cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

«ИЛМ БЎСТОНИ» | Расмий канал

Андижон вилояти Бўстон(Бўз) тумани “Абдулазизхон” жоме масжидининг расмий телеграм канали Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин! Мурожаат учун: @ilm_bostonibot

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
214
المشتركون
-124 ساعات
-47 أيام
-1130 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти). 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
#мазҳаб #иқтибос “Динда эргашиладиган мужтаҳид имомларнинг барчалари ҳақ ва тўғри йўлдадир. Агар бир юртда улардан бирининг мазҳаби кенг тарқалган ва ўша мазҳаб уламолари кўп бўлса, оми одамга ўша мазҳабга эргашиши вожиб бўлади. Кенг тарқалмаган ва уламолари кўп бўлмаган мазҳабнинг аҳкомларини билиш, воқиф бўлиш узрли бўлганлиги учун унга эргашмоқлиги жоиз бўлмайди”. ©️Аллома Зафар Аҳмад Усмоний раҳмаҳуллоҳ 📚 “Эълоус-сунан” китоби (20-жилд, 290-саҳифа). Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
إظهار الكل...
🤲 АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН ТАВСИЯ ЭТИЛГАН ДУОЛАР ТЎПЛАМИ
💬 Бир неча юз минг абитуриент орзиқиб кутган вақт келди. 14 июлдан тест имтиҳонлари бошланди. Абитуриентларга қуйидаги дуоларни ўқишни тавсия этамиз:
﴿رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي يَفْقَهُوا قَوْلِي﴾
🤲 Ўқилиши: “Робби ишроҳ лий содрий ва йассир лий амрий, ваҳлул ъуқдатан мин лисаний, йафқоҳу қовлий”. 🗣Маъноси: “Роббим, қалбимни кенг қил, ишимни осон қил, тилимдан тугунни ечиб юборгинки, сўзимни англашсин” (Тоҳа сураси, 25-оят).
﴿رَّبِّ زِدْنِي عِلْمًا﴾
🤲Ўқилиши: “Робби зидний ъилман”. 🗣Маъноси: “Роббим, илмимни зиёда қилгин” (Тоҳа сураси, 114-оят).
﴿سُبْحَانَكَ لاَ عِلْمَ لَنَا إِلاَّ مَا عَلَّمْتَنَا إِنَّكَ أَنتَ الْعَلِيمُ الْحَكِيمُ﴾
🤲Ўқилиши: “Субҳанака лаа ъилма лана илла ма ъалламтана иннака антал-ъалиймул-ҳакийм”. 🗣Маъноси: “Ўзинг поксан! Бизда Сен билдиргандан бошқа илм йўқ. Албатта, Сенинг Ўзинг билувчисан ва ҳикматли Зотсан” (Бақара сураси, 32-оят).
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْتَوْدِعُكَ مَا قَرأتُ وَمَا حَفَظْتُ فردده عَليّ عِنْدَ حَاجَتِي إِلَيهِ
🤲Ўқилиши: “Аллоҳумма, инний аставдиъука маа қороьту ва маа ҳафазту фардудҳу ъалаййа ъинда ҳаажатий илайҳи”. 🗣Маъноси: “Аллоҳим! Ўқиган ва ёд олган нарсаларимни Ўзингга топширдим, эҳтиёжим тушганда уларни менга қайтаргин”.
اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا
🤲Ўқилиши: “Аллоҳумма инний асалука ъилман нафиъан”. 🗣Маъноси: “Аллоҳим сендан фойдали илмни сўрайман”.
اللَّهُمَّ لاَ سَهْلاً إِلّاَ مَا جَعَلّتَهٌ سَهْلاً وَأَنّتَ تَجّعَلَ الحَزَنَ إِذَا شِئتَ سَهْلاً
🤲Ўқилиши: “Аллоҳумма, лаа саҳлан илла маа жаъалтаҳу саҳлан ва анта тажъалул ҳазна иза шиьта саҳлан”. 🗣Маъноси: Аллоҳим, Сен осон қилган нарсагина осондир. Хоҳласанг, қийинни осон қилурсан. 📝 Даврон НУРМУҲАММАД Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
إظهار الكل...

01:06
Video unavailableShow in Telegram
🌙  АШУРО КУНИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ! ✅ Эслатма! Ашуро куни 2024 йилнинг 16 июль, сешанба кунига тўғри келади. https://t.me/muslimuzportal/38336?single Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
إظهار الكل...
Ashuro Kuni 2024 tg.mp49.48 MB
03:05
Video unavailableShow in Telegram
#muftiy_minbari 🌙 1 КУНЛИК КЕНГЛИК - 1 ЙИЛЛИК БАРАКАГА ТЕНГ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
إظهار الكل...
BIR KUNLIK KENGLIK+.mp424.94 MB
👍 1
#Ғафлатда_қолманг! 🌙  АШУРО КУНИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ! 📢 16 июль – сешанба куни Муҳаррам ойининг 10 куни – Ашуро кунидир.
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
⏰ Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан): 🗓 9 Муҳаррам - 15 июль - душанба ⏺ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:23 ⏺ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:58 🗓 10 Муҳаррам - 16 июль - сешанба ⏺ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:24Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:57 🗓 11 Муҳаррам - 17 июль - чоршанба ⏺ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:25Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:56 🤲 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.
🗣  Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Муҳаррам ойи фазилати ҳақидаги видеоларини кўриб кўпроқ маълумотга эга бўлинг: ▶️ БИР ЙИЛЛИК БАРАКАГА ЭГА БЎЛИНГ
🕓 Юртимиз ҳудудларидаги саҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути: 💬Тошкентдан олдин: Ангрен - 2/4,  Андижон - 9/14,  Хонобод - 12/16, Шаҳрихон - 8/13, Хўжаобод - 9/15, Наманган - 8/10, Поп - 4/7, Чортоқ - 10/10, Чуст - 6/9, Фарғона - 3/10, Риштон - 2/10, Қўқон - 2/9, Қува - 6/14. 💬Тошкентдан кейин: Бекобод - 6/(-2), Бухоро - 30/18, Газли - 30/20,  Ғиждувон - 22/16, Қоракўл - 33/21, Гулистон - 6/(-1), Сардоба - 6/0, Жиззах - 13/3, Зомин - 12/(-1), Фориш - 12/6, Ғаллаорол - 15/4, Навоий - 14/24, Конимех - 24/14, Нурота - 18/11, Учқудуқ - 13/6, Нукус - 31/43, Мўйноқ - 19/49, Тахтакўпир - 18/39, Тўрткўл - 32/30, Қўнғирот - 30/48, Самарқанд - 21/8, Иштихон - 19/7, Мирбозор - 21/9, Каттакўрғон - 20/8, Ургут - 19/3, Термиз - 23/(-3), Шўрчи - 25/(-4), Қарши - 28/7, Деҳқонобод - 27/2, Косон - 27/8,  Муборак - 28/10, Шаҳрисабз - 23/3, Ғузор - 28/5, Урганч - 35/35. 🗣 Яқинларингизга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз уларнинг рўза тутишига сабабчи бўларсиз. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
إظهار الكل...
АШУРО КУНИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ (Ашуро – муҳаррам ойининг ўнинчи куни) Ибн Аббос ривоят қилади: «Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганда ашуро куни яҳудийларнинг рўза тутаётганини кўрдилар. Сабабини сўрадилар. Улар: «Аллоҳ таоло шу куни ҳазрат Мусони ва Бани Исроилни Фиръавннинг зулмидан қутқарди. Биз Аллоҳнинг шу ишига ҳурматан рўза тутамиз!» - дейишди. Расулуллоҳ (алайҳиссалом): «Биз Мусога сиздан кўра яқинроқмиз!» - деб шу куни рўза тутилишини яхши деб топдилар. Лекин: «Яҳудийларга ўхшаб қолмаслик учун ашуро кунидан бир кун олдин ва бир кун кейин рўзадор бўлинг», — деб буюрдилар. Ашуро кунининг фазилати ҳақида бир талай маълумот ва хабарлар бор. Одам алайҳиссалом ўша куни яратилгани, шу куни жаннатга киритилгани, шу куни тавбаси қабул қилингани, Аршнинг, Курсининг, кўклар (осмонлар)нинг, ернинг, қуёш, ой ва юлдузларнинг шу куни яратилгани, Иброҳимнинг алайҳиссалом шу куни туғилгани ва Намруднинг оташидан шу куни қутулгани тўғрисидаги ривоятлар шулар жумласидандир. Имом Байҳақий келтирган ҳадисда бундай дейилган: «Ким ашуро куни оила аъзоларини яйратса, Аллоҳ ҳам бутун йил давомида уни яйратади». Имом Табароний қайд этган, лекин саҳиҳлиги аниқланмаган бошқа ҳадисда эса бундай келган: «Ашуро куни қилинган бир яхшилик етмиш минг яхшиликка тенг». Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) неваралари Ҳусайннинг ашуро куни қатл этилгани, Аллоҳ наздида унинг қадри ва даражаси юксаклигини тасдиқлайди. Шунингдек, бу Аллоҳ таоло уни пок Аҳли байт яъни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам хонадонига мансуб бўлганларнинг олий мақомларига дахлдор қилганини кўрсатувчи шаҳидликдир. Ким ашуро куни Ҳусайн мубтало бўлган мусибат (кўргилик)ни хотирламоқчи бўлса, барча инсонлар фақат ўткинчи эканларини ва ҳамма Аллохдан келиб, Аллоҳга кайтишини ёдда тутиб, тафаккурга берилмоғи лозим. Рофизийлар, шиалар ва бошқа фирқаларнинг бидъат йўлларига тушмаслиги керак, йиғлаб-сиқтаб, фарёд кўтариб, аза тутишлар ярамайди. Чунки бундай хатти-ҳаракатлар мусулмончилик хулқига тўғри келмайди. Агар мусулмончилик хулқида дод-фарёд солиб, ўнгу сўлга қарамай ҳар ёққа лаънатлар ёғдириб мотам тутиш бўлсайди, Ҳусайннинг бобоси, коинотнинг қуёши - Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) вафоти куни бунга лойиқроқ эди. Аллоҳ таолонинг Ўзи биз учун етарлидир. У Зот накадар гўзал Вакилдир! «Мукошафатул қулуб» китобидан. •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Мухамадали домла Ўсканов Бўстон тумани бош имом-хатиби. •••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• ♻️Яқинларингизга ҳам улашинг! https://t.me/bostonziyo
إظهار الكل...
👍 1
06:32
Video unavailableShow in Telegram
#Долзарб #Видеолавҳа ⁉️ Мазҳабни маҳкам ушлаш ҳақида 🎙 Шайх Алоуддин Мансур раҳимаҳуллоҳ Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
إظهار الكل...
6.21 MB
Photo unavailableShow in Telegram
ЖАМОАТ НАМОЗЛАРИДА “ОМИН”НИ МАХФИЙ АЙТИШ Бизнинг ҳанафий мазҳаб уламолари намозда “омин”ни махфий айтиш суннат эканини таъкидлайдилар. Бунга қуйидаги ҳадислар очиқ далолат қилади. Имом Термизий Алқама ибн Воилдан, у ўз отасидан ривоят қилган ҳадисда: ✅ Давомини ўқиш Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
#мазҳаб "Мен қироатда Ҳамзанинг қироатида, фиқҳда эса Абу Ҳанифанинг мазҳабидаман". ©️ Муҳаддислар шайхи Яҳё ибн Маин раҳимаҳуллоҳ ❗️Изоҳ: Имом Яҳё ибн Маин буюк муҳаддисларнинг шайхи ҳисобланадилар. У зотнинг илми ҳадисларни ва барча ровийларини тўла қамраб олганидан Имом Аҳмад: "Яҳё ибн Маин билмаган ҳадис — ҳадис эмас", — деганлар. Ҳадислар борасида шунча илмга эга бўлишларига қарамасдан фиқҳда Имом Абу Ҳанифанинг мазҳабларида бўлганлар. Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Аҳмад ибн Ҳанбалларнинг устози Яҳё ибн Маин Имом Абу Ҳанифанинг мазҳабларига таслим бўлганда сиз таслим бўлмайсизми? Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
إظهار الكل...
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.