Iffatli ayol
الذهاب إلى القناة على Telegram
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol
إظهار المزيد1 865
المشتركون
-424 ساعات
-227 أيام
-6230 أيام
أرشيف المشاركات
1 863
"Ҳаққим сенга ҳалол бўлсин", дерди. Имом ҳайратланди. Чунки, шунга ўхшаш тушни ўзи ҳам кўрганди
– Кел, ичкари кир, демоқчи эди. Узоқдан яна бир одамнинг бақириб келаётганини кўришди.
– Мен сизга айтмадимми, мен сизларга айтмадимми, дерди. – Мен тушимда уни жаннатда кўрдим... Яна уч тўртта одам айни тушни кўрганларини айтиб келдилар. Бу ерда бир гап бор. Кечаги ўзларининг ишларидан ҳижолат бўлдилар.
– Унинг уйига борамиз. Хотиндан узр сўраймиз. Нима бўлганини ҳам аниғини биламиз.
Унинг уйига бордилар. Эшикни очган хотин хавотирга тушди. Одамлар аёлдан узр сўрадилар. Жасадни қаерга қандай қилиб қўйганини сўрадилар. Хотин бўлган ишларни гапириб берди. Улар хотиннинг гапларини жон қулоқлари билан тингладилар. Чўпонни топишга қарор бердилар.
– Чўпонни олдига боришимиз керак, дейишди.
Йўлга тушдилар. Кетар эканлар, ўзаро гапириб кетардилар:
– Аслида чўпон авлиё бўлса керак... Ҳизрдир балки... Ўзи ўлган одам ҳам унчалик ёмон одам эмас эди....
Айтилган ерга келдилар. Чўпон қўйларини ўтлатаётган эди. Одамларни кўриб ўрнидан туриб уларга пешвоз чиқди.
–Хайрдир. Тинчликми?
Уларни ўтқазиб, сут билан меҳмон қилди. Одамлар кечаги ҳодиса ҳақида гап очишди. Чўпон одамларнинг гапидан ҳеч нарса тушунмади.
– Мен бир ғариб, оддий одамман. Жасадни кўмдим. Кейин тепасида туриб дуо қилдим. Бор йўғи шу...
– Нима деб дуо қилдинг? Шуни айтиб бера оласанми?
Чўпон қабрнинг четида туриб қилган дуосини айтиб берди:
"Аллоҳим! Мен бу ерларда қўйларимни ўтлатиб юрар эканман, Сенинг қулларинг келиб салом беришади. Сенинг номинг билан салом берганлари учун уларни сен юборган меҳмон деб биламан. Уларга яхши муомала қиламан. Уларни сут билан меҳмон қиламан. Боримни уларга улашаман. Аллоҳим, ҳозир эса, мен сенинг ҳузурингга бир одам юборяпман. Энди уни Сен кутиб олиб, Ўзинг меҳмон қил!...."
Ш. Шомансуров таржимаси.
1 863
"М Е Ҳ М О Н"
🥀
Гуноҳкор бир одам эди у. Тайинли бир иш қилмасди. Бутун қишлоқ ундан безор эди. "Шу одам ўлса-да, биз ҳам қутулсакдик", дер эди ҳарким. Бир ўзи хотини билан яшар эди. Ўттиз йил яшашган бўлсалар-да, фарзандлари бўлмаган эди. Қишлоқ аҳли бундай аҳволдаги одамнинг зурриёти бўлмагани учун ҳам мамнун эдилар. Хотини эрининг аҳволига ачинар, лекин овозини чиқармасди. Ҳар кун уйда жанжал, ғазаб эди. Кунда ким биландир жанжал қилади. Аммо, у эри эди. Уйининг эркаги эди. У энди кексайиб ҳам қолганди. Ҳолдан кетиб борарди. Тинмай йўталар эди. Зинадан икки поғона кўтарилса, ҳансираб қолар. Титроқ қўллари билан папиросини зўрға ўрарди. Озиб кетган. Ўзи бўйи ҳам паст бўлганидан боладек бўлиб қолган эди. Бечора хотин қўлларини очиб дуолар қиларди. "Шу одам умрининг охирида бўлса ҳам, бир оз ислоҳ бўлсин", дея Аллоҳга ёлворарди.
Бир куни эрталаб одатдагидек, чол уйдан чиқиб кетди. Лекин, эртаси тонг отди ҳамки, уйга қайтмади. Хотини уни излагани чиқди. Ким билади, қаерларда қолди экан. Ҳамма ёқни излади. Чашма бўйига борди. Шу ерда сув ичарди. Тополмади. Далаларни қидирди. Қишлоқнинг чор атрофига югурди. Ҳеч қаерда йўқ. Балки уйга келгандир, деб уйга қайтди. Йўқ, эри уйга келмаган эди. Қуёш ботай деб қолган эди. Шошиб таҳорат олди. Намозга турди. Намозни тугатай деганида, эшик тақиллади. Югуриб бориб эшикни очди. Ташқарида эри турарди. Аҳволи жуда ёмон эди. Тинмай йўталар эди. Кўксини кўрсатиб бир нарсаларга ишора қилди. Хотин эрининг қўлтиғига кириб, эрини судради. Ётоғига олиб келиб аранг ётқизди. Қария хотинига қараб йиғлар эди. Хотини ҳам йиғларди... Чол ўзининг ҳолидан афсусда эди. Тўғриланди. Хотинига бир нарсалар демоқчи бўлди. Бошини бир кўтариб, "Мендан рози бўл" демоқчи эди, аммо сўзини охиригача чиқаролмади. Боши ёстиққа тушди. Жони узилган эди.
Аёл унинг тепасида фарёд чекиб узоқ йиғлади. Кейин ўзига келиб, ўзини қўлга олди. Кўз ёшларини артди. Маййитнинг иягини боғлади. "Бориб имомга хабар берай", деб кўчага чиқди. Имомнинг эшигини қоқди.
– Имом афандим, бизники.... дея олди. Гапиролмади... Йиғларди у. Имом аҳволни тушунди. Имом қатъиятли одам эди.
– Бу одам бир марта бўлса ҳам масжидга қадам босмади. Мен унга жаноза ўқимайман, деди ва эшикни ёпди. Шўрлик аёл ночор аҳволда қолди. Кимга борсам экан, кими бор унинг? Бир чора тополмади. Уйга қайтди. Эрининг жасадини ювди. Сандиғидан чиқарган бир неча метр оқ матога ўради. Жасадни елкасига олиб мозорга қараб йўл олди. Масжиднинг ёнидан бурилган эди, қишлоқ оқсоқоли бир неча қишлоқликлар билан ўзи бу томонга келаётганларини кўрди. Уларнинг ниятлари яхши эмасди. Толиққан елкаларидан жасадни секин ерга қўйди. Чўкка тушиб ўтирди. Қўллари билан юзларини тўсиб, ҳўнграб йиғлар эди. Оқсоқол хотинга яқин келиб деди:
– Буни қаерга олиб кетяпсан? Мозорга бўлмасин тағин. Уни тириклигида жабрини биз тортдик. Мозордагиларимиз унинг ўлигидан озорланмасинлар...
Хотин мажолсиз жасадга тикилганча узоқ жим қолди. Сўнг ичидан бир нарса келди. Бақириб йиғлади. Одамлар хотиннинг овозидан ҳуркиб нари кета бошладилар. Хотин жасадни елкасига олиб қишлоқ ташқарисига қараб йўл олди. Бир ялангликка етиб борди. Шу ерларга кўмса маъқул бўладигандек кўринди. Энди шу ерда у ҳеч кимга ҳалақит қилмайди, деди ўзича. Зотан, бошқа юришга мажоли ҳам қолмаган эди. Жасадни ерга қўйиб турган эди, оёқ товушлари эшитилди. Аёл тарафга қараб бир одам келар эди. Чўпон экан. Одам яқинлашиб келиб аёлдан ҳол аҳвол сўради. Аёл бошидан ўтганларини бирма-бир чўпонга гапириб берди. Чўпоннинг кўзига ёш қалқди. Аёлга раҳми келди.
–Сен хафа бўлма. Сенга ўзим ёрдам бераман, деди.
Қабрга мос жойни топиб кавлади. Жасадни қабрга қўйиб, унинг тепасида қўлини очиб узоқ дуо қилди. Аёл эса у ёқ бу ёқдан гул узиб келиб қабрга тиккан бўлди. Чўпон кетди. Аёл жуда чарчаган эди. Бир чеккада узоқларга тикилиб ўтирди. Кеч тушди. Аёл ўша ерда тонггача ухлаб қолди...
Эрта тонгда имомнинг эшиги тақиллади. Қишлоқ оқсоқоли ҳовлиққанча эшикни қоқарди.
– Домла, домла афанди... дерди ҳаяжонда. Имом қўрқиб эшикни очди.
– Туш кўрибман. Ҳалиги телба одам бор эдику... Мен уни жаннатда юрганини кўрдим. У менга қараб кулар эди.
1 863
Азизларим каналимиз муҳлис ~ муҳлисалари , азиз мўтабар Онажонларим лобар опа сингилларим барчангиздан Аллоҳ рози бўлсин!
Саволларга мунтазам қатнашиб келаётган муҳлисларимиз, Аллоҳим Илмингизни бунданда зиёда қилсин 🤲
Аллоҳ рози бўлсин 🤲 сизлардан
https://t.me/KOZGU_UZ
1 863
Ким ушбу зикрни 100 марта айтса гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилади, у қайси зикр?
1 863
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Билол розияллоҳу анҳуга бомдод азонида нимани қўшиб айтишни ўргатганлар?
«Ҳадис ва Ҳаёт» 5-жуз
1 863
АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ ибораси ҳақида нималарни биласиз?
• АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Аллоҳнинг энг суйган калимасидир.
• АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Аллоҳни мақташлик улуғлашлик учун энг мукаммал бўлган калимадир.
• АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир.
• АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Қуръондаги биринчи калимадир.
• АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу энг афзал дуо ва зикрдир.
• АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Қиёмат кунидаги энг афзал одамлар айтадиган сўздир.
• АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Жаннатнинг кўчатидир.
• АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам – ҳар бир ҳолатда айтиладиган жумладир.
• Буни ўқишлик нематини бергани учун яна бир марта АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ денг.
• АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ биз сизни Аллоҳни ўн марта зикр қилиб, мақташингизга, жаннатда ўнта дарахт ва бу калима учун вада қилинган савобларни қўлга киритишингизга сабабчи бўлдик. Сиз ҳам яқинларингизнинг ҳамд айтишига сабабчи бўлинг!
https://t.me/KOZGU_UZ
