cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Dunyoning ishlari......,

Hayotning qadriga yetmagan inson,undan bahramand bo'lishga ham loyiq emas... Бизнинг хамкор каналимиз 👇 https://t.me/iymonli_qalb_egasi Admin @Shoira_Xasanova

إظهار المزيد
Advertising posts
765المشتركون
+424 hour
+157 يوم
+5230 يوم

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Ажойиб... Ёқимли... @dunyoningishlar
إظهار الكل...
Ҳаётингда икки инсоннинг ҳиммати кўп-у, лекин кўзингга кўринмайди. Улар: • Отангнинг сенга қилган ҳаражати; • Онангнинг сенга қилган хизмати. Агар шу ҳаражат ва хизматни бегона одамдан кўрганингда, бутун умр ундан уялиб бирор марта ҳам кўнглига озор беролмасдинг. Лекин, отанг ва онанга ғазаб қила оласан, адоват қила оласан, миннат қила оласан, кўнглини оғрита оласан. Чунки, уларники кўринмайди. @dunyoningishlar
إظهار الكل...
"Юрагим сиқилди, дунёга сиғмаяпман, олам кўзимга қоронғу кўриниб кетди психолог керак" деган нолаларга кўзимиз тушиб қолади. Шу роликни кўринг ! Сизга ҳеч қандай психолог керак эмас, махзун бўлманг ва доимо олдинга интилиб яшашга ўрганинг. @dunyoningishlar
إظهار الكل...
Кичик фермер😊 @dunyoningishlar
إظهار الكل...
ТУЗЛИ ҚАҲВА Қиз билан бир оқшомда учрашган эди. Ажойиб бир кеча эди. Ёшлар билан тўла… Оқшом сўнгида қизни қаҳва ичишга таклиф қилди. Қиз шу вақтгача ўзига жалб қилмаган, бир оғиз гаплашмаган йигитнинг таклифидан ҳайрон бўлди. Лекин тарбиялилик белгиси сифатида беш дақиқага бирга ўтиришга рози бўлди. Шундоққина бурчакдаги қаҳваҳонага кирдилар. Йигит шу қадар ҳаяжонланардики, юраги уришидан ҳатто гапираолмади. Унинг бу ҳоли қизни ҳам ноқулай аҳволга солиб қўйди… Мен энди кетишим керак дейишга чоғланиб турган ҳам эди-ки, йигит бирдан официантни чақирди. Менга озроқ туз узатворолмайсими деди. Қаҳвамга қўшиш учун. Ҳатто ёнидаги столда ўтирганлар ҳам йигитга ҳайрон бўлиб қарашди. Қаҳвага туз! Йигит уятдан қип-қизил ҳолга келди, лекин тузни қаҳвасига солди ва ича бошлади. Қиз, ажабсиниш билан Ажойиб одатингиз бор экан деди… Йигит тушунтира бошлади: Ёшлигимда денгиз бўйида яшардик. Доим денгиз бўйида ва денгизда ўйнардим. Денгизнинг тузли суви таъми оғзимдан ҳеч кетмайди. Шу таъм билан катта бўлдим. Шу таъмни севдим. Қаҳвага шунинг учун туз қўшиб ичаман. Ҳар доим туз таъмини сезсам, болалигимни, денгиз бўйидаги уйимизни ва бахтли оилами ҳотирлайман… Ота-онам ҳозир ҳам ўша денгиз бўйида яшашади. Уларни ва уйимни шундай соғндимки… Буларни гапираркан, йигитнинг кўзлари ёшланди… Қиз эшитганларидан жудаям ҳаяжонланган эди. Ўз туйғуларини бундай самимий айтган, уйини, оиласини бундай соғинган одам, уйи, оиласини севган бир инсон бўлиши керак эди. Уйини ўйлаган, уйига интилган, уйидан паноҳ топа олган бир одам… Туйғуси бор бир одам… Қиз ҳам суҳбатлашиша бошлади. Унинг ҳам уйи узоқларда эди. Болалиги каби … У ҳам оиласи ҳақида гапириб берди. Жуда ҳам ширин бир суҳбатлашдилар, Илиқ ва мароқли. Ва бу суҳбат икки қалб боғланишининг ширин бир бошланиши бўлди, табиийки… Учрашишни давом этдилар ва ҳар бир яҳшилик билан тугаган эртаклардаги каби, малика ва шаҳзода турмуш қурдилар. Ва умрларининг оҳиригача жудаям бахтли ҳаёт кечирдилар. Малика шаҳзодасига қачон қаҳва тайёрласа ичига бир қошиқ туз соларди, бутун умр бўйи… Тузли қаҳвани ёқтиришини биларди, чунки… 40 йилдан кейин, йигит бу дунё билан видолашди. Вафотимдан кейин ўқийсан дея суюкли аёлига бир мактуб қолдирди. Сатрларда шундай ёзилган эди: “Суюклигим, ёлғизгинам. Илтимос мени кечиргин. Бутун ҳаётимизни бир ёлғон сўз устига қурганимиз учун кечир. Сенга ҳаётимда бир маротаба ёлғон гапирдим. Тузли қаҳвада. Биринчи марта кўришган кунимизни эслай оласанми? Шундай ҳаяжонланган ва шундай шошиб қолган эдимки, шакар дейишни ўрнига туз чиқди оғзимдан. Сен ва атрофдагилар менга қараб турганларидан, адашиб кеттим дейишга жуда ҳам уялдим, ёлғонимни давом эттирдим. Бу ёлғонни бизнинг муносабатларимизнинг тамали бўлиши мумкунлиги ҳеч ҳаёлимга келмаган эди. Сенга бир неча бора ҳақиқатни айтишга ҳаракат қилдим. Аммо ҳар сафар қўрққаним учун фикримдан воз кечдим. Сени ранжитишдан қўрққаним учун. Ҳозир улаяпман ва энди қўрқишим учун ҳеч бир сабаб йўқ… Ҳақиқат шуки: Мен тузли қаҳвани ёқтирмайман, Унинг таъми жудаҳам бемаза ва ахмоқона таъм. Ва бу билан бирга заррача бўлса ҳам пушаймон эмасман. Сен билан бўлиш ҳаётимдаги энг катта бахтим эди ва бу бахт учун мен тузли қаҳвага қарздорман. Дунёга яна келиш, ҳаммасини бошқаттан яшаб кўриш, сен билан яна танишиш ва бутун ҳаётимни сен билан яна ўтқазишни хоҳлар эдим, бунинг учун иккинчи бир ҳаёт бўйи тузли қаҳва ичиш мажбуриятида қолсам ҳам… Кекса аёлнинг кўз ёшлари қоғозни уютиб юборди. Бир куни набиралари билан суҳбатлашиб ўтирганида улар ундан бобоси ичган тузли қаҳва қанақа эди дея сўраб қолишди.. Аёлнинг кўзлари намланди… Жуда мазали! … деди… @dunyoningishlar
إظهار الكل...
#танқид Япон тилида “басит, аҳамиятсиз, бетайин” каби сўзлар йўқ. Чунки яшаш тарзида учрамаган нарса луғатга ҳам кирмайди. Худди ўзбек тилидаги “истихола” сўзи каби. Ўзбек тилидан бошқа тилда бу сўз йўқ. Кўп миллатларни кўрдим, фақат ўзбеклардагина истихолага дуч келдим. Айниқса, туркларда умуман бир нарсадан тортиниш, истихола килиш деган тушунчани ўзи йўқ. Истихола қилиб турган бирини кўрса, бу “эзик” дейишади. Ахлоқ ва одоб қотилига айланиб кетаётган бу дунёмизда бирдан кўнглим япон бўлишни тусаб қолди. Нега? Ҳажга кетаётган эдик. Аэропортда паспорт назоратидан ўтяпмиз, гуруҳимиздаги бир опа тинимсиз бир нималар еб-ичиб, ахлатини оёғини остига ташлаб кета бошлади. Атрофда ҳар хил миллат бор, инглизлар, японлар... Улар ғалати-ғалати қараб қўяётган эди. “Туба хоним, ахлатингизни менга беринг, ахлат кутисига ташлаб келаман”, — дедим секингина. “Қўявер, ҳеч кимга сездирмасдан, кўрсатмасдан отиб юбораяпман”, — деди. Аллоҳ-чи?! У ҳам сезмай қоляптими, кўрмай қоляптими, ажабо? Баъзан қилаётган амалларимизни. Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва салламдан: “Одоб нима?” – деб сўрашганида “Диннинг ярмиси”, – деб жавоб берган эдилар. Яримта дин билан ҳажга кетяпмиз... Японияда ҳеч ким майда-чуйда ахлатларни ҳам йўлларга ташламайди, ахлат қутисига ҳам отмайди. Сумкасига солиб уйига олиб келади ва уйидаги мусорга ташлайди. Японлар ҳамма нарсага аҳамият беради, қиймат беради, ҳеч кимга бетайин деб қарамайди. Ўша учун ҳам бу сўзлар луғатига кирмаган. Динимизнинг ярми ўша тарафларга қочиб кетаётгандек... Япониядан нефть чиқмайди, газ, тилла конлари йўқ, аммо бой мамлакат – одоб захиралари бор. Бундан 10 йил аввал америкалик 6 нафар профессор Японияга боришади. Фақатгина бир мақсадда японлар қандай қилиб муваффаққият ва тараққиётга эришмоқда, буни ўрганиш учун боришганди. Яна қаршиларига японларнинг ахлоқи чиқиб келди. Улар ўз ишини, касбини, ҳалолликни ибодат даражасида қилишарди. Япон аёллари университетда профессор бўлса ҳам, эрталаб вақтли туриб эрига нонуштани ўзи тайёрлайди ва эрининг оёқ кийимларини тозалайди. Эрталаб уйидан аёлининг меҳри ва ҳурмати билан нонушта қилган киши, албатта, бундан руҳланади ва бор имкониятини ишига касбига беради. Сир эди бу ҳам. Жалолиддин Румийга кўра: “Одоб – ақлнинг ташқи либосидир”. Либосларимиз ҳам у тарафларга қочиб кетаётгандек. Ҳа, биз динимизни яхши биламиз, беш маҳал намоз ўқиймиз. Бироқ, намоз бир кунда беш маҳал, одоб эса йигирма тўрт соат фарздир. @dunyoningishlar
إظهار الكل...
“Қанчалик кўп севасан”, деб сўрасанг, анор каби дейман. Ташқаридан ёлғиз мен кўринаман. Ичимда мингларча сен тўкиласан! Румий... @dunyoningishlar
إظهار الكل...
#диққат ❗️Миямизни 100% ишлашга мажбур қиладиган махсулотлар... Яқинларга ҳам улашамиз! @dunyoningishlar
إظهار الكل...
#ИБРАТ Бир киши ҳашаматли қасрларни орзу қилган ҳолида дўстига қараб туриб: "Мана шу мол-дунёлар тақсим қилинаётган пайтда биз қаерда эдик?", дебди. Шунда дўсти унинг қўлидан тутиб касалхонага олиб бориб: "Ушбу касалликлар тақсимланаётган пайтда биз қаерда эдик?!", дебди. Шундай экан ҳар доим, ҳар қандай ҳолатда Аллоҳ таолога ҳамд айтинг! Эй Аллоҳ, Ўзингга ҳамдлар бўлсин! “Ҳикматлар чашмаси”дан #ibrat @dunyoningishlar
إظهار الكل...