cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

POP.TUMAN.UZ I Rasmiy kanal

Наманган вилояти Поп туман ҳокимлигининг расмий канали Мурожаат учун 👉 @poptumanihokimligi

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
3 512
المشتركون
+424 ساعات
-37 أيام
-530 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
#Навбатдан_ташқари_сессия Учқўрғон туманида янги ҳоким иш бошлади Сессияда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди. Депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Учқўрғон тумани ҳокими Ҳайдаров Муҳаммад Абдуҳакимовични Учқўрғон тумани ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорини бир овоздан маъқулладилар. Шундан сўнг вилоят раҳбари кейинги йилларда Учқўрғон туманида олиб борилган ишлар, эришилган ютуқлар баробарида, ислоҳотларни амалга оширишда йўл қўйилган хато ва камчиликларни соҳалар бўйича бирма-бир таҳлил қилди.      Сессияда ҳудудни ривожлантириш,  одамларнинг бугунидан рози бўлиб яшашларига эришиш учун амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар белгилаб берилди. Бу ишларни амалга ошириш учун туманга янги ҳоким зарур. Депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Мирханов Дилшод Абдуллаевични Учқўрғон тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарорини бир овоздан тасдиқладилар. ✍️@popmatbuot_xizmati
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
📍 Наманганда 15 июнь куни 36 даража иссиқ бўлади   🗺Республика Гидрометеорология маркази 15 июнь, шанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. 🌤️Наманган вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 31-36° бўлади. 📍Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 22-27° бўлади. ✍️@popmatbuot_xizmati
إظهار الكل...
#Байрам_қутловлари Қурбон ҳайити – инсон шаъни ва қадрининг нечоғли юксаклигини кўрсатувчи хайр-саховат, меҳр-мурувват айёми, диллардаги гина-кудуратлар заволга кетиб, ўрнини унсу-улфат, дўстлик ва ҳамжиҳатлик эгалловчи поклик байрамидир. Хусусан бугун Поп туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи А.Мирзахмедов, туманимиз ҳокимининг "Қурбон ҳайити" байрами муносабати билан туманимиз Ободонлаштириш ташкилоти ходимларига йўллаган табрикларини етказиш билан биргаликда, ҳокимлик тамонидан юборилган ун ва ёғ махсулотларини 105 нафар ходимларга байрам совғаси сифатида тарқатди. Туманда бундай ҳайр-эхсон тадбирлари барча ташкилот ва корхоналар кесимида давом этмоқда.
إظهار الكل...
👍 4
#online Ҳашар — ҳамжиҳатлик, ободлик, файзу барака ва яратувчанлик тимсоли! Бугун туманнинг барча қабристонларида ҳам хайрия хашари катта кўтаринкиликда бошланди. Маҳалла фаоллари, нуронийлар бошчилигида қабристон обод қилиниб, кўчалардаги дарахтлар оқланмоқда. Бегона ўтлардан тозаланиб, ариқлар тоза ҳолатга келтирилиб, гуллар экилмоқда.
إظهار الكل...
00:27
Video unavailableShow in Telegram
Оммавий ахборот воситалари учун баёнотда Ўзбекистон ва Корея етакчилари музокаралар якунларини юқори баҳоладилар ✍️@popmatbuot_xizmati
إظهار الكل...
IMG_4049.MP49.52 MB
#Муборак_айём_йўқловлари Қурбон ҳайити арафасида «Мурувват» уйида байрам дастури ўтказилди.
Бундайин кунларда беморларни зиёрат қилиш, кексалар холидан хабар олиш, ўтганлар ҳаққига дуо қилиб, муҳтожлар, якка-ёлғизларга байрам туҳфалари тайёрлаб уларга хурсандчилик улашиш шариатимиз кўрсатмаларидандир.
Поп тумани, Марғизор қишлоғида жойлашган ушбу «Мурувват» уйи руҳиятида сезиларли нуқсонлари бор бўлган, 18 ёшдан катта бўлган I-II гуруҳ ногиронлари учун давлат тиббий-ижтимоий муассасаси ҳисобланади.
Бугун бу масканни чинакам байрам шукуҳи қамраб олди. Хонандалар томонидан янграган куй қўшиқлар барчанинг қалбида ўчмас из қолдирди.
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Шерали Қосимов ушбу тадбирда иштирок этиб, ҳозирги кунда Президентимиз раҳбарликлари остида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб, ҳеч ким, ҳеч қачон меҳр ва эътибордан четда қолмаслигини таъкидлаб ўтди. ✍️@popmatbuot_xizmati
إظهار الكل...
👍 6
01:57
Video unavailableShow in Telegram
#Огоҳ_бўлинг Сувда хавфсизлик қоидалари. Ҳурматли ота-оналар фарзандларингизни чўмилиш тақиқланган жойларда чўмилишига рухсат бериб ҳаётига зомин бўлманг!!! Наманган ФВБ Ахборот хизмати. ✍️@popmatbuot_xizmati
إظهار الكل...
13.70 MB
👍 2
00:19
Video unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон ва Корея Президентлари тор доирада учрашув ўтказдилар ✍️@popmatbuot_xizmati
إظهار الكل...
IMG_4006.MP45.95 MB
— Биз ишонамиз - Сизлар юртимиз байроғини баландларга кўтарувчи янги Ўзбекистоннинг янги бунёдкорларисиз!
Бугун Поп тумани сектор раҳбарлари битирувчи ҳамда маҳалла ёшлари билан учрашди.
✍️@popmatbuot_xizmati
إظهار الكل...
👍 2
СЕКТОР РАҲБАРИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ
Бугун Поп тумани сектор раҳбарлари умумтаълим мактаблари битирувчи ёшлари ҳамда маҳаллалардаги ёшлар  билан учрашди.
Бу йилги ўқув йилида туманимиздаги 76 та мактабларни 1981 нафар ёшларимиз тамомладилар. Улардан 46 нафар битирувчилар олтин, 6 нафар битирувчилар кумуш медаль билан якунлагани барчамизни қувонтирди. Яна бир қувонарли ҳолат шундаки, бу йилги битирувчиларимизнинг 142 нафари муддатидан аввал чет эллардаги ва Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий ҳамда хусусий олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиндилар Учрашув жараёнида туман ҳокими Аъзамжон Султанов ўз сўзида - муҳтарам юртбошимиз таъкидлаганларидек, бугун шиддат билан ривожланиб бораётган замонда фақат билими, касби бор инсонгина жамиятда ўзининг муносиб ўрнини топиб, фаровон ҳаёт кечира олишини айтиб барча битирувчиларни бугунги кун билан табриклади. Самимий мулоқот, кўтаринки кайфият ва ўзаро хайрхоҳлик руҳида ўтган учрашув мобайнида битирувчилар томонидан бир қанча таклиф ва янги ташаббуслар ўртага ташланиб, яқин истиқболда бу таклифларни амалиётга жорий қилиш юзасидан келишиб олинди. Ёшларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди. Шунингдек учрашувда ўқув пайтида ўзларининг билим ва салоҳияти билан юқори марраларга эришган бир гуруҳ битирувчи ва спортчи ёшлар сектор раҳбарлари томонидан муносиб тақдирланиб, эсдалик совғалари ва олтин медалларни қабул қилиб олдилар. ✍️@popmatbuot_xizmati
إظهار الكل...
👍 3 1
أرشيف المشاركات