Iffatli ayol
الذهاب إلى القناة على Telegram
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol
إظهار المزيد1 892
المشتركون
-224 ساعات
-187 أيام
-4830 أيام
أرشيف المشاركات
1 889
🩷Ўзидан хам қалби чиройли
Яқинларим Кўнглингиздаги
нимаки яхши ниятларингиз бўлса руёбини кўринг!
Омон бўлинг
Доимо кулиб
юринг Аллохимнинг
панохида бўлинг🤲
༺🌸༻🌺༺🌸༻
https://t.me/iffatli_ayol
1 889
Мен бахтлиман.
Ўзганимас ўзимни ўзгартирдим...
Бахт мен учун моддийда эмас, қалбда.
У бошқалардан эмас, Аллоҳдан.
Мен бахтни одамларда эмас, ўзимда топдим.
Ҳаётимда ким келди, ким кетди — ҳар бири сабоқ, ҳар бири неъмат.
Мен ҳеч кимни айбламайман, чунки ҳар нарса сабабли.
Ҳаётни тушунган сари, хафалик ўрнини шукур эгаллади.
Ҳеч кимга аламим йўқ, ҳеч кимга эътирозим йўқ.
Чунки бахт — тинч қалбда, озига қониқишда, кўп шукрда.
Мен бахтлиман. Ва шу бахтим учун Аллоҳга шукур, Ҳамдлар бўлсин..
🌸💞🌸💞🌸💞🌸💞🌸💞🌸
─┅─═इई🌸🌺🌸ईइ═─┅─
https://t.me/iffatli_ayol
1 889
Сиз Иффатли Аёл каналидасиз...
Аъло кайфият доим хамрохингиз бўлсин қадирдонлар...🌸🍃
🌸🍃...Бугунги қиладиган ишларингизни Аллох хайрли қилсин, юзингиздан табассум аримасин...🌸🍃
🌸🍃... Кун давомида яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин...🌸🍃
☝️ АЛБАТТА КАНАЛИМИЗНИ ЯҚИН ДУСТЛАРИНГИЗГА ХАМ ТАРҚАТИНГ САФИМИЗ КЕНГАЙСИН!!!
https://t.me/iffatli_ayol
1 889
🌐Teлеграммдаги
⏳Xaётий канал.⌛
✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:
Фотолар📸
Xикоялар📚
Mаслаҳатлар♻️
Tабриклар🎁
Қўшиқлар 🎼
Mонолог🎤
Биз Сизларни Аллоҳ учун яхши кўрамиз.
Канал Админлари ва Админкалари.
─┅─═इई🌺🌸🌺ईइ═─┅─
https://t.me/iffatli_ayol
1 889
Ғам етиши биланоқ истиғфор айт.
Чунки ғам Яратгувчининг амри ила таъсир қилади. Аллоҳ хоҳласа ғам-ташвиш сенга роҳат-фароғат бўлиши ҳам мумкин.
✍️Жалолиддин Румий
Истиғфор айтиш билан ризқ йўлини гуноҳлар уюмидан тозалаб тур: «Астағфируллоҳ!»ни кўп айт.
🕌
Икрима: «Аллоҳ банданинг амали учун бермаган нарсаларини нияти учун беради, чунки ниятда риё бўлмайди», деган эканлар.
📿
Ташвишингда Аллоҳга яхши гумон қил! Хотиржамлигингда Аллоҳни зикр қил!
Қайғуга ботганингда Аллоҳнинг раҳматига ишон! Ҳар қандай ҳолатда Аллоҳга истиғфор айт!
У Зот Кузатувчи, Ижобат қилувчидир!
🕋
Ҳар кеча тижоратингни тафтиш қилиб олгин.
🕋Сармоянг- фарз ибодатлардир.
🕌Фойданг - нафл ибодатларингдир.
🥀Зиёнинг- гуноҳларингдир.
-- Тасбеҳ айтиш орқали (жаннатдаги мақоминг учун) қаср қуриб, хурмо дарахти экдингми?
– Истиғфор айтишинг орқали гуноҳларинг тўкилдими?
– Сен ғафлатдамисан ёки уйғоқмисан?
–Аллоҳни зикр қилмай ўтказган вақтинг учун ғамгин бўлдингми?
📿
Истиғфорли, хайрли кун тилаймиз….🌙
1 889
Аёл ва истиғфор
🌹
Бир аёл ўз бошидан кечирганини шундай ҳикоя қилади: “Эрим вафот этди. Ўшанда мен ўттиз ёш эдим. Бешта фарзанд билан қолдим. Дунё кўзимга қоронғу бўлиб кетди. Йиғлайвериб кўзларим шишиб кетар, умидсизликка тушиб қолардим. Ғам-аламлар атрофимни ўраб олган эди. Фарзандларим ҳали кичик, бизни таъминлаб турадиган одам йўқ, эримдан қолган пулларни тежаб ишлатардим. Бир куни хонамда ўтирганимда радиони ёқдим. “Қуръони Карим” номли эшиттириш берилаётган экан. Унда бир олим “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким истиғфорни кўп айтса, Аллоҳ унга ҳар қандай ғамдан чиқиш йўлини, ҳар қандай торликдан кенгликка ўтиш чорасини кўрсатиб қўяди” деганлар” деб мавъиза қилди. Ўшандан кейин истиғфорга астойдил берилдим. Болаларимга ҳам уни ўргатиб қўйиб, кўп айтишларини тайинладим. Орадан олти ой ўтгач, уйимизга қадимий буюмларга пул берилиши ҳақида хабар келди. Биз ҳам шу лойиҳада иштирок этиб, ўзимиздаги эски буюмларни олиб борсак, уларни миллион жунайҳларга олиб қолишди. Катта ўғлим минтақадаги олийгоҳга ўқишга кирди. Қуръонни ёд олди. Кейинчалик иши ўнгланиб, одамларга кўмак берадиган инсонлардан бирига айланди. Шундай қилиб, уйимиз яхшиликларга тўлди. Тинч, хотиржам яшай бошладик. Аллоҳ таоло барча фарзандларимни ислоҳ қилди. Ҳаммалари яхши инсонлар бўлиб вояга етишди. Ўзимдан ғам, қайғу, изтироблар ариди. Ҳа, албатта, буларнинг барчаси истиғфорнинг ажойиботларидан эди”. Кўплаб инсонлар истиғфорнинг фойдасидан бехабардирлар. У ғамларни аритувчи, машаққатларни кетказувчи, ризқнинг кенгайишига сабаб бўлувчи катта омиллардан биридир.
“Вазиятларни бошқариш санъати”
https://t.me/iffatli_ayol
1 889
#КУН_ДУОСИ
САЙЙИДУЛ ИСТИҒФОР
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор –
«Аллоҳумма анта роббий лаа илааҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри маа сонаъту, абу‘у лака биниъматика ъалаййа ва абу‘у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз зунуба илла анта» ни кечки пайт айтиб, шу куни вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.
اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لّا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، وأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ، وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرلِي فَإِنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ
(Маъноси: «Аллоҳим! Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени Сен яратдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди.)
(Бухорий ривояти).
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН
https://t.me/iffatli_ayol
1 889
#Истиғфорнинг_фазилати___
___Истиғфорнинг фазилати
хақида келган оят ва хадисларнинг барчаси бу ибодатнинг нақадар улуғлиги
ва хайру - баракаси куплигига
далолат қилади.
___Албатта, намоз, руза, хаж каби ибодатларнинг маълум вақти бор. Истиғфорнинг эса муайян
вақти йуқ булсада, сахар вақтлари энг муносиб вақтлигини далиллардан билиб олиш мумкин. Аллох
таоло мархамат қилади:
"Сахарларда улар (Аллохдан)
мағфират сурар эдилар".
___Ваз - зориёт сураси (18 - оят).
___Астағфируллоха ва атуубу илайх.
https://t.me/iffatli_ayol
1 889
Азизларим ....
Аллоҳ насиб этган яна бир беғубор тонг муборак бўлсин!
Ушбу тонгда қилган барча дуо - ниятларингиз ва эзгу тилакларингиз ижобат бўлсин!
Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги англаб туриш туйғусидан , улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин!
Бу куннинг файзи ва барокати ҳамрохингиз бўлсин, Азизлар!
https://t.me/iffatli_ayol
1 889
Барча дардларга шифо бўлувчи дуо.
Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ларида ривоят қилинади: «Чиндан ҳам, Набий алайҳиссалом ўз аҳлларидан бўлган беморни кўргани борсалар, уни ўнг қўллари билан силардилар ва айтардилар: «Аллоҳумма Роббан наси. Азҳибил баъса. Вашфи анташ шафий. Ла шифаа илла шифаука. Шифаан ла юғодиру сақоман».
Маъноси: «Эй Аллоҳ! Одамларнинг Робби! Мусибатни кетказ! Шифо бер. Сен шифо ато қилгувчисан. Сендан бошқа шифо бергувчи йўқдир. Оғриқсиз шифони бергин».
«Шифо оятлари ва маъсур дуолар» китобидан.
https://t.me/iffatli_ayol
متاح الآن! بحث تيليغرام 2025 — أهم رؤى العام 
