдан олдин ўйланиб қоламиз.
إظهار الكل...
1
🟣 Демак, агар эркак хотинига бақирса, кейин газета ўқиб, ўзини босиб олса, бу вазиятдан чиқиб кетиш йўли эмас. Заккей Худога юз бурганда, у ўғирлаган нарсасини қайтаришга ваъда берди. Оилада илк ҳолатни қайта тиклашнинг энг муҳим шаклларидан бири тақводорлик билан кечирим сўрашдир. Аммо эр–хотинлар кечиримни бир–бирлари билан ярашишга эмас, балки осонлик билан “ўз обрўсини йўқотмаслик” усулига айлантиришлари мумкин. 🟣 Бунинг устига умр йўлдошнинг биттаси бу вазият устида бош қотиради, чунки у ҳам гуноҳ қилганни қандай кечиришни гуноҳкорнинг ўзидан кўп билмайди. Кечирим олдиндан шерикнинг ёмон иш қилишини кўзда тутади. Қийин томони шундаки, биз қилмишларимизни ғижиниб кечирамиз. Мана, нима учун одамлар худди ўзлари гуноҳкор эмасдай кечирим сўрайдилар: “Кечир, мен қизишиб кетдим, ортиқча гап қилдим . Аммо мен бундай вазият юз беришини кўзда тутмаган эдим”. Одам назарда тутмаган нарсани кечириш анча осон, аммо одам жиддий гапиргандагина, бу гуноҳ кечирилиши мумкин. Кечирим сўраётган одам мана бундай дейиши керак: “Бугун эрталаб мен сенга ортиқча гапириб, ёмон иш қилдим. Бу қилган ишим нотўғри, жаҳлим чиқди. Сенга қўполлик қилдим, сенга алам етказмоқчи бўлдим. Ўша пайтда мен жиддий гапирдим, бу эса Худо олдида ҳақоратли эди, сени ранжитди. Мен сендан кечирим сўрайман”. Бу самимий кечирим сўраш бўлиб, дўстона муносабатларнинг ҳақиқий қайта тикланишига олиб келади. Аммо бу итоаткорликни талаб қиладиган қийин қадам. ⏩Агар эр–хотин узоқ вақт бир–бирлари билан чиқиша олмасалар, улар ҳар бир айбни батафсил муҳокама қилиб, бир–бирларидан кечирим сўрашлари керак. Бу – қилинган айбнинг тафсилотлари ҳақида узоқ гапириш керак дегани эмас. Аммо барибир илдизига қараш керак. Масалан, эркак узоқ йиллар давомида бошқа хотинни истаган бўлса, у хотинига: “Биласанми, 1988 йилларда…” деб айтмаслиги лозим. У қилган хиёнати учун фикран тавба қилиши ва ундан кечирим сўраши керак. ❗️ Агар эр–хотинлар Худо билан мулоқотда бўлсалар, иккала умр йўлдош ҳам бир–бирларига худди Худо билан қилган муносабатларини қилишлари керак. “Унинг Ўзи нурда бўлгани каби, биз ҳам нурда юрсак, бир-биримиз билан алоқа қиламиз ва Унинг Ўғли Исонинг қони бизни ҳар қандай гуноҳдан пок қилади” (1Юҳ. 1:7). Агар эр–хотинлар бир–бирлари билан мулоқот қилсалар, унда улар биргаликда еча олмайдиган муаммонинг ўзи бўлмайди. Демак, никоҳни мулоқотга тўсқинлик қиладиган гуноҳдан асраш керак. 📌 Оилада тавба қилинмаган гуноҳ бўлганда, мулоқот қийинлашади. Муқаддас Китоб, масиҳийлар бир–бирларига қилган ишларини тан олсинлар, деб ўргатади (Ёқуб.5:16). Агар кимдир қурбонгоҳга ҳадя олиб келсаю акаси унга қарши бирон гап айтгани эсига тушиб қолса, у энг аввало, бориб акаси билан ярашиши керак (Матто 5:23–24). Бу ҳамма художўйларга қўйиладиган мажбурий талабдир, бу тамойилни оилавий ҳаётда қўллаш ҳам жуда муҳимдир. Гуноҳ муносабатларни заҳарлайди. Гуноҳ ҳеч қачон йўқ бўлиб кетмайди. Агар вақт ҳеч бўлмаганда гуноҳни заррача юва олганда эди, унда Худо Ўғли беҳудага ўлган бўларди. Художўй эрлар хотинларига гуноҳларини айтиб тан олишлари керак, хотинлар эса эрларига гуноҳлари учун тавба қилишлари керак. 📌 Агар гуноҳ оилада кечирим топмаса, унда мулоқот ҳам қийинлашади. Гуноҳ учун тавба қилишнинг мураккаблиги шундаки, баъзида ҳамроҳи гуноҳнинг тан олинишидан жаҳли чиқади ёки гуноҳ ҳақида билиб ғазаб билан кечиришдан бош тортади. Бунгача битта гуноҳ бор эди, энди иккита бўлди. “Бошқалар бизга қилган ёмонликларни кечирганимиздай, биз қилган ёмонликларни ҳам кечиргин” (Матто 6:12). Эр–хотин ўзларининг иззат–нафсини асраб–авайлаганларида, улар оиладаги мулоқотга тўсқинлик қиладилар. Шериги нима қилган бўлишидан қатъий назар, хафа бўлган томоннинг кечирмасликка ҳақи йўқ. ✈️Телеграм🌐ИнстаграмTikTok
إظهار الكل...
🔥 4 2❤‍🔥 1
00:08
Video unavailableShow in Telegram
إظهار الكل...
2.08 MB
🔥 2 1
#жавоб Ассалому алейкум. Ажойиб савол. Муқаддас Калом орқали мани жавобим: Фаросатли хотинни ким топа олади? Унинг баҳоси​ гавҳардан ҳам баланд. Эри унга юракдан ишонади, ҳеч нарсага муҳтож бўлмайди. У эрига ёмонлик эмас, бир умр яхшилик қилади. Жун​ ва сурп топади, хурсанд бўлиб​ ўз қўли билан ишлайди. Савдо кемалари каби​ узоқдан нонини келтиради. Қоронғида ўрнидан туриб, уй аҳлини овқатлантиради, хизматкорларига топшириқ беради. Ният қилиб,​ дала сотиб олади, ўз қўли билан узумзор яратади. Белини маҳкам боғлаб, қўлларига қувват беради. Қилган ишининг роҳатини кўради, тунлари ҳам чироғи ўчмайди. Қўлини чархга қўяди, бармоқлари ип йигиради. Камбағалларга қўлини узатади, муҳтожларга раҳм қилади. Уй аҳли учун​ қиш–қировдан қўрқмайди, чунки улар ҳаммаси​ қалин кийинтирилган. Ўзи учун сўзана тикади, либоси кимхоб​ ва шойидандир. Эри юрт оқсоқоллари орасида ўтиради, шаҳар дарвозасида танилган. Яна шойидан кийим тикиб сотади, савдогарларга белбоғ етказиб беради. Либоси — қувват,​ шараф, у келажакка қараб қувонади. Донолик билан сўзлайди, меҳр билан насиҳат қилади. Уй аҳлига яхши қарайди, дангасалик қилмайди. Болалари туриб уни дуо қилади, эри ҳам мақтайди: “Фаросатли аёллар кўп, аммо сен​ ҳаммасидан аълосан.” Жозиба алдамчи,​ чирой эса​ ўткинчидир, аммо Эгамиздан қўрқадиган аёл​ кўкка кўтарилади. Меҳнатининг мевасини кўрсин, ишлари дарвозаларда уни шарафласин. Ҳикматлар 31:10-31 🔴🔴🔴 Assalomu alaykum ajayib savol 🤗... Jamoat Masihga qanday tobe boʻlsa,​ xotinlar ham har jihatdan oʻz erlariga shunday tobe boʻlishlari kerak. Efesliklar 5:24 🔴🔴🔴 Муқаддас Калом бўйича мани жавобим: Эгамиз ҳақи–ҳурмати, сиз, хотинлар,​ ўз эрларингизга бўйсунинглар.​ Эрларингиз Хушхабарни рад этишса ҳам,​ уларга итоат этинглар.​ Сизнинг ибратли хулқ–атворингиз​ ҳар қандай сўздан кўра,​ таъсирлироқ бўлади.​ Эрларингиз покиза ҳаётингизни​ ва Худодан қўрқиб яшаётганингизни кўриб,​ имонга келишади. Сизнинг жозибангиз ўрилган сочлар,​ олтин тақинчоқлар,​ чиройли кийимлар каби ташқи зеб–зийнатдан​ иборат бўлмасин. Аммо қалбингиздаги ювош ва сокин руҳ​ сизларнинг сўлмайдиган ички гўзаллигингиз бўлсин.​ Худонинг назарида бундай гўзалликнинг қадри юксакдир. Ўтмишда Худога умид боғлаган муқаддас хотинлар ҳам​ ўзлари шу йўсинда безаниб,​ эрларига бўйсунар эдилар. Масалан,​ Сора ҳам Иброҳимга итоат этиб,​ уни хўжайин деб атар эди.​ Агар сизлар яхшилик қилиб,​ ҳар қандай қўрқувдан саросимага тушмасангиз,​ Соранинг қизлари ҳисобланасизлар. 1 Бутру 3:1-6Э Эй хотинлар,​ эрингизга итоатли бўлинглар.​ Шундай қилиш Раббимиз Исонинг издошларига муносибдир. Колосаликлар 3:18 Эй хотинлар,​ сиз Раббимиз Исога қандай бўйсунсангиз,​ эрларингизга ҳам шундай бўйсунинг. Масиҳ имонлилар жамоатининг боши бўлгани каби,​ эр ҳам хотиннинг бошидир.​ Масиҳ Ўз танаси бўлган жамоатнинг Нажоткоридир. Жамоат Масиҳга қандай тобе бўлса,​ хотинлар ҳам ҳар жиҳатдан ўз эрларига шундай тобе бўлишлари керак. Эфесликлар 5:22-24
إظهار الكل...
2🔥 1
#муҳимСавол Сизнингча яхши масиҳий рафиқа қандай сифатларга эга бўлиши керак?
إظهار الكل...
👍 2 2🔥 1
🎵🎵🎵🎵🎵🎵🎵🎵🎵 ✈️Телеграм🌐ИнстаграмTikTok
إظهار الكل...
Оила ўчоғи 0694.mp314.19 MB
👍 2 1🔥 1
🔺♦️♦️🔺♦️ муаммоси Эрлар ҳам, хотинлар ҳам гуноҳкор одамлардир. Оилавий муаммолар кўпинча гуноҳга – бизнинг фикр–қарашларимиз, сўзларимиз, ишларимиз Худо Каломига мос келмаслигига боғлиқдир. Агар бир Муқаддас Китоб билан бирга қадам ташламасак, яқинларимиз ва қариндошларимиз муаммо пайдо бўлганини биринчи бўлиб биладилар. ♦️Агар эр–хотинлар гуноҳ ва васвасаларга бас келишини била олмасалар, оила хавф остида қолади. Оилани соғломлаштириш учун эр ҳам, хотин ҳам гуноҳ нима эканини, Гўлгўта хочида қандай воқеа юз берганини, агарда уларнинг оилавий муносабатларида Худога қарши гуноҳ пайдо бўлган бўлса, нима қилиш кераклигини тушунишлари керак. Гуноҳни яшириш оиланинг ҳозирги пайтдаги Муқаддас Китоб тушунчасидан узоқлашувига жиддий сабаб бўлди. Демак, никоҳни қайта ташкил қилишнинг муҳим таркибий қисми – гуноҳ учун тавба қилишга қайтишдир. Керак бўлган пайтда ҳаялламасдан гуноҳлар учун тавба қилишни “ҳисобларни ўз вақтида тўлаш” деб айтиш мумкин. Бу энг аввало, инсон ва Худо ўртасидаги шахсий муносабатларга тақлиддир. Агар одам Худо олдида гуноҳлари учун тавба қилмаган бўлса, у бошқалардан тўғриликча кечирим сўрай олмайди. Қилинган иш гуноҳ бўлса, одам бунинг гуноҳ эканини англаган зоҳоти Худо олдида айтиши керак. “Агар гуноҳларимизни эътироф этсак, Худо гуноҳларимиздан ўтади ва бизни ҳар турли ноҳақликдан фориғ қилади. Чунки У Ўз сўзида содиқ ва адолатлидир” (1Юҳ. 1:9). ♦️Гуноҳингиз учун тавба қилаётганингизда гилам устига тушган нарсани ердан кўтараётгандай бўласиз. Агар одам гилам устига тушган бир қанча майда–чуйда нарсаларни дарров олишни одат қилса, гилам тоза бўлади. Агар гилам устига тушган нарсалар ҳар ярим йилда бир марта тозаланса, кўп вақт тозалов ишлари қилиш керак бўлади. Бу воқеани яхшироқ тушуниш учун кўз олдингизга келтиринг: батамом тартибсизлик ҳукм сурган уй эгалари ишни нимадан бошлашни билмайдилар. Уларга уйдаги вазият умуман ёқмайди, аммо улар ўзларини йўқотиб қўйган. Лекин тартибсизлик аста–секин кўпайиб боради. Агар улар уйни доимо йиғиштириб турганларида, уй тоза бўларди. ♦️ Биз ҳам худди шу сингари, ўзаро муносабатларимизда “тўкилган нарсалар”ни ўз вақтида ердан олишимиз керак. Ноқонуний хатти–ҳаракатларимиз учун дарҳол тавба қилишимиз керак. “Ўз гуноҳларини яширган ютуққа эришмайди, уларни тан олиб, воз кечган марҳамат топади” (Ҳикмат. 28:13). Гуноҳлар учун тавба қилишни орқага суриш ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди. “Ҳисоб–китобларни ўз вақтида тўлаб бориш” зарур, яъни оиладаги гуноҳлар учун тавба қилишдан бош тортмаслик лозим. Гуноҳлар учун тавба қилиш таълимотида шуни таъқидлаб ўтиш керакки, агар биз эътиқод қилсак, гуноҳларимиз кечирилади, биз тўла оқланамиз. Бизнинг оқланишимиз, яъни гуноҳлари кечирилган гуноҳкорларнинг ҳолати, биз нима қилишимиз ёки қилмаслигимиздан қатъий назар, ўзгармасдир. Ҳақиқий Худо боласи, унинг хулқидан қатъий назар, Масиҳда мукаммалдир. Аммо гуноҳларимиз учун тавба қилишдан бош тортганимизда, оқланишимиз натижаларидан ҳузурланишимиз сифатига таъсир қилади. Довуд зино ва қотиллик қилиб гуноҳга ботган, оқланган, аммо у нажот қувончини умуман туймаган. “Нажотинг шодлигини менга қайтаргин, Итоат этишга менда истак уйғотгин”, деб ёзган. (Забур 50:14). Унинг Масиҳдаги ҳолатига ҳеч нарса хавф солмасди, лекин Довуд гуноҳлари учун тавба қилмагунча, машаққатли туйғулар унга азоб берарди. ✈️Телеграм🌐ИнстаграмTikTok
إظهار الكل...
🔥 3 1👏 1
♦️ Эҳтимол, бу ҳақиқат эркакнинг аёлга ва ўз оиласига эътиборсизлигини оқлай олмас. Аёлнинг эркакка йўналтирилганини Худо белгилаб қўйган. Айнан ана шу эркакнинг ишларида аёл ёрдам бера олишига қодир қилади. Агар эркак аёлга эътиборсизлик қилса, ундай ҳолда у чинакамига ҳузур–ҳаловатини йўқотади. Ким хотинини яхши кўрса, ўзини ҳам яхши кўради (Эфес. 5:28). Аммо эркак учун Худо юклаган ишни унутмаслик муҳимдир. ♦️ Шундай қилиб, елкама–елка ишга берилиб кетмасликлари, айни пайтда ҳар доим уйда ўтириб шакаргуфторлик ҳам қилмасликлари керак. Эр–хотин зиммаларига юклатилган вазифаларни яхши тушунганлари ҳолда, эркак – келажакка, аёл эса эрига интилиши лозим. ♦️ Эркаклар хотинларини худди Масиҳ жамоатни севгани каби жон дилдан севишлари керак. Муқаддас Китобда севги нафақат ҳиссий туйғу, балки доимий қайта қурувчи ҳаракатлар эканини улар тушуниб, бу амрни бажаришлари лозим. Муқаддас Китобга кўра севги – таъсир қилувчи кучдир. Эр бу руҳий ҳолатга ҳам таъсир қилишини билиб шундай севги билан ўз хотинини севиши керак. Аёл ўзида итоаткор ва сокин руҳни ривож топтиргани сайин, янада чиройлироқ бўлиб бораверади. Эркак хотини билан катта ишларда ҳам, кичик ишларда ҳам, худди Масиҳ каби муносабатда бўлади. Шунда аёл очилиб кетади, унинг жозибаси эрини ўзига жалб қилади. Улар қачонлардир бошдан кечирган оддий қизиқишга бундай севги тенг эмас – бу туйғу анча мукаммал туйғудир. Бу севгини романтик севги билан алмаштирмаслик лозим, зотан, бу севги анчайин афзалдир.
إظهار الكل...
1
Романтик ♦️🔺♦️🔺🔺 Эр–хотин Худога итоат қилган пайтларида уларнинг хонадонларида бўлиш ёқимлидир. Уларнинг хотинлари ҳам барча керак нарсани оладилар. Аммо бу carita нинг – жуда қимматга тушадиган севгининг доимий равишда намоён бўлиши оилада “севги” деган илк эҳтирос эмас. Бу умуман, бутунлай бошқа нарса. Кўпчилик бизга, масиҳийлар оилавий муносабатларда “романтик аланга”ни ёқиб туриш керак, деб уқтирадилар. Агар бу, масиҳийларнинг оилалари шу билан бахтлидир, деган маънони билдирса, жуда яхши. Аммо биз сўз ўйини қилмаслигимиз керак. Кўпинча бунинг ортида умр давомида ўша романтик эҳтироснинг илк даврдаги даражасини ва кучини ушлаб туриш талаби туради. Агар бу эр–хотиннинг қўлидан келмаса, аҳвол жиддийлашади. ♦️ Бундай фикр икки сабабга кўра ўзини ўзи оқлай олмайди. Биринчи сабаб – одамларнинг ўша “биринчи марта” деган туйғуларни бутун оилавий ҳаёт давомида асрай олиш қўлларидан келмаслигидир. Оилада муносабатлар ривожланиб бориши керак. Муносабатларнинг тўла–тўкислиги дастлабки ҳис–туйғуларни сақлаб қолиш ҳисобига эмас, балки уларнинг ўсиб бориши ва мукаммалашувидан қўлга киритилади. Иккинчидан, бундай фикр бизга Худо томонидан ато қилинган ва табиат белгилаб берган муносабатларни эътибордан четда қолдиради. Муқаддас Китоб, эркаклар ва аёллар бир–бирларига нисбатан турлича мақсадда муносабатда бўладилар, деб ўргатади. “Ахир, эркак аёлдан эмас, балки аёл эркакдан яратилган.9 Эркак аёл киши учун эмас, балки аёл эркак учун яратилган” (1Кор. 11:8–9). Бу фикрга оид қўшимчалар муҳим аҳамиятга эга.Аёл эркак учун яратилган, эркак аёл учун эмас. Худо бизни қандай яратгани тўғрисида Павлус бизга гапиради. Эркак билан аёлнинг мажбуриятлари ҳақида унинг кейинги ўгитлари бизнинг қандай яратилганимиз ва бир–биримизга нисбатан қандай мақсадни кўзлашимиз асосига қурилади. ♦️Худога итоаткор эркак яратилгандан бошлаб, эркак киши Худо берган вазифаларни бажаришга интилади. Оддий вазиятда у ўз вазифасини бир ўзи бажара олмайди – унга ёрдам керак бўлади. Худога итоаткор аёлнинг вазифаси эркакка ёрдам беришдир, яъни эркак ўз вазифасини бажариш учун яратилган, айни пайтда аёлга эрга ёрдам бериш вазифаси қўйилган. Эркак вазифани бажариш учун мосланган, аёл эса эркакка мослаштирилган. 🔺 Хўш, буларнинг романтик муносабатларга қандай алоқаси бор? Эркак аёлнинг кўнглини овлай бошлаганда, эркак ҳам, худди аёл каби, мақсадга йўналтирилган, деган тасаввур пайдо бўлади. Аёлнинг кўнглини овлаш ва унга уйланиш – эркакнинг “жорий” вазифаси, аёл эса, эҳтимол, эримнинг доимий вазифаси шу, деб ўйлаши мумкин. Тўй ўтгандан сўнг тез орада эркак нега ўзгариб қолгани сезади, эримнинг севгиси қаёққа йўқолиб қолди, деб бош қотира бошлайди. Эркак эса хотинни қўлга киритиш “вазифаси”ни бажариб бўлиб, уни эсдан чиқарди. Энди навбатдаги вазифани бажаришга киришди. ♦️ Аёл ўзини ноқулай ҳис қилади. Чунки у, менинг вазифам ўртадаги муносабатларни белгилашдир, деб фараз қилади. Эр эса хотинининг кўнгли тўлмаганига умуман эътибор бермайди. “Хотиним муносабатларимизни бошқариши керак”, деб ҳисоблайди. Уларнинг иккови ҳам ноҳақдирлар. Аёл, эрим мен билан кўпроқ бирга бўлсайди, деб хоҳлайди. Эр эса ўз ишига керагидан кўп вақт ажратади. Аёллар одатда, эркак ва аёлга Худо бир хил вазифа юклаган, деб ўйлашади, яъни эрим билан мен бир–биримизга термилиб ўтиришимиз керак, деб ўйлайдилар. Эркак эса аёлга Муқаддас Китоб талаб қилганидан камроқ вақт сарфлашни хоҳлайди. ♦️Ўтган асрларда оилавий муносабатлар ҳақида эркакнинг тасаввури меъйёр ҳисобланган. Бугунги кунда эса аёлнинг оила ҳақидаги тасаввури меёр бўлиб ҳисобланади. Бу дегани – аёллар ўзлари хоҳлаган муносабатларга эришдилар – дегани эмас. Эҳтимол, бизнинг маданиятимиз аёл тасаввуридагини “яхши оила” деб ҳисоблайдиган бўлгандир. Аммо иккала фикр ҳам тўғри эмас. Биз масиҳийлар сифатида Муқаддас Китоб меъёрларига ва мезонларига мос бўлишимиз керак. Муқаддас Китоб эркакнинг зулм ўтказишини ҳам, аёлнинг ҳокимиятни қонунга хилоф равишда тортиб олишини ҳам инкор қилади, барча тасаввурларни ва тахминларни ўз жойига қўяди.
إظهار الكل...
1🥰 1
00:07
Video unavailableShow in Telegram
♦️Телеграм🌐Инстаграм✅TikTok
إظهار الكل...
4.05 MB
1🔥 1