cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Секторларга©мурожаат

💻Ушбу платформа мамлакатимизнинг равнақига бефарқ бўлмаган, Президент сиёсатини қўллаб-қувватловчи, ватанпарвар журналист ва блогерлар томонидан ташкил этилди ва ҳеч қандай молиявий мақсадлар кўзланмаган, кимнингдир сиёсий қарашларини ҳам ифодаламайди.

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
657
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
-1030 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Repost from Axborotuz
00:11
Video unavailableShow in Telegram
🪚Бензиннинг нархи бутун дунёда тушганда ҳам бизда ўзгариш бўлмади Камига электр энергиясини ҳам нархини уялмай нетмай кўтариб олдик. Алал оқибат минг сўмга кўтарилган, бугунда 3750 сўмдан сотилаётган "бомба" метан газга кунимиз қолди. @axborotuz
إظهار الكل...
oYDIIPQbmEOQpXERha3kkg8gorLneuQDA3i1eB.mp44.34 MB
Наманган вилоят прокурори У.Мадрахимов ва бошқа масъуллар ҳудудларда криминоген вазиятни яхшилаш ва маҳаллаларда осойишталикни сақлаш мақсадида Уйчи туманида олиб борилаётган тунги хизмат фаолиятини ўрганди. Ўрганишда, туман ички ишлар бўлими, фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда жамоат тартибини сақлаш хизматининг тунги иш фаолияти, навбатчилик ҳамда йўналишли патруллик  гуруҳларининг хизмат ўташ жараёнлари ўрганилиб, маҳаллаларда жиноятларни барвақт олдини олиш мақсадида, амалга оширилаётган кенг қамровли "ижтимоий профилактика" тадбирларини янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. Шу билан бирга, “Беруний” маҳалласида еттилик фаолияти ўрганилиб, тегишли тавсиялар бериб ўтилди ва туман ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланаётган шахслар билан суҳбатлашилди. Вилоят прокурори ва бошқа масъуллар томонидан ўрганиш ишлари вилоятимизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда. Наманган вилояти прокуратураси
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Мамлакатимиз ривожланишининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш бугунги куннинг долзарб масаласи бўлиб қолмоқда. Йиғилишда ёш авлод қалби ва онгига она юртга муҳаббат ва садоқат, бугунги тинч-осойишта ҳаётимизни қадрига етиш ва шукроналик туйғуларини чуқур сингдириш ишларини янги босқичга кўтариш мақсадида Қўқон ва Марғилонда нуронийлар, имом-хатиблар, маҳалла фаолларидан иборат Оқсоқоллар кенгаши ва ота-оналар гуруҳларини тузиш таклифи илгари сурилди. Йиғилганлар ушбу таклифни қўллаб-қувватлаб, тарбияси оғир ёшларни тўғри йўлга солиш, адашган, мураккаб вазиятга тушиб қолган ёшларга ўз ўринини топишида ёрдам бериш, уларни маърифатга чорлаш, маънавиятини юксалтириш бўйича тажриба яратилса, бу бутун республикага намуна бўлишига ишонч билдирди. Йиғилишда вилоят ва республика мутасаддиларининг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг таклифлари тингланди. Facebook|Instagram|X
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Марғилонга ҳар йили 250 минг ички ва 75 минг хорижий туристлар келмоқда. Бу кўрсаткичларни янада ошириш учун меҳмонхона ва хизмат кўрсатиш жойларини кўпайтириш зарур. Шу боис, Марғилонда 5 та меҳмонхона, Шоирлар ва санъаткорлар хиёбони, Мақом театри, 50 дан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари қурилади. Шунингдек, Пичоқчи маҳалласидан жой берилса, маҳаллий тадбиркорлар 240 ўринли замонавий 2 та меҳмонхона қуриш ва ҳудудни туризм масканига айлантириш таклифини берган. Умуман, Марғилон ҳокимлигига айтилган имкониятлар ҳисобига жорий йилда туманга 300 миллион доллар инвестиция жалб этиш ва 50 минг янги иш ўрни яратиш вазифаси қўйилди. Facebook|Instagram|X
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Марғилонда ҳам аҳоли сони ошиб, тадбиркорлик ривожланиб бораётгани унинг инфратузилмасини кенгайтиришни тақозо этмоқда. Сўнгги беш йилда Марғилонда 1 минг 164 та хонадонли 33 та уй қурилди, холос. Ҳозирни ўзида 5 мингта хонадонга талаб мавжуд. Шу муносабат билан шаҳарда 30 минг хонадонли “Янги Ўзбекистон” массиви, савдо комплекси ва бизнес маркази, 2 та мактаб, 6 та боғча ва 2 та клиника қурилади. Бундан ташқари, 20 гектар ҳудудга “Бурхониддин Марғилоний боғи” кўчирилади, яна 50 гектарда саноат зонаси ташкил қилинади. Facebook|Instagram|X
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Қўқондаги “Тепақўрғон” археологик ёдгорлигини туристлар учун жозибадор маршрутга айлантиришга 10 миллиард сўм ажратилиши белгиланди. Янги ўқув йилидан Қўқон университети туризм факультетида Италия, Франция ва Швейцария ўқув дастурлари жорий қилинади, хорижий мутахассислар олиб келинади. Душанбадан бошлаб янгиланган Қўқон аэропортидан Тошкентга ҳар куни, Самарқанд, Бухоро ва воҳа шаҳарларига эса ҳар ҳафта авиақатновни йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди. Facebook|Instagram|X
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Сўнгги уч йилда Қўқонда бор-йўғи 630 та хонадонли 17 та кўп қаватли уйлар қурилгани шаҳар эҳтиёжи учун етарли эмаслиги кўрсатиб ўтилди. Ҳозирда “Янги Ўзбекистон” массивларини қуришга шаҳарлар атрофидан ер ажратилмоқда. Лекин Қўқон, Марғилон каби шаҳарлар, туман марказларидаги маҳаллалар қиёфаси эскилигича қолиб кетмоқда. Шу боис “Янги Ўзбекистон массиви” лойиҳаси маҳаллагача туширилиши белгиланди. Бунда шаҳар ва туман марказларида 5 тадан эски маҳаллалар танлаб олинади. Уларда 7-10 қаватли уйлар қуриш учун хусусий сектор жалб қилинади, уйлар биринчи галда ушбу маҳалла аҳолисига берилади. Мутасаддиларга Қўқондаги биринчи “Маҳалла массиви” қурилишини бошлаш учун жой танлаш ва лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди. Facebook|Instagram|X
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Қўқон суперфосфат заводи ўрнида ташкил қилинган “Индорама Қўқон” корхонаси минерал ўғит ишлаб чиқаришни бошлади. Сингапурлик ҳамкорлар “Фарғона азот”ни модернизация қилишга ҳам 250 миллион доллар инвестиция киритиб, маҳсулот ҳажмини яна 850 минг тоннага ошириш бўйича ишларни бошлаб юборган. Эндиликда Қўқон ва Фарғонадаги ушбу заводлар ягона кимё кластери бўлади. Уларда суюқ ўғитлар, натрий нитрати, магний хлор каби ҳозирда импорт бўлаётган маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Шунингдек, Қўқондаги механика заводининг 11 гектарида кимё технопаркини ташкил қилиш ва жорий йилни ўзида 100 миллион долларлик лойиҳаларни бошлаш режалаштирилган. Facebook|Instagram|X
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Қўқон азал-азалдан маърифат, маданият ва савдо маркази, мамлакатимизнинг қолган ҳудудларини водий билан боғловчи асосий кўприк бўлиб келган. Бугунги кунда Қўқон аҳолиси 310 мингга етиб, вилоятда иккинчи, водийда эса тўртинчи йирик шаҳарга айланди. Сўнгги йилларда Қўқонга жуда катта инвестиция кирди, Қўқон эркин саноат зонасида 400 миллион долларлик 100 га яқин лойиҳалар ишга тушди. Шу билан бирга, Қўқонда ҳали ишга солинмаган катта салоҳият мавжудлиги қайд этилди. Шу муносабат билан Қўқонда махсус саноат зонаси ташкил этилади, унда 1 миллиард долларлик лойиҳаларни бошлаш, камида 10 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиш режа қилинган. Facebook|Instagram|X
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
“Фарғона – Андижон” магистрал йўлини Қувадан ўтган қисмидаги 11 гектарда 40 миллион долларлик савдо ва сервис объектларини жойлаштириш мумкин. Президент туманда мебелчиликни ривожлантириш, “Шаҳристон Кубоси” археология ёдгорлигида осмон остида музей ташкил этиш ва туристларни жалб қилиш каби имкониятларни ҳам кўрсатиб ўтди. Буларни ҳисобга олиб, саноат, қишлоқ хўжалиги, савдо ва туризмни жадал ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш бўйича янги ёндашувлар асосида Қува тумани учун икки йиллик дастур ишлаб чиқиш топширилди. Қува иқтисодиётининг ўсиш нуқтаси бўлган ҳар бир ҳудуд бўйича мастер режа ишлаб чиқилади ва 100 миллиард сўм ажратилади. Транспорт вазирлигига “Тошкент – Андижон” йўналишида йўловчи поезди Қувада ҳам тўхтаб ўтишини ташкил қилиш топширилди. Facebook|Instagram|X
إظهار الكل...
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.