cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Учкўприк тумани ҳокимлиги

Учкўприк тумани ҳокимлигининг расмий канали Веб-сайт: https://uchkoprik.uz/ Facebook: @uchthax Youtube: youtube.com/uchkopriktumanihokimligi

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
5 228
المشتركون
-2324 ساعات
-5737 أيام
-1 16330 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

"Тожик" маҳалла фуқаролар йиғинида 14 нафар ҳтиёжманд хотин-қизнинг бандлиги таъминланди Учкўприк туманида ногиронлиги бор, эҳтиёжманд, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Ана шу эзгу ишларнинг давоми сифатида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида замонавий тикув машиналари топширилмоқда. Мазкур тикув машиналари эҳтиёжманд хотин-қизларнинг турмуш шароитини яхшилаш, уларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш, бандлигини таъминлаш мақсадида тақдим этилмоқда. “Тожик” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси Рўзали Маматқулов томонидан “маҳаллабай” ўрганишлар давомида Дилоромхон Усмонхўжаеванинг тикув машинасига эҳтиёжи борлиги аниқланди. Ўз хонадонида тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиш учун тикув машинаси олишда кўмак сўраган Дилоромхоннинг мурожаати ечими узоққа чўзилмади. Унга имтиёзли кредит асосида замонавий тикув машиналари етказиб берилди. Шунингдек, мазкур маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи яна ўн уч нафар хотин-қизга замонавий тикув машиналари топширилиб, иш фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашиш мақсадида фаол тадбиркорларга бириктирилди.
إظهار الكل...
01:11
Video unavailableShow in Telegram
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни мамлакатимизда ҳар йили кўтаринки кайфиятда, болаларга хос самимий руҳда нишонланади. Учкўприк туманида ҳам ушбу сана муносабати билан туман ҳокимлиги, мактабгача ва мактаб таълими бўлими, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси ҳамкорлигида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирга мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари, эҳтиёжманд ва боқувчисини йўқотган оилалар ҳамда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг фарзандлари таклиф этилди. Эртамиз давомчилари бўлган болажонларнинг бугунги қувончига туман ҳокими ўринбосарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари шерик бўлди. Байрамона безатилган саҳна жажжи болажонларнинг ўйин-кулгуларига тўлди. Мактабгача таълим ташкилотлари томонидан тайёрланган концерт дастури, бахтли болаликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар, қувноқ рақслар нафақат жажжи болажонлар, балки бошқа иштирокчилар қалбига ҳам олам-олам қувонч бағишлади. Тадбирда иштирок этган болажонларга туман ҳокимлиги ҳамда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмасининг байрам совғалари улашилди.
إظهار الكل...
أرشيف المشاركات