cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Bugun.uz — LIVE

Bugun.uz нашрининг қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар Telegram-канали. Таҳририят: @bugunuzaloqabot Реклама: @bugunuzreklama

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
10 870
المشتركون
-824 ساعات
-477 أيام
-25930 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailable
Чирчиқда ўзини ёқиб юбормоқчи бўлган сотувчи аёл бозордан ташқарида, белгиланмаган жойда ноқонуний савдо қилгани учун огоҳлантириш берилганда «ишчи гуруҳ» ходимларига провокация қилган. Видеода акс этган ҳолат 28 июнь куни содир бўлган. Маълум қилишича, аёлга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Аввалроқ, 10 июнь куни 50 ёшли аёл савдо қоидаларини бузаётганлиги сабабли Чирчиқ шаҳар солиқчилар томонидан огоҳлантириш берилган. Алоҳида қайд этилишича, бундан аввал аёл уч марта маъмурий жавобгарликка тортилган. 👉 Тезкор хабарлар. Обуна бўлинг!
إظهار الكل...
Photo unavailable
Магистрал йўллар бўйида 50 мингта кўчма савдо нуқталари ташкил қилиниб, ёшларга ижарага берилади. Бунда, дастлабки 6 ойда ёшларга ижара ҳақи ва солиқдан имтиёз берилади. Бу йил 60 минг гектар ер ёшларга ажратилди. Эндиликда ҳар бир вилоятда 2 тадан туманда Ёшлар кооперацияси ташкил қилинади, уларга керакли техника, ускуналар ва уруғлик етказиб берилади. Тадбиркорлар ҳам ёшлар учун бундай лойиҳа қиламан деса, жамғарма уларнинг кредит фоизини қисман қоплаб беради. Ушбу мақсадларга ҳам 10 миллион доллар ажратилади. Шунингдек, деҳқончиликни янгидан бошлаган 150 минг ёшларга тажрибали фермерлар ва уста деҳқонлар бириктирилиб, сердаромад ва экспортбоп маҳсулотлар етиштиришга ўргатилади.
إظهار الكل...
Ҳар бир вилоятдаги биттадан Баркамол авлод марказида «Креатив саноат парклари» ташкил қилинади. Уларга IT парк резидентлари учун назарда тутилган имтиёзлар берилади. «Креатив саноат парклари» олийгоҳлар ва йирик ишлаб чиқарувчиларга бириктирилади. Бу парклар ёш тадбиркорлар, илм ва бизнес ўртасида мулоқот майдончаси бўлади. Жамғарма бу ердаги ёшларнинг стартапларига уч йилга 100 миллион сўмгача ссуда беради. Ушбу ёш тадбиркорларга фаолиятини кенгайтириш ва айланма учун кейинчалик 100 миллион сўм имтиёзли кредит берилади.
إظهار الكل...
Ёшлар тадбиркорлиги жамғармаси ҳокимлар билан биргаликда 14 та туманни танлаб, «тўртинчи саноат» касбларига ўқитиш маркази очади Ушбу марказлар ёш тадбиркорларга 1 йил имтиёзли давр билан 10 йилга ижарага берилади. Марказларнинг ўқув дастурлари халқаро стандартларга мослаштирилади.
إظهار الكل...
Photo unavailable
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан бир гуруҳ ёшларга давлат мукофотларини топширади ҳамда ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказади.
إظهار الكل...
00:13
Video unavailable
Атирау вилоятининг Қизилқўғин туманида 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси яшин уриши оқибатида ҳалок бўлди. Маълум қилинишича, воқеа 25 июнь куни кечқурун содир бўлган. Усенов кўчасидаги қаровсиз уйга яшин уриб, ёнғин содир бўлган. Маҳаллий ёнғин хавфсизлиги бўлимининг 3 нафар ходими ёнғинни ўчирган. Воқеа жойи кўздан кечирилганда, уйда одам бўлгани аниқланган. Чақмоқ уриши вақтида эркак қурилаётган уйнинг ошхонасида бўлган. Текширув давомида фуқаро 2024 йил 28 май куни Қозоғистонга кириб келгани ва Мияли қишлоғида яшовчи фуқаронинг уйида вақтинча рўйхатга олинганлиги аниқланган. Жасадни кўздан кечириш чоғида тан жароҳатлари аниқланмаган. Жасад суд-тиббий экспертизадан ўтказиш учун туман шифохонаси ўликхонасига топширилган.
إظهار الكل...
videoplayback (31).mp41.00 MB
Photo unavailable
«Биз учун Павел ва унинг яқинларини меҳмондўст Ўзбекистон заминида қабул қилиш ҳақиқий шарафга айланди». Отабек Умаров Дуров билан учрашди.
«Жорий ҳафтада Телеграм жамоаси лойиҳа асосчиси Павел Дуров ва унинг акаси Николай бошчилигида Ўзбекистонга ташриф буюрди. Мамлакатимизда ушбу хизматга алоҳида илиқ муносабат билдирилади, чунки Телеграм биз учун шунчаки биринчи рақамли мессенжердан каттароқ нарсадир. Биз унинг ёрдамида яқинларимиз билан доим алоқада бўлиш билан бирга, янгиликлардан хабардор бўламиз, ишларни юритамиз, керакли товар ва хизматларни топамиз. Телеграм ҳар қандай масалада мобил интернетнинг деярли ҳар бир фойдаланувчисига ёрдам беради», — дейди Умаров.
إظهار الكل...
Соат 14:23 да Тошкентда 110 кВли «L-DOK-1» ва «L-DOK-2» юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган Шу сабабли айни пайтда Юнусобод, Олмазор Шойҳонтоҳур туманларининг баъзи ҳудудларида ҳамда Тошкент вилояти, Тошкент туманининг айрим қисмлари истеъмолчилари электр таъминотидан узилган. Айни вақтда тезкор бригадалар томонидан мазкур носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
إظهار الكل...
Ўзбекистонда жазирама иссиқ сабаб поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади Бунинг натижасида поездлар ҳаракат жадвалидан кечикиб ҳаракатланиши мумкин. Ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилган поездларда совутиш тизимининг ишлаш қуввати ҳам пасайиши мумкин.
إظهار الكل...
  • Photo unavailable
  • Photo unavailable
Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига келиб, BYD Uzbekistan Factory қўшма корхонаси фаолияти билан танишди. Шавкат Мирзиёев илк электромобилларга имзо қўйди. Ҳозирда корхонада Чазор ва Сонг Плус Чампион моделлари ишлаб чиқарилмоқда.
إظهار الكل...
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.