cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

МАЪРУФА СОЛИЕВА | Норасмий|

📚Muxbir: Ma'rufa Soliyevaning ☑️Norasmiy Telegram kanali!

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
754
المشتركون
-224 ساعات
-97 أيام
-4330 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

👍 7
Ўзбекистон туманида бир Гулбаҳор Юлдашева деган синглимиз бор У билан ўтган йили 20 кунлик келинчакнинг вафоти сабаб қўйган постимга ёзилган изоҳ орқали танишганман. Бир йил давомида гарчи ўзини кўрмаган бўлсамда, ҳар хил масалаларда телеграм орқали гаплашиб турардик. Унинг бошидан ўтган кунлари ҳақида эшитиб, уни сабри, матонатига қойил қоламан. Бир ҳафтадан буён Сизни кўришга бораман деб ёзарди. Бугун атайлаб мени кўриш учун иссиқда боласи билан эринмай, менга ва яна бир раҳбарга аёлга илиниб, ўз қўллари билан ёпилган иссиқ нон кўтариб келибди. Тўғриси, бу йўқлов, бу эътибордан хурсанд бўлдим. Нонни олмайман болаларингиз билан ўзингиз енг десам, ҳафа бўлди. Иложи йўқ мен учун аталган нонни олдим. Синглим яна битта раҳбар аёл билан учрашиш нияти борлиги ва унга келишини айтгани ҳақида менга аввалроқ хабар берганди. Афсус бугун у Хоним телефонини кўтармади. Гулбаҳор у аёлга илинган нонини менга ташлаб кетмоқчи ва унга етказиб қўйишимни илтимос қилганди, кўнмадим. Шунақа оддий одамлар билан учрашишни истамайдиган Раҳбар аёллар ўзлари ҳам Аёл эканини унутмасалар яхши бўларди?!
إظهار الكل...
3👍 1
02:20
Video unavailableShow in Telegram
"Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал!" мавзусидаги маънавий- маърифий тадбирларга марҳамат!
إظهار الكل...
👍 2
#Психология✨ СОҲТА ДЎСТНИНГ БЕЛГИЛАРИ ✨Сохта дўст фақат ўзи ҳақида гапиради. Сиз муаммонгиз ҳақида гапирганингизда уни эшитгиси келмаётгани шундай аён бўлиб туради, сизнинг қийинчиликларингиз уни умуман қизиқтирмайди. ✨Унинг ёрдами керак бўлса, у доим банд бўлади. Лекин сиздан унга ёрдам керак бўлса сизнинг имкониятингизни эшитгиси ҳам келмайди ва фақат талаб қилади! ✨Сохта дўст ҳамманинг олдида устингиздан кулиши мумкин. Камчилигингизни барчага аён этади. Камига қўшиб қўяди: «буни мен дўст бўлганим учун айтяпман!» деб. ✨Сохта дўст муваффақиятингиздан ҳурсанд бўлмайди. Унинг учун бу арзимаган нарсадек гўё! Ёки айтади — бу шунчаки вақтинчалик деб. ✨Сохта дўст доим орқангиздан гапиради. Шахсий ҳаётингизни бошқалар билан муҳокама қилади. «Тасодифан» сизнинг сирларингизни бошқаларга айтиб қўяди. Кейин эса: вой мен билмабман! Буни айтмаслигим керакмиди? Қаёқдан билай мен! дейди. ✨Сохта дўст сиз орқали танишган сизнинг одамларингиз билан сиздан яширин тарзда алоқа ўрнатади. Агар улардан қанақадир фойда келадиган бўлса, шу заҳоти улар билан дўст бўлишни бошлайди. ✨Сохта дўст сизни “кўра олмайди”. Қайғурганингизда, узоғи билан — фақат сўзда тасалли бериши мумкин. Сиздаги қийинчиликлар уни ҳурсанд қилади ва тетиклаштиради. Ёки дейди: «мен сенга нима деган эдим!». Қувонч ва муваффақиятингиздан эса у асабилашиб, ҳафа бўлади. Баъзида буни яшириб ҳам ўтирмайди… Сизга қанақадир бироз ёрдами теккан бўлса — буни унутмасдан, доим пеш қилади. Унга кўрсаткан катта ёрдамни эса аллақачон унутворади. … Сохта дўстдан узоқроқ юринг. Улар билан ҳаётда ёки унинг айрим жабҳаларида дўст бўлганнан кўра, ёлғиз юрганингиз яхши… Интернетдан олинди.
إظهار الكل...
Соғлик учун фойдали эслатмалар

Бу каналда кундалик ҳаётда керак бўладиган фойдали эслатмалар бўлиб, ўзингизни ва оила аъзоларингизни соғлиғини мустаҳкамлашда ёрдам беради! Ҳамкорлик учун

https://t.me/wild_rose_01

👍 7 1
🏆 Rahbar kubogi musobaqasi g’oliblari aniqlandi 👍Mini futbol bo‘yicha “Rahbar kubogi” sport musobaqasining Respublika bosqichi o’z nihoyasiga yetdi. Musobaqada Agentlikning tizim tashkilotlari, viloyat bosqichlarida g’oliblikni qo’lga kiritgan xodimlaridan tashkil topgan 19 ta jamoalar g’oliblik uchun kuch sinashdilar. ⚽️ Murosasiz va shiddatli bellashuvlarga boy o’tgan sport musobaqasida Agentlikning quyidagi jamoalari g’oliblik shoxsupasiga ko’tarildi: 1️⃣- o’rin “IHMA Farg’ona viloyat boshqarmasi” 2️⃣-o’rin “IHMA Sirdaryo viloyat boshqarmasi” 3️⃣-o’rin “IHMA Toshkent viloyat boshqarmasi” 🏆 Agentlik direktori Mansurbek Olloyorov g’olib jamoalarni shaxsan tabriklab esdalik sovg’alarni topshib, jamoalarning kelgusidagi faoliyatlarida omad va zafarlar tiladi. 📝 https://t.me/Marufa_Soliyeva
إظهار الكل...
👍 4
🇺🇿 🇷🇺 Узбекско-российское сотрудничество расширяется, стратегическое партнерство достигает высокого уровня https://t.me/Marufa_Soliyeva
إظهار الكل...
👍 1
00:37
Video unavailableShow in Telegram
🇺🇿 🇷🇺 Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлик муносабатлари кенг кўлам касб этиб, стратегик шериклик алоқалари юксак даражага кўтарилмоқда https://t.me/Marufa_Soliyeva
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Saidaxon Tolipova... бу қизни икки марта кўрдим. Битта мурожаат юзасидан анча суҳбатлашдик. У менда, Фикрлари теран, дунёқараши кенг,. Масъулиятли, тиришқоқ, асосийси виждони уйғоқ ходим сифатида таассурот қолдирди. Саидахон 04.январь 2001 йилда Ўзбекистон туманида туғилган. 2019 йил ИИВ Академиясига ўқишга кириб,, 2022 йилда тамомлаган. . 2023 йил l 24 январдан Ўзбекистон тумани ИИБ, ЖХХ ҲПБ ХҚМБ ( Хотин қизлар масалалари бўйича ) катта инспектор, лейтенант лавозимида фаолият кўрсатмоқда. Ёш бўлишига қарамай, туманда ўз сўзини баралла айта оладиган ходимга айлангани мени жуда хурсанд қилди. Қизалоғим Оллоҳ ишларингизга ривож берсин. Мартабангиз улуғ бўлсин. Оллоҳ сўзингизни ўткир, юзингизни иссиқ қилсин.
إظهار الكل...
👍 9
33:32
Video unavailableShow in Telegram
👍 4
Хайрулло Бозаров диққатига!! Қува туманида фаолият олиб бораётган тадбиркор  Azizbek Teshaboyev нинг фаолиятига тўсқинлик қилаётганлар кимлар?! Маълум бўлишича,  Қува тумани  Тошкент МФЙ ҳудудида жойлашган  "Қува шаҳристони"  археология ёдгорлиги муҳофаза ҳудудинини шарқий қисмига  маҳаллий аҳоли томонидан чиқиндилар ташлаб кетилаётгани боис Қува тумани собиқ ҳокими Р. Қурбонов Маданий мерос агенлигига Алоқа хати билан чиқиб,  ҳудудни тоза сақлаш,  туристларни жалб қилиш мақсадида енгил типдаги дўконлар қуриш учун тадбиркорларга беришни сўрайди. Шунда маҳаллий тадбиркор Азизбеа Тешабоев Лойиҳа таклифи киритади. Лойиҳа  Илмий эксперт кенгашининг 2020 йил 21 августдаги 25-сонли Йиғилиш Баёнида  тасдиқланади. Унда Маданий мерос бошқармаси билан белгиланган тартибда ижара шартномаси тузиш шарти билан енгил типдаги дўконлар қуриш учун рухсат берилади. Шу ўринда,   тадбиркор А. Тешабоев томонидан олиб борилаётган қурилиш ишлари бўйича махсус ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги ҳисобланади. Бу ҳужжатларда ҳам акс этади. Аммо Қува тумани мутасаддиларига бу ёқмаган кўринади.?! Тадбиркорни синдириш мақсадида қўлидан келган ноҳақликларини амалга оширишни бошлашади. Қурилиш ишлари олиб борилаётган пайтда эса тунги соат 3:00 лар чамасида масъуллар томонидан дўконлар бузиб ташланади. Ва тадбиркорга катта миқдорда моддий ва маънавий зарар етказилади.. Буни очиқдан очиқ биров мулкига тажовуз деб баҳолаш мумкин?! Аммо ёзилган Аризалар енгил елпи ёпиб юборилади. Ҳудуд Маданий мерос бошқармаси балансида бўла туриб,  Қува тумани ҳокимлиги судга даъво ариза киритишини қандай тушуниш мумкин? Бу ер бошқа одамга сотилиб юборилгани учун шунақа ўйин қилишяптими ёки Тадбиркор бирор ҳомийликни бажармагани учун қасд олишяптими?! Батафсил видеода кўришингиз мумкин. https://t.me/Marufa_Soliyeva
إظهار الكل...
МАЪРУФА СОЛИЕВА | Норасмий|

📚Muxbir: Ma'rufa Soliyevaning ☑️Norasmiy Telegram kanali!

👍 3