Iffatli ayol
الذهاب إلى القناة على Telegram
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol
إظهار المزيد1 872
المشتركون
-224 ساعات
-267 أيام
-7130 أيام
أرشيف المشاركات
1 870
МЕХМОНБОП САЛАТ
Qaynatib olingan go’sht
3 dona tuxumdan quymoq
2 dona bodring
Jo’xori
Kartoshka fri
Sloboda mаyonez
1 870
Йигламанг, сизни хафа килсалар...
Устингиздан магзавалар туксалар.
Дуст деганиз душман булиб...
Ортингиздан бухтон, тухмат килсалар.
Йигланг, йигланг пешонангиз
сажда курмаса...
Тилингизда Яратганнинг шукри, зикри булмаса.
Каломуллох очиб, бир бор
Алиф, лам, мим демаса.
Дунёларга берилиб, охиратни
унутиб...
Каср уйларда яшаб, кабрдаги
хаётин бир бор эслаб турмаса.
Узингиз тук, иссик уйда мазза килиб яшайсиз...
Корни оч, уйи совук мусулмонни билмаса.
Бизнинг диндош биродар деб...
Бир бор бориб холидан хеч хабар олмаса.
Йигланг, йигланг мана шунда
куз ёш туксангиз арзийди...
Мен каминадан бу угитларим учун, аччиклари чикмаса...
___✍ Холидахон.
1 870
Аллоҳ билан тижорат...
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг даврида одамлар қаҳатчиликка учрашди. Аҳвол жуда оғирлашгач, Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг олдига бориб, «Эй Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васалламнинг ўринбосари! Ёмғир ёғмаяпти, ердан ҳеч нарса унмаяпти. Одамлар ҳалок бўлишяпти!» дейишди. У зот: «Боринглар, сабр қилинглар. Умид қиламанки, Аллоҳ сизлардан ғамташвишни аритгунича сабр киласизлар», дедилар. Кун охирлаб қолганда Шомдан Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг карвони келгани ҳақида хабар таркалди. Карвон Мадинага келгач, одамлар у зотни кутиб олишга чиқишди. Карвондаги мингта туяга буғдой, ёғ ва майиз ортилган эди. Усмон розияллоҳу анҳу ўз уйларининг эшиги олдида тўхтадилар. Юкларни ҳовлига тушираётган эдилар, бир гуруҳ савдогарлар келишди. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу уларга: «Сизларга нима керак?» дедилар. Улар: «Бизга нима кераклигини яхши биласан. Олиб келган нарсангга ҳамма муҳтожлигиниям биласан. Уларни бизга сот», дейишди. Усмон розияллоҳу анҳу: «Майли сотаман, лекин устига қанча фойда берасизлар?» деб сўрадилар. Улар савдолашишга тушиб кетишди:
- Бир дирҳамига икки дирҳам берамиз.
- Мен бундан кўпроғига сота оламан.
-Тўрт баравар килиб берамиз.
- Ундан ҳам кўпроғига сотаман.
- Беш баравар қилиб тўлаймиз.
- Ундан ҳам кўпроқ фойда кўришим керак.
-Мадинада биздан бошқа савдогар ҳам, биздан кўп берадиган одам ҳам йўқ. Ким сенга биз бергандан кўпроқ беради? Аллоҳ таоло. У Зот бирга ўн баравар қилиб беради. Ораларингда бундан ҳам кўпроқ тўлайдиганлар борми?
– Йўқ.
- Унда Аллоҳ гувоҳки, мен бу карвондаги ҳамма нарсани Аллоҳ йўлида мискин ва фақир мусулмонларга садақа
қилдим.
Ҳазрати Усмон шундай деб, молларни тақсимлай бошладилар. Мадинадаги камбағаллар ичида ўзига етарли нарса олмаган бирор киши қолмади.
"Солиҳлар гулшани" китобидан
1 870
📝Эҳсоннинг мукофоти фақат, эҳсондир!
Ҳикоя қилишларича, қадим замонларнинг бирида бир аёлнинг эри вафот этиб икки норасида қизи билан қийин аҳволда қолди. Уйнинг ижара ҳақини тўлашга қурби етмагач, уй эгаси бева хотинни икки қизи билан кўчага чиқариб юборди. Чорасиз қолган аёл бошқа одамларнинг шум гапларидан қочиб бошқа шаҳарга бош олиб кетди.
Қаҳратон совуқда, ўзга шаҳарда борарга жойи, еярга нони бўлмаган аёл иложсиз икки қизини эски бир масжидга қўйдида, ўзи уларга бирор егулик топиб келиш учун йўлга тушди. Йўлда бир виқорли, мўйсафит мусулмон кишига рўбарў келди. Бу мўйсафит шу шаҳарнинг эътиборли кишиларидан эди. Аёл нажот умидида шу мўйсафитга ҳолини баён қилди. Мен ғариб бир бева аёлман. Икки нафар норасида гўдак қизларим бор. Уларни эски масжидда қолдириб ўзим уларга егулик ахтариб юрибман. Имконингиз бўлса, шу гўдакларимга егуликка ёрдам берсангиз, деди. Мўйсафит: гапинг рост эканлигини тасдиқлашга гувоҳинг борми?-деб сўради. Аёл: мен бу шаҳарда ғарибман, мени бу ерда ҳеч ким танимайди, деди. Мўйсафит аёлнинг гапига ишонмади ва унга ёрдам қўлини чўзмади. Аёл ноилож йўлида давом этди. Йўлидан яна бир кекса киши чиқди ва аёл унга ҳам ҳолини баён қилди. Шу билан бирга, мўсафитга йўлиққанини ва мўйсафит унинг гапига ишонмай, ёрдам беришдан бош тортганлигини айтди. Кекса киши аёлнинг ёнига ўзининг аёлини қўшиб берди ва эски масжиддан қизларини олиб биргалашиб уйига келишларини айтди. Уйга келгач, уларга иссиқ овқат, иссиқ кийим-кечаклар бериб сийлашди. Шу кеча она ва болалар ушбу хонадоннинг энг азиз меҳмони бўлиб қолишди.
Ўша кеча тун ярмидан ўтганда мўйсафит мусулмон киши туш кўрди. Тушида гўёки қиёмат қоим бўлган. Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларида туғ кўтарилган, рўпарада яшил зумратдан қурилган, эшиклари дур ва ёқутдан ясалган, қуббалари дур ва маржондан бўлган қаср турар эди. Мўйсафит Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан: бу қаср кимники?-деб сўради. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: бу қаср Аллоҳни бир деб биладиган мусулмон кишиники, дедилар. Мўйсафит: мен Аллоҳни бир деб биладиган мусулмон кишиман, деди. Шунда Расулуллоҳ: гапингни тасдиқлайдиган ҳужжат келтир, бир бева аёл сенга мурожаат қилганда сен унга гапинг рост эканлигига ҳужжат келтир деган эдингку. Ҳудди шундай, сен ҳам гапинг рост эканлигига ҳужжат келтир, дедилар. Мўйсафит бу гапдан чўчиб уйғониб кетди ва қилган ишидан жуда пушаймон бўлди. Тонг саҳардан туриб шаҳар бўйлаб бева аёлни излашга тушди. Ахийри, уни бир мажусий кекса кишининг уйида эканлигини айтишди. Мажусийнинг уйига бориб: кеча келган бева аёл ва унинг икки қизини менга чақириб бер, деди. Кекса мажусий: бунинг иложи йўқ, улар туфайли менга файзу барака ато этилди, деди. Мўйсафит: мен сенга минг динор бераман, уларни менга бер, деди. Мажусий: йўқ, деди. Сен истаган нарсага мен ҳақдорман. Тушингда кўрган қаср менга аталган. Бу кеча шу аёлнинг сабабидан мен ва оила аҳлим исломни қабул қилиб мусулмон бўлдик. Тунда сен кўрган тушни мен ҳам кўрдим. Расулуллоҳ мендан: бева аёл ва унинг икки қизи сенинг уйингдами?-деб сўрадилар. Мен: ҳа, деб жавоб бердим. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: бу қаср сенга ва сенинг оила аҳлингга аталган, дедилар, деди.
Бу гапни эшитган мўйсафит қилган ишидан минг афсус чекиб, маҳзун ҳолда уйига қайтиб кетди.
Қиссадан хисса шуки, бева ҳамда етимларга қилинган эҳсоннинг мукофоти фақат, жаннатдир.
(Ал-кабоир – Аз-заҳабий)
1 870
🌐Teлеграммдаги
⏳Xaётий канал.⌛
✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:
Фотолар📸
Xикоялар📚
Mаслаҳатлар♻️
Tабриклар🎁
Қўшиқлар 🎼
Mонолог🎤
Биз Сизларни Аллоҳ учун яхши кўрамиз.
Канал Админлари ва Адмикалари.
─┅─═इई🌺🌸🌺ईइ═─┅─
1 870
Майли ногирон босаям Муҳаммадумарим тирик қолса бўлди деб қўл қўйиб бердик хўжайиним билан.
Реанимация оналарга шароит йўқ скамекаларда ташқариларда ётардик совуқ ёмғирларда аямла мен хўжайиним. Операция куни шаррос ёмғир ёғди 3-соатда чиқди болам чиққунча юрагим тилка пора бўлиб кетти қайнонам ўша куни келиб яна жанжал қилди қулоғига гапи кирмади чунки боламга шифо сўрардим худодан. Операциядан 8-кун ўтиб болам оғирлашди апаратга олишди охирги марта корин деб чақиришди боламни қолчалари боғлиқ огзиларида шлангкалар қон йигладм фарзандим дунёни тарк этти. 2-ой қийналди болам. Боламни беришди қайнонам қолигаям омади адёллари қон бопкетган моргда бошини тикишибди. Боламни тупроққа бердим қайнонам кетган пулни гапириб маҳрдаги сиргамни опқойди. Тинимсиз ногирон тугдинг болани ўлишини билиб пул сарфладинг деб уршуврди. Бўлмаса аямла бердилар пулни. Хўжайиним га ажрашасан буни туққан боласи фақат ўлади диди. Ула ажрашмиман ҳотиним билан яхшиман дигандила мени. Илоё яна туққину яна ерга бер деб қаргадила. Чидаб туромадм Қарғиш из суйган болезга урсин дедим. Орадан ҳафта ўтиб қайниакам олган уколидан судрги бўлиб қолдилар. Хотини овсиним уйидеги аяси билан телефонда гаплашётганида эшитиб қолдим Ая мулла қилиб берган нарсани сепгандим боласи ўлди энди уйдан кетадиган қиберсин айтинг қанча бўлса пулини бераман диди. Музлаб қолдим наҳотки гўдакка иссиқ совуқ қилишса. Реанимация да болам огирлашганда шифокор мулла опкеп ўқитила ҳудодан энди дийишганди ўқитгандик ўшанда мулла қизим қабр тупроғини устига ётқизиб қўйиб сизда дигандила. Виждон сизларни орқасидан боламдан айрилдим наҳотки боламни иссиқ совуқ қилиб ўлимига ўқиган муллани виждони юраги боласи бўлмаса. Ҳаммаларини худога солдим. Фарзандини қора тупроққа бериш осонмас ҳаттоки 45-кун реанимацияда ётдик қайнотам бир мартаям бормадилар кўнгил эканда. Нарсасидан умид қилмайсиз озгина кўнгил деган нарса ҳам борку. Қийин вазиятда ширин гапириб далда берсалар ҳам ҳурсанд боларкансиз. Болани юзига термулгилик қилмасин ҳич қайси онани. Чақалоғини бағрига босиб катта қилишсин оналар. Келинлар ни ҳаммасиям ўзидан ўзи ёмон бўлиб қомиди баъзида бунга қайнона овсин қайнакалар сабабчи бўлади. Ҳатто овсиним билан қайниакам қилган овқатимни тўкворган куниям чойимни ичмаган пайтиям бўлганда қайнона қайнотам кулиб туришарди мени онов дигандаям бир оғиз индашмади. Наҳот одам қадри шунчалик бўлса айбим овсинимдан аввал туғганимми???
༺🌺༻🌸༺🌺༻
ДУСТЛАРИНГИЗГА ХАМ УЛАШИНГ...📚
1 870
✒️МАКТУБЛАР РУКНИДАН.
Жаннатларга кетган фариштам
Катталардан колган накл бор. Отам дея бузлатсин онам дея бузлатсин болам дея бузлатмасин. Бугунги мактубимиз эгаси хам орамизда.
Демак бошладик
Ассалому алекум сизга рахмат чунки дардларимизи ёзиб анча енгил боламиз. Каналига жойласангиз балки одамлар ҳулоса чиқаришар.
Турмуш ўртоғим билан қайнонам совчиликка борганларидан кейин кўришиб севишиб қолиб 1-йилдан кейин тўйимиз бўлди. Оппоқ келин койлакда оппоқ орзулар билан янги ҳонадонга келин бўлдим. Бахтли бўламиз Оилам тўкис бўлади деб ўйлагандим. Чунки дадамлар ёшлигимда оламдан ўтган. 4-нафар қиз билан аямла ёлғиз қолишган. Афсуски ҳомиладор бўлганимдан кейин овсиним ва қайнонам ўзгариб қолди. Чунки хўжайиним ни акасини 4-йилдан буён фарзанди йўқ. Ҳомиладорлигимни билган қайнонам эрта бўлдида бола деб кўзимни оочирмади овсиним аразлаб қолди ҳаттоки жуфти ҳалолимга айтганимда Акамдан олдин бўлдида деб норози бўлди. Уларгаям берар ҳудони бериши сиқилманг деб ҳафа бўлдим. Хўжайиним йўқ хурсандман деб алдади. Шу орада қайнонам уруш жанжал чиқараверди янги келинман 3-марта кетиб қолдим. Сиқилиб бола тушиш хавфи билан шифохонага ётдим. Бир куни қайнонам бориб бола тушган боса олдимга тушинг уйга кетамиз ётаверманг дидила. Ичим музлаб қолди хафа бўлдим. Тушмаган болага ўлим тилади. Бахтимга озимми аямла ҳар куни 3-маҳал овқат оборадила хўжайиним ишли одам бир марта борардила. Бу орада қайнонам уйимга бостириб кирадиган уршадиган бўлди. Шифохоналарда яна даволандим. Туғишимга яқин қолганда оғир ишларни қилдирдила. Бир куни уйимга овсиним кириб ҳамма йўққа қанақадир тупроқ сепиб спалнийимни тагига қопқора ип қўйиб чиқаётганда кўриб қолдим. Опа тинчликми дисам ҳа дазмол керагиди дидила.
Бир куни ҳамма тўйга кетти. Қайнонам полларни ювиб қўйинг чиройли қилиб дидила ишларни қилдим. Дард бошланиб қолди Бахтимга хўжайиним келиб қолдилар ва шифохонага оборадила зўрға юрардим. Хожайинм ишига кеттила шошилиб. Аҳволим оғирлиги сабабли болани кесарча кесиш йўли билан дунёга келтиришга рухсат беришга хўжайиним ёки қайнонам бўлиши керак экан ўзимни аямларга руҳсат беришмади. Қайнонам кечқурун 21:00-ларда бориб мендан беруҳсат келибсиз шифохонага деб урушдила операция қилишга рухсат беришди хўжайиним билан. Афсуски кеч келишганди. Ўғил фарзандлик бўлдик. Лекин бола қуруқда қолгани сабабли 25-кун болалар реанимациясида ётди. Ишонасларми куну тун болам яхши бўлишини ҳудодан сўрадим 3-марта юраги тўхтаб қолди. Баданига ҳар игна кириб йиглаганда юрак бағрим эзилиб кетарди. Қайнонам 3-марта кўргани борди 4-та перашки билан. Сиз касал сизда касал бола туғдиз диди. Янаям аямла тогам ҳоламлар боракан ҳар куни овқат обориб дори дармон обериб турдила. Аямла боламга тушадиган қонгача топиб келдилар. 25-кунда тузалиб уйга келдик шундаям қайнонам ўзгармади. Кисерва бўлганман боламга совуқ мумкин мас овқат қилинг болани шабада га ётқизинг совуққа ўргансин дидила. Овсиним болага қарамадиям ҳатто. Бир куни қайнонам болам билан йиқилиб тушди чақалоқ билан. Чилла қочди қилиб кетинг деди. болажонимдан истима чиқётгандии кеттим. Шифокорга оборсам яхши дийишди боламни. Ҳўяним соғиндиларми бизи опкелдила болам саргайиб кўнгли айнийверди. Аҳволи огирлаша бошлади. Шифокорга олиб борайлик десам аямдан сўрай дедилар аялари ё деди. Боламни кўриб чидолмадм қучоқлаб олиб кетдим. Шифохонага келсак боламни яна реанимация га югуриб опкириб кетишди тамом бўлдим мен 10-кун багримда ётди ҳолос. Қайнонам бориб сиз касал қилдиз деб урушди умуман пул бермади аямла берди ҳўжайиним яшириб пул опкеларди. Туман реанимациясида 8-кун ёттик ўзгариш бўлмаганди аямла уриш жанжал қилиб вилоят болалар реанимациясига йўлланма билан скори олиб бизи опкелди. Бу ерда боламни бошига қон қуйилиб ёйилиб кетганини билдик. Туман шифохонасида қорнида инфекция бор деб инфекция га укол қилиб жигарини ишириб беришган экан. Бошига қон қуйилгани операция қилиниши кераклигини фақат чақалоқлиги учун операцияни котара олмайди бу ёғи худодан дийишди. Операция дан чиқсаям ногирон бўлиб қолади деди. Юрагим тўхтаб қоли диди.
متاح الآن! بحث تيليغرام 2025 — أهم رؤى العام 
