cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Oqmasjid.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент вилояти, Бекобод шаҳар "Оқ масжид" жоме масжидининг телеграмдаги расмий канали. Таклиф ва мулоҳазалар учун: @Savoloqmasjidbot

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
6 010
المشتركون
-624 ساعات
-307 أيام
-9930 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

#Mutolаa_vaqti УЧИНЧИ ФАСЛ. ИСМОИЛ АЛАЙҲИССАЛОМ Аввалги сонида3️⃣0️⃣ Исмоил уйлангач, Иброҳим алайҳиссалом ўзлари ташлаб кетган кишиларни кўргани келиб, Исмоилни топмадилар. Аёлидан уни сўрадилар. У: «Биз учун ризқ излаб чиқиб кетганлар», деди. Кейин ундан тирикчиликлари ва аҳволлари ҳақида сўраган эдилар, «Биз ёмон аҳволдамиз. Тангчилик, қийинчиликдамиз», деб шикоят қилди. У киши: «Эринг келса, унга салом айт. Яна айтгинки, эшигининг остонасини ўзгартирсин», дедилар. Исмоил келгач, ниманидир сезгандек бўлди. «Бирор киши келдими?» деди. У: «Ҳа. Шундай шундай бир чол келди. Биздан сиз ҳақингизда сўраган эди, унга айтдим. Тирикчилигимиз қандайлиги ҳақида сўраган эди, машаққат ва қийинчиликда эканимизни айтдим», деди. «Сенга бирор тавсия айтдими?» деди. У: «Ҳа. Сизга салом айтишимни буюрди. Айтдики, эшигингизнинг остонасини ўзгартирар экансиз», деди. «Ўша менинг отам эди. Менга сендан ажралишимни буюрибдилар, аҳлингга боравер», деди да, уни талоқ қилиб, ўша қавмдан яна бошқа аёлга уйланди. Иброҳим алайҳиссалом улардан узоқда Аллоҳ хоҳлаганча юрдилар. Сўнг уларнинг олдига келдилар. Бироқ уни топмадилар. Аёлига учраб, ўғли Исмоилни сўрадилар. «Биз учун ризқ излаб чиқиб кетганлар», деди у. «Ўзларинг қандайсизлар?» деб, ундан тирикчиликлари ва аҳволлари ҳақида сўрадилар. У: «Яхшиликда, кенгчиликдамиз», деди ва Аллоҳга ҳамду сано айтди. «Егулигингиз нима?» деди. «Гўшт», деди. «Ичимлигингиз нима?» деди. «Сув», деди. «Аллоҳим! Улар учун гўштга ҳам, сувга ҳам барака бер», дедилар (Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўша кунда уларда дон йўқ эди. Агар бўлганида, улар учун унга ҳам дуо қилган бўлар эди», деганлар. Шу боис Маккадан бошқа ерда бирор киши фақат шу иккисини гўшт ва сувни еса, булар унга (мизожига) тўғри келмайди). «Эринг келса, унга салом айт ва тайинлагинки, эшигининг остонасини маҳкам қилсин», дедилар. Исмоил келгач: «Бирор киши келдими?» деди. Аёли: «Ҳа, бир хушсурат қария келди уни мақтади, яъни мендан сиз ҳақингизда сўраган эди, унга айтдим. Мендан тирикчилигимиз қандайлиги ҳақида сўраган эди, унга яхшиликда эканимизни айтдим», деди. «Сенга бирор тавсия айтдими?» деди. У: «Ҳа, сизга салом айтди, яна эшигингизнинг остонасини маҳкам қилишни буюрди», деди. «Ўша менинг отам. «Остона» сенсан, менга сени маҳкам тутишимни буюрибдилар», деди у. Давоми бор... Ислом тарихи, 1-китоб #Islom #Tarix #Ismoil_alayhissalom Telegram каналимизга обуна бўлинг ✅https://taplink.cc/oqmasjid.uz
إظهار الكل...

👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Qurbonlikka_oid_masalalar 5-МАСАЛА: “Икки кўзи кўр ёки бир кўзи кўр ҳайвонни қурбонлик учун сўйилмайди” (“Мухтасарул Қудурий” китоби). Туя, қорамол, қўй ва эчкиларнинг эркаги ҳам, урғочиси ҳам, бичилгани ҳам, бичилмагани ҳам қурбонлик учун сўйилса, жоиз бўлаверади (“Ал-Ҳидоя” ва “Ал-Фатово Оламгирийя” китоблари). Озғин қўй сўядиган жойгача юриб бора олса, қурбонликка ярайди. Юриб бора олмаса, қурбонликка сўйилмайди. 6-МАСАЛА: Қурбонлик вожиб бўлиши учун қурбонлик кунларининг барчасида бой бўлиши шарт қилинмайди, балки ушбу кунларнинг аввалида камбағал бўлган киши охирги кунида бойга айланса ҳам, унга қурбонлик вожиб бўлади (“Фатовои Оламгирийя” китоби). OQMASJID.UZ GA ✈️ OBUNA BO'LING 😀 VA ULASHING🗣 https://taplink.cc/oqmasjid.uz 📷Instagram | 🔵 Facebook
إظهار الكل...
👍 5👏 2
Photo unavailableShow in Telegram
#siyrat ❤️19. Саъид Жаририй Абу Туфайл розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрганман», деди. Унга: «У зотни кўрганингда қандай эдилар?» дедим. «Хушрўй оқ, худди пастликка тушаётганга ўхшаб юрар эдилар», деди». Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган. OQMASJID.UZ GA ✈️ OBUNA BO'LING 😀 VA ULASHING🗣 https://taplink.cc/oqmasjid.uz 📷Instagram | 🔵 Facebook
إظهار الكل...
👍 4 4
Repost from FATVO.UZ
КРИПТОВАЛЮТАЛАР САВДОСИ ЖОИЗМИ? #коин #биткоин #ноткоин ❓1282-CАВОЛ: Динимизда Биткоин, Ноткоин ва бошқа шу каби криптавалюталарда савдо-сотиқ қилишга муносабат қандай? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Биткоин, Ноткоин каби криптавалюталарни ўзаро айрибошлаш ва улар билан савдо-сотиқ қилиш шаръан жоиз эмас. Чунки ушбу криптовалюталарда шариатимиз томонидан пулга қўйилган талаблар топилмайди. Қолаверса, уларни бирор давлат ишлаб чиқармагани ёки расман тан олмагани, нархининг кескин ўзгарувчанлиги ҳамда унда қимор аломатлари борлиги у билан муомала қилиш ҳаром эканига асос бўлади. Бу ҳақда аввал ҳам батафсил жавоб берилган эди. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ҳозирда фақат электрон кўринишда мавжуд бўлган "рақамли пул”лар вақт ўтиши билан шариатимизга мувофиқ товар ва пулга қўйилган шартларга тўлиқ жавоб бера олса, шундагина улардан фойдаланишнинг ҳукми ҳам ўзгариши мумкин. Демак, криптовалюталарнинг ҳукми ҳалол бўлмагунча мўмин мусулмонлар бу пуллар билан савдо қилмай туришлари лозимдир. Зеро Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар: إنَّ الحلالَ بيِّنٌ وإنَّ الحرامَ بيِّنٌ وبينهما أمورٌ مُشتبِهاتٌ لا يعلمهنَّ كثيرٌ من الناس فمنِ اتَّقى الشُّبُهاتِ استبرأ لدِينِه وعِرضِه ، ومن وقع في الشُّبهاتِ وقع في الحرامِ... “Ҳалол ҳам аниқ, ҳаром ҳам аниқ. Уларнинг ўртасида шубҳали нарсалар бор. Кўп одамлар буни билмайдилар. Ким шубҳалардан сақланса, дини ва обрўсини пок сақлайди. Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади...” (Имом Бухорий ривояти). Криптавалюталар савдоси ҳозирга қадар Дунё мусулмон улармолари бирлашмаси, Саудия Арабистони кибор уламолари ҳайъати, Миср Араб Республикаси “Дорул ифто” фатво маркази, Иордания фатво идораси, Туркия диёнат ишлари бошқармаси фатво маркази, Ливия фатво уйи ва Фаластин фатво маркази каби нуфузли фатво уюшмалар томонидан ҳаром деб эълон қилинган. Криптавалюталардан фойдаланиш ҳукми ва унинг асослари ҳақида қуйида батафсил танишишингиз мумкин. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
إظهار الكل...
👍 6👏 1
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жасадда бир парча гўшт бор, қачон у солиҳ бўлса, жасаднинг ҳаммаси солиҳ бўлади, қачон у бузуқ бўлса, жасаднинг ҳаммаси бузуқ бўлади", деганлар. Ҳадисда келган бир парча гўшт нима? Руҳий тарбия 2-жузAnonymous voting
  • Ақл
  • Тил
  • Қалб
  • Энди билиб оламан
0 votes
👍 10 5👏 1😢 1💯 1
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга янги пишган хурмо олиб келишса, энг аввал олдиларида турган болалардан қайси бирига узатар эдилар? Одоблар хазинаси 2-жузAnonymous voting
  • Болаларнинг энг каттасига
  • Болаларнинг энг доносига
  • Болаларнинг энг кичигига
  • Энди билиб оламан
0 votes
👍 12 3👏 2😢 2💯 1
"Қуръондаги энг жамловчи оят" (Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривояти) ибораси қайси суранинг ояти хусусида келтирилган? Тафсири Ҳилол 3-жузAnonymous voting
  • Наҳл сураси, 100-оят
  • Наҳл сураси, 90-оят
  • Иброҳим сураси, 40-оят
  • Энди билиб оламан
0 votes
👍 8 2👏 2😢 2💯 1
😊😊😊😊😊 Зулм ҳақида 17.05.2024 Бекобод шаҳар Оқ масжид жоме масжиди имом хатиби Эргашбой ХАМИДОВ OQMASJID.UZ GA OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 https://taplink.cc/oqmasjid.uz 📷Instagram | 🔵 Facebook
إظهار الكل...
Zulm haqida.mp36.64 MB
👍 8 2👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
#hadis 66 - الثَّانِي: عَنْ أَبِي ذَرٍّ جُنْدَبِ بْنِ جُنَادةَ وَأَبِي عَبْدِ الرَّحْمَنِ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: «اتَّقِ اللهَ حَيْثُمَا كُنْتَ، وَأَتْبِعِ السَّيِّئَةَ الْحَسَنَةَ تَمْحُهَا، وَخَالِقِ النَّاسَ بِخُلُقٍ حَسَنٍ» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [1987]. 66. Абу Зарр Жундаб ибн Жунода ва Абу Абдурроҳман Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳга тақво қил. Ёмонликка яхшиликни эргаштир, бу уни ўчиради. Одамларга ҳусни хулқ ила муомала қил», деб айтдилар. Имом Термизий ривоят қилиб, уни ҳасан, деб айтдилар. OQMASJID.UZ GA ✈️ OBUNA BO'LING 😀 VA ULASHING🗣 https://taplink.cc/oqmasjid.uz 📷Instagram | 🔵 Facebook
إظهار الكل...
👍 8 4
Photo unavailableShow in Telegram
🌞#xayrli_tong Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ ☪: «Сизлардан бирингиз тонг отганида: أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ. اللهُمَّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا اليَوْمِ فَتْحَهُ وَنَصْرَهُ وَنُورَهُ وَبَرَكَتَهُ وَهُدَاهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهُ «Асбаҳнаа ва асбаҳал мулку лиллаҳи роббил ъаламийн. Аллоҳумма ас`алука хойра ҳазал йавми фатҳаҳу ва насроҳу ва нуроҳу ва барокатаҳу ва ҳудаҳу ва аъузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳ», деб айтсин. Сўнгра кеч кирганида ҳам худди шундай десин», дедилар. 📝(Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Эй Раббим, бу куннинг яхшисини, фатҳ бўлишини, ғалабасини, нурини, баракасини, ҳидоятини сўрайман. Ва Сендан бу куннинг ва бу кундан кейингисининг ёмонлигидан паноҳ тилайман”). 😀Абу Довуд ривоятлари. #duo #tong OQMASJID.UZ GA ✈️ OBUNA BO'LING 😀 VA ULASHING🗣 https://taplink.cc/oqmasjid.uz 📷Instagram | 🔵 Facebook
إظهار الكل...
👍 9 5👏 1