Iffatli ayol
الذهاب إلى القناة على Telegram
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol
إظهار المزيد1 921
المشتركون
+624 ساعات
+27 أيام
-5530 أيام
أرشيف المشاركات
1 918
Келди баҳор ишқ фаслидур😉
Ассалому алейкум ёзга етганлар, кўнглини янги кунга очганлар, юзига табассум сочганлар, барча ташвишини четга отганлар, ҳали ҳам ноз уйқуда ётганлар, уйим - ишим деп чопганлар омонмисиз?!😊
Кунингиз хайрли, димоғингиз чоғ, юрагингиз тоғ, қалбингиз ифорли гулларга боғ бўлаверсин азизим!
1 918
ЧОРШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН💐
❤️Бахтли инсонлар орасида биз
хам яна бир тонгни қарши олдик!
🤲Соғ–саломат уйғотган
Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
🌸Бугунги кунингиз кечаги
кунингиздан хайрли, файзли,
манфаатли ва баракалироқ
бўлсин, азизлар!
🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷
☝️ Аллоҳ розилигига
етишишликни барчамизга насиб
айласин. ✨
💕💕💕💕💕💕💕
🤲Жаннати фирдавсийлар
маконингиз бўлсин!
🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇
1 918
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
💥БУГУН 17- ИЮНЬ.
АЗИЗЛАР ЧОРШАНБА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН ! 🌸🍃🌸
Мехри дарё мехрибонларим Сешанба тонги муборак бўлсин!!!
💐💐💐💐
Илохим хеч кимса бемор бўлмасин .
💐💐💐💐
Дард қалбини ўртаб бедор бўлмасин
Икки дунё саодати насиб этсину
💐💐💐💐
ўзингдан ўзгага мухтож қилмасин!!!
💐💐💐💐
Ассаламу алайкум ЯХШИЛАРИМ!!!
Кунингиз Хайрли ўтсин
БАХТ ВА САОДАТ
Хамиша ҳамрохингиз бўлсин!!!
Яқинларга ҳам улашинг!
🌐Каналга обуна бўлинг ⤵️
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
1 918
❤️ДУГОНАЖОНИМ га...
❤️Дугонажон , нима бўлди ,
❤️Паришон бўлиб қолдинг...
❤️Ғамларингга шерик бўлай
❤️Ичларинг тўкиб солгин...
❤️Дугоналар шундай пайтда
❤️Қўл чўзмаса не бўлар?
❤️Сенда хазон - менда Бахор -
❤️бўлса, қалб гулим сўлар.
❤️ДУГОНАЖОНИМ га.
Қадрдонларга меҳр улашувчи каналдасиз!
Оқибатли қадрдонлар бу ерда
1 918
👤SOYA
Муаллиф: 👱♀️Sevara
36-ҚИСМ
— Сафо яхшимисиз? Хавотир оляпман. - Севда шифохонадан уйига кетган Сафога телефон қилиб сўради
— ёмонман десам келасанми?
— Сафо мен чиндан сўраяпман?!
— яхшиман.. - У томондан Сафонинг ғалати овози эшитилди.
— нима қиляпсиз?
— сен билан гаплашяпман
— йўқ, мен айни пайтда нима қиляпсиз деяпман?
— уйни йиғяпман.
— Сафо сизга дам олинг дегандим-ку!
— лекин иложи йўқ. Кимдир барбир қилиши керак. Тўзғиб кетгани устига чанг ҳам бўлган...
— менга манзилни жўнатинг.
— нима келасанми?
— бораман.
Сафо уни келмайди деб ўйлаб, манзил жўнатди. Оғриқ туфайли бориб жойига ётди. Келмаса керак деб ўйлади ҳатто. Чунки йўл ярим соатга етмасди. Манзил жўнатганига эса роппа-роса ярим соат бўлди.
Ўрнидан туриб, қорни очлиги сабаб ошхонага ўтди. Қўлига пичоқ олиб, картошка арчишга киришганда эса У учун ёқимли бўлган овоз келди.
— нима қилганингиз? Кутиб туринг. Бораман дегандим-ку!
Севда кела солиб, йигитни қўлидан пичоқни олиб қўйди. Олиб келган нарсаларини эса кичик ошхонадаги столга қўйди
— келмайсан деб ўйлагандим.
— ҳали иш вақтигача анча бор. Бораман дедимми? Демак бораман. Сиз ўтира туринг. - дея Сафони ўша ердаги стулга ўтиришига ёрдамлашди.
Олиб келган сабзавотларни тезда тахлаб арчишга тушди. Орада ошхона буюмлари қаерда турганини Сафодан сўраб турарди.
Сафо бўлса қизни кузатар, ичидан қувониб келар, буни сиғдиролмасди.
1 918
👤SOYA
Муаллиф: 👱♀️Sevara
35-ҚИСМ
Сафо хаёлга чўмиб болалигини эслади. У ўша суд залини эслади. Ризо негадир доим кўп касал бўларди. Шу сабабми онаси унга кўпроқ вақт ажратарди. Сафо бўлса дадаси билан унинг улфатлари ортидан эргашиб юрадиган кўча боласи эди.
Отаси бошида бепарво юрди. Лекин баъзан ичиб келса:
"Нега сен улар билан кетмадинг? Сени ўрнингда Ризо қолганда бошқача бўларди.
Аслида онанг ҳам сени ортиқча билиб, қутулганига шукр қилган. Иккингизни боқа олмасди.
Ризо сендан яхшироқ ўқирди. Сен бўлса ҳали ҳарфни улай олмайсан.
Ризо келганди, шу ёшида иш топибди. Ишлаган пулидан зўр овқат олиб келди"
Бундай солиштиришлар кўп бўлган уни ҳаётида. Аввалдан ҳам келиша олмаган эгизини ўша лаҳзаларда янада ёмон кўрарди. Балки У онаси билан яхшироқ яшаётганидадир. Бир икки марта ойиси келганда уларни уйига борганди. У ерда ҳам Сафони тарбиясизликда айблаб, Ризога рағбат беришди.
Сафо шундан буён Ризони сабабчи билиб, аламзада юради. У қанчалар яхши бўлгани сари Сафо ёмонликка интилди. Бошида қўлидан келмайдиган қийиндек кўринган "иш"лар, кейинчалик осонлашиб кетди. Дадаси эса айнан Ризо ўқишга қабул қилиниб, охирги йили амалиётда ишга кирганини эшитиб, хурсанд бўлганди.
— ота ўғил - дея Ризонинг елкасига қоқиб, мамнун қучганди.
Унинг аслида бўлмаган нафрати шу тарзда шаклланди. Ҳатто ўша вақтдан кўп ўтмай Сафо эгизини қандай ишга кирганини эшитиб, қасдма-қасдига шундай ишларга ва кейинчалик "бироз" хавфлироқ ишларга ҳам қўл ура бошлади. Оддий ўғриликдан кечиб, махсус ҳужжатлар ёки шунга ўхшаш буюртма асосида келадиган муҳим нарсаларни ўғирлай бошлади.
1 918
👤SOYA
Муаллиф: 👱♀️Sevara
34-ҚИСМ
Сафо қизга термулиб, ичидан келаётган аллақандай ҳисларни енгишга уринди.
Шифохонага милиция ходимлари келиб, Севдани сўроқ қилишганда иккиси келишиб олган ёлғонни тўқиди. Сафо ҳам бу гапларни таъкидлади.
*
— бу овқатни ўз қўлларинг билан қилиб келдингми? - Сафо қиз олиб келган шўрвани кўриб, деди.
Севда бироз табассум билан бош силкиди.
— унда ейман! - у бугун анча тетик эди. Уйга жавоб беришади.
— сен нега емаяпсан? - Сафо овқат ейиш мобайнида Севдадан сўради.
— ўзим - деди Севда меҳр билан табассум қилиб.
— унда иккимиз еймиз.
— мен тушлик қилганман.
— биламан - деди-ю, уни жавоб беришга қўймай, қошиқни солди. Ортидан эса яна ва яна..
— Сафо, менга ўзингиз ҳақингизда гапириб беринг.
— масалан нимани айтай? - деди Сафо. У ўрнидан туриб, суяниб ўтириб олган, қиздан кўз узмасди. Тикилиб балки уни ҳижолатга қўйишни истагандир.
— билмасам, оилангиз, эгизингиз. Ота-онангиз?!
— ота-онам ажрашиб кетишган. Мен эса отам билан эгизим Ризо бўлса онам билан қолган. - Сафо чуқур ўйга толди. — У ички ишлар ходими.
— наҳотки?! - Севда ҳайратланди.
Сафо кулди. Чунки бу табиий эди. Эшитган ҳар бир шахс бундай нарсадан ҳайратланади.
— унда...
— шунчаки - Сафо елка қисди, — бу ҳаёт қонуни.
1 918
Авваллари сизни қайғуга солган қанча муаммолар бор эди...
Уларнинг оғирлигидан кечалари уйқу келмас, қалбингиз безовта бўларди.
Бугун эса ўша ташвишларнинг кўпини эсламайсиз ҳам.
Гўё улар вақтнинг қорлари остида қолиб кетгандек...
Ҳаётнинг бир ҳикмати шу: Бугун тоғдек кўринаётган дардлар ҳам бир кун келиб оддий хотирага айланади.
Шунинг учун бугунги муаммоларни ҳам юрагингизга ҳаддан зиёд яқин олаверманг. Ҳар бир қийинчиликнинг муддати бор. Ҳар бир туннинг ортидан тонг келади.
Иншааллоҳ, бугун сизни безовта қилаётган нарсалар ҳам эртага "тун остида" қолиб кетади.
Сабр қилинг... Дуода бўлинг... Ва Аллоҳнинг ҳикматига ишонинг.
🍃
Хайрли оқшомлар, қадрлигим.
Қалбингиз хотиржамликка, хонадонларингиз баракага тўлсин.
1 918
Ҳаёт китобларда битилган ривоятларга ўхшайди.
Ҳар куни янги саҳифа…
Бир бети маҳзун кечса, кейинги саҳифаси қувончга тўла бўлади.
🌿 Шундай экан, "Хавотир олманг!" Қоронғуликдан кейин ёруғлик, мусибатдан кейин албатта омад шодлик келади... Ҳаёт саҳифаларини варақлайверинг-да, ишингизда Аллоҳга таваккал қилинг. Ўзи шундоқ ҳам ҳаёт қисқа, назарингиз яхшилик ва гўзалликларда бўлсин, улардан баҳра олиб, завқланиб яшанг!
1 918
Баъзан атрофингда кўп киши бўлсада, ўзингни ёлғиз ҳис этасан. Биргина инсон билан ҳам қалбинг ҳузур топади.
Гап атрофингдагиларнинг сонида эмас, уларнинг қалби, кўнгли, руҳиятида.
Руҳи буюк инсоннинг ошноси бўлиш гўзал саодат.
Саодат ва ҳаловат оғушида кечсин умрингиз.
1 918
Ўзингизга ёққан суратларни биз билан улашиб кетинг, реакцияси кўп бўлганини каналга юборамиз😊
متاح الآن! بحث تيليغرام 2025 — أهم رؤى العام 
