cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси тасарруфидаги Бухоро вилояти Вобкент туманидаги «Хожа Махмуд Анжир Фагнавий» жомеъ масжидининг "anjirfagnaviy uz" расмий сайтининг телеграм мессенжер канали.

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
1 966
المشتركون
+124 ساعات
-257 أيام
+230 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

05:06
Video unavailableShow in Telegram
Мерос тақсимоти ва васият Тўлиқ видео: Youtube: → Бақара сураси 180-182 оятлар тафсири Азизхўжа Бухорий •тавсия Намозда аёлларнинг имомга иқтидо қилишлари ——— @anjirfagnaviyuz
إظهار الكل...
IMG_6164.MP426.90 MB
01:05
Video unavailableShow in Telegram
#Видео #тўпиқ #аврат 🎙Оёқнинг тўпиқдан паст қисми авратми? Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси
🗣 😎 OBUNA BO'LING▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
إظهار الكل...
Namozda ayollar libosi tg.mp41.64 MB
Photo unavailableShow in Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар 6-МАСАЛА: Қурбонлик вожиб бўлиши учун қурбонлик кунларининг барчасида бой бўлиши шарт қилинмайди, балки ушбу кунларнинг аввалида камбағал бўлган киши охирги кунида бойга айланса ҳам, унга қурбонлик вожиб бўлади (“Фатовои Оламгирийя” китоби). 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
إظهار الكل...
НЕГА ЖАННАТДА МАЙ ИЧИШГА РУХСАТ ЭТИЛГАН? #ақида #ҳалол_ҳаром ❓1278-CАВОЛ: Нега бу дунёда май (маст қилувчи ичимлик) ичиш мумкинмасу, нариги дунёда ичиш мумкин? Нега бу дунёда тақиқланган бўлса, у дунёда тақиқланмаган? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳисоб-китобдан кейин жаннат аҳли жаннатга киргач улардан имтиҳон ва синов кўтарилади. Уларга Аллоҳнинг розилиги ва раҳмати бўлади ва Аллоҳ таоло уларга турли ноз неъматларини сероб қилади. Шу жумладан дунёда ҳаром қилинган баъзи нарсаларни сабр ва тоату ибодатларига мукофот ўлароқ жаннатда ҳалол қилади. Масалан, олтин ва ипак дунёда эркаклар учун ҳаром қилинган. Жаннатда эса барчага бирдек ҳалол қилинади. Ҳудди шунингдек, охиратда жаннатда май ҳам бўлади. Аммо жаннат майи билан дунёдаги майнинг ўртасида ер билан осмонча фарқ бор. Дунё майи одамни маст қилади, ақлни кетказади, ичишга ёқимсиз бўлади, бошни оғритади, қайт қилдиради, бавлни кўпайтиради, ва уни ичган одам алжираб гапиради. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссалом уни ёмонликларнинг онаси (асоси) деб айтганлар: الخمر أم الخبائث، فمن شربها لم تقبل صلاته أربعين يوما، فإن مات وهي في بطنه مات ميتة جاهلية. яъни: “Май ёмонликларнинг онасидир. Уни ичган кишининг қирқ кунлик намози қабул бўлмайди. Қорнида май бўлган ҳолда ўлган киши жоҳилият ўлимида ўлим топган бўлади” (Имом Табароний ривояти). Аммо жаннатдаги май эса ярқираб жиловланувчи оқ ранда бўлади, ичганда лаззатли бўлади, ақлни олмайди, ичган одам алжирамайди, бошни оғритмайди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло уни васф этиб, шундай марҳамат қилган: بيضاء لَذَّةٖ لِّلشَّرِبِينَ لَا فِيهَا غَوۡلٞ وَلَا هُمۡ عَنۡهَا يُنزَفُونَ “У оппоқ, ичгувчига лаззатбахшдир. Унда ҳеч бир зарар йўқдир ва ундан сархуш ҳам бўлмаслар” (Соффат сураси, 46-47-оят). Бошқа оятда: يَتَنَٰزَعُونَ فِيهَا كَأۡسٗا لَّا لَغۡوٞ فِيهَا وَلَا تَأۡثِيمٞ “Улар (жаннат аҳли) унда қадаҳларни бир-бирларига узатурлар. У ерда беҳуда сергаплик ва гуноҳ йўқ” (Тур сураси 23-оят.) Бошқа бир оятда эса: مَّثَلُ ٱلۡجَنَّةِ ٱلَّتِي وُعِدَ ٱلۡمُتَّقُونَۖ فِيهَآ أَنۡهَٰرٞ مِّن مَّآءٍ غَيۡرِ ءَاسِنٖ وَأَنۡهَٰرٞ مِّن لَّبَنٖ لَّمۡ يَتَغَيَّرۡ طَعۡمُهُۥ وَأَنۡهَٰرٞ مِّنۡ خَمۡرٖ لَّذَّةٖ لِّلشَّرِبِينَ وَأَنۡهَٰرٞ مِّنۡ عَسَلٖ مُّصَفّٗىۖ وَلَهُمۡ فِيهَا مِن كُلِّ ٱلثَّمَرَٰتِ وَمَغۡفِرَةٞ مِّن رَّبِّهِمۡۖ كَمَنۡ هُوَ خَٰلِدٞ فِي ٱلنَّارِ وَسُقُواْ مَآءً حَمِيمٗا فَقَطَّعَ أَمۡعَآءَهُمۡ “Тақводорларга ваъда қилинган жаннатнинг мисоли (шуки): ичида айнимаган сувли анҳорлари, таъми ўзгармаган сутли анҳорлари, ичувчиларга лаззатбахш хамр (шароб)ли анҳорлари, мусаффо асалли анҳорлари бор. Улар учун унда барча мевалар ва ўз Роббиларидан мағфират бор. (Ўшалар) оташда мангу қолувчи ва ўта қайноқ сув ила суғорилиб, ичаклари титилиб кетган кимсага ўхшарми?" (Муҳаммад сураси, 15-оят). Жаннат шароби дунёдаги шаробдан топиладиган барча салбий сифатлардан холидир. Номи бир хил экани уларнинг жинси ҳам бир хил эканини ифода қилмайди. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, бир нарсани ҳалол қилиш ёки ҳаром қилиш бу фақат Аллоҳ таолонинг ҳукми ва иродасига боғлиқдир. Аллоҳ таоло ҳар қандай ҳукм жорий қилар экан, бандалар ўша ҳикматни билиш ёки билмаслигидан қатъий назар албатта, унинг ортида ҳикмат бор. Дунё ва охиратни бир-бирига қиёслаш тўғри бўлмайди. Чунки, бу дунё имтиҳон дунёси. Охират эса жазо ва мукофот дунёсидир. Аллоҳ таоло дунёда ҳалол ва ҳаромга боғлиқ ҳукмларни бандаларнинг синови учун жорий қилган. Бандадан талаб қилингани эса унга итоат қилишдир. Аллоҳга иймон келтирган банда эшитдик ва итоат қилдик, дейди. Ўзига зулм қилувчи бандалар эса эшитдик, лекин итоат қилмаймиз, дейди. Зеро Аллоҳ таоло қилган ишларидан сўралмайдиган зот. Бандалар эса сўралувчидирлар. لَا يُسۡـَٔلُ عَمَّا يَفۡعَلُ وَهُمۡ يُسۡـَٔلُونَ “У қилган нарсасидан сўралмас. Ҳолбуки, улар сўралурлар” (Анбиё сураси, 23-оят). Тавфиқ Аллоҳдан. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
إظهار الكل...

06:23
Video unavailableShow in Telegram
#Видео_маъруза Жавробга масҳ тортиш Камол домла Ниёзов, Бухоро шаҳар "Хўжа Таббанд" жоме масжиди имом-хатиби ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉 https://t.me/anjirfagnaviyuz
إظهار الكل...
2. Жавробга масҳ тортиш+.mp413.70 MB
МАҚОЛА: ПАЙҒАМБАРГА МУХАББАТ ИЙМОНДАНДИР. Пайғамбар саллалоху алайхи вассаламга мухаббат банда учун дунёю охират саодати дир. У зотга мухаббат дўзах дан нажот ва жаннатга ки ришдир. Аллохнинг мухабба тига ва жаннатига йулдир. Пайғамбар соллалохи алайхи вассаламдан бир аъробий ""ҚИЁМАТ ҚАЧОН БЎЛАДИ ""? дев сўради. Пайғамбаримиз ""ҚИЁМАТГА НИМА ТАЙЁРЛА ДИНГ?""деб сурадилар. У ""Аллох ва Расулига мухаббат ни"" деди. Шунда у зот ""Сен мухаббат қилганинг билан бирга бўласан"" дедилар. Расулуллоҳ саллаллоху алай хи вассалам"Жоним измида бўлган Зотга қасамки ,сизлар дан бирортангиз мен унга ота си ва боласидан севимли бўл магунча комил инсон бўлмай ди."" дедилар.Пайғамбар сол лаллоху алайхи вассаламга мухаббат қурук гаплар билан эмас, у зотни барчадан устун қўйиш, у зотни яхши кўриш, у зотни унутмасликни, у киши яхши кўрган нарсаларни ях ши кўриш, ёмон кўрган нар саларни ёмон кўриб, у зотга эргашиб суннатларига амал қилиб у зотга кўп саловату саломлар айтишдир. Нисо -сураси 69 - оятида шун дай дейилади. ""Ким Аллох ва Расулига итоат этса, ана шу лар Аллохнинг инъомларига эришган зотлар Пайғамбар лар, шахидлар, сиддиқлар, солих кишилар билан бирга бўлурлар. Аллох таоло барчамизга Пайғамбаримизга ҳақиқий мухаббат қилиш ва у зотни чин дилдан севиш бахтини насиб этсин. Манбалар асосида тайёрлан ди. Вобкент туман,, Бешработ,, МФЙ. ОТИНОЙИСИ АСАДОВА РАЪНО.
إظهار الكل...
⚡️ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм) Пиёда Ҳаж қилган афзалми ёки уловдами? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Рамазон ойида Умра килса, Ҳажни адо килгандек бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Эҳромдан чиқишда сочни қанча миқдорда қисқартирилади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Битта намоз юз минг намоз ўрнига ўтадими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Жума куни арвоҳлар Ҳаж сафарига кетадими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳаж ва Умра зиёратига тенг амал борми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умрага олиб бориш маҳрга ўтадими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Тирик одамнинг номидан ҳам умра қилса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умра ибодати қандай амалга оширилади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умрада саъйни таҳоратсиз бажарса қўй сўйиш керакми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умра қилувчи киши бомдод намози вақтида ёки асрдан кейин тавоф қилса, тавоф намозини қачон ўқийди? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Рамазон ойида ҳарам масжидларида витр намозини жамоат билан ўқиш 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умра ёки Ҳажга бориб келган аёллар неча кун кўчага чиқмайди? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Эҳромдаги одам камар тақса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳаж тартиби ва рукнлари 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳаж зиёратчилари муқим ҳукмидами ёки мусофир ҳукмидами? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳар йили қурбонлик қиладиган одам Ҳаж сафарига кетса 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳажда жиноят сабабли жонлиқни қаерда сўйиш керак? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Саъйдан кейин икки ракат намоз ўқиш суннатми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Эҳромда бошга ўрнатиб олинадиган соябондан фойдаланиш жоизми? 💬 Жавоб: Бу ерда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🔗 Улашинг: @diniysavollar
إظهار الكل...
07:12
Video unavailableShow in Telegram
#Видео #ислом #аёллар 🎙Ислом тарихида аёллар? Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
إظهار الكل...
2 tg.mp418.19 MB
Ғусл — Ғуслнинг маъноси нима?  — Бутун баданни ювиш.  — Ғусл қай тариқа қилинади?  — 1. Аввало, истинжо қилинади.    2. Сўнг қўл ювилади.    3. Таҳорат қилинади (бундан фақат оёқ ювилиши мустасно).    4. Ундан сўнг бошга, сўнгра ўнг елкага, сўнгра таннинг бошқа аъзоларига сув етказилиб, ҳамма жой ювилади.    5. Сўнг яна икки марта шу тариқа ювинилади.    6. Якунда оёқ ювилади.  — Ғусл таҳорат ўрнига ўтадими?  — Ўтади.  — Ғуслнинг фарзи нечта?  — Учта:    1. Оғизга сув солиб ғарғара қилиш.    2. Бурун ичини ювиш.    3. Баданнинг ҳамма жойини ювиш.  — Ғуслнинг суннатлари нечта?  — Ўнта:    1. Истинжо қилиш.    2. Нажас бор ерни ювиш.    3. Қўлни ювиш.    4. Ўн саккизта суннатга амал қилиб таҳорат қилиш. Лекин оёқлар ювилмай турилади.    5. Аввал бошга, сўнг ўнг елкага, сўнг таннинг қолган барча аъзоларига бир маротаба сув етказиб ювиш.    6. Қўл етган жами жойларни бир маротаба ишқалаб ювиш.    7. Ҳар бир аъзога уч бора сув етказиш.    8. Ўнг тарафни чап тарафдан олдин ювиш.    9. Сувни кераклича сарфлаш.    10. Ғусл вақти қиблага олдини ўгирмаслик, яъни терс туриш лозим.  — Соч ва соқолнинг ҳар бир толасига сув етказиш фарзми?  — Эркакларга фарз. Аммо аёлларнинг соч остиларига сув етса, бас. Ўрилган сочларни ёйиш лозим эмас.  ✅Каналга аъзо бўлинг ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/anjirfagnaviyuz
إظهار الكل...
Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси тасарруфидаги Бухоро вилояти Вобкент туманидаги «Хожа Махмуд Анжир Фагнавий» жомеъ масжидининг "anjirfagnaviy uz" расмий сайтининг телеграм мессенжер канали.

Photo unavailableShow in Telegram
#ҲИКМАТ Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтади: "Денгиз тўрт хилдир: 1. Ҳавойи нафс - гуноҳлар денгизидир. 2. Нафс - шаҳватлар денгизидир. 3. Ўлим - умрлар денгизидир. 4. Қабр- надоматлар денгизидир". ♻️Яқинларингизга ҳам улашинг! https://t.me/anjirfagnaviyuz
إظهار الكل...