Iffatli ayol
الذهاب إلى القناة على Telegram
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol
إظهار المزيد1 916
المشتركون
-124 ساعات
+37 أيام
-4530 أيام
أرشيف المشاركات
1 917
👤SOYA
Муаллиф: 👱♀️Sevara
31-ҚИСМ
Ҳозирги кун.
Севда биринчи уйғониб охирги воқеаларни туш эканига ишонмоқчи бўлди. Лекин У бегона хонада, ўша кийимларда эди. Тезда ётган жойидан турди.
Уни хонадаги юмшоқ ўриндиқда Сафо кузатиб турарди.
Севда гарчи кучсиз бўлса-да, охирги воқеалар мийясида сақланиб қолганди. Шу сабаб шаҳд билан бориб, жим ўтирган Сафони юзига тарсаки туширди.
— қотил. Падаркушларни эшитгандим. Лекин сен...билмайман. Ўз фарзандини ўлдирган инсон... йўқ аслида инсон ҳам эмассан. Нима дейиш мумкин?
Сафо қизни ёниб турган ғазабини кўрди, бироқ ўзиники ундан кам эмасди. У кутилмаганда, қизни бўйнидан олди.
— Икки ярадор қуш бирлашса, бутун бўлмайди. Улар фақат бир-бирини яксон қилади. Чунки иккиси ҳам фақат ўзининг ярасини кўради.
Севдани кўзидан томчи ёшлар сизиб чиқиб Сафонинг қўлига тушди.
— улар бир бутун бўлади... - деди Севда зўрға. Сафонинг қўллари секин бўшашди. — фақат бирлашиши мумкин. Буни менга....
— ўғлинг нариги хонада. - Сафо уни гапини тугатишга имкон бермади.
Севда бир зум қотиб турди-ю, Сафонинг нигоҳидан уни рост гапираётганини сезиб, ташқарига ўқдек отилди. У ҳазм қила олмаётганди ҳали ҳам. Ҳозир У ўғлининг тирик ёки ўлик танасини қучади.
Эшикни тезда очди.
— Умар - деди йиғи сабаб овози бўғилиб. Ўғли бир қиз билан турли ўйинчоқлар ўйлаб ўтирарди. Севда уни бағрига олди. Қайта-қайта юз-кўзларидан ўпди.
— кетамиз ўғлим. Кетамиз. - деди У ўғлини қўлидан тутиб.
Ўрнидан туриб, ўғлини қўлидан ушлаб хонадан чиқди. Уйни диққат билан кузатарди. Чиқиш йўлини билмаса ҳам, излаган имкон топар деганларидек, диққат билан разм солиб тўғри йўлдан юра бошлади. Зиналардан тушиб шошилинч қадам босар, худди яна кўриб қолса Сафо нимадир қиладигандек эди.
Лекин Севда бир неча зина босиб, кейин тўхтаб қолди.
— Ризо - деди.
Залда юзи кўкарган, пешонасидан қон сизиб чиққан Севда учун доимо кучли кўринган Ризо ерда ётарди.
— дада?! - Умар Севдадан олдин илдамлаб кетди.
— нима қилди? Яхшимисиз? - Севда тушиб бориб, турғизишга уриниб сўради.
Ризо кулди.
— У тирик экан. Эшитяпсанми? Мен қотил эмасман, сен айтгандек эмас эканман. - Ризо базўр шундай деди.
— унга нима қилдинг? - Севда кўзларидан ўт чақнаб бемалол қадам босиб келаётган Сафога нафрат билан қаради.
— ўзини ҳимоя қилиш керак эди. Ҳаттоки қўлини боғламадим.
1 917
👤SOYA
Муаллиф: 👱♀️Sevara
30-ҚИСМ
Яна бир уриб, секинлик билан ўрнимдан турдим. Чунки мийям ўз фаолиятини бошлаган, энди атрофга назар солаётган эди.
Қуёш аллақачон чиққан, бироз совуқ бўлса ҳам кўчада одамлар енгил кийими билан кўринарди. Лекин Сафо иккимиз худди атай беркиниб олганга ўхшардик. Биз турган ер, кимнингдир уйини орқа томони бўлиб, дарахтлар ва арча буталар орасида эди.
Кетмоқчи бўлганимда У кутилмаганда қўлимдан тутди.
— мени жуда қўрқитдинг! - деди кўзимга қараб. Ичимни аллақандай ҳислар кемирарди.
— нима қилишни билмай қолдим. Бошқа бундай бўлмасин. Йиғлама, хўпми? - дея қотиб қолган юзимдаги ёшни артди. Қандай бош силкиганимни ҳатто сезмай қолдим. Чунки мен кимгадир керакман. Кимдир мендан хавотир оляпти. Қўрқяпти нимадир бўлишидан.
— менга ёқасан. - деди-ю, бироз эгилиб қараб турган кўзларини бир юмиб очди. Сочларини тўзғитиб, атрофга қаради. Худди айта олмаётгандекми? Ёки бошқа нимадир уни безовта қиларди.
— сени яхши кўраман. Сен...сен ҳам...менга бефарқ эмассан-а? - умидли нигоҳларига боқиб, "ҳа" деб юбормаслик учун зўрға ўзимни тутдим.
Индамай ўгирилдим.
— севасан-а? - гарчи мендан бир неча қадам ортда эсада баланд овозда кулгу аралаш сўради.
— ўзингга мени боғлаб оляпсан-ку - дедим пичирлаб ўзимга. Дарров ортимга қараб қўйдим. Мободо эшитмадимикан деган умидда. Йўқ У эшитар даражада яқин эмасди.
— қаерга кетаётгандинг? - ёнимга келиб сўради.
— ишга.
— кечки сменада ишлардинг-ку! - деди чимирилиб. Чимирилган қошлари бирам ўзига ярашади деб ўйладим ичимда.
— энди кундузи ҳам ишлайман. Сен нега қуёш чиқиши билан мени излаб келдинг?
— сени дарров соғиниб қолдим.
— эй нималар деяпсан? Бўлмағур бўлиб кетяпсан. - юзим қизарса ҳам ўзимни сезмаганликка олдим.
— ҳатто тушимга кириб, чиройингни кўз-кўз қилаётган экансан.
Бирдан тўхтадим.
— нима мен чиройлиманми? Йўқ чиройни нимасини кўз-кўз қиламан?
— оққуш ҳам ўзини ғоз деб ўйларкан.
— Сафо. Ундай деяверма. Ундай қилма менга. Ҳозир аҳволимни кўрдинг-ку. Мен ярадор қушман.
— биласанми ярадор қушлар бирлашса нима бўлади? - Сафо қаршимга чиқиб, савол берди-ю, пешонасини пешонамга қўйди. Икки қўлимни икки қўлида тутиб турарди.
1 917
👤SOYA
Муаллиф: 👱♀️Sevara
29-ҚИСМ
Зотан улар истаган каби жинсим фарқ қилса-да, ўғил болалар қиладиган ишларни қилай.
Аслида ойимни алдамагандим. Чиндан иш топган эдим-у, розилик билдирмагандим. Чарчаб қоламан деб ўйлабман мен ахмоқ. Қайтага уйдан узоқ бўлсам шунча яхши эмасми?
— Севда, Севда шошма! - ортимдан Сафони овози келгани сабаб, тўхтадим.
Ойим ҳам дадам ҳам Сафо сабаб уришишди.
— кет, кўргим келмаяпти сени! - дедим қўлим билан "тўхта" ишорасини қилиб.
Шундай деб яна юришда давом этдим-у, ортимдан эргашиб келаётган қадамларини сезгач, яна ўгирилдим.
— нега ортимдан соядек эргашяпсан? Сени кўришни истамайман. Мени тинч қўй. Кет дегандан кейин кетади-да.
Сафо гапларига парво қилмай яқинроқ келди. Йиғлаб юборгандим. Дадам туғилганим учун ойимни айблади. Ойим эса қиз бўлиб туғилганимни. Лекин ақлли далда кутгандим. Аламим тошиб биринчи учраган Сафо бўлгани сабаб унга заҳримни сочяпман.
Кутилмаганда У мени қучиб олди. Сочларимни силаб, секин деди:
— ҳаммасини эшитдим. - бундай гап кутмагандим. Баттар хўрлигим келди. Йиғлайвердим. Уни шу икки сўзи мени янада эзганди.
Йиғлашим авж олиб, нафас ололмай қолдим. Ваҳима хуружи бошланди.
— Севда, Севда шошма. Мени эшит. Нафас ол. Эшитяпсанми? Нафас ол. Севда. - У исмимни такрорлаб, юзимни кафти орасига олди. Нима қилишни билмай атрофга аланглади. Буларни англардим. Бироқ ўзимни тўхтатолмасдим.
— Севда - деди бу сафар иложсиз оҳангда. — ҳозир бир иш қиламан.
Шундай деди-ю, бирдан кутилмаган ҳаракат билан, мен унутган ишни қилиб, лабларимизни бирлаштирди. Бу жуда қисқа бўлди. Мен ҳатто англолмадим. Бироқ энди секинлик билан ўзимга келаётганимни сезардим. У секин елкаси аралаш қучди.
Ерга тиззалади. Уни ўша елкасига бош қўйиб, нафас олардим. Лекин сукуциз кўз ёшларим тўхтамасди.
— нега..нега..
— ёрдам беришини билганимда эртароқ бу ишни қилардим. Мени шунчалик севасанми? - деганда шартта унга қараб елкасига яхшилаб мушт туширдим.
— таъсирини қара ҳатто муштлашга тушдинг! - деди.
1 917
Муҳаббатим ҳокими сизсиз.
Юрагимнинг соҳиби сизсиз.
Васлингиздан таскин топса жон.
Армонлар кетар, йўлимдан беиз.
💖💕💖💕💖💕💖💕💖💕
Ишониб суянган тоғим бўлинг сиз.
Қалбимда ўстирган боғим бўлинг сиз.
Ўлгунимча Меҳрибонингиз бўлай.
Ҳукм чиқаргувчи шоҳим бўлинг сиз.
💖💕💖💕💖💕💖💕💖💕
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
1 917
+2
Абедд килайотган дустлар га йокимли иштаха келилар билла билла Абедд киламиз 👌👌👌👌
1 917
Долананинг фойдали хусусиятлари
✅Қонни тозалайди, қон томирларининг эластиклигини оширади ва шу орқали босимни пасайтиради. Қизил мевалар юрак мушакларини кучайтиради.
️♻️ Инфузион учун 1 литр сув учун 1-2 чой қошиқ дўлана этарли. Кўп миқдорда дўлана қон босимининг кескин пасайишига ва юрак ритмининг бузилишига олиб келиши мумкин.
😊Кимга саломатлик тиласангиз, шу постни юбориб қўйинг !
1 917
🔸Ҳомиладор аёлларга тавсия
🍎Темир, магний, марганетс, фосфор ва калий — булар ҳомила ривожланишига ёрдам берадиган минераллардир. Кун мобайнида 5 дона олма истеъмол қилиш зарур.
🍏Айнан шу миқдордаги мева таркибида ёднинг кунлик меъёри ҳам мавжуд бўлиб, бу бола учун жуда муҳимдир. Она учун эса олма ейиш ошқозон-ичак тракти нормал ишлашининг кафолати ва кўнгил айниш билан курашишнинг самарали усули ҳисобланади.
😊Кимга саломатлик тиласангиз, шу постни юбориб қўйинг !
1 917
‼️Бодом – кони фойда
✅ Кунига 4 дона бодом ейиш орқали қуйидагиларга эришишингиз мумкин:
🍥 Холестерин миқдорини камайтиради
🍥 Соч сифатини яхшилайди
🍥 Юрак касаллигининг олдини олади
🍥 Ажинларни бартараф қилади
🍥 Озғинликни бартараф қилади
🍥 Мия фаолиятини яхшилайди
🚀Якинларга улашинг
1 917
🍅 Помидор шарбатини ичиш учун 8 сабаб
⚜ Иммунитетни оширади ва камқонликни олдини олади
⚜ Қондаги қанд миқдорини меъёрлаштиради
⚜ Организмдан токсин ва ортиқча суюқликни чиқариб юборади
⚜ Ҳазм қилиш жараёнини тезлаштиради
⚜ Қон босимини меъёрлаштиради
⚜ Стрессдан ҳимоя қилади
⚜ Озишни рағбатлантиради
⚜ Тетиклаштиради
😊Кимга саломатлик тиласангиз, шу постни юбориб қўйинг !
1 917
Организмга кунига бир ёки икки порсия ферментланган сут маҳсулотлари керак бўлади 🤔
️✅Кунига бир ёки икки порсия ферментланган сут маҳсулотлари кунлик калций, бифидобактериялар ва лактобактерияларга бўлган эҳтиёжингизни олишингизни кафолатлайди. Бундан ташқари, у яхши, юқори сифатли протеиндир.
❗Фақат таркибида шакар бўлмаган ферментланган сут маҳсулотлари ичакларга ижобий таъсир кўрсатади.
😊Кимга саломатлик тиласангиз, шу постни юбориб қўйинг !
https://t.me/iffatli_ayol
1 917
РУҲИЙ ХОТИРЖАМЛИККА
ЭРИШИШ СИРЛАРИ.
1. Нуқсонсиз бўламан, деб уринманг. Мукаммаллик ягона Аллоҳга хос эканини эсингиздан чиқарманг.
2. Муҳаббат билан яшанг. Меҳр кўриш учун, олдин ўзингиз бошқаларга меҳр кўрсатишингиз керак.
3. Яхшилигингизга жавоб кутманг, сувга отинг. Эзгу амалингизга рағбат олишни хоҳлашингиз табиий. Аммо, у яширин қолганида сиз учун янаям хайрли бўлишига ишонинг.
4. Эътибор завқини ҳис эттириш билан атрофингиздагиларга қувонч улашинг.
5. Шу лаҳзада яшашни ўрганинг. Ўтмишдаги хатолар ёки келажакка оид қўрқувларингиз бугунингизга таъсир қилишига йўл қўйманг.
6. Сабрли бўлинг. Чунки шундай қилмасангиз, ҳар бир кичик ғамдан фожиа ясаш оддий ҳолга айланади.
7. Дўстона қўл чўзинг! Хафагарчиликдан кейин биринчи қадамни қарши тарафдан кутманг. Ёдингизда тутинг, ҳақ бўлиш - бахтли бўлишдан устун эмас.
8. Ҳақиқатни тан олинг. Шикоят қилиб, нолиш ўрнига, барчасини борича қабул қилишга ўрганинг.
9. Ўзингизга “жимлик вақти” беринг. Баъзида хамма нарсадан холи, ёлғиз қолган пайтларингиз ўзингизни эшитишингиз қалбингизга қулоқ солишингизни таъминлайди.
10. Олдин қаршингиздаги одамни тушунинг. Атрофдагилар билан тўғри муносабат ўрнатишни истасангиз, шундай қилишингиз керак.
11. Камтар бўлинг. Бошқаларга ўзингизни исботлашга қанча кам уринсангиз, ичингиздаги ҳузур шунча ортади.
12. Танқидни тўғри қабул қилинг. Оддий эътироз учун жанжаллашиш ўрнига танқидни тўғри қабул қилсангиз ўзингизни яхши ҳис қиласиз.
13. Бўлинманг. Бир пайтнинг ўзида бир неча юмушни уддалайман деб уриниш ўрнига битта ишни чиройли бажаринг.
14. Нима бўлганда ҳам бахтли эканингизга ишонинг, шунда сабабларини кўра бошлайсиз. Ёдингизда тутинг, инсонннинг ўзи саодатли эканига ишонмаса, уни хеч ким бахтли қилолмайди
1 917
Қандай гўзал бир дуо..
Ниятинг тақдиринг бўлсин...
Вафодор инсонлар, фаришталарга ўхшайдилар.
Кўринмасалар ҳам, сизни кузатадилар.
Эшитилмасалар ҳам, сизни тарк этмайдилар.
Сезилмас, аммо сизни ҳимоя қиладилар.
Ўзлари ҳақида бирор нарса демасалар ҳам, сизни дуоларида унутмайдилар.
Нажоткор фариштадек, айни керакли дамларда ҳозир бўладилар.
Роббим, садоқатли дўст бўлиб, вафодорлар билан дўстлашишни насиб қил!
🍃
Тил шукрли бўлмаса, қорин тўймасмиш.
Қалб меҳрли бўлмаса, дўст топилмасмиш...
Аллоҳ сизу бизга шукрли забон, қаноатли нафс ва дуоларида эсловчи дўстлар берсин!
Хайирли кун кадирлигим 🌼
1 917
🌸 изҳор
Сенга боққан нигоҳларда илк кундаги каби ҳаяжонни кўриш ҳар қалбга ҳам насиб этавермайдиган мислсиз ризқдир. Ахир Оиша онамизни “Сени илк кундаги каби яхши кўраман!” деган изҳор бежиз қувонтирмаган! Улар севишда ҳам, севилишда ҳам, изҳорда ҳам, иқрорда ҳам пешқадам бўлишган.
متاح الآن! بحث تيليغرام 2025 — أهم رؤى العام 
