ar
Feedback
Iffatli ayol

Iffatli ayol

الذهاب إلى القناة على Telegram

ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol

إظهار المزيد
1 895
المشتركون
-124 ساعات
-187 أيام
-5130 أيام
أرشيف المشاركات
photo content

sticker.webp0.39 KB

photo content
+3

sticker.webp0.39 KB

photo content
+3

sticker.webp0.47 KB

photo content
+5

Қарз Тўсатдан келган мусибат ҳаммани саросимага солиб қўйди. Айниқса, жигарларини. Ёлғизгина сингил бўзлаб йиғлади. Ҳолидан хабар олиб тургувчи меҳрибони тўсатдан вафот этди. Ҳеч қачон бирор жойидан шикоят қилмаган, доим шошиб юрадиган, ишбилармон, бойвачча, сахий укаларининг айни қирққа тўлганда дунёдан кўз юмиши акаларига оғир зарба бўлди. Инсон ўз номи билан унитувчи. Ҳамма нарсага кўнади. Фотиҳага келиб кетувчилар камайиб қолди. Ҳа деса, ўзидан кетиб қолаётган хотини ҳам, "дадам" лаб ҳамманинг юрак-бағрини эзган болалари ҳам мусибатга кўнгандек ҳовлида ғимирлаб юрар эдилар. Йўлакка териб қўйилган стулларда қатор ўтирган акалар ҳам одамлар камайгач, энди тин олаётган эдилар. —Ака, Муҳиддин тушимга кирибди деди,— иккинчи ўғил. Ака, қарзим бор, тўлаб қўйинглар, савол-жавобдан ўтолмаяпман,—деяпти, —ўйчан давом этди Шарофиддин. —Тушга нималар кирмайди, —домла сўраганда ҳеч ким индамади-ку, ўзига тўқ бўлса, кимдан ҳам қарз оларди, —овутган бўлди акаси Шаҳобиддин. Аммо бу мавзу ёпилмади. Марҳум эртасига катта аканинг тушига кириб, қандайдир қарз ҳақида гапирибди, кейин  ўғлининг тушига кирибди. Амаки тоғаларга маслаҳат солинди. Муҳиддин кимдан қарз бўлиши мумкинлигини тахмин қилиб кўрдилар. Ҳамкорликда ишлаган банклар суриштирилди. Ҳаммаси жойида. Бир тийин қарзи йўқ. Ошна-оғайнилар суриштирилди, бу орада энг кичик ака ҳам шу тушни кўрди. Пайшанба куни уч ўғил ва ёлғиз қиз ўзлари марҳумнинг хонадонига йиғилдилар. Қуръон тиловатидан сўнг  Нодира акасини эслаб, кўзига ёш олди. —Акам жудаям яхши одам эдилар. Вафотларидан уч кун олдин ҳам менга кўйлак олиб берувдилар. "Қайнэгачим қиз чиқаряпти", десам, "Мани синглим энг чиройли кўйлак кийиши керак", деб  дўконга олиб кирдилар. Кўйлак бир миллион саккиз юз минг экан, акам 150 доллар  тўлаб, қолганини сўмда тўламоқчи эдилар, ёнларида ўзбек пули йўқ экан, шундоқ одам, икки юз минг сўмни қарзга ёздириб қўйдилар. Шунисини ўзим берай десам ҳам рухсат бермадилар. Оҳ, акам-а, жигарим-а, гўрингиз нурга тўлсин.. Ака-укалар бир-бирига қараб қолдилар. —Ўша кўйлакни қаердан олгандинг? Баравар сўради улар. Кийим дўконга бирга бордилар. Сотувчи аёл Муҳиддиннинг вафотини эшитган, пулдан умидини узган экан... Жигарининг қарзини тўлаб чиқар эканлар дунёнинг омонат эканлигини, бировнинг бир сўм пули ҳам қарз эканлигини ўйлаб, ўзи учун арзимас кўринган, аммо  кимдандир олиб, қайтарилмаган омонатлари ҳақида ўйга чўмиб бормоқда эдилар. Феруза Салходжаева https://t.me/iffatli_ayol

sticker.webp0.53 KB

Ким биландир дардлашгинг келадию, аммо ҳамманинг дарди ўзига етади... Ҳаёт йўлимизда ҳар хил инсонларга дуч келамиз — кимдир
Ким биландир дардлашгинг келадию, аммо ҳамманинг дарди ўзига етади... Ҳаёт йўлимизда ҳар хил инсонларга дуч келамиз — кимдир ўзидан яхши таассурот қолдиради, кимдир илиқ хотира... Яна кимдир бир умрлик чандиқ... Кимдир бир умр эсдан чиқмайдиган дарс, кимдир орзу бағишлаб кетса, бошқа кимдир орзуларингни барбод этиб  кетади... Қалбингизни фақат азиз инсонлар учунгина маскан айланг. Танимаган, яхши билмаган инсонларга қалбингизни эшигини очманг. Чунки унга оёқ кийими билан кириб топтаб кетадиганлар ҳам бор... https://t.me/iffatli_ayol

sticker.webp0.15 KB

Сохта мулозамат билан самимий муносабатнинг фарқига борар ёшга етдик... Бошқаларга эмас, ўзимизга талабчан бўлишни бошладик..
Сохта мулозамат билан самимий муносабатнинг фарқига борар ёшга етдик... Бошқаларга эмас, ўзимизга талабчан бўлишни бошладик... Келганларга «марҳабо!», кетганларга «алвидо!» дейишни ўргандик... Беҳуда сўзларга ишонишга, бесамар ишларга уринишга, нолойиқлар ортидан югуришга вақтимиз йўқ энди..., истамаймиз ҳам... Ҳорғинлашдик, аммо сокинлашдик... Энг муҳими - энг муҳимлар кимлар ва нималар эканини англадик... https://t.me/iffatli_ayol

sticker.webp0.51 KB

Инсонни синдирадиган ҳам инсон… Тузатадиган ҳам инсон. Шунинг учун кимнингдир қалбига оғриқ эмас, тасалли бўлиб киринг. Чунки баъзи инсонлар кулиб турган бўлса ҳам, ичида жанг кетяпти. https://t.me/iffatli_ayol

sticker.webp0.55 KB

Бирор киши камбағал кимсанинг қалбига шодлик олиб кирса, Аллоҳ таоло ушбу шодликдан шундай лутфу марҳамат яратадики, агар ўша
Бирор киши камбағал кимсанинг қалбига шодлик олиб кирса, Аллоҳ таоло ушбу шодликдан шундай лутфу марҳамат яратадики, агар ўша яхшилик қилган кишига бало етса, Аллоҳнинг лутфу марҳамати сув каби оқиб келиб, ўша бало офатни ундан ҳайдайди. Имом Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу https://t.me/iffatli_ayol

sticker.webp0.43 KB

"ДАҲШАТЛИ" ЖИНОЯТ Маҳалламиз шаҳардан унча узоқ бўлмаган жойда жойлашган. Одамлар деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланишади. Уйда димиқиб кетиб бир айланиб келиш учун кўчага чиқдим. Йўлда кета туриб, йўл бўйидаги кичкина оддий лойсувоқ қилинган, ҳали тўлиқ битмаган ҳовли ёнида бақир-чақир бўлаётганини кўриб қолдим. Йўл усти бўлгани учун жим ўтиб кетолмадим. Ўн чоғли одам йиғилган, уй эгалари эру-хотин бошини қўйи солиб турар, хотини йиғлар эди. Бири олти ёшларда, яна иккита тўрт ва икки ёшли болалар қўрқиб, оналарини қучоқлаб йиғлаб туришарди. Бир ёқда эса маҳаллада "шантаж" лақаби билан танилган фермер хотин уларни дунёдаги бор ифлос сўзлар билан қарғарди. Маҳалла раиси ва маҳалла нозири уларни кузатиб турарди. Бориб бир ёши улуғроқ одамдан нима бўлганини сўраганимда, маҳалламизга яқинда кўчиб келган, хотини қайсидир боғчада фаррош, эри эса қайсидир ташкилотда қоровул бўлиб ишлайдиган бу оила анави шантажнинг айтиши бўйича "мудҳиш" жиноятга қўл урибди. Нима қилган биласизми??? Шантажнинг даласидан 12 дона жўҳори ўғирлабди... Бу янги оиланинг чала битган кичкина ҳовлида ҳали дараҳтлар кўчат ҳолида, экин экишга эса деярли жой йўқ эди. Карантин бўлганлиги учун иш жойидан ойлик ҳам олмай қўйишган экан. Маълум бўлишича эри 12 чоғли жўҳорини ростдан сўроқсиз олган, хотини эса уларни қайнатиб бозорга сотиб келиб, пулига нон ва майда-чуйда олмоқчи бўлибди. Этим жимирлаб кетди. Худди катта жиноятчини ушлагандек гердайган нозир хотини сўроқ қиларди. -Қанчадан сотдинг?! Аёл эса йиғламсираб жавоб берди: 2000 дан. Нафратланиб кетдим. Бир чеккада уларни фош қилган маҳаллани олди қулоқ хотинлари, уларга беписанд кулиб қараб турарди. Шантажнинг овози ҳеч ўчай демасди. -Боланг ўлсин сен харомиларни! Болангни гўштини енглар! Оҳири бўлмади. Энди гапираман деб оғиз жуфтлагандим олдимдаги ёши улуғ одам ҳам чидаб туролмади. -Қанча жўҳоринг йўқ, ҳаммасини мен бераман сенга бас қил!!! Шантажнинг фиғони фалакка чиқди. Ҳамманг шуларни шериги, ҳаммангни қаматаман! Ёш болалардан бири эса: дадамни милиция обкетмасин деб йиғларди. Шу гапдан кейин шантажнинг овози ўчди. Жаҳл билан машинасига ўтириб кетиб қолди. Нозир, раис ва чақмачақар навбатдаги "жиноятни" очиш учун бошқа томонга кетишди. Мен турган жойимда қотиб қолдим. У ўғри... У миллионлаб долларни чет элга обкетмади, олтинларни ўмармади, халқни пулларини таламади, шунчаки болаларининг оч қолишига чидаб туролмади. Дунёдаги энг "даҳшатли ўғри". 12 та жўҳори ўғирлади болалари учун... Ибрат учун яқинларингизга улашинг! https://t.me/iffatli_ayol

sticker.webp0.46 KB