cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Танатоз

Қўрқсанг гапирма, гапирдингми қўрқма..

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
3 008
المشتركون
+17524 ساعات
+1757 أيام
+61930 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Жамиятдаги инсонларнинг ниҳоятда озчилиги тафаккур қилиш қобилиятига эга. Асосий кўпчилик эса эргашувчилардир. Агар манашу озчилик йўқ қилинса, қолганларни ҳар қандай ғояга ишонтириш мумкин бўлади. Тафаккури хиралашиб, ўзлигини унутган оломон катуюшани айтиб эчкидай сакраб юраверади @tanatoz1920
إظهار الكل...
👍 40💯 8🔥 4
Тарихдан тугата олмадилар, бугун ҳам тугата олмайдилар, Оллоҳ хоҳласа. Агар Оллоҳ сизга ёрдам берса, энди сизни ҳеч ким мағлуб эта олмайди. Оли Имрон сураси, 160-оят. 🔴 Ғазо - Қаршилик бригадалари Telegram: t.me/FaIastin
إظهار الكل...
👍 59 4🔥 2👎 1🤮 1
Барчангизга ташаккур
إظهار الكل...
👍 41🤮 1
👍 26🤮 1
“VICTORIA PYRRHICA” Тарихда “Пирр ғалабаси(victoria pyrrhica)” деган атама бор. Қадимда Пирр исмли шоҳ Рим ҳудудига бостириб киради. Қирғинбарот жанглардан кейин унга ғалаба хабарини келтиришганда у “Агар яна бир бор Римликлар устидан шундай ғалаба қозонсак, бутунлай қирилиб битамиз” деган экан. “Пирр ғалабаси” атамаси орқали ниҳоятда қимматга тушган, мағлубиятга тенг бўлган ғалаба назарда тутилади. 2-жаҳон урушида СССРнинг қозонган ғалабаси ҳам “Пирр ғалабаси”эди. Гемания бутун дунё билан курашгани, ҳудуди тўлиқ вайрон бўлгани ҳолда 10 миллион аскар йўқотди. Ғолиб СССР эса 27 миллион. Бу номувофиқликнинг сабаби фақатгина совет қўмондонлигининг нўноқлиги билан боғлиқ бўлмай, ҳукумат учун инсон қадрининг, жониннг бир чақага қимматлиги билан ҳам изоҳланади. Гап шундаки қотил жиноятчилар тўдасидан иборат бўлган совет ҳукумати ўзининг “юмшоқ жойи”ни сақлаб қолиш учун инсонларни энг арзон, қадирсиз материал сифатида сарфлаб юбораверган. 27 миллион кишилик қурбонларнинг катта қисми гетлерчилар ўқидан эмас, хоинларча отрдан суқилган совет чекистларининг ханжаридан ўлган. Гап шундаки 20 - йиллардаёқ Троцкий томонидан тиш -тирноғигача қуролланган, чарм кийимлар кийган махсус қўшин тузилиб, уларнинг иши жанг вақтида сустлик қилган бўлинмаларни қириб ташлашдан иборат бўлган. Бу махсус қўшин жаҳон уруши ва ундан ҳам фаолият кўрсатган.
Армияларни тазйиқ, репрессияларсиз тузиб бўлмайди. Қўмондон томонидан бериладиган ҳукмлар орасида токи ўлим ҳукми бўлмас экан, одамлар галасини ўлимга юбориб бўлмайди. Токи ўз маҳоратидан мағрурланган, одам деб аталмиш ёвуз, думсиз маймунлар армиялар тузишар ва урушар экан қўмондонлик аскарни олдиндаги эҳтимолий ўлим ва орқада кутаётган аниқ қатл орасида танлов қилишга ундаши керак”.
Лев Троцкий(Бронштейн) Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
إظهار الكل...
👍 30🤯 4🔥 2🤩 1
Миллат ўзининг хорликда эканини англамагунича у нажот ҳақида зинҳор ўйламагай...
Агарда сиз инсонлар турли хил ташвиқот(пропоганда)лар орқали алданаяпти, аҳмоқ қилинаяпти деб ўйласангиз, қаттиқ янглишасиз, ташвиқотлар азалдан ахмоқлар учун режалаштирилади. Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
إظهار الكل...
👍 41👎 14😢 10🤬 8🤮 6🤔 1🤨 1
Мағлубиятларимиз сабаби "Мўғул-татарлар йўлбошчиси Ҳулагунинг қизи Бағдод кўчаларини айланиб юрганди, одамлар бир кишининг атрофида тўпланиб туришганини кўрди. Унинг кимлиги ҳақида сўраган эди, мусулмон олимлардан бири, эканини айтишди. Уни олдига чақиртирди ва келганида ўрталарида қуйидагича савол-жавоб бўлиб ўтди: - Аллоҳга иймон келтирганларданмисан? - Ҳа. - Аллоҳ устингизда бизни ғолиб қилмадими? - Ҳа, ғолиб қилди. - Бу бизни сизлардан кўра Аллоҳга севимлироқ эканимизни билдирмайдими? - Йўқ!! - Нега? - Қўй боқадиган подачини биласанми? - Ҳа. - Подасида итлар бўлишиничи? - Ҳа. - Баъзи қўйлар дайдиб қочса ва итоатдан бўйин товласа подачи нима қилади? - Уларни итоатга қайтариш учун итларини қўйворади. - Итлар қўйларни қанча муддат қувади? - Мудом улар дайдир экан, қуваверади. - Сизлар Аллоҳнинг заминдаги итларисиз. Модомики, Аллоҳнинг йўли ва тоатидан хорижда эканмиз, бизни қуваверасиз. Бу ҳолат то Аллоҳ азза ва жаллага қайтгунимизча давом этаверади". Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
إظهار الكل...
👍 80🔥 21😢 10 5💯 2👏 1
Инсонга жисмоний босим, тазйиқ ҳаддидан ошиб, инсон ўзини ўта ожиз ҳис қилса, курашишдан ҳеч қандай умид қолмаса, соғлом ақл ва барча ахлоқий меъёрларга зид ҳолда ўзига зулм қилувчиларга сиғина болайди. Руҳан мажруҳ бўлган бундай кимсалар, ўз “ҳожаси” нинг ҳар қандай ишорасини илоҳий амир сифатида қабул қилиб, уни сўзсиз бажариш билан бирга бошқалардан ҳам шуни қатъий талаб қиладилар. Бундай мажруҳлар ўзи мансуб бўлган тоифа учун, босқинчи золимлардан ҳам хавфлироқдир... биздан узоқлашманг https://t.me/tanatoz1920
إظهار الكل...
👍 32💯 12👎 4
“Ташқи ва ички сиёсатимизда суянадиган энг қудратли қуролимиз бу қўрқув, даҳшатга солишдир. Револютсия ҳам худди урушдаги каби қўрқитишга таянади. Ғолибона урушда мағлуб томон армиясининг бир қисмини қириб ташлаш орқали қолганларининг юрагига қўрқув солиниб, иродаси синдирилади. Революция ҳам худди шундай: аҳолининг маълум бир қисмини қирғин қилиш орқали қолган қисми қўрқувда тутиб турилади.”
Лев Троцкий 1938 - йилнинг 17 апрел санаси Қирим Татарлар тарихдаги энг қайғули кун сифатида хотирланади. Айни шу кунда Қирим татар халқининг зиёли қатлами қатағон қилинди. Сталин ҳукумати сохта далилар тўплаб, гувоҳларни сиқувга олиб қўрқитиб уларни зарарига "ҳужжатлар" йиғилди. Миллатчиликда айбланган Қирим Татарлари Симферопол жазони ўташ муассасасида отиб ташланди. Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
إظهار الكل...
😢 31👍 7🤬 2
“Ташқи ва ички сиёсатимизда суянадиган энг қудратли қуролимиз бу қўрқув, даҳшатга солишдир. Револютсия ҳам худди урушдаги каби қўрқитишга таянади. Ғолибона урушда мағлуб томон армиясининг бир қисмини қириб ташлаш орқали қолганларининг юрагига қўрқув солиниб, иродаси синдирилади. Революция ҳам худди шундай: аҳолининг маълум бир қисмини қирғин қилиш орқали қолган қисми қўрқувда тутиб турилади.”
إظهار الكل...