cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Негатив канали

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
2 234
المشتركون
+1224 ساعات
+2117 أيام
+26730 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Қодиров Путиндан олдин келдими? Рамзан Қодировнинг RSJ9617 учоғи ҳозиргина Тошкент қўналғасига қўнди. @toshkentpost
إظهار الكل...
Бу бойвачча ким? (3) Оти йўқ учоқ Қанот Шарқ аэропортига қўнди. Ўзбек расмий органлари бу учоқ билан шуғулланса яхши бўларди. Ким, нега, нега оти яширин?
إظهار الكل...
Бу бойвачча ким? (2) Оти-зоти яширин Бомбардер 6000 учоғи Италиянинг Палмеро шаҳридан учгани аниқланди. Учиши ва кимга қарашли экани муҳим эмас, нега билгилар яширин? Ош ҳалол бўлса кўчада ичмайдими?
إظهار الكل...
Бу бойвачча ким? Ҳозир эрталаб соат 8 да Тошкентни айланиб учаётган Бомбардер 6000 лукс учоқ қайси бойваччаники? Нега учиш билгилари яширин? Давлат нега яширин билгили учоқни Ўзбек ҳавосида учишигп изн берган? “Ит изи от изига қоришиб кетди” деб ёзади мухбиримиз! (Расмлар мисол тариқасида қўйилди)
إظهار الكل...
Эр ҳам, хотин ҳам Америкага кетган ва орадан қанчадир вақт ўтиб, ажрашган. Ўртада 1 ўғил, 1 қиз фарзанд бор ва улар Ўзбекистонда аёлнинг онасида қолган. Аёл болаларни ҳам Америкага олиб чиқиб кетиш учун эрининг ҳам, ўзининг ҳам иштирокисиз қандайдир қилиб Жомбой туман судининг эрни оталикдан маҳрум қилиш ҳақидаги ҳукмини қўлга киритган. Қандай бунга эришаяпти, Худо билади. Ҳукмда эр алкаш, алимент тўламайдиган, қаердалиги номаълум ва бедарак кетган, ўта золим ва болаларни ташлаб қўйган ота қилиб кўрсатилган. Холбуки, ота алимент тўлаб келган. Квитанциялари турибди. Ишлаган ва ишлаб ҳам келаяпти. Алкаш ҳам эмас. Ичиб юрганини шахсан мен кўрмаганман. Доим рулда бўлади чунки. Ишиям рулда. Агар уни ҳеч бўлмаса рўйхатда турган маҳалласидан ёки учасковойдан сўрашганида ҳам биттада топиб беришарди ва судда уни ҳам эшитишарди. Аммо бу ишлар қандайдир "ҳал қилиб юборилган". Эр болалардан умуман хабар олмай қўйганини иддао қилган. Аммо эрга болаларни кўрсатмаслик, яқинлаштирмаслик учун хар қандай спектаклларни қўйиб келганини ва бунга эришиб келгани ҳақида оғиз очмаган. Болалар Америкага олиб кетилган. Ўтирғичлари олиб ташланган машина ичида ойлаб яшашган. Февраль ойининг совуқ кунларидан бирида машина ичида ташлаб кетилган болаларни ва уларнинг ёнидан сийдик тўла баклажкалар кўрган полиция машина эгасини 10 соатдан ортиқроқ кутади. Болаларини қамаб кетган машина олдида полицияни кўрган аёл қочади ва қўлга тушади. Уни олиб кетишади, болаларни эса ундан олиб қўяди. Жомбойда ҳеч ким суриштирмаган отани Америка полицияси тезда топади ва уни суриштириб, болаларни унга беришмоқчи бўлишади. У ҳақда Ўзбекистонга сўров юборишганида эса оталикдан маҳрум қилингани хақидаги ҳужжатни олишади. Натижада отага ҳам онага ҳам берилмаган болалар ўртада сарсон. Жомбой туманида ўтирволиб, ўзи йўқ онанинг гаплари ва яна нимадирлари билан отани оталикдан маҳрум қилиб юборган суд ҳукми ортида турган ҳар бир киши эртага нариёқда қандай ҳисоб бераркана? Бу инстанциялар бу дунёда ўзларини қандай ҳимоя қилишни, қанақа ёлғон раддиялар беришни жуда яхши ўрганиб олишди. Расмий баёнотга келганида боплашади албатта. Оилавий масала бўлгани учун исмларни ёзмадим. Аммо танишларим. Нега ёзаяпман? Судлар эртага ўзлари жавоб бера олмайдиган ишларга осонгина ҳукм чиқариб юборишни тўхтатиши керак. Бу воқеа бошқаларга ибрат бўлиши керак. Суд хам, унинг ҳукми ҳам АДОЛАТ дегани эмас. Адолат анча буюкроқ тушунча. Уни ўзгартириб бўлмайди. Унга эътироз қилиб бўлмайди.
إظهار الكل...
Зеленский Марказий Осиё раҳбарларини Тинчлик саммитига таклиф қилди Украина президенти Владимир Зеленский Тинчлик саммитида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларини кўришни истайди. Бу ҳақда Зеленский марказий осиёлик журналистлар учун 24 май куни Харьковда ташкил этилган брифинг чоғида билдирди. “Озодлик” журналистининг минтақадаги беш давлат ва Украина ўртасидаги муносабатлар ҳақидаги саволига жавоб берар экан, Украина президенти Марказий Осиё лидерларининг мувозанатга риоя қилолмаётгани урғулади. “Менимча, улар Кремлдан чўчигани учун руслар тарафга оғиброқ туришибди. Сўзларимга изоҳ бериб кетай… Бу менинг шахсий фикрим, ҳеч кимни айблаётганим йўқ. Масалан, биз Тинчлик саммитини уюштиряпмиз. Бу борада дастлабки қадамларни қўймоқдамиз. Бу қадамлар атак-чечак босган боланикидай - шаҳдам эмас, бироқ дастакка муҳтож. Бу қадамлар урушни кўзламайди. Улар олдинга, тинчлик томонгагина интилади... Биз барча лидерларни чақиряпмиз. Уларнинг манфаатлари ҳам турлича, улар орасида санкция киритганлари ҳам бор, киритмаганлари ҳам. Марказий Осиё лидерларини ҳам чақирдик. Биз уларни бу саммитда кўришни истаймиз. Улар нимадан чўчишмоқда? У Хўш, агар [саммитга] келадиган бўлсалар, Путин танкка ўтириб, Марказий Осиёнинг бирор мамлакатига бостириб борармиди? Йўқ, улар Кремль билан ҳозирги алоқаларини йўқотиб қўйишдан қўрқишади... Худо сақласин-у, бизникидай ҳолатга тушганингизни тасаввур қилиб кўринг - қўллов кўрсатмаган, саммитга қўшилмаган мамлакатларга қандай қараган бўлардингиз? Ҳукуматлар санкция киритади, бироқ бу саммит тинчлик тўғрисида, мулоқот ҳақидаги саммитдир. Мен Марказий Осиёнинг барча лидерлари ҳамжиҳат бўлиб, бу воқеани дастаклашини хоҳлар эдим”, деган Украина президенти.
إظهار الكل...
Гемaтология Миллий маркази болалар бўлимида ишловчи ҳамширалардан бири ота-оналар бемор фарзандлари учун олиб келган қиммат дориларни арзони билан алмаштириб турган. Баъзан томирга мутлақо бошқа турдаги дориларни улаган. Барча тиббий муолажаларга хозирлик муолажахонада бўлгани сабаб оналар ҳеч шубхага бормай дориларни қўш қўллаб оқ халатдаги "фаришта"нинг қўлига тутишган. Хамширанинг хонасидан фалон миллионлик кимёвий муолажаларда томирдан юбориладиган қиммат препаратлар топилган. -Болаларимизга баъзан оддий физраствор юборилган экан опа. Биз нега қиммат дорилар олиб келсак ҳам ахволлари яхшиланмаяпди деб куйиб , куйикиб юраверибмиз. Болалар ўлиб кетяпди опа. БОЛАЛАР! Илтимос бир нарса қилинг. Хамширанику ишдан хайдашди. Лекин унинг ҳамкори, хамтовоғи бўлган дўхтир ҳам бордир. Ҳамширанинг ўзи бу ишни қилганига ишонмайман. Нахотки буларга бирор чора топиб бўлмаса?! Оққондан азоб чекаётган болаларникини ҳам ўғрилаш мумкинми? Нега тепадагилар жим? Нега Вазирлик чора кўрмайди? Қиммат дориларни арзонлари билан алмаштириб турган тиббиёт ходими ким? - ҚОТИЛ! -Тўппа тўғри! -У хайдалиши эмас, қамалиши керак! -Тўғри! - Синглим,нечанчи марта шундай холатлар хақида хабар беряпсизлар. "Ёзинг опа. Кимларгадир инсоф кирар, тепадагилар эшитар " дейсизлар. Агар шунча ёзганларим кимгадир таъсир қилганида виждонлари портлаб, сиз умид қилаётган тепадагилар эса ўз вазифасини суистимол қилаётганларни аллақачон жазоларини беришарди. Ҳамма оналар йигилиб прокуратурага шикоят аризаси ёзишингиз керак. Ўзим ёрдам бераман. Исбот далилларингиз бўлса бор. Хўнграб йиглай бошлаган она гапим охирига етмай жавоб қайтарди: -Эээ, нима деяпсиз опа? Болаларимиз шуларни қўлидаку. Бир нарса қилиб қўйишади... Ха, доим ахвол шу. Йиглаб хасратлашиб олишадию масалани хуқуқий томондан хал қилишдан қочишади. Агар бирлашиб, Бош Прокуратура, Президентга ариза ёзишганида борми, балки қанча болалар тирик қолармиди... Муаззам Иброҳимова
إظهار الكل...
Эътиборимизга энергетика ва транспортда “ечим” ҳавола қилинади деган гумондамиз, — дея ёзди ўзининг Х тармоғида иқтисодий таҳлилчи Абдулла Абдуқодиров. Хулоса қилганда, Россия Ўзбекистонни ўзини глобал Жануб билан боғловчи марказ сифатида кўрмоқда. Аммо “бу ерда Ўзбекистоннинг манфаатлари қаерда бўлади” ва “Москва ва Пекиннинг бу лойиҳага қўшилиши Ўзбекистон учун қай даражада манфаатли”, деган савол очиқ қолмоқда.
إظهار الكل...
ФБдан: Путин Ўзбекистонга келмоқда. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад нима? Геосиёсий рақобат Марказий Осиёнинг геополитик манзарасида Ўзбекистон алоҳида ўрин тутади, бу минтақада сиёсий барқарорлик ва иқтисодий тараққиётнинг асосий манбаси сифатида эътироф этилган. Сўнгги вақтларда расмий Тошкентга хорижий мамлакатларнинг муҳим лавозимдаги инсонлари, масалан, Буюк Британия ташқи ишлар вазири ва Малайзия бош вазирининг ташрифи Ўзбекистоннинг ташқи ўйинчилар, хусусан, Россия олдидаги аҳамиятини оширишга хизмат қилди. Сиёсий манфаатлар Ўзбекистон учун Россия муҳим савдо-иқтисодий ҳамкор ҳисобланади. Ўзбекистоннинг денгизга чиқиш имкониятларининг чеклангани сабабли транспорт-логистика масаласида Ўзбекистон, асосан, Россия портларидан фойдаланиб келган. Бу эса, ўз навбатида, расмий Тошкентни Москвага маълум маънода боғловчи омил бўлган. Лекин 2022 йилда Украина урушининг бошланиши, Россия ва Европа мамлакатлари муносабатларининг совуқлашиши, Марказий Осиё мамлакатлари учун “Шимол” йўлагининг аҳамиятини тушириб юборди. Шундан сўнг минтақа мамлакатлари транспорт-логистика масаласида альтернатив йўлларни излашни бошлади. Россиядан ўтувчи транспорт йўлаклариФото: happy-laser.ru Аслида, Ўзбекистон олдида “Шимол” йўналишига муқобил ҳисобланган трансафғон темирйўл лойиҳаси мавжуд бўлиб келган. Лекин Афғонистондаги ички беқарорлик бу лойиҳани амалга оширишга асосий тўсиқ эди. Шунингдек, бу лойиҳанинг истиқболда ишга тушиши Марказий Осиё мамлакатларини, хусусан, Ўзбекистонни ҳам транспорт-логистика масаласида Россияга бўлган боғлиқлигини пасайтиришга хизмат қилади. Шу сабабли Россия трансафғон темирйўлининг ишга тушишидан манфаатдор бўлмаган. Аммо бугунги кунда расмий Москванинг бу борадаги позицияси 180 градусга ўзгарган. Россиянинг глобал Жануб томон юзланиши Афғонистонда “Толибон”нинг иқтидорга келиши билан қисман мамлакат ичида барқарорлик қайта тикланди. Ҳозиргача “Толибон” ҳукуматини ҳеч қайси давлат тан олмаган бўлса-да, Хитой, Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари “Толибон” билан алоқаларни мустаҳкамлашга интилмоқда. Масалан, Россия “Толибон”ни террорчилик ташкилоти рўйхатидан чиқариш масаласини кўриб чиқмоқд Шу ўринда “Россия нега Жануб томонга интилмоқда”, деган табиий савол туғилади. Маълумки, Украина уруши фонида Россия ўзининг энг катта даромад келтирувчи хом ашёси ҳисобланган газ ва нефть маҳсулотларини Европа бозорларига сотишни тақиқлади. Икки ярим йилдан бери давом этаётган Украина уруши Кремль хазинасининг тубини кўрсатиб қўйганини ҳисобга оладиган бўлсак, Россия ўзининг углеводород маҳсулотлари учун янги бозорларни излаб топишга фаол тарзда киришиб кетди. Бу борада Россия учун энг мақбул бозор бу — Жанубий Осиё. “Унутмаслик керакки, трансафғон маршрути бўйлаб нафақат темирйўл қуриш, балки газ қувурлари ва электр узатиш тармоқларини тортиш ҳам кўзда тутилган. Бу инфраструктура Россия хом ашё экспортини Жанубий Осиёга буриш учун жуда қулай ҳисобланади”, — дея фикр билдирган эди сиёсий таҳлилчи Наргиза Умарова “Дарё” билан суҳбатда. Россиянинг Ўзбекистон газ омборларига қизиқиши “Бу ерда фақат углеводород ресурсларини эмас, балки электр энергиясини сотиш ҳам жуда катта аҳамиятга эга. Чунки 70 йилларда Европа комиссияси томонидан CASА-1000 лойиҳаси ишлаб чиқилган. Шу лойиҳа трансафғон темирйўли лойиҳаси юзага келишига сабаб бўлган. Бу лойиҳада Ўрта Осиё мамлакатларидаги ортиқча электр энергиясини Афғонистонга ва Покистон орқали Ҳиндистонга экспорт қилиш кўзланган эди. Айнан шунинг учун Россия бугунги кунда ўз газини кўпроқ Ўзбекистонга сотиш ва Ўзбекистондаги газ омборларини сотиб олишга қизиқмоқда. Улар Ўзбекистонни ўзига хос бир хаб қилмоқчи. Бу ерда газ орқали электр энергияси ишлаб чиқариб, ишлаб чиқарилган электр энергиясини Покистон, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларга сотиш мумкин. Уларнинг қизиқиши ҳам шунда”, — деган Абдулла Абдуқодиров “Дарё” билан суҳбатда. Бироқ трансафғон темирйўл лойиҳасига Россия инвестор бўлиб кириши даргумон. Лекин айрим мутахассислар Москва бунга ўзининг яқин дўсти ҳисобланган Пекинни жалб қилмоқчи эканлигини таъкидламоқда. Хитой билан масала ҳал бўлди.
إظهار الكل...