Iffatli ayol
الذهاب إلى القناة على Telegram
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol
إظهار المزيد1 917
المشتركون
+624 ساعات
+27 أيام
-5530 أيام
أرشيف المشاركات
1 916
👤SOYA
Муаллиф: 👱♀️Sevara
35-ҚИСМ
Сафо хаёлга чўмиб болалигини эслади. У ўша суд залини эслади. Ризо негадир доим кўп касал бўларди. Шу сабабми онаси унга кўпроқ вақт ажратарди. Сафо бўлса дадаси билан унинг улфатлари ортидан эргашиб юрадиган кўча боласи эди.
Отаси бошида бепарво юрди. Лекин баъзан ичиб келса:
"Нега сен улар билан кетмадинг? Сени ўрнингда Ризо қолганда бошқача бўларди.
Аслида онанг ҳам сени ортиқча билиб, қутулганига шукр қилган. Иккингизни боқа олмасди.
Ризо сендан яхшироқ ўқирди. Сен бўлса ҳали ҳарфни улай олмайсан.
Ризо келганди, шу ёшида иш топибди. Ишлаган пулидан зўр овқат олиб келди"
Бундай солиштиришлар кўп бўлган уни ҳаётида. Аввалдан ҳам келиша олмаган эгизини ўша лаҳзаларда янада ёмон кўрарди. Балки У онаси билан яхшироқ яшаётганидадир. Бир икки марта ойиси келганда уларни уйига борганди. У ерда ҳам Сафони тарбиясизликда айблаб, Ризога рағбат беришди.
Сафо шундан буён Ризони сабабчи билиб, аламзада юради. У қанчалар яхши бўлгани сари Сафо ёмонликка интилди. Бошида қўлидан келмайдиган қийиндек кўринган "иш"лар, кейинчалик осонлашиб кетди. Дадаси эса айнан Ризо ўқишга қабул қилиниб, охирги йили амалиётда ишга кирганини эшитиб, хурсанд бўлганди.
— ота ўғил - дея Ризонинг елкасига қоқиб, мамнун қучганди.
Унинг аслида бўлмаган нафрати шу тарзда шаклланди. Ҳатто ўша вақтдан кўп ўтмай Сафо эгизини қандай ишга кирганини эшитиб, қасдма-қасдига шундай ишларга ва кейинчалик "бироз" хавфлироқ ишларга ҳам қўл ура бошлади. Оддий ўғриликдан кечиб, махсус ҳужжатлар ёки шунга ўхшаш буюртма асосида келадиган муҳим нарсаларни ўғирлай бошлади.
1 916
👤SOYA
Муаллиф: 👱♀️Sevara
34-ҚИСМ
Сафо қизга термулиб, ичидан келаётган аллақандай ҳисларни енгишга уринди.
Шифохонага милиция ходимлари келиб, Севдани сўроқ қилишганда иккиси келишиб олган ёлғонни тўқиди. Сафо ҳам бу гапларни таъкидлади.
*
— бу овқатни ўз қўлларинг билан қилиб келдингми? - Сафо қиз олиб келган шўрвани кўриб, деди.
Севда бироз табассум билан бош силкиди.
— унда ейман! - у бугун анча тетик эди. Уйга жавоб беришади.
— сен нега емаяпсан? - Сафо овқат ейиш мобайнида Севдадан сўради.
— ўзим - деди Севда меҳр билан табассум қилиб.
— унда иккимиз еймиз.
— мен тушлик қилганман.
— биламан - деди-ю, уни жавоб беришга қўймай, қошиқни солди. Ортидан эса яна ва яна..
— Сафо, менга ўзингиз ҳақингизда гапириб беринг.
— масалан нимани айтай? - деди Сафо. У ўрнидан туриб, суяниб ўтириб олган, қиздан кўз узмасди. Тикилиб балки уни ҳижолатга қўйишни истагандир.
— билмасам, оилангиз, эгизингиз. Ота-онангиз?!
— ота-онам ажрашиб кетишган. Мен эса отам билан эгизим Ризо бўлса онам билан қолган. - Сафо чуқур ўйга толди. — У ички ишлар ходими.
— наҳотки?! - Севда ҳайратланди.
Сафо кулди. Чунки бу табиий эди. Эшитган ҳар бир шахс бундай нарсадан ҳайратланади.
— унда...
— шунчаки - Сафо елка қисди, — бу ҳаёт қонуни.
1 916
Авваллари сизни қайғуга солган қанча муаммолар бор эди...
Уларнинг оғирлигидан кечалари уйқу келмас, қалбингиз безовта бўларди.
Бугун эса ўша ташвишларнинг кўпини эсламайсиз ҳам.
Гўё улар вақтнинг қорлари остида қолиб кетгандек...
Ҳаётнинг бир ҳикмати шу: Бугун тоғдек кўринаётган дардлар ҳам бир кун келиб оддий хотирага айланади.
Шунинг учун бугунги муаммоларни ҳам юрагингизга ҳаддан зиёд яқин олаверманг. Ҳар бир қийинчиликнинг муддати бор. Ҳар бир туннинг ортидан тонг келади.
Иншааллоҳ, бугун сизни безовта қилаётган нарсалар ҳам эртага "тун остида" қолиб кетади.
Сабр қилинг... Дуода бўлинг... Ва Аллоҳнинг ҳикматига ишонинг.
🍃
Хайрли оқшомлар, қадрлигим.
Қалбингиз хотиржамликка, хонадонларингиз баракага тўлсин.
1 916
Ҳаёт китобларда битилган ривоятларга ўхшайди.
Ҳар куни янги саҳифа…
Бир бети маҳзун кечса, кейинги саҳифаси қувончга тўла бўлади.
🌿 Шундай экан, "Хавотир олманг!" Қоронғуликдан кейин ёруғлик, мусибатдан кейин албатта омад шодлик келади... Ҳаёт саҳифаларини варақлайверинг-да, ишингизда Аллоҳга таваккал қилинг. Ўзи шундоқ ҳам ҳаёт қисқа, назарингиз яхшилик ва гўзалликларда бўлсин, улардан баҳра олиб, завқланиб яшанг!
1 916
Баъзан атрофингда кўп киши бўлсада, ўзингни ёлғиз ҳис этасан. Биргина инсон билан ҳам қалбинг ҳузур топади.
Гап атрофингдагиларнинг сонида эмас, уларнинг қалби, кўнгли, руҳиятида.
Руҳи буюк инсоннинг ошноси бўлиш гўзал саодат.
Саодат ва ҳаловат оғушида кечсин умрингиз.
1 916
Ўзингизга ёққан суратларни биз билан улашиб кетинг, реакцияси кўп бўлганини каналга юборамиз😊
1 916
ХАЙРЛИ ЁЗ ОКШОМИ!
✨🌹Кайфиятингиз қандай бўлишидан қатъий назар, оқшомни гўзал табассум ила кутиб олинг.
✨🌹Оқшомнинг чиройи сизнинг гўзал табассумингиз ила янада жозибалироқдир.
✨🌹Хайрли оқшом!!!
Оқшомингиз файзли ва тароватли ўтсин!
Каналга обуна бўлиш учун ушбу линкни босинг 👇🏻👇🏻
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ @Iffatli_ayol❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
1 916
🆘🔴🟢🆘🆘🆘🟢✅🆘
ЗУДЛИК БИЛАН ЁРДАМИЗ КЕРАК!!!
➖➖➖
Assalamu alaykum yaxshimisiz saxiylar uz guruhi rahbari Firdavs aka mening o'g'lim Ismoilov Hojiakbar 2017 yilda tug'ilgan hozirda DSP tashxisi bilan davolanib kelyapmiz sizdan va barcha guruh adminlaridan saxiy ehsonchilardan iltimos bolam uchun yordam bering.
(Онасини👆👆СМСси)
#Барча эҳсончилардан АЛЛОҲ рози бўлсмн. Эҳсонизи ўрнини беҳисоб тўлдириб қўйсин.
#Alloxning raxmati yaxshilik kiluvchilarga yakindir.
A’rof surasi (56 - oyat)
@SAXIYLAR_UZ
🖱🖱🖱
KARTALARI
Xamkor bank Uzkard
👇👇
5614 6818 1370 2556 ⬅️
Ashurova Z.
👇👇 Хамкор банк Хумо
9860 1601 2070 2487 👈
Ashurova Z. nomida
Агро Банк
👇👇
4073 4200 5525 1403 👈
Ashurova Z.
PAYNET RAKAM
👇👇
+998 77 702 37 17 🖱
Uz Mobail
Exson xisobot
👇👇 ⬅️🖱
@Shifoiy_uz 👁👁 ⬅️xisobot kiring ko‘ring ishonch uchun!!!
@Saxiylar_uz rasmiy.
@AZAN_UZZ
12.06.2026. Пул олди
👇👇✅
https://t.me/Shifoiy_uz/27106
1 916
Эслатма
📜 Беморни бориб кўриш фазилати
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Аллоҳ азза ва жалла қиёмат кунида бундай дейди: «Эй одам боласи, мен касал бўлдим, мени кўргани келмадинг!»
Банда: «Ё Рабб, Сени қандай қилиб кўргани бораман, ахир Сен оламларнинг Раббисан-ку?» – дейди.
Аллоҳ: «Билмасмидинг, фалончи бандам касал эди, уни кўргани бормадинг? Билмасмидинг, агар сен уни кўргани борганингда унинг ҳузурида Мени топардинг?...»
Имом Муслим ривояти.
.
https://t.me/iffatli_ayol
1 916
Бугун охиратингиз учун Аллоҳ йўлида қандай амал қилдингиз Қадрдон???
1 916
Бугун Аллоҳ йўлида қандай солиҳ амаллар қилишни ният қилдингиз Диндошим...
متاح الآن! بحث تيليغرام 2025 — أهم رؤى العام 
