cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Muslim Taqvimi | Rasmiy kanal

Admin bilan bogʼlanish va reklama uchun @muslimtaqvimibot botiga yozing Facebook: fb.com/muslimtaqvimi/Home Instagram: instagram.com/muslimtaqvimi Ilovani yuklab olish: https://muslimtaqvim.page.link/ilova

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
15 229
المشتركون
-3124 ساعات
-1747 أيام
-55530 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
Бугун ҳижрий 1446 йил Муҳаррам ойининг 8-куни. Бу ойнинг ўнинчи кунида – Ашурода рўза тутиш суннат. Бу рўза ўтган йилдаги кичик гуноҳларга каффорат бўлади. (Катта гуноҳлар учун алоҳида тавба қилиш лозим.) Бунга 9-кунни (тасуъа) ҳам қўшиб тутиш мустаҳабдир. Бу йил Муҳаррамнинг 9- ва 10-кунлари 2024 йил 15 ва 16 июл (душанба ва сешанба) кунларига тўғри келяпти. Аллоҳ барчамизнинг солиҳ амалларимизни қабул қилсин!
إظهار الكل...
👍 120🎉 9🤩 5😁 2
Photo unavailableShow in Telegram
🎉 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Азиз диндошлар! Аввало мана шундай қутлуғ айёмга етказган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамд бўлсин. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту дурудлар бўлсин. Ислом оламининг муборак ва муҳим байрамларидан бўлган Қурбон ҳайити барча мўмин-мўминалар, муслим-муслималарга муборак бўлсин. Шундай улуғ кунларда Аллоҳдан мазлумларга нажот, сабрлари учун зиёда мукофотлар ва гўзал хотима сўраб дуо ва илтижо қиламиз. Байрамни яқинлар билан бирга тинч-тотувликда, шод-у ҳуррамликда, илиқ сўз ва гўзал амаллар билан унутилмас тарзда ўтказиш насиб айласин! ......................................................
إظهار الكل...
👍 199🎉 10😁 7🤩 7😢 6🔥 4
Photo unavailableShow in Telegram
Такбири ташриқ айтишни унутманг: Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд. Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир. Такбири ташриқ Арафа куни, яъни 15 июнь бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19 июнь аср намозига қадар айтилади:  15 июнь – 5 маҳал, 16 июнь – 5 маҳал, 17 июнь – 5 маҳал, 18 июнь – 5 маҳал, 19 июнь – 3 маҳал. Жами 23 маҳал намозда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар. Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.
إظهار الكل...
👍 154🔥 12😁 1🎉 1
Photo unavailableShow in Telegram
«Уларнинг оталари солиҳ киши эди» Зурриётни дунё фитналаридан омон бўлиши учун хавфсираш аввало ўзингни ислоҳ қилишга ундайди. Чунки бу иш фарзандларингни салоҳиятли бўлишларининг асоси, бош сабабидир. Саид ибн Мусаййиб бир куни ўғлиларига: «Ўғлим, сен учун намозларимни зийнатлайман (мукаммал, пухта адо этишга уринаман). Бу ила сени муҳофаза этишни умид қиламан», деди. Сўнгра Қуръондаги: «Уларнинг оталари солиҳ киши эди», (Каҳф сураси, 82) оятини тиловат қилди. Агар бошлиқ тўғри бўлса, қўл остидагилар ҳам тўғри бўлади. (чўпон тўғри бўлса, чорва ҳам тўғри бўлгани каби). Аллоҳим, бизни ва зурриётларимизни ислоҳ қилгин! © arabicuz
إظهار الكل...
👍 226😢 18🎉 2
Photo unavailableShow in Telegram
Саййидул айём муборак! Шаввол ойидаги олти кунлик рўза қазо рўзалар ўрнига ўтадими? CАВОЛ: Мен ҳам шаввол ойида олти кун рўза тутмоқчи эдим. Аммо Рамазон ойида ҳам олти кун сабабли тута олмаганман. Энди мен шаввол ойида 6 кун рўза тутсам Рамазоннинг қазосини тутиб берган ҳисобланаманми? Давоми
إظهار الكل...
👍 193🔥 12🎉 4
Photo unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Азиз диндошлар, Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин! Аллоҳ таоло Рамазонда қилган ибодатларингиз, барча яхши амалларингизни мақбул қилсин. Эзгу ниятларингиз, хайрли дуоларингиз ижобат булсин! 🕌 Муборак Рамазон ҳайитининг суннатлари 1. Ғусл қилиш. 2. Энг яхши кийимларни кийиш. 3. Намозга чиқишдан олдин тоқ ададда хурмо ейиш. 4. Ҳайитни намозгоҳда (ёки масжидда) адо этиш. 5. Намозга юри6 бориш ва қайтишда бошқа йўлдан келиш. 6. Ҳайит билан бошқаларни муборакбод этиш, табриклаш. 7. Ҳайит кечасидан бошлаб, имом ҳайит намозини адо этишга чиққунига қадар такбир лафзларини айтиб юриш. 8. Фитр закоти (садақасини) чиқариш. Ҳайит намозидан олдин чиқариш вожибдир.
إظهار الكل...
👍 164🎉 5😁 3🤩 2😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳайит намозининг вақтлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2024 йил Рамазон ҳайити 10 апрель чоршанба кунига тўғри келаётгани муносабати билан ҳайит намози вақтларини эълон қилди. Шунга кўра Ўзбекистон бўйлаб Рамазон ҳайити намози қуйидаги вақтларда ўқилади: 1. Андижон ........ 06:00 2. Наманган ....... 06:00 3. Фарғона ........ 06:00 4. Тошкент ........ 06:10 5. Тошкент шаҳри .. 06:10 6. Сирдарё ........ 06:10 7. Жиззах ......... 06:15 8. Самарқанд ...... 06:20 9. Сурхондарё ..... 06:25 10. Қашқадарё ...... 06:30 11. Навоий ......... 06:30 12. Бухоро ......... 06:30 13. Хоразм ......... 06:50 14. Қорақалпоғистон. 06:50 © Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Иловамизни юклаб олинг
إظهار الكل...
👍 96🎉 3🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
26 март — Рамазоннинг 16-куни (Сешанба) Саҳарлик дуоси: Навайту ан асума совма шаҳри ромадона минал фажри илал мағриби, холисон лиллаҳи таъаалаа, Аллоҳу акбар! نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرِ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلّهِ تَعَالَى أَللّهُ أَكْبَرُ Ифторлик дуоси: Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аъалайка таваккалту ва ъала ризқика афторту, фағфирли, йа Ғоффару, ма қоддамту вама аххорту! اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ، فَاغْفِرْلِى يَا غَفَّارُ مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ * Изоҳ: Расмдаги вақтлар иловада кўрсатилган вақтлардан фарқ қилиши мумкин. Шаҳар ва шаҳар атрофидаги ҳудудлар учун қўшимча дақиқалар қўшилган Ўз шаҳрингизнинг вақтларини илованинг Вақтлар бўлимидан билиб олинг.
إظهار الكل...
👍 161😢 8🔥 5🤩 4🎉 3
Photo unavailableShow in Telegram
Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг шафоатларига мушарраф бўлай десангиз... عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: مَنْ قَالَ حِينَ يَسْمَعُ النِّدَاءَ اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ، وَالصَّلَاةِ الْقَائِمَةِ آتِ مُحَمَّدًا الْوَسِيلَةَ وَالْفَضِيلَةَ، وَابْعَثْهُ مَقَامًا مَحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ، حَلَّتْ لَهُ شَفَاعَتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًا Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:  «Ким азонни эшитгандан кейин: «Аллоҳумма, Робба ҳазиҳид даъватит тааммати вас-солатил қоимати ати Муҳаммаданил василата вал фазилата вабъасҳу мақомам маҳмудан аллазий ваъадтаҳ» деса, қиёмат куни унга шафоатим вожиб бўлур», дедилар».  Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган. Давоми
إظهار الكل...
👍 190😢 19🔥 4🎉 2🤩 1
Photo unavailableShow in Telegram
22 март — Рамазоннинг 12-куни (Шанба) Саҳарлик дуоси: Навайту ан асума совма шаҳри ромадона минал фажри илал мағриби, холисон лиллаҳи таъаалаа, Аллоҳу акбар! نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرِ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلّهِ تَعَالَى أَللّهُ أَكْبَرُ Ифторлик дуоси: Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аъалайка таваккалту ва ъала ризқика афторту, фағфирли, йа Ғоффару, ма қоддамту вама аххорту! اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ، فَاغْفِرْلِى يَا غَفَّارُ مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ * Изоҳ: Расмдаги вақтлар иловада кўрсатилган вақтлардан фарқ қилиши мумкин. Шаҳар ва шаҳар атрофидаги ҳудудлар учун қўшимча дақиқалар қўшилган Ўз шаҳрингизнинг вақтларини илованинг Вақтлар бўлимидан билиб олинг.
إظهار الكل...
👍 85🔥 1
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.