cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Юрист Хизмати | Расмий канал

Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади. Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин. Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
124 076
المشتركون
-34424 ساعات
-3 9437 أيام
-15 19230 أيام
توزيع وقت النشر

جاري تحميل البيانات...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تحليل النشر
المشاركاتالمشاهدات
الأسهم
ديناميات المشاهدات
01
Раҳбар ходимларини ўзининг дачасида ишлатиши муикинми? @Yurist_Xizmati 4529-савол: Assalomu alaykum hurmatli yuristlar. Savolim shundan iborat. Men ta‘lum sohasida ishlayman, "aytsam tilim aytmasam dilim" og‘riydi. Maktab direktori ishchi xodimlarni o‘zining korxonasi yoki "dacha"sida ish vaqti olib borib ishlatishi. 2-3 oylab o‘zining manfaati uchun ishlatib davlat tomonidan ishchilarga oylik berishi qanchalik to‘g‘ri. Biror bir nazoratga oladigan tashkilot bormi? Buni nafaqat men atrofdagi xalq ham ko‘eib ruribdi.Ana shundan keyin xalqning nafrati o‘yg‘onadi. Balki shunday ogohlantirishlar qo‘shtirnoq ichidagi rahbarlarni bunday nojuya harakatlardan qaytarar. Rahmat javob uchun. ЮРИСТ ЖАВОБИ: Бунинг нотўғрилигини ўзингиз ва катта эҳтимол билан ўша мактабда ишлайдиганларнинг кўпчилиги билади. Лекин турли сабабларга кўра (юзҳотирлик, қўрқув, андиша ва бошқалар) ҳозирга қадар шикоят қилмагансизлар. ❌ Аслида иш берувчи томонидан ходимларни меҳнат шартномасида шартлашилмаган ишларга жалб қилиш тақиқланади. 💁‍♂ Аввало, шуни айтиш керакки, Меҳнат кодексининг 5-моддаси мажбурий меҳнат бирор-бир жисмоний шахсдан жазони қўллаш таҳдиди остида талаб этиладиган, бажарилиши учун ушбу шахс ихтиёрий равишда ўз хизматларини таклиф қилмаган ҳар қандай ишни ёки хизматни англатиши белгиланган ҳамда мажбурий меҳнат тақиқланган. Шунингдек, Меҳнат кодекси кодекс 115-моддасига кўра иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас: 🚫 агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни; 🚫 қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни. 🚫 Иккинчидан, Педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонун 5-моддасига асосан педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш тақиқланган. 🚫 Учинчидан, Вазирлар Маҳкамасининг 349-сонли “Ўзбекистон Республикасида Мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ходимларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, бирон-бир шаклдаги мажбурий меҳнатдан фойдаланиш тақиқланган. ❗️Бу вазиятда туман прокуратурасига шикоят қилишингиз лозим. Агар иш берувчи ҳақиқатдан ҳам ходимларни ўзининг шахсий ишларига жалб этаётган бўлса, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддасига биноан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
10 09537Loading...
02
❗️Айрим тоифадаги педагоглар касбий сертификатлашдан маълум муддатга озод қилиб турилади Малумки, мактабга биринчи марта ишга кирган стажёр-ўқитувчилар учун 21-22- май кунлари тест синовлари бўлиб ўтиши режа қилинмоқда. Белгиланган татрибга кўра айрим тоифадаги педагог кадрлар бунга жалб қилинмайди. Қуйидагилар касбий сертификатлашга мутлақо жалб этилмайди: 🚫 Магистр даражасига эга мутахассислар; 🚫 фан номзоди, фалсафа доктори Дочтор оф Пҳилосопҳй (PhD); 🚫 фан доктори Doctor of Science (DSc) даражасига эга бўлганлар; 🚫 Олий аттестация комиссияси томонидан берилган катта илмий ходимлар; 🚫 доцент ва профессор илмий унвонига эга бўлган педагог кадрлар. 🔹Қуйидагилар касбий сертификатлашдан маълум муддатга озод қилиб турилади ➖ ҳомиладор аёллар, ҳомиладорлик ёки туғиш таътилида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида; ➖ педагогик фаолият билан шуғулланаётган уч ёшгача болалари бор аёллар (фарзанди уч ёшга тўлгунга қадар); ➖ узоқ (уч ойдан ортиқ вақт мобайнида) даволанаётган педагог кадрлар, улар даволанаётган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин олти ой давомида; ➖ уч ой ва ундан узоқ муддатга республика ҳамда чет эл давлатига ўқишга, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсига юборилган педагог кадрлар, улар ишга чиққанидан сўнг олти ой давомида. 🔹Тоифасиз ўқитувчилар фақат бу йил касбий сертификатга жалб қилинмайди Мазкур ўқув йилида фақатгина педагог касбига биринчи марта ишга қабул қилинган стажёр-ўқитувчилар касбий сертификатга жалб қилинади. 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб эса босқичма-босқич умумий ўрта таълим ташкилотларининг тегишли тоифага эга бўлмаган педагог кадрлари касбий сертификатлаш синовларига жалб этилади. 🔹Талабалар ҳам касбий сертификат синовларига жалб қилинмайди Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 февралдаги 87-сон қарорида касбий сертификатлаш синовига фақат педагогик касбларга биринчи марта ишга қабул қилинган олий маълумотли талабгорлар жалб қилиниши назарда тутилганлиги боис айни вақтда мактабларда ишлаётган талабалар ҳам касбий сертификатга жалб қилинмайди.
30 126600Loading...
03
Янги директор ишга олингунча в.в.б. тайинланиши шартми? @Yurist_Xizmati 4528-савол: Ассалому алайкум! Мен апрель ойида мактаб директорлигига номзод сифатида менежерлик сертификатини олдим. Ўзим ишлаётган мактаб директори пенсияга чиқиб кетди. Ўрнига номзодимни қўяман десам йўқ аввал бошқа биров В. В. Б қўйилади, вакнцияга чиқарилади кейин нозодингизни қўясиз дейишди.Шу тўғрими. Тўғри бўлса қайси низомга асосан? Жавоб учун олдиндан рахмат ЮРИСТ ЖАВОБИ: ❌ Бундай тартиб мавжуд эмас. Яъни на Меҳнат кодексида, на меҳнат тўғрисидаги бошқа норматив ҳужжатларда (қарор ёки низомларда) директор билан тузилган м.ш бекор қилинганда унинг ўрнига дастлаб вақтинча вазифасини бажарувчи тайинланиши ва ундан сўнг бошқа номзод ишга олиниши белгиланмаган. ❗️Лекин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 16-августдаги 245-сонли буйруғига 1-иловада тасдиқланган низомга кўра вакант лавозимларга танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби ўрнатилган. Шунга кўра директор билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилингач, танлов асосида янги директор ишга қабул қилинади. Янги директор ишга қабул қилингунгача унинг лавозимида ишлаш учун в.в.б. тайинланади. Қаранг! Ўзбекистон Республикаси Президентининг ” 2023-йил 26-майдаги ПФ–79-сон Фармони ҳамда ушбу фармон ижросини таъминлаш учун қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 29 августдаги 270-сон буйруғи ушбу муносабатни тартибга солади. Юқоридаги буйруққа 2-иловада тасдиқланган Директор лавозимига очиқ танлов ўтказиш тўғрисида Тартиб 4-бандига биноан умумий ўрта таълим муассасалари директорларини лавозимга тайинлаш Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан Директорлар кенгаши тавсияси билан амалга оширилади. Бунда мазкур тартиб 8-бандида директорнинг малака талаблари белгиланган. Унга кўра мактаб директори лавозими учун: ➖ камида бакалавр даражасидаги олий маълумот; ➖ менежерлик сертификати; ➖ таълим соҳасида камида 5 йиллик педагогик стаж; ➖ хорижий тилларни ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши (танлов жараёнида устуворлик беради). Ушбу тартибнинг 17-бандига асосан ntr.avloniy.uz электрон портали орқали ариза юборилади. Танлов дастлабки саралаш ва суҳбат босқичида ташкил этилади. Дастлабки саралаш босқичида номзод юборган маълумотлар ўрганилади. Шундан сўнг суҳбат босқичи бўлиб ўтади. Суҳбат жараёни интервю усулида ҳар бир номзодга соҳа бўйича билим савияси, шахсий ва бошқарув компетенсияси, умумий дунёқараши таълим соҳасидаги ислоҳотлардан хабардорлиги, умумий ўрта таълим мактабларидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш малакаларининг мослигини аниқлашга қаратилган савол (топшириқ), тасодифий танлаш (рандом) орқали берилади. Бунда, ҳар бир номзод билан суҳбат давомийлиги 30 дақиқадан ошмаслиги лозим (тартиб 20-банд). ✅ Хулоса қиладиган бўлсак, сиздаги вазиятда директор лавозими учун юқоридаги тартиб асосида суҳбатдан ўтсангиз директор лавозимида ишлашингиз мумкин. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
21 389199Loading...
04
Заҳирадаги ерни ўз номимизга кадастр қилсак бўладими? @Yurist_Xizmati 4527-савол: Assalomu alleykum. Menda  qoshimcha  bolgan zaxiradagi  yerni  o'g'limning nomiga rasmilashtirmoqchi edim, imkoni  bormi yoki yol yorig'i bormi? Menga shu kadastrdagi zaxira yerni o'g'limning nomiga rasmilashtirsam boladimi va qanaqa hujjatlar kerak ЮРИСТ ЖАВОБИ: ❌ Йўқ, қолган қисмига нисбатан ҳуқуқ белгиланмагани боис уни ўғлингиз номига ўтказа олмайсиз. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қонун 42-моддасида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаса рўйхатдан ўтказувчи давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилишни рад этиши белгиланган. ❗️Сиздаги вазиятда ҳам ер участкасини кадастр қилдириш учун унга нисбатан сизда ҳуқуқ мавжуд бўлиши талаб этилади. Қаранг! ушбу қонун 31-моддасига мувофиқ 1998-йилнинг 1-июлидан 2021-йилнинг 1-августига қадар қабул қилинган ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун — маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер участкасини бериш ҳақида ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари, нотариал тасдиқланган мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома, ушбу ҳуқуқнинг аукционда сотиб олинганлигига асосан туман (шаҳар) ҳокими томонидан берилган давлат ордери ер участкасига бўлган ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатлар ҳисобланади. 🙅‍♂ Сиздаги вазиятда мазкур ҳужжатлардан бири мавжуд бўлмаса, унда бу ерни кадастр қилдириш мумкин бўлмайди. Бу вазиятда Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунининг 14-моддасида кўра ер участкаларини хусусийлаштириш ер участкаларини онлайн аукцион орқали сотиб олиш йўли билан амалга оширилиши мумкинлиги таъкидланган. Сиз шу йўл билан унга нисбатан мулк ҳуқуқини қўлга киритишингиз мумкин. Тартиби қандай? Сиз туман (шаҳар) ҳокимиятига шу бобонгиздан ерни хусусийлаштириш бўйича мурожаат қилишингиз яъни ҳокимиятдан шу ер участкасини буюртмачи сифатида аукционга қуйишини сўраб мурожаат қилишингиз керак. Ҳокимият эса уни шартли чегараларини белгилаб, давлат кадастрлик палатасининг туман (шаҳар) филиалига юборади. Филиал эса ер участкаси ҳақиқатан ҳам бўш ер эканлиги ёки тақиқ бор-йўқлигини аниқлаб яна қайтариб ҳокимиятга юборади. Ҳокимият эса уни давлат кадастрлик палатасининг ҳудудий (вилоят) бошқармасига юборади. Бошқарма эса уни "Ерэлектрон " АТТ га киргизади. 💁‍♂ Яна бир неча босқичлардан сўнг ер участкаси аукционга қўйилади, шунда сиз ютиб олиб, ер участкасини мулк ҳуқуқи асосида қўлга киритишингиз мумкин. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
22 008152Loading...
05
Ўқитувчилардан иш режанинг қоғоз вариантини талаб қилиниши тўғрими? @Yurist_Xizmati 4526-савол: Ассалому алайкум. Ҳозирги кунда, яъни, бугун мактабимизга юқори ташкилотлардан текширув келиб, ўқитувчилардан қоғоз вариантидаги йиллик  иш режаларини сўраб текширишяпти. Мактаб ички буйруғида  йиллик режа, кунлик режа қисқа қилиб  қоғоз вариантида юргизилади деб ёзилган экан. Шу иш қонун доирасида тўғрими. Чиқарилган қарор, қонунлар фақат ёзилганича турадими? Биз ўқитувчилар қандай йўл тутишимиз керак? Кимга ишониш керак ? Аниқ жавоб борми ? Текширувчиларга қўрқмай кўрсатадиган хужжатлар борми? Ёки йил бошидан йиллик ва кунлик режаларни ёзиш керакми? ЮРИСТ ЖАВОБИ: 1⃣ Биринчидан, Меҳнат кодекси кодекс 115-моддасига кўра иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас: 🚫 агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни; 🚫 қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни. 2⃣ Иккинчидан, Педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонун 5-моддасига асосан педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш тақиқланган. 3⃣ Учинчидан, Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (рўйхат рақами 3058) 15-бандида Умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари томонидан синф журнали (босма ёки электрон) юритилиши белгиланган. Бунда ўқитувчи ўз лавозим мажбуриятларидан келиб чиқиб, журнал юритади. 💁‍♂ Қаранг! Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унда ўқитувчининг электрон журнални юритиш мажбурияти белгиланган. ❗️Шунга кўра ўқитувчидан юқоридагидан бошқа ҳужжатларни юритишни талаб қилиш мумкин эмас. Бу вазиятда туман адлия бўлимига мурожаат қилиш лозим. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
27 496468Loading...
06
❗️Таътил олиш ходимнинг ҳуқуқи ва иш берувчининг мажбурияти. Бироқ ходим таътил муддати келганда уни олиши шарт.  Меҳнат кодекси 216-моддасига асосан барча ходимлар, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлайдиган ходимлар ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга. Айнан мана шу қоидага кўра ходимлар таътил олиш ҳуқуқига эга. Энди қаранг! ушбу кодекс 235-моддасига биноан жамоа шартномасида, бошқа ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида ёки ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш чоғида (бундан меҳнат шартномаси ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун бекор қилинган ҳоллар мустасно) фойдаланилмаган ҳар йилги меҳнат таътилларини кейинчалик меҳнатга оид муносабатларни тугатган ҳолда ходимнинг ёзма аризаси асосида бериш назарда тутилиши мумкин. Шунга кўра, ходим ишлайдиган ташкилотнинг ички ҳужжатларида меҳнат шартномаси бекор қилинишидан олдин таътил олиш белгиланган бўлса, унда ходим ишдан бўшашдан олдин таътил олиши мумкин. 💁‍♂ Бунда аризада меҳнат таътили олиш ва таътил тугагандан кейин меҳнат шартномасини бекор қилишни сўрашингиз керак. Шунда таътил муддати тугаган кун меҳнат шартномаси бекор қилинган кун саналади. ❗️Агар ташкилот ички ҳужжатларида бундай қоида мавжуд бўлмаса, унда ходим МК 234 ҳамда 172-моддасига асосан фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация олиш мумкин.
26 697272Loading...
07
Чет элда даволанганда больничный қандай очилади? @Yurist_Xizmati 4525-савол: Assalomu alaykum. Men umumiy taʼlim maktabida oʻqituvchi boʻlib ishlayman. Shu yilning 10-fevralidan 8-aprelugacha boʻlgan muddatda Hindiston davlatida sogʻligʻim kelishmaganligi sababli ogʻir operatsiyani boshimdan oʻtkazdim. Savol; mening chet eldagi muolaja davrimda kasallik varaqasini qaysi tashkilotdan olaman, chet el shifoxonasidan berilgan kasallik varaqalarini ingliz tilida qoʻlimda turibdi, men endi kasallik varaqasi uchun toʻlovni qay tartibda olsam boʻladi, qaysi qaror asosida olishim mumkinligini tushuntirsangiz? ЮРИСТ ЖАВОБИ: Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2667, 17.04.2015-й.) 25-бандига биноан чет элда вақтинча бўлган вақтда касалланганлик ёки чет элда даволанганлик тўғрисидаги ҳужжатларнинг давлат ёки рус тилидаги нотариал тасдиқланган таржимаси тақдим қилинганда, меҳнатга лаёқатсизликни тасдиқловчи асосларни инобатга олиб, беморнинг яшаш ёки иш жойидаги даволаш-профилактика муассасасининг врачлик маслаҳат комиссияси томонидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилади. ☝️Мана шу қоидага кўра сиз дастлаб исталган нотариал идорага бориб, инглиз тилидаги тиббий маълумотномани ўзбек тилига таржима қилдириб, уни нотариал тасдиқлатишингиз лозим. Бунда нотариус Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 3113)га мувофиқ ҳужжатларни бир тилдан бошқа тилга таржима қилинганлиги фактини тасдиқлаш тўғрисидаги нотариал ҳаракатни амалга оширади. ❗️Нотариал тасдиқланган тиббий маълумотномани олиб, уни туман ТТБга мурожаат қилишингиз лозим. Тиббиёт бирлашмаси мазкур маълумотнома асосида сизга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштиради. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
25 38385Loading...
08
"Кобальт" қизил чироқда ўтиб, 3 нафар 7 ёшли болаларни уриб қочиб кетди Болалардан бирини устидан босиб кетган, натижада болакай вафот этди (17 май, Музработ тумани). Қизилга тўхташни ўзларига эп кўрмайдиган жипириқларни деб оилалар фарзанд доғида ёки болалар етим қолмоқда.
26 928101Loading...
09
ЯТТ қандай тартибда рўйхатдан ўтказилади? Ҳозирда тадбиркорлик фаолияти юритишнинг энг қулай ва осон йўли бу ЯТТдир. ЯТТ – юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва олиб бориш усулидир. Юридик шахсга қараганда ЯТТ ташкил этиш нисбатан осон. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан ЯТТни 2 усулда рўйхатдан ўтказиш мумкин. 1-усул. Давлат хизматлари марказига бевосита борган ҳолда ариза беришдир. Бу усулда ДХМ масъул ходими ариза берувчидан тегишли маълумотларни олган ҳолда сўровномани тўлдиради. Бунда якка тартибдаги тадбиркор рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада жисмоний шахснинг фотосурати акс эттирилган бўлиши керак. Давлат божи тўғрисидаги қонунга мувофиқ ДХМ орқали рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида давлат божи тўланади. 2-усул. электрон шаклдаги интерактив хизматлар ёрдамида рўйхатдан ўтиш. Бу усулда my.gov.uz ёки fo.birdarcha.uz платформаси орқали online ариза бериш мумкин бўлади. Электрон шаклда рўйхатдан ўтказганлик учун эса юқоридаги қонунга биноан давлат божи БҲМнинг 90 фоизи миқдорида ундирилади. Ҳар икки усулда ҳам ЯТТ рўйхатдан ўтказилганда банк ҳисобравари очиш талаб этилади. Юқоридаги низом 19-бандига кўра давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг тадбиркорлик субъекти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда банк ҳисоб рақамларини очиш учун банкларга мурожаат қилади. Бунда якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида уларга миллий ва чет эл валютасидаги банк ҳисобварақларини масофадан туриб очиши мумкин. Соддароқ айтганда ЯТТни рўйхатдан ўтказиш жараёнида автоматик равишда электрон усулда банк ҳисобварағи очилиши мумкин.
23 52692Loading...
10
Бошқа мактабга ишга ўтдим, таътил пули қандай ҳисобланади? @Yurist_Xizmati Мен 2023-2024 ўқув йили сентябрь ойда  бошқа мактабга ишга ўтдим.Бу йилги  меҳнат таьтилга менга 36 хафтага хақ тўланадими ёки 48 кунгами? ЯНГИ  мехнат қонунига кўра ўзгаришлар борми? ЮРИСТ ЖАВОБИ: ✅ Педагог ходимларга нисбатан узайтирилган меҳнат таътиллари берилади. Меҳнат кодексининг 216-моддасига кўра меҳнат таътиллари асосий ҳамда қўшимча меҳнат таътилларига бўлади. Бунда ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма бир календар кунни ташкил этади (МК 217-м). ❗️Ушбу кодекс 218 ҳамда 501-моддаларига мувофиқ педагогларга узайтирилган меҳнат таътили берилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 263-сон қарорига иловада тасдиқланган Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрларида умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг Ўқитувчи, ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектологи учун 56 календар кунидан иборат узайтирилган меҳнат таътили берилади. ✅ Шу қоидага кўра сиз меҳнат таътилини тўлиқ 56 календар кунига оласиз. Лекин ишга кирганингизга 12 ой тўлмагани сабабли таътил пули камроқ чиқади. Бунда сиз сентабрь ойида ишга кирганингиз учун таътил пули 9 ой учун ҳисоблаб чиқарилади. Меҳнат кодексининг 233-моддасида ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга ушбу Кодекснинг 257-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланиши белгиланган. Бунда ўртача иш ҳақи у ҳисобланадиган ойдан олдинги ўн икки ойни ташкил этувчи ҳисоб-китоб даври ёхуд агар ходим ўн икки ойдан кам ишлаган бўлса, амалда ишланган давр учун ходимга ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади (МК 257-м 1-қисм). ☝️Шу қоидага кўра ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда у 12 ойдан ортиқ ишлаган бўлса, унинг таътилга чиқишдан олдинги 12 ойлик даврда корхонадан олган барча тўловлари (иш ҳақи, моддий ёрдам, мукофот пули ва бошқалар) қўшилган ҳолда 12га бўлинади. Хулоса қиладиган бўлсак, сизга таътилга чиқишингиздан олдинги 9 ойлик даврда тўланган барча тўловлар қўшилган ҳолда уларни 9га бўлиш орқали ўртача ойлик иш ҳақингиз ҳисобланади ва шу миқдордан келиб чиқиб сизга таътил пули тўланади. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
26 693237Loading...
11
❗️Таълим муасассаси пилла қурт боқиладиган жойми? Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Баландчайла МФЙ Баландчайла қишлоғида жойлашган Сув хўжалиги вазирлигига қарашли Сув хўжалиги ва мелиорация коллежида ипак қурти боқилаётгани юзасидан мурожаат келиб тушди. Видео 15-май куни шу коллеж ўқитувчиси томонидан ведиога олинган. Таълим даргоҳининг бу ҳолати жуда шармандали ва ачинарли ҳолат. Бу ҳолатга тезкор муносабат билдирилса яхши бўларди.
27 248145Loading...
12
Бола пули олишнинг осон усули ёхуд 1 ўқ билан 3 қуённи уриш Одатда, бола пули масаласида кўп фуқаролар эътироз билдиришади. Уларнинг мазмуни деярли бир хил. Фуқаролар мурожаат қилади бироқ ариза рад этилади. Рад этиш асоси эса бир бирига ўхшаш. Кимгадир турмуш ўртоғинг давлат ишламаслиги туфайли бола пули берилмайди деса, баъзиларига оилада умуман ишлайдиган шахс йўқлиги учун бола пули берилмайди деган жавоб қайтарилади. Аслида расмий даромад манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида иш излаб камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларига мурожаат қилмаган ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларида ҳисобда турмаган, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган меҳнатга лаёқатли оила аъзоси мавжуд бўлганда болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилади. Рад қилишнинг ушбу асосидан қонуний йўл билан чиқиб кетиш мумкин. Бунинг учун солиқ инспекцияга бориб ўзини-ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтиб гувоҳнома олиш кифоя қилади. Бунда бир ўқ билан икки қуюн урилади. Нега бундайлигини қуйидагича тушунтирамиз. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сон қарорига илова билан Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати тасдиқланган. Масалан унда ЭРКАКЛАР УЧУН: 👉 Жисмоний шахсларга мураккаб бўлмаган умумий қурилиш, қурилиш-таъмирлаш ишлари (бетон қуйиш, бўёқчилик, сувоқчилик ишлари, ғишт ва кафель териш, перфорация, дурадгорлик, чилангарлик ва бошқа умумий қурилиш ишлари) кабилар мавжуд бўлса; АЁЛЛАР УЧУН: 👉 Уй хўжалигини юритиш ва уй ишларини бажариш, шу жумладан, турар жойларни тозалаш, овқат пишириш бўйича уй хўжаликларига хизмат кўрсатиш ва бошқалар мавжуд. Бунда Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 16-бандига кўра ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан меҳнат стажи ҳисобланиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ижтимоий солиқ тўланади холос. Шунга кўра ўзини ўзи банд қилган шахслар ўзига пенсия ҳисобланиши ва иш стажига эга бўлиши учун Пенсия жамғармасига ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин. Бунда Солиқ кодексининг 408-моддасига асосан 2024 йил учун камида БҲМнинг 1 баравари миқдорида солиқ тўланиши етарли. 2023 йил 1 декабрдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.11.2023 йилдаги ПФ-196-сон  Фармонига кўра МҲТЕКМ 1 050 000 сўм этиб белгиланган. Агар ўзингиз хоҳласангиз, шу солиқни тўлаб, иш стажига эга бўлишингиз ҳам мумкин. Солиқ кодексининг 369-моддасига  мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахслар жисмоний шахслардан  олинадиган даромад солиғидан озод этилади. Бу эса сизга юқоридаги фаолият билан шуғулланишдан олган даромадингиздан солиқ тўламаслигингизни билдиради. Қисқасини айтганда, сиз иккинчи усулдан фойдаланган ҳолда, икки эмас, уч қуённи бирдан урган бўласиз. Биринчидан, бола пули олишни ишламайсан деган асос билан рад қилишдан қутуласиз ва бола пули олишга ҳақли бўласиз. Иккинчидан, пенсияга чиқиш учун ўзингизга иш стажини сотиб оласиз. Учинчидан, агар шу фаолият билан шуғулланиб даромад олсангиз унда солиқ тўлашдан ҳам қутуласиз. Хуллас, қонун сизга берган имтиёзлардан тўғри фойдаланинг ва керакли натижага эришинг.
42 637791Loading...
13
Интизомий жазоси бор ходимга устама тўлаш мумкинми? @Yurist_Xizmati 4468-савол: Ассалаума алейкум. Саволим бор эди. Тиббиет ходимларини рагбатландириш тугрисидаги низомда ойлик устамалар курсатилган. Саволим шуки, интизомий жазоси бор ходимга устама тулаш мумкинми? Шунга батафсил жавоб берсангиз ЮРИСТ ЖАВОБИ: ✅ Устама тўланади. Интизомий таъсир чораси қўлланилиши ходимнинг меҳнати билан боғлиқ рағбатлантириш чораларини қўлламаслик учун асос бўлмайди. Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 299-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар ҳам (байрамлар, шу жумладан касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан ва ҳоказолар) қўлланилмайди. ☝️Қоиданинг мазмунига кўра, интизомий таъсир чораси қўлланилган ходимларга меҳнат натижасига асосланмаган рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди. Иккинчидан, ушбу модданинг тўринчи қисмида иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турлари жумласига кирмайди. ✅ Юқоридаги қоиданинг мазмунига кўра, сиз устамага бемалол даъвогарлик қилишингиз мумкин. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
31 189312Loading...
14
Уйдан чиқмаган ҳолда қандай қилиб пенсия миқдорини билиш мумкин? Бугунги кунда Пенсия жамғармасининг @pensiyauzbot телеграм боти орқали пенсия миқдорини билиш имконияти ишлаб чиқилган. Бу қандай амалга оширилади? 1. Дастлаб телеграм мессенжерида @pensiyauzbot ботига кирилади ва “Пенсия суммаси” тугмаси босилади. 2. Кейинги босқичда қайси йил ва ойнинг пенсия миқдорини билиш тугмалари пенсионер томонидан танланади. 📱Шундан сўнг, бот автоматик равишда пенсионернинг пенсия миқдори тўғрисидаги маълумотни тақдим этади. ❗️ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ: ботдан фойдаланиш учун пенсионернинг мобил телефон рақами SMS-Пенсия хизматига уланган бўлиши керак. Телефон рақами ушбу хизматга уланмаган пенсионер фуқаролар қуйидаги ҳавола орқали рақамларини SMS-Пенсия хизматига улашлари мумкин: ➡️ https://pfru.uz/uz_Cyrl/pages/pensioneram
32 396449Loading...
15
❗️Мактабларда ўқитувчилар ўртасида навбатчилик шакллантирилиши қонунийми? @Yurist_Xizmati 4412-савол: Assalomu aleykum meni murojatim shundan iboratki man maktabda fan o‘qituvchisi bo‘lib ishlab kelmoqdaman maktada dars kamligi un boshqa maktabda xam o‘rindoshlik vazfasida ishlab ro‘zg‘or tebratyapman shu ishlar ichida asosiy maktabimda navbatchilik qilish muammosi juda ko‘p bo‘lyapti men turolmayman vaqtim yo‘q desam bu majburiy adliyadan tasdiqlatib keldik deyishdi 206 - modda bekor qilingan deb aytishyapti xam bu rostan xam majburiymi shuni qonunniy isbotlashimga amaliy yordam berila javob un oldindan raxmat ЮРИСТ ЖАВОБИ: ❌ Ўқитувчиларга навбатчилик қилиш мажбуриятини юклашнинг ўзи нотўғри. Чунки Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларига асосан ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари ичида бундай мажбурият йўқ. 🚫 Демак, бу ҳолатда иш берувчи ходимга бу мажбуриятни юклаши ҳуқуқий жиҳатдан асосга эга эмас. Меҳнат кодекси кодекс 115-моддасига кўра иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас: 🚫 агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни; 🚫 қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни. ❌ Бундан кўриниб турибдики, иш берувчи ўқитувчиларга уларнинг меҳнат вазифангиздан бошқа ишни буюриши қонунан таъқиқланади. ❗️Бундай вазиятларда иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддаси билан (яъни мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. ❌ Шунга кўра мактабда ўқитувчилар ўртасида навбатчиликни шакллантириш ноқонуний ҳисобланади. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
33 323473Loading...
16
Қисқартиришда ходимнинг малакаси ва меҳнат унумдорлиги қандай аниқланади? @Yurist_Xizmati 4521-савол: Ассалому алайкум. Мен давлат таълим муассасаси раҳбариман. Апрель ойида янги штат жадваллари тасдиқланди ва унга кўра бир неча штат бирликлари қисқартирилди. Мисол учун 4 штат бирлиги ховли супурувчи штатининг 1 штат бирлиги қисқартирилди ва 4 нафар ховли супурувчининг 1 нафарини иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатишимиз лозим. Шундай вазиятда МКнинг 167-моддасида “Технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгаришига, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ ҳолда ташкилот, якка тартибдаги тадбиркор ходимларининг сони (штати) ўзгарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди бўйича бекор қилинганда ишда қолдиришга доир имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади” деб белгиланган. Ходимларнинг малакаси ва иш унумдорлиги юқори эканлигини қайси мезонларга асосан аниқлаймиз ва уни қандай ҳужжатлаштирамиз, расмийлаштирамиз. Ходим ишдан бўшатилганда судга даъво қилиши мумкин ва суд албатта ходимнинг малакаси ва иш унумдорлигини қандай аниқладинг деган саволни қўяди. ЮРИСТ ЖАВОБИ: Яхши савол бергансиз. Ҳақиқатдан ҳам ходимнинг малакаси ва меҳнат унумдорлиги ўзи нималиги, у қандай аниқланиши тушунарсиз кўринади. Лекин янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг ўзида мазкур саволга жавоб мавжуд. Қаранг! ушбу кодекс 273-моддасида ходимнинг меҳнат вазифасини бажариши учун зарур бўлган малака (билим, маҳорат, кўникма) даражаси – малака нормаси эканлиги белгиланган. Шунингдек, мазкур кодекснинг 369-моддасига мувофиқ ходимнинг малакаси унинг муайян касбий фаолият турини бажаришга тайёрлигини тавсифлайдиган касбий билимлари, малакалари, кўникмалари, лаёқати ва иш тажрибасининг даражасидир. ☝️Юқоридаги қоидаларга кўра муайян лавозимдаги ходимнинг малакаси унинг касбий билимлари (бунда маълумоти назарда тутилади яъни шу касб бўйича ўрта махсус ёки олий маълумот), маҳорати (ўзининг лавозим мажбуриятларини қай даражада бажариши) ва бошқаларга кўра аниқланади. 💁‍♂ Меҳнат унумдорлиги эса, иш вақти давомида ходимнинг ўзининг лавозим мажбуриятларини бажаришдаги натижалари инобатга олинади. Яъни ходимнинг ўз мажбуриятларини сидқидилдан, виждонан бажариши, иш натижаси бўйича камчиликларга йўл қўймаганлиги, мазкур мажбуриятларни қанча вақт оралиғида бажариши аниқланади. Қисқартириш туфайли ходимлардан маълум қисмини ишда олиб қолишда МК 167-моддасидаги имтиёзларни аниқлашда иш берувчи томонидан комиссия тузиб, ходимларнинг натижаларини баҳолаш мақсадга мувофиқ бўлади. Қўшимча сифатида сизга қисқариш туфайли ходимларни ишдан бўшатиш тартиби ҳақида қуйидаги мақолани аниқ маълумот олишингиз мумкинлигини маълум қиламиз. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
33 182179Loading...
17
Бир ойлик армияга бормаслик мумкинми? @Yurist_Xizmati 4520-савол: Assalomu alekum meni ukam hozir Rossiya Federatsiyasiga  ishlagani ketgan edi uyda onam bn singlim bor xolos ukamni 1 oylik armiyaga 7 mln 382 ming sum to'lov qilsin deb tinme kelishyabdi  bulmasa sudga beramiz deb tuxtatme bezovta qilishyabdi onam uy bekasi bizda sharoit yuq uncha pulni tulagani biz nima qilishimiz kerak shu vaziyatda ЮРИСТ ЖАВОБИ: ❗️Ҳарбий хизматдан бўйин товлаб бўлмайди, унга бориш шарт. Бу фуқароларнинг конститутсиявий мажбуриятидир. Ўзбекистон Республикаси Конситутсиясининг 64-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар. Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонун 4-моддасига мувофиқ тинчлик даврида оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида муддатли ҳарбий хизматга, шунингдек сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга ўн саккиз ёшдан йигирма етти ёшгача бўлган, саломатлигига кўра Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўташга яроқли эркак фуқаролар чақириладилар. Қонунинг 6 – моддасига кўра ҳарбий хизматга яроқли, бироқ Қуролли Кучлар сафига навбатдаги муддатга чақирилмаган шахслар сафарбарлик чақируви резерви сафига олинадилар. Шу сабабдан ҳам 18 – 27 ёш орасида ҳарбий хизматга яроқли Ўзбекистон фуқароси бўлгани учун сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматга чақирилади. ❕Шунга кўра сизнинг укангиз ҳам ҳарбий хизматни ўташга мажбур. Бироқ Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташи тартиби тўғрисида”ги Низом 5-бандига кўра сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган фуқаролар билан якка тартибда суҳбат ўтказилгандан кейин Мудофаа вазирлиги томонидан Махсус ҳисоб рақамига бадал ўтказиш тартиби тўғрисида ёзма шартнома тузилади. 💁‍♂ Демак, укангизни ҳам шартнома имзолатиш учун аввал суҳбат ташкил этилиши лозим эди. Агар суҳбат ўтказилмасдан туриб шартнома имзоланган бўлса, унда бу шартномани бекор қилиш мумкин. Энди қаранг! ушбу банднинг 9-хатбошисига кўра шартнома Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган муддатли ҳарбий хизматга фуқароларни навбатдаги чақириш муддати давомида мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахс ва кафил томонидан имзоланиши ҳамда мудофаа ишлари бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилган ва муҳрланган бўлиши керак. Қоиданинг мазмунига кўра шартномада укангиздан ташқари кафилнинг ҳам имзоси бўлиши лозим. ❗️Шунга кўра бу вазиятда туман мудофаа бўлими ходимларининг ҳаракатлари устидан туман прокуратурасига мурожаат қилишингиз лозим. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
37 722247Loading...
18
⚡️Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама оладиган педагоглар аниқланди ✅ Аввал хабар қилинганидек, мактабгача ва мактаб таълими тизимида меҳнат қилаётган, ўқувчилари юқори натижаларга эришган, ўз устида доимий ишлайдиган, ўз ўқитиш услубига эга малакали педагогларга Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама белгилаш мақсадида икки босқичли танлов жараёнлари ўтказилди. ❗️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама оладиган педагоглар рўйхати тасдиқланди. 👉 Унга кўра, вазирлик тизимида фаолият юритаётган 1 005 нафар малакали педагог кадрларга 2024 йил май ойидан 2025 йил январь ойига қадар (9 ой) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдори (ҳозирда 5 775 000 сўм)да ҳар ойлик устама тўлаб борилади.
37 671267Loading...
19
⚡️Боғча ва мактабларни аттестациядан ўтказиш тартиби тасдиқланди 2024 йил 7 май куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг "Таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш тартиби ва мезонларнинг баҳолаш кўрсаткичларини ҳамда ҳисоблаш методикасини тасдиқлаш тўғрисида"ги 146-сон буйруғи қабул қилинди. ➖1-илова – Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш жараёнларини ички баҳолаш тартиби; ➖2-илова – Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш жараёнларини ташқи баҳолаш тартиби; ➖3-илова – Мактабгача таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш мезонларининг баҳолаш кўрсаткичлари ва умумий балларни ҳисоблаш методикаси; ➖4-илова – Умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш мезонларининг баҳолаш кўрсаткичлари ва умумий балларни ҳисоблаш методикаси тасдиқланди.
35 873376Loading...
20
Синф раҳбарлик учун тўланган пул қайтарилиши мумкинми? @Yurist_Xizmati 4519-савол: Assalomu alaykum xurmatli yurist rayona bosh bugalteri menga 30soat darsim xamda sinf raxbarligi bor rayona bosh ekanamisti meni chaqirib senga notòğri oylik chiqqan deyabdi snif raxbarlik oyligini qaytarib tòlaysan deyapti shu tòğrimi  javob uchun oldindan raxmat ЮРИСТ ЖАВОБИ: “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271) 17-бандига мувофиқ умумтаълим муассасаларининг ўқитувчиларига йиллик бир ярим ставкадан (йиллик 2 322 соат) ортиқ дарс соатлари белгиланишига йўл қўйилмайди. ✅ Мана шу қоидага кўра ўқитувчига 30 соат дарс ажратиш мумкин. ☝️Эътибор беринг! Бу ҳолатда сизнинг фойдангизга ишлайдиган аниқ қоида қуйидаги қарорда ўз аксини топган. Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 20-бандига кўра ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати асосида ўқитувчиларга бир ярим ставка миқдоригача белгиланган дарс соатларининг бир ставкадан ортиқ бўлган қисми бўш иш ўринлари сифатида қайд этилмайди. ✅ Бошқача айтганда ўқитувчи 30 соат ишлаши мумкин. 🚫 Бунда сиз синф раҳбар бўла олмайсиз. Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 27.06.2023 йилдаги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасаси синф раҳбарининг йўриқномасига кўра синф раҳбарлик юклатилган бўлса, унда синфдаги ўқувчиларнинг сони ҳисобига қўшимча ҳақ ВМ 275-сон қарорга асосан қуйидаги миқдорларда тўланади: 👉 15 нафар ўқувчигача — 26,4 фоиз; 👉 16 нафардан 20 нафар ўқувчигача — 31,6 фоиз; 👉 21 нафардан 25 нафар ўқувчигача — 36,9 фоиз; 👉 26 нафардан 30 нафар ўқувчигача — 42,1 фоиз; 👉 31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда — 52,8 фоиз; Агар сизга синфдаги ўқувчилар сони ўртасидаги тавоффут ҳисобига нотўғри қўшимча ҳақ тўланган бўлса ҳам бу пул сиздан қайтарилмайди. Чунки Меҳнат кодексининг 269-моддасига асосан ходимга ортиқча тўланган иш ҳақи (шу жумладан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар нотўғри қўлланилганда) ундан ундирилиши мумкин эмас. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
41 801653Loading...
21
⚡️Мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказиш учун 1 соат вақт ажратилади Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумтаълим муассасаларида 2023-2024-ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Унга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари: 👉 жорий йилнинг 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 га қадар ташкил этилади; 👉 мактаб ўқувчилари сонидан келиб чиққан ҳолда фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилади; 👉 маҳалла фаоллари, ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари билан ҳамкорликда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинган ҳолда ташкил этилади; 👉 фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, маҳалла фаоллари, ўрнак бўладиган мактабнинг собиқ битирувчилари таклиф этилади; 👉 йил давомида намунали хулқ ва аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар рағбатлантирилади; 👉 мактаб ҳаётида фаол иштирок этаётган, одоб-ахлоқи, интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига “Енг фаол ота”, “Жонкуяр она”, “Масъулиятли ота-она”, “Аълочи ўқувчи отаси”, “Билимли қиз онаси” номинациялари бўйича ташаккурномалар берилади. ❌ 2023-2024-ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш давомида қуйидагилар тақиқланади: 🚫 турли ресторан ва кафелар, хонадонларда “Битирув оқшомлари”ни ўтказиш, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестасияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул маблағларини йиғиш; 🚫 битирув тадбирларида ўқувчилардан қимматбаҳо совғалар учун пул йиғиш, битирув кечаларига атаб қиммат кийимлар олиш, енгил автомашиналарда сайр ташкил этиш. 🚫 ўқувчиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб хиёбонлар, истироҳат боғлари, чўмилиш ҳавзаларига бориши.
79 0011 068Loading...
22
Умумтаълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказишга доир кўрсатма Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 13 май кунги 04-27-1017-сон хати.
42 383345Loading...
23
⚡️Мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказиш учун 1 соат вақт ажратилади ✅ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумтаълим муассасаларида 2023-2024-ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Унга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари: 👉 жорий йилнинг 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 га қадар ташкил этилади; 👉 мактаб ўқувчилари сонидан келиб чиққан ҳолда фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилади; 👉 маҳалла фаоллари, ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари билан ҳамкорликда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинган ҳолда ташкил этилади; 👉 фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, маҳалла фаоллари, ўрнак бўладиган мактабнинг собиқ битирувчилари таклиф этилади; 👉 йил давомида намунали хулқ ва аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар рағбатлантирилади; 👉 мактаб ҳаётида фаол иштирок этаётган, одоб-ахлоқи, интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига “Енг фаол ота”, “Жонкуяр она”, “Масъулиятли ота-она”, “Аълочи ўқувчи отаси”, “Билимли қиз онаси” номинациялари бўйича ташаккурномалар берилади. ❌ 2023-2024-ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш давомида қуйидагилар тақиқланади: 🚫 турли ресторан ва кафелар, хонадонларда “Битирув оқшомлари”ни ўтказиш, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестасияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул маблағларини йиғиш; 🚫 битирув тадбирларида ўқувчилардан қимматбаҳо совғалар учун пул йиғиш, битирув кечаларига атаб қиммат кийимлар олиш, енгил автомашиналарда сайр ташкил этиш. 🚫 ўқувчиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб хиёбонлар, истироҳат боғлари, чўмилиш ҳавзаларига бориши.
230Loading...
24
​​⚡️Педагоглар кутаётган қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди: Б+ учун ҳам устама берилиши режалаштирилмоқда Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Бу бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг қўшма қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган. Эътиборлиси, янги лойиҳада дастлабки ишлаб чиқилган лойиҳага қараганда ўқитувчилар томон енгиллик берилган. Яъни дастлабки лойиҳада умумтаълим фанлари бўйича миллий сертификатдан Раш модели бўйича А ва А+ даража кўрсатган ўқитувчиларга, бошланғич таълим (математика ва она тили ва адабиёт) учун эса С+ ва ундан юқори даражага устама берилиши назарда тутилган эди. Аммо вазирлик билдирилган фикр ва таклифларни инобатга олиб, эски лойиҳани бекор қилган ҳамда янги лойиҳада талаб этилган минимал даражани бир поғонадан туширган ҳолда, умумтаълим фанлари учун Б+ даража (60 баллдан юқори), бошланғич таълим учун эса Ч даража (46 баллдан юқори) талаб этилишини белгилаган. Лойиҳа 7 майда эълон қилинган бўлса, бугунгача 3 мингдан ортиқ изоҳлар қолдирилган. Лойиҳа муҳокамаси 22 майга қадар давом этади.
51 560529Loading...
25
❗️2025 йил январдан пенсионерлар ишлаши мумкин бўлмаслиги ҳақидаги хабарлар ростми? @Yurist_Xizmati 4519-савол: 2025йил январдан пенсионерлар ишлаши мумкин булмасмиш кандай карор чикарилаяпти ЮРИСТ ЖАВОБИ: 🙅‍♂ Йўқ ҳозирда бундай қарор қабул қилинмаган. Аксинча ишловчи пенсионерларни ишдан бўшатиш мумкинлиги ҳақидаги қоида янги Меҳнат кодексининг 161-моддасидан чиқариб ташланган. ❗️Шундай экан ҳозирда пенсионерларнинг ишлашини чекловчи бирор қоида йўқ деб ҳисоблаймиз. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
51 527967Loading...
26
Қоровулларнинг иш графиги қандай? @Yurist_Xizmati 4518-савол: Assalomu aleykum. Maktab qorovullarining ish soatlari haqida bilmoqchi edim.Bir kunda necha soat? Bir oyda necha soat ? Bayram kunlari qo'shimcha haq to'lanadimi? ЮРИСТ ЖАВОБИ: ✅ Умумий қоида бўйича ходим ҳафтасига 40 соат ишлаши мумкин. Бу Меҳнат кодексининг 182-моддасида белгиланган. Таъкидлаш лозимки, мазкур меёр қонун чиқарувчи томонидан тўлиқ яъни 1 ставкада ишлайдиган ходимлар учун белгиланган меёр саналади. Шунга кўра 1 ставкада ишлайдиган лаборат ҳафтасига 40 соат ишлаши мумкин. Бунда МК 185-моддасига мувофиқ ҳар кунги ишнинг (сменанинг) давомийлиги ўзига нисбатан иш вақтининг нормал давомийлиги белгиланган ходимлар учун: •  олти кунлик иш ҳафтасида — етти соатдан; •  беш кунлик иш ҳафтасида — саккиз соатдан ошмайдиган тарзда белгиланади. Агар иш сменали ташкил этилса, кунлик смена соатларининг энг кўп миқдори 12 соат бўлиши мумкин. МК 206-моддасига асосан ишнинг тугаши ва унинг кейинги куни (сменада) бошланиши ўртасидаги ҳар кунги (сменалар оралиғидаги) дам олиш давомийлиги, шу жумладан дам олиш ва овқатланиш учун танаффус ўн икки соатдан кам бўлиши мумкин эмас. ❗️Сизнинг иш сменангиз дам олиш ёки байрам кунларига тўғри келганда қўшимча ҳақ тўланади. Қаранг! бунда МК 263-моддасига асосан дам олиш кунларидаги ёки ишланмайдиган байрам кунларидаги иш учун қуйидагиларга камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади: 👉 ишбай ишловчиларга — камида икки ҳиссали ишбай баҳолар бўйича; 👉 меҳнатига кунбай ва соатбай тариф ставкалари бўйича ҳақ тўланадиган ходимларга — кунбай ёки соатбай тариф ставкасининг камида икки ҳиссаси миқдорида; 👉 маош оладиган ходимларга — ҳар бир ишланган кун ёки соат учун маошдан ташқари кунбай ёки соатбай ставкасининг камида бир ҳиссаси миқдорида. ✅Шундай экан сизга ҳам дам олиш ёки байрам куни ишлаганингиз учун юқоридагиларга амал қилган ҳолда қўшимча ҳақ тўланиши керак. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
14 961400Loading...
27
Никоҳдан ажрашиш бўйича ариза доимий яшаш жойи бўйича бериаладими? @Yurist_Xizmati 4517-савол: Savolim fuqarolik ishlariga oid. Oila, ajrim masalasi. Hullas ajrashishga ariza bermoxchi bogan ayol toshkent viloyatida doimiy royxatda turadi, toshkent shaharda ijaraga uy olib vaxtincha royxatdan otgan holda ikki nafar farxandi bilan istiqomat qiladi. Ajrashish uchun arizani vaxtincha royxatda turgan joyi boyicha bermoxchi bolganda uni doimiy royxatda turadigan manzili boyicha ariza berishi kerakligini aytishadi va u majbur uzoq yol bosib ming qiyinchilik bilan ariza topshiradi lekin natija bomidi. Savol shuki, arizani toshkent shahar ozida vaxtincha royxatda turgan manzili boyicha sudga kiritsa boladimi? Mumkin bosa asos bilan keltirib chuntirsangiz, mabodo ariza berishga borganda yana sarson qilishsa shu asoslani keltirib otishga. Agar iloji yoq bosayam asoslarini korsatib oting. Raxmat. ЮРИСТ ЖАВОБИ: Фуқаролик протсессуал кодексининг 33-моддасида аризалар жавобгар доимий яшаб турган ёки доимий машғул бўлган жойдаги судга берилиши қайд этилган. Бу умумий қоида ҳисобланиб, айрим истеснолар белгиланади. Хусусан, ушбу кодекс 34-моддасига асосан даъвогарнинг вояга етмаган болалари борлиги туфайли у жавобгар яшаб турган жойидаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига боришга қийналса, никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги даъволар даъвогарнинг яшайдиган жойидаги судга тақдим этилиши мумкин. ☝️Эътибор берган бўлсангиз, қоидада яшаш жойидаги судга ариза бериш мумкинлиги қайд этилган. Бунда доимий яшаш жойи деб алоҳида таъкидланмаган. 33-моддада ҳам фақат доимий яшаш жойи эмас, доимий машғул бўлган жой ҳам келтирилган. ✅ Шунга кўра сиздаги вазиятда никоҳдан ажрашиш бўйича аризани даъвогар сифатида аёл ўзи ҳозирда яшайдиган (Тошкент шаҳар) манзилдаги судга беришга ҳақли. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
36 34062Loading...
28
#Қойил 👏 ⚡️Магнус Карлсен Нодирбек Абдусатторовга мағлуб бўлганидан сўнг ҳиссиётларини жиловлай олмади Ўзбекистонлик гроссмейстер дунёнинг биринчи рақамли шахматчисини яна бир бор мағлуб этди. !
49 905160Loading...
29
Ўриндошларга таътил бериладими? @Yurist_Xizmati 4516-савол: Ассалому алейкум, Мен Мактабда асосий 0,5 ставка психолог лавозимида, Яна бир Мактабда 0,5 уриндош булиб 1чи декабрдан ишлаб келмокдаман. Уриндош булиб ишлаётган мактабдан хам таьтилга чикишим мумкинми яъни таьтилга пули олиш имкониятим борми, шу Мактабда 25-  май куни буйрук бекор килинади факат дейишди, шу тугрими, таьтил берилмайдими, жавоб учун олдиндан рахмат! ЮРИСТ ЖАВОБИ: ✅ Ўриндошликдаги иш жойингиздан ҳам таътил ҳамда таътил пули оласиз. Қаранг! Меҳнат кодексининг 439-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги низом 16-бандига кўра ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга йиллик асосий таътиллар, шунингдек ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча меҳнат таътиллари асосий иш жойидаги йиллик меҳнат таътили билан бир вақтда берилади. Агар ўриндошлик асосида ишнинг биринчи иш йилида ходим олти ойдан кам ишлаган бўлса, ўриндошлик асосида ишда йиллик меҳнат таътили учун ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўланади. ✅ Юқоридаги қоидага кўра сизга таътил берилиши ҳамда унга мутаносиб равишда таътил пули олишга ҳақлисиз. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
46 6781 152Loading...
30
Мактаб ўқувчисини жазога торса бўладими? Ҳозирда мактаб ўқувчилари томонидан содир этиладиган турли ҳуқуқбузарликлар учраб туради. Мисол учун бошқа ўқувчилар билан жанжаллашиш, бошқа ўқувчиларга тухмат ёки уларни ҳақорат қилиш ва бошқалар. Бундай вазиятларда ҳуқуқбузарга эмас, уларнинг ота-онасига жазо чораси қўлланилиши ҳолатлари ҳам мавжуд. Бу ўқувчининг маъмурий ёки жиноий жазо чораси қўллаш ёшига етмаганлиги билан изоҳланади. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилиш ёши 16 ёш этиб белгиланган. Жиноий жавобгарликка тортиш ёши ҳам 16 ёш этиб белгиланган. Лекин Жиноят кодексининг 17-моддасига мувофиқ айрим жиноят учун 14 ёки 18 ёшдан бошлаб шахс жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. ❗️Демак, ўқувчи содир этган ҳуқуқбузарлиги ва ёшидан келиб чиқиб жавобгарликка тортилиши мумкин.
41 889291Loading...
31
Ўқитувчи ота-оналар номидан kindalik.com'га кириши керакми? @Yurist_Xizmati 4515-савол: Assalomu aleykum! Men 11-sinflarga sinf rahbarman. Maktabimiz zavuchi o'quvchilarning emaktab ya'ni kundalik.comda ota-onalar faolligi bo'yicha siz ma'sulsiz deb bu sizga 205-buyruq bo'yicha yuklatilgan deb qo'ymayapti. Ota-onalarni majburiy obuna qilganday qildik. Endi ularning farzandlarining baholarini ko'rib chiqishiga undashimiz aks holda o'quvchilarning ota-onasining login, paroli bilan birma-bir kirib chiqing o'zingiz deyapti?! Bu qanchalik qonunga to'g'ri keladi?! ЮРИСТ ЖАВОБИ: ❗️Бу масалада сиз завучнинг ҳаракатлари устидан туман адлия бўлимига ёки меҳнат инспекторига мурожаат қилишингиз лозим. Унинг бу ҳаракатлари ноқонунийдир. 1⃣ Биринчидан, Меҳнат кодекси кодекс 115-моддасига кўра иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас: 👉 агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни; 👉 қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни. 2⃣ Иккинчидан, Педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонун 5-моддасига асосан педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш тақиқланган. 3⃣ Учинчидан, Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (рўйхат рақами 3058) 15-бандида Умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари томонидан синф журнали (босма ёки электрон) юритилиши белгиланган. Бунда ўқитувчи ўз лавозим мажбуриятларидан келиб чиқиб, жунрал юритади. Қаранг! Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унда ўқитувчининг электрон журнални юритиш мажбурияти белгиланган. ❗️Шунга кўра ўқитувчи дарсда давомад ва баҳоларни кундалик платформасига киритиши шарт. Лекин унинг мажбуриятлари қаторида ота-оналарнинг номида кириш қайд этилмаган. ❌ Шунга кўра бундай талаб қўйиш мутлақо тақиқланади. Бу вазиятда завучнинг ҳаракати учун унга маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилиши мумкин. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
45 764949Loading...
32
❗️Мажбурий меҳнат тақиқланган! Иш берувчи ходимларни ўзининг корхонаси ёки “дача”сида иш вақти олиб бориб ишлатиши, ўзининг шахсий мақсадлари учун ишлатиши ҳолатлари учраб туради. Бу эса қонунчилик бўйича мажбурий меҳнатдир. ❌ Аслида иш берувчи томонидан ходимларни меҳнат шартномасида шартлашилмаган ишларга жалб қилиш тақиқланади. Аввало, шуни айтиш керакки, Меҳнат кодексининг 5-моддаси мажбурий меҳнат бирор-бир жисмоний шахсдан жазони қўллаш таҳдиди остида талаб этиладиган, бажарилиши учун ушбу шахс ихтиёрий равишда ўз хизматларини таклиф қилмаган ҳар қандай ишни ёки хизматни англатиши белгиланган ҳамда мажбурий меҳнат тақиқланган. Шунингдек, Меҳнат кодекси кодекс 115-моддасига кўра иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас: 🚫 агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни; 🚫 қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни. Иккинчидан, Вазирлар Маҳкамасининг 349-сонли “Ўзбекистон Республикасида Мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ходимларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, бирон-бир шаклдаги мажбурий меҳнатдан фойдаланиш тақиқланган. ❗️Учинчидан, қонунчиликда мажбурий меҳнатга жалб этганлик учун жавобгарлик белгиланган.  Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддасига биноан меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш: ➖ базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
39 852189Loading...
33
15 сутка қамалган шахс ўқитувчи бўлиши мумкинми? @Yurist_Xizmati 4514-савол: Саволим шундан иборат 15 сутка камалиб чикса хам уктиувчилик килса буладими? суда айибни тан олган ЮРИСТ ЖАВОБИ: Педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонун 15-моддасига асосан Қуйидаги шахсларнинг педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди: 🚫 қонуний кучга кирган суд ҳукмига мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар; 🚫 қонунчиликда белгиланган тартибда суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар; 🚫 педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлари бўлган шахслар; 🚫 психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган шахслар. Қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахсларни педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимларга қабул қилиш ман этилади. ❗️Шунга кўра маъмурий жазо қўллаш ҳақидаги суднинг қарорида педагогик фаолият билан шуғулланиш мумкин эмаслиги қайд этилган бўлсагина ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланиш мумкин эмас. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
44 956169Loading...
34
​​Мактабларда телефонларни сақлаш бўйича махсус қутилар ташкил этилиши тўғрими? @Yurist_Xizmati 4513-савол: Assalomu aleykum. Bizining maktabda shunaqa shkaflar qoʻyildi. Har kuni oʻquvchilarning telefoni oʻzining roziligisiz yigʻib olinib dars tugagandan keyin berilyabdi. Sinfimizda online oʻqiydiganlar bor bular telefonsiz darsliklarni koʻrolmayabdi, kimlargadr lugʻat kerak bu ham boʻlmayabdi telefonsiz. Bu shkafda oʻqituvchilar uchun ham tokchalar bor uchun, lekin ularning birortasi telefonini qoʻymaydi. Bu xolat boʻyicha nima deya olasiz, bu qonunga nisbatan qanchalik oʻrinli va qanday chora koʻrsak telefonlarimizni olib qoʻyishmaydi. ЮРИСТ ЖАВОБИ: Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 21 майдаги 139-сон қарорига иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом 7-бандига асосан Таълим муассасаларида ўтказиладиган ўқув машғулотлари ва тадбирлар (сафланиш, тарбиявий соатлар, байрам, спорт тадбирлари ва шу кабилар) бошланишидан олдин таълим олувчилар: •  телефонини ўчириб қўйиши; •  телефонини портфели, сумкаси ва шу кабиларга солиб қўйиши шарт. 💁‍♂ Бунда низомнинг 14-бандига биноан бузилган тақдирда таълим муассасасининг ҳар қандай педагог ходими таълим олувчидан телефонни олиб қўйиш ҳуқуқига эга. Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари 9-бандига кўра Таълим муассасаси ҳудудида ҳар бир таълим-тарбия жараёни иштирокчилари ҳамда ташриф буюрувчи бошқа фуқаролар шахсий мобил алоқа воситаларини овозсиз ҳолатга келтиришлари, таълим муассасаларида ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда (мактаб фоеси, маънавият хонаси, синф хоналари ва бошқа қулфланадиган жойларда) қулфли қутилар ташкил этилиши, таълим муассасасининг биносига кирилганда мобил алоқа воситаларини топшириш ва дарс жараёнлари тугагандан сўнг қабул қилиб олиш тартибини йўлга қўйиш тавсия этилади. ❗️Мана шу қоидага кўра сизлардаги вазиятда телефонларни олиб қўйиш бўйича ташкил этилган чора ҳуқуқий асосга эга. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
71 777717Loading...
35
❗️Уйни талабаларга ижарага берганлардан солиқ ундирилмайди Агар шахс уйни бошқа бир шахсга ижарага берса, ундан келадиган даромад (ижара ҳақи) солиқ солинадиган даромад тоифасига киради. Бунда Солиқ кодексининг 375-моддасига биноан солиқ тўловчининг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлари мулкий даромадлар тоифасига киради ва у жами дорамад ҳисобига қўшилиб, даромад солиғини солиш объекти саналади. Бунда Солиқ кодексининг 381-моддасига асосан ижара ҳақидан 12 фоиз солиқ ундирилади. Агар шахс уйини талабага ижарага берса, унда ижарага берувчи солиқдан озод қилинади. Солиқ кодексининг 378-моддаси 19-бандига кўра солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадлари солиқ тўловчиларнинг даромад солиғидан озод қилинади. Бунда талаба Фуқаролик кодексининг 600-моддасига асосан ижарага берувчи билан уй-жой ижараси шартномасини тузиши талаб этилади. Мазкур шартномаси Фуқаролик кодексининг 603-моддасига биноан давлат солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим.
35 258194Loading...
36
Таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади Ўқишга кириш учун минимал ўтиш бали 2 босқичда оширилади: 👉 соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун - 94,5 балл; 👉 бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланади Амалда ўқишга киришда минимал ўтиш баллари барча йўналишлар учун 56,7 балл эди.
44 636209Loading...
37
Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) раҳбар ва ходимларининг малака тавсифлари Ҳурматли каналимиз кузатувчилари куни кеча эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024-йил 1- апрелдаги 105-сонли буйруғига 5-илова билан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг “Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари, туман (шаҳар) бўлинмалари, вазирлик тизимидаги республика ташкилотлари ва муассасалари ҳамда умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларини тасдиқлаш тўғрисида” 2023-йил 16-августдаги 247-сонли буйруғи ўз кучини йўқотди. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024-йил 1- апрелдаги 105-сонли буйруғига 4-илова билан Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) раҳбар ва ходимларининг малака тавсифлари янгидан тасдиқланди. ❗️Шу сабабли, мактаб раҳбар ходимлари, ишга кирмоқчи бўлган номзодлар ва ҳуқуқшунослар янги малака талабларига риоя қилиши лозим. Қуйидаги ҳавола орқали янги малака талаблари билан танишишингиз мумкин.
47 633352Loading...
38
⚡️Бугун барча ходимлар, ҳаттоки ярим ставкадагилар ҳам 1 соат вақтли кетишга ҳаққи бор Меҳнат кодекси 187-моддасига кўра (Ишланмайдиган байрам кунлари арафасидаги ишнинг давомийлиги) ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади. МК 187-моддасининг 1-қисми эски МК 121-моддаси билан деярли бир хил. Фақатгина эски 121-моддадан фарқли равишда, Янги МК 187-моддаси 2-қисм билан тўлдирилган. Унга кўра, байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади. Янги Меҳнат кодекси 208-моддасига кўра, қуйидаги кунлар ишланмайдиган байрам кунларидир: 📌 1 январь — Янги йил; 📌 8 март — Хотин-қизлар куни; 📌 21 март — Наврўз байрами; 📌9 май — Хотира ва қадрлаш куни; 📌 1-сентабр — Мустақиллик куни; 📌 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни; 📌 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни; 📌 Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни; 📌 Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни. Ишланмайдиган байрам кунлари ҳам амалдаги МК 131-моддаси бир хил яъни 9та ишланмайдиган байрам кунлари мавжуд. ❗️Диққат! Байрам кунлари ва ишланмайдиган байрам кунларини чалғитиб юборманг! Ўзбекистон Республикасида қонун билан тасдиқланган байрамлар сони — 30 та. 👉 Шундан 9 таси ишланмайдиган; 👉 қолган 21  таси ишланадиган байрам кунларидир. Масалан, 14 январь Қонун билан белгиланган байрам лекин ишлаймиз, 8 март эса ишланмайдиган байрам куни))) ❗️Фақат “11 Ноябрь — Касаба уюшмалари куни” ишланмайдиган байрам куни сифатида расман эълон қилинса, ишланмайдиган байрам кунлари 10та бўлади. Ҳозирча  “11 Ноябрь — Касаба уюшмалари куни” нинг мақоми  ишланадиган байрам куни сифатида турибди. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati
53 740385Loading...
39
Боқувчисини йўқотган оналарга солиқ имтиёзи борми? @Yurist_Xizmati 4512-савол: Ассалому алайкум. Ўқитувчи бўлиб ишлайман. 2 нафар 16 ёшга тўлмаган фарзандим бор. Яқинда боқувчисини йўқотган оналарга, агар уларнинг камида 2 нафар вояга етмаган фарзанди бўлса, даромад солиғи ушланмаслиги хақида маълумотга кўзим тушди. Фарзандларимга нафақа пули оламан. Бу қарор шундаям амал қиладими? Қаерга мурожаат қилсам бўлади? ЮРИСТ ЖАВОБИ: Солиқ кодексининг 380-моддаси 6-бандига кўра икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ҳамда боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олмайдиган бева аёл ва бева эркаклар солиқ солишдан қисман (яъни даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлари) озод этилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.11.2023 йилдаги ПФ-196-сон Фармонига кўра МҲТЭКМ 1 050 000 сўм этиб белгиланган. Демак, даромадингизнинг 1 480 500 сўм қисми даромад солиғидан озод қилинади. 💁‍♂ Мисол учун сизнинг ойлик даромадингиз 3 млн сўмни ташкил этса, юқоридаги сумма солиқдан озод қилингани ҳисобига сизнинг 1 519 500 сўм миқдоридаги даромадингиздан ушбу кодекс 381-моддасига биноан 12 фоиз миқодирда даромад солиғи ундирилади. Бунда мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки соғлиқни сақлаш муассасасининг доимий парвариш зарурлигини тасдиқловчи тиббий маълумотномаси асосида берилади. Бу имтиёз эрнинг (хотиннинг) вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, янги никоҳдан ўтмаганлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олинмаслиги ҳақидаги маълумотномаси тақдим этилган тақдирда берилади. ✅Шунга кўра сиз ҳам боқувчисини йўқотганлик пенсияси олмасангиз юқоридаги имтиёздан фойдаланишингиз мумкин.
46 945139Loading...
40
⚡️Ижобий натижаларга эришаётган мактаб раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартиби тўғрисида НИЗОМ тасдиқланди. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 -майдаги 263-сон қарори билан Сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижаларга эришаётган умумий урта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартиби тўғрисида НИЗОМ тасдиқланди. Низомга кўра: ➖ 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб ўқитиш ва билимни баҳолашнинг янги тартибини самарали жорий этган, ўқувчилари ижобий кўрсаткичларни қайд этаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартиби жорий этилади. ➖ Раҳбарияти ва ўқитувчилари рағбатлантиришга тавсия этилган умумий ўрта таълим мактаблари рўйхати ҳар ўқув йили якунида эълон қилинади ҳамда кейинги бир ўқув йили давомида ушбу мактабнинг ўқитувчиларига мазкур қарорга мувофиқ раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларнинг тариф ставкасига нисбатан 40 фоизгача устама берилади.
50 534487Loading...
Раҳбар ходимларини ўзининг дачасида ишлатиши муикинми? @Yurist_Xizmati 4529-савол: Assalomu alaykum hurmatli yuristlar. Savolim shundan iborat. Men ta‘lum sohasida ishlayman, "aytsam tilim aytmasam dilim" og‘riydi. Maktab direktori ishchi xodimlarni o‘zining korxonasi yoki "dacha"sida ish vaqti olib borib ishlatishi. 2-3 oylab o‘zining manfaati uchun ishlatib davlat tomonidan ishchilarga oylik berishi qanchalik to‘g‘ri. Biror bir nazoratga oladigan tashkilot bormi? Buni nafaqat men atrofdagi xalq ham ko‘eib ruribdi.Ana shundan keyin xalqning nafrati o‘yg‘onadi. Balki shunday ogohlantirishlar qo‘shtirnoq ichidagi rahbarlarni bunday nojuya harakatlardan qaytarar. Rahmat javob uchun. ЮРИСТ ЖАВОБИ: Бунинг нотўғрилигини ўзингиз ва катта эҳтимол билан ўша мактабда ишлайдиганларнинг кўпчилиги билади. Лекин турли сабабларга кўра (юзҳотирлик, қўрқув, андиша ва бошқалар) ҳозирга қадар шикоят қилмагансизлар. ❌ Аслида иш берувчи томонидан ходимларни меҳнат шартномасида шартлашилмаган ишларга жалб қилиш тақиқланади. 💁‍♂ Аввало, шуни айтиш керакки, Меҳнат кодексининг 5-моддаси мажбурий меҳнат бирор-бир жисмоний шахсдан жазони қўллаш таҳдиди остида талаб этиладиган, бажарилиши учун ушбу шахс ихтиёрий равишда ўз хизматларини таклиф қилмаган ҳар қандай ишни ёки хизматни англатиши белгиланган ҳамда мажбурий меҳнат тақиқланган. Шунингдек, Меҳнат кодекси кодекс 115-моддасига кўра иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас: 🚫 агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни; 🚫 қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни. 🚫 Иккинчидан, Педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонун 5-моддасига асосан педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш тақиқланган. 🚫 Учинчидан, Вазирлар Маҳкамасининг 349-сонли “Ўзбекистон Республикасида Мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ходимларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, бирон-бир шаклдаги мажбурий меҳнатдан фойдаланиш тақиқланган. ❗️Бу вазиятда туман прокуратурасига шикоят қилишингиз лозим. Агар иш берувчи ҳақиқатдан ҳам ходимларни ўзининг шахсий ишларига жалб этаётган бўлса, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддасига биноан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
إظهار الكل...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 33🤬 4👎 1😁 1👌 1
❗️Айрим тоифадаги педагоглар касбий сертификатлашдан маълум муддатга озод қилиб турилади Малумки, мактабга биринчи марта ишга кирган стажёр-ўқитувчилар учун 21-22- май кунлари тест синовлари бўлиб ўтиши режа қилинмоқда. Белгиланган татрибга кўра айрим тоифадаги педагог кадрлар бунга жалб қилинмайди. Қуйидагилар касбий сертификатлашга мутлақо жалб этилмайди: 🚫 Магистр даражасига эга мутахассислар; 🚫 фан номзоди, фалсафа доктори Дочтор оф Пҳилосопҳй (PhD); 🚫 фан доктори Doctor of Science (DSc) даражасига эга бўлганлар; 🚫 Олий аттестация комиссияси томонидан берилган катта илмий ходимлар; 🚫 доцент ва профессор илмий унвонига эга бўлган педагог кадрлар. 🔹Қуйидагилар касбий сертификатлашдан маълум муддатга озод қилиб турилади ➖ ҳомиладор аёллар, ҳомиладорлик ёки туғиш таътилида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида; ➖ педагогик фаолият билан шуғулланаётган уч ёшгача болалари бор аёллар (фарзанди уч ёшга тўлгунга қадар); ➖ узоқ (уч ойдан ортиқ вақт мобайнида) даволанаётган педагог кадрлар, улар даволанаётган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин олти ой давомида; ➖ уч ой ва ундан узоқ муддатга республика ҳамда чет эл давлатига ўқишга, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсига юборилган педагог кадрлар, улар ишга чиққанидан сўнг олти ой давомида. 🔹Тоифасиз ўқитувчилар фақат бу йил касбий сертификатга жалб қилинмайди Мазкур ўқув йилида фақатгина педагог касбига биринчи марта ишга қабул қилинган стажёр-ўқитувчилар касбий сертификатга жалб қилинади. 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб эса босқичма-босқич умумий ўрта таълим ташкилотларининг тегишли тоифага эга бўлмаган педагог кадрлари касбий сертификатлаш синовларига жалб этилади. 🔹Талабалар ҳам касбий сертификат синовларига жалб қилинмайди Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 февралдаги 87-сон қарорида касбий сертификатлаш синовига фақат педагогик касбларга биринчи марта ишга қабул қилинган олий маълумотли талабгорлар жалб қилиниши назарда тутилганлиги боис айни вақтда мактабларда ишлаётган талабалар ҳам касбий сертификатга жалб қилинмайди.
إظهار الكل...
👍 74🔥 5
Янги директор ишга олингунча в.в.б. тайинланиши шартми? @Yurist_Xizmati 4528-савол: Ассалому алайкум! Мен апрель ойида мактаб директорлигига номзод сифатида менежерлик сертификатини олдим. Ўзим ишлаётган мактаб директори пенсияга чиқиб кетди. Ўрнига номзодимни қўяман десам йўқ аввал бошқа биров В. В. Б қўйилади, вакнцияга чиқарилади кейин нозодингизни қўясиз дейишди.Шу тўғрими. Тўғри бўлса қайси низомга асосан? Жавоб учун олдиндан рахмат ЮРИСТ ЖАВОБИ:Бундай тартиб мавжуд эмас. Яъни на Меҳнат кодексида, на меҳнат тўғрисидаги бошқа норматив ҳужжатларда (қарор ёки низомларда) директор билан тузилган м.ш бекор қилинганда унинг ўрнига дастлаб вақтинча вазифасини бажарувчи тайинланиши ва ундан сўнг бошқа номзод ишга олиниши белгиланмаган. ❗️Лекин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 16-августдаги 245-сонли буйруғига 1-иловада тасдиқланган низомга кўра вакант лавозимларга танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби ўрнатилган. Шунга кўра директор билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилингач, танлов асосида янги директор ишга қабул қилинади. Янги директор ишга қабул қилингунгача унинг лавозимида ишлаш учун в.в.б. тайинланади. Қаранг! Ўзбекистон Республикаси Президентининг ” 2023-йил 26-майдаги ПФ–79-сон Фармони ҳамда ушбу фармон ижросини таъминлаш учун қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 29 августдаги 270-сон буйруғи ушбу муносабатни тартибга солади. Юқоридаги буйруққа 2-иловада тасдиқланган Директор лавозимига очиқ танлов ўтказиш тўғрисида Тартиб 4-бандига биноан умумий ўрта таълим муассасалари директорларини лавозимга тайинлаш Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан Директорлар кенгаши тавсияси билан амалга оширилади. Бунда мазкур тартиб 8-бандида директорнинг малака талаблари белгиланган. Унга кўра мактаб директори лавозими учун: ➖ камида бакалавр даражасидаги олий маълумот; ➖ менежерлик сертификати; ➖ таълим соҳасида камида 5 йиллик педагогик стаж; ➖ хорижий тилларни ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши (танлов жараёнида устуворлик беради). Ушбу тартибнинг 17-бандига асосан ntr.avloniy.uz электрон портали орқали ариза юборилади. Танлов дастлабки саралаш ва суҳбат босқичида ташкил этилади. Дастлабки саралаш босқичида номзод юборган маълумотлар ўрганилади. Шундан сўнг суҳбат босқичи бўлиб ўтади. Суҳбат жараёни интервю усулида ҳар бир номзодга соҳа бўйича билим савияси, шахсий ва бошқарув компетенсияси, умумий дунёқараши таълим соҳасидаги ислоҳотлардан хабардорлиги, умумий ўрта таълим мактабларидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш малакаларининг мослигини аниқлашга қаратилган савол (топшириқ), тасодифий танлаш (рандом) орқали берилади. Бунда, ҳар бир номзод билан суҳбат давомийлиги 30 дақиқадан ошмаслиги лозим (тартиб 20-банд). ✅ Хулоса қиладиган бўлсак, сиздаги вазиятда директор лавозими учун юқоридаги тартиб асосида суҳбатдан ўтсангиз директор лавозимида ишлашингиз мумкин. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
إظهار الكل...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 46
Заҳирадаги ерни ўз номимизга кадастр қилсак бўладими? @Yurist_Xizmati 4527-савол: Assalomu alleykum. Menda  qoshimcha  bolgan zaxiradagi  yerni  o'g'limning nomiga rasmilashtirmoqchi edim, imkoni  bormi yoki yol yorig'i bormi? Menga shu kadastrdagi zaxira yerni o'g'limning nomiga rasmilashtirsam boladimi va qanaqa hujjatlar kerak ЮРИСТ ЖАВОБИ:Йўқ, қолган қисмига нисбатан ҳуқуқ белгиланмагани боис уни ўғлингиз номига ўтказа олмайсиз. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қонун 42-моддасида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаса рўйхатдан ўтказувчи давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилишни рад этиши белгиланган. ❗️Сиздаги вазиятда ҳам ер участкасини кадастр қилдириш учун унга нисбатан сизда ҳуқуқ мавжуд бўлиши талаб этилади. Қаранг! ушбу қонун 31-моддасига мувофиқ 1998-йилнинг 1-июлидан 2021-йилнинг 1-августига қадар қабул қилинган ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун — маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер участкасини бериш ҳақида ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари, нотариал тасдиқланган мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома, ушбу ҳуқуқнинг аукционда сотиб олинганлигига асосан туман (шаҳар) ҳокими томонидан берилган давлат ордери ер участкасига бўлган ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатлар ҳисобланади. 🙅‍♂ Сиздаги вазиятда мазкур ҳужжатлардан бири мавжуд бўлмаса, унда бу ерни кадастр қилдириш мумкин бўлмайди. Бу вазиятда Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунининг 14-моддасида кўра ер участкаларини хусусийлаштириш ер участкаларини онлайн аукцион орқали сотиб олиш йўли билан амалга оширилиши мумкинлиги таъкидланган. Сиз шу йўл билан унга нисбатан мулк ҳуқуқини қўлга киритишингиз мумкин. Тартиби қандай? Сиз туман (шаҳар) ҳокимиятига шу бобонгиздан ерни хусусийлаштириш бўйича мурожаат қилишингиз яъни ҳокимиятдан шу ер участкасини буюртмачи сифатида аукционга қуйишини сўраб мурожаат қилишингиз керак. Ҳокимият эса уни шартли чегараларини белгилаб, давлат кадастрлик палатасининг туман (шаҳар) филиалига юборади. Филиал эса ер участкаси ҳақиқатан ҳам бўш ер эканлиги ёки тақиқ бор-йўқлигини аниқлаб яна қайтариб ҳокимиятга юборади. Ҳокимият эса уни давлат кадастрлик палатасининг ҳудудий (вилоят) бошқармасига юборади. Бошқарма эса уни "Ерэлектрон " АТТ га киргизади. 💁‍♂ Яна бир неча босқичлардан сўнг ер участкаси аукционга қўйилади, шунда сиз ютиб олиб, ер участкасини мулк ҳуқуқи асосида қўлга киритишингиз мумкин. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
إظهار الكل...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 48
Ўқитувчилардан иш режанинг қоғоз вариантини талаб қилиниши тўғрими? @Yurist_Xizmati 4526-савол: Ассалому алайкум. Ҳозирги кунда, яъни, бугун мактабимизга юқори ташкилотлардан текширув келиб, ўқитувчилардан қоғоз вариантидаги йиллик  иш режаларини сўраб текширишяпти. Мактаб ички буйруғида  йиллик режа, кунлик режа қисқа қилиб  қоғоз вариантида юргизилади деб ёзилган экан. Шу иш қонун доирасида тўғрими. Чиқарилган қарор, қонунлар фақат ёзилганича турадими? Биз ўқитувчилар қандай йўл тутишимиз керак? Кимга ишониш керак ? Аниқ жавоб борми ? Текширувчиларга қўрқмай кўрсатадиган хужжатлар борми? Ёки йил бошидан йиллик ва кунлик режаларни ёзиш керакми? ЮРИСТ ЖАВОБИ: 1⃣ Биринчидан, Меҳнат кодекси кодекс 115-моддасига кўра иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас: 🚫 агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни; 🚫 қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни. 2⃣ Иккинчидан, Педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонун 5-моддасига асосан педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш тақиқланган. 3⃣ Учинчидан, Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (рўйхат рақами 3058) 15-бандида Умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари томонидан синф журнали (босма ёки электрон) юритилиши белгиланган. Бунда ўқитувчи ўз лавозим мажбуриятларидан келиб чиқиб, журнал юритади. 💁‍♂ Қаранг! Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унда ўқитувчининг электрон журнални юритиш мажбурияти белгиланган. ❗️Шунга кўра ўқитувчидан юқоридагидан бошқа ҳужжатларни юритишни талаб қилиш мумкин эмас. Бу вазиятда туман адлия бўлимига мурожаат қилиш лозим. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
إظهار الكل...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 95👏 3😁 1
❗️Таътил олиш ходимнинг ҳуқуқи ва иш берувчининг мажбурияти. Бироқ ходим таътил муддати келганда уни олиши шарт.  Меҳнат кодекси 216-моддасига асосан барча ходимлар, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлайдиган ходимлар ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга. Айнан мана шу қоидага кўра ходимлар таътил олиш ҳуқуқига эга. Энди қаранг! ушбу кодекс 235-моддасига биноан жамоа шартномасида, бошқа ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида ёки ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш чоғида (бундан меҳнат шартномаси ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун бекор қилинган ҳоллар мустасно) фойдаланилмаган ҳар йилги меҳнат таътилларини кейинчалик меҳнатга оид муносабатларни тугатган ҳолда ходимнинг ёзма аризаси асосида бериш назарда тутилиши мумкин. Шунга кўра, ходим ишлайдиган ташкилотнинг ички ҳужжатларида меҳнат шартномаси бекор қилинишидан олдин таътил олиш белгиланган бўлса, унда ходим ишдан бўшашдан олдин таътил олиши мумкин. 💁‍♂ Бунда аризада меҳнат таътили олиш ва таътил тугагандан кейин меҳнат шартномасини бекор қилишни сўрашингиз керак. Шунда таътил муддати тугаган кун меҳнат шартномаси бекор қилинган кун саналади. ❗️Агар ташкилот ички ҳужжатларида бундай қоида мавжуд бўлмаса, унда ходим МК 234 ҳамда 172-моддасига асосан фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация олиш мумкин.
إظهار الكل...
👍 59😁 1
Чет элда даволанганда больничный қандай очилади? @Yurist_Xizmati 4525-савол: Assalomu alaykum. Men umumiy taʼlim maktabida oʻqituvchi boʻlib ishlayman. Shu yilning 10-fevralidan 8-aprelugacha boʻlgan muddatda Hindiston davlatida sogʻligʻim kelishmaganligi sababli ogʻir operatsiyani boshimdan oʻtkazdim. Savol; mening chet eldagi muolaja davrimda kasallik varaqasini qaysi tashkilotdan olaman, chet el shifoxonasidan berilgan kasallik varaqalarini ingliz tilida qoʻlimda turibdi, men endi kasallik varaqasi uchun toʻlovni qay tartibda olsam boʻladi, qaysi qaror asosida olishim mumkinligini tushuntirsangiz? ЮРИСТ ЖАВОБИ: Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2667, 17.04.2015-й.) 25-бандига биноан чет элда вақтинча бўлган вақтда касалланганлик ёки чет элда даволанганлик тўғрисидаги ҳужжатларнинг давлат ёки рус тилидаги нотариал тасдиқланган таржимаси тақдим қилинганда, меҳнатга лаёқатсизликни тасдиқловчи асосларни инобатга олиб, беморнинг яшаш ёки иш жойидаги даволаш-профилактика муассасасининг врачлик маслаҳат комиссияси томонидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилади. ☝️Мана шу қоидага кўра сиз дастлаб исталган нотариал идорага бориб, инглиз тилидаги тиббий маълумотномани ўзбек тилига таржима қилдириб, уни нотариал тасдиқлатишингиз лозим. Бунда нотариус Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 3113)га мувофиқ ҳужжатларни бир тилдан бошқа тилга таржима қилинганлиги фактини тасдиқлаш тўғрисидаги нотариал ҳаракатни амалга оширади. ❗️Нотариал тасдиқланган тиббий маълумотномани олиб, уни туман ТТБга мурожаат қилишингиз лозим. Тиббиёт бирлашмаси мазкур маълумотнома асосида сизга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштиради. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
إظهار الكل...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 57🔥 1😁 1
01:03
Video unavailableShow in Telegram
"Кобальт" қизил чироқда ўтиб, 3 нафар 7 ёшли болаларни уриб қочиб кетди Болалардан бирини устидан босиб кетган, натижада болакай вафот этди (17 май, Музработ тумани). Қизилга тўхташни ўзларига эп кўрмайдиган жипириқларни деб оилалар фарзанд доғида ёки болалар етим қолмоқда.
إظهار الكل...
😢 125🤬 71👍 20😭 17 2
ЯТТ қандай тартибда рўйхатдан ўтказилади? Ҳозирда тадбиркорлик фаолияти юритишнинг энг қулай ва осон йўли бу ЯТТдир. ЯТТ – юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва олиб бориш усулидир. Юридик шахсга қараганда ЯТТ ташкил этиш нисбатан осон. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан ЯТТни 2 усулда рўйхатдан ўтказиш мумкин. 1-усул. Давлат хизматлари марказига бевосита борган ҳолда ариза беришдир. Бу усулда ДХМ масъул ходими ариза берувчидан тегишли маълумотларни олган ҳолда сўровномани тўлдиради. Бунда якка тартибдаги тадбиркор рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада жисмоний шахснинг фотосурати акс эттирилган бўлиши керак. Давлат божи тўғрисидаги қонунга мувофиқ ДХМ орқали рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида давлат божи тўланади. 2-усул. электрон шаклдаги интерактив хизматлар ёрдамида рўйхатдан ўтиш. Бу усулда my.gov.uz ёки fo.birdarcha.uz платформаси орқали online ариза бериш мумкин бўлади. Электрон шаклда рўйхатдан ўтказганлик учун эса юқоридаги қонунга биноан давлат божи БҲМнинг 90 фоизи миқдорида ундирилади. Ҳар икки усулда ҳам ЯТТ рўйхатдан ўтказилганда банк ҳисобравари очиш талаб этилади. Юқоридаги низом 19-бандига кўра давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг тадбиркорлик субъекти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда банк ҳисоб рақамларини очиш учун банкларга мурожаат қилади. Бунда якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида уларга миллий ва чет эл валютасидаги банк ҳисобварақларини масофадан туриб очиши мумкин. Соддароқ айтганда ЯТТни рўйхатдан ўтказиш жараёнида автоматик равишда электрон усулда банк ҳисобварағи очилиши мумкин.
إظهار الكل...
👍 28 2

👍 61 1🔥 1