Iffatli ayol
الذهاب إلى القناة على Telegram
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol
إظهار المزيد1 922
المشتركون
+324 ساعات
+87 أيام
-4630 أيام
أرشيف المشاركات
1 919
Роббимиз! Хонадонларимизга файз, оилаларимизга муҳаббат улашгин. Бизни бошқаларнинг дилини оғритишдан, тилимиздан чиқувчи ёмон сўзлардан ва қалб кўрлигидан Ўзинг асра. Яқинларимиз билан орамиздаги меҳр-оқибатни ҳамиша бардавом қилгин. Бошимиз тожи бўлган устунларимизни, оиламиз бошлиқларини Ўз паноҳингда соғ-саломат асрагин 🤲🤍
1 919
Мени ўқи
Мени тингла
Мени сев
Мени қадрла
Мен билан яша
Менга қўшил
Мен сенинг бугунингман, сен мен билан борсан, мен билан бир бутунсан, сенинг ҳар сониянгга гўзаллик қўшувчи илҳомингман азизим дебди "янги кун" бир инсонга....
Биз сен билан бормиз, ҳаётмиз!😊
Яшаётганлар ассалому алейкум хайрли кун!
Чойга райхон ва лимон қўшдим, чақалоқ муштидек новвот қўшдим бай бай бўлдида ўзиям😋🫖
Барчасида муҳаббат бор азизим....
1 919
Уйгонганларга хайрли тонг гузал тонг муборак булсин кадри баланд кадирдонларим яхши дам олдингларми 😘😘😘💐💐💐🌷🌷🌷❤️
1 919
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲ.
🌤 Бугун ❤️❤️- ИЮН ШАНБА тонги муборак мехрибонларим!🥰
☂Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..🤲
☁️Фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўзи паноҳида асрасин..!!🤲
🌤Кун давомида яхшилик ва яхшилар хамрохингиз бўлсин!
1 919
Билиб-билмай қилган гуноҳларимни кечир, мени афв эт, Роббим. Ўзинг севган, суйган бандаларингдан қилгин...
Қалбим ёруғликни соғинди, руҳим Сенга талпиняпти. Мени Ўзингга бошловчи тўғри йўлдан айирма, иймонимни гўзал қил ва қалбимга намоз ҳаловатини қайтариб бер, Аллоҳим. Амийн.
1 919
✨🌙✨ Азизларим хаёт такрорланмас, умр қисқа...
хар бир онимиз эса ғанимат.
Зеро шундай экан, доимо бир
- биримизга мехрли, эътиборли булайлик.
✨🌙✨Мехр узи арзон, лекин у олтинга хам топилмас, бозорда хам сотилмас. Мехр яхши инсонларнинг қалб тубига
яширингандир. Азизларим
бир - биримизга ғаниматмиз,
бу уткинчи дунёда. Шунинг учун бир - биримизга мехр - оқибатли, мехр - мухаббатли
булайлик. Мехр берсак, мехр оламиз!
✨🌙✨ ХАЙРЛИ ТУН ОЛИСДАГИ ДИЛГА ЯҚИНЛАРИМ!!!✨🌙✨
✨🌙✨ Тунингиз осуда ва сокинликда утсин, яхши дам олинг, ширин тушлар хамрохингиз булсин Азизларим.
Сизларни яхши куриб қолувчи Админкангиз ✍️Холидахон.
https://t.me/iffatli_ayol
1 919
Repost from АZAN UZZ
Ҳудуд: Юнусобод тумани (Тошкент шаҳри) UZ
Сана: 2026 йил 20-июнь, шанба
Ҳижрий: 1448 йил 5-муҳаррам
Услуб: Ҳанафий (Карачи)
Вақт минтақаси: (Asia/Tashkent)
Субҳ: (эҳтиётини инобатга олиб белгиланган) 02:38
Бомдод: 02:56
Қуёш: 04:49
Ишроқ: 05:04*
Зуҳо: 08:24*
Пешин: 12:24
Аср: 17:40
Шом: 20:03
Аввобийн: Шом намозидан кейин*
Хуфтон: 22:09
Таҳажжуд: 00:25*
—
*Нафл намозлари – ҳадисларда келган афзал вақтлар инобатга олинган ҳолда белгиланган.
@AZAN_UZZ
1 919
👤SOYA
Муаллиф: 👱♀️Sevara
41-ҚИСМ
Ҳозирги кун.
Сафо Севда Ризони турғизишга уринганини кўриб, баттар ичини алам ёқарди. Улар ҳеч бўлмаса уни олдида қилган хиёнатлари сабаб уялиб туришлари керак эди.
— агар - деди У Севда ва Ризога навбати билан қараб, сўнгги нигоҳини Умарга тикиб, — У мени ўглим бўлса уни сизларга бериб қўймайман.
— унгача эса иккингиз мени безовта қилмай туринг.
У қўриқчиларга ишора қилиши билан Севдани боладан айириб, Ризо иккисини кўчага олиб чиқишга тушишди. Лекин Умар тўхтамай йиғлаб тўполон қиларди.
— фақат бир дақиқа илтимос. Мен тушунтирмасам, У тинчимайди.
Сафо яна бир ишора билан Севдани қўлини қўйиб юборишди.
У тезда келиб Умарни қучди.
— хавотир олма. - деди У боласини юзини ушлаб. — биз тезда қайтамиз. Дадангни шифохонага олиб бориш керак. Аҳволини кўряпсан-ку! Бу...- деди-ю, Сафони бола учун нима деб аташни билмай бироз иккиланди.
— амаки сен билан яхши ўйнайди. Кўрдинг-ку, сенга ўйинчоқлар берди. Биз тез келамиз хўп.
Умар кўз ёшлари билан бош силкиди. Уни қўлига хизматчи қиз ўйинчоқ ва ширинлик тутқазиб олиб кетди.
— хавотир олма. - деди Севда уни ортидан.
Қўриқчилар улар иккисини ташқарига олиб чиқиб, эшикни ёпишди.
— Ризо яхшимисиз? - деди Севда кўз ёшларини ерга чўккалаган йигитни олдига бориб.
— яхшиман! - У Севдани қўлидан ушлаб ўрнидан турди.
— ҳаммасига мен айбдорман! - деди Ризо.
— мен ҳам! - Севда паст овозда деди. — ўзим ҳаммасини тўғирлайман. Сиз эса уйга боринг. Ойим хавотир олаётгандир.
— аминмисан? - деди Ризо юришга чоғланиб.
Севда бош силкиди. — бироз ўзингизга келинг. Ойимга ҳам нимадир денг. Мендан хавотир олманг. У албатта ичкарига киргизади.
1 919
👤SOYA
Муаллиф: 👱♀️Sevara
40-ҚИСМ
— Севда ундай қилма. Ундай қила кўрма фақат! - деди ўзига. Кейин бўлса, қизни қидириб, бориши мумкин бўлган жойларни хаёлига келтирди. Ажабо, қизни ҳеч ўзи борадиган манзил йўқ эди. У доим хафа бўлса, ўзини ишлашга мажбур қиларди. Сафо ҳам шуларни ўйлаб, биринчи ишхонасига У ердан топа олмагач, иккинчи ярим кунлик ишига борди. Бироқ иккисидан ҳам уни топа олмади. У қаерда бўлиши мумкин?
Сафо У билан юрган йўлларидан ўтиб, атрофга аланглади. Лекин йўқ. Севда йўқ.
Сафо қизни топа олмаётганидан жаҳли чиқарди. Чарчаб уйига йўл олди. Уй эшиги очиқлиги унда шубҳа уйғотди. Уйда ўғирланадиган нарса йўқ, бироқ Ризо келган бўлиши ва яна маърузасини бошлаши мумкин. Сафо ҳафсаласиз уй ичига кирди.
Кирди-ю, буткул ҳайрат эгаллади.
Ўзининг юмшоқ курсисида Севда ўтирарди. Олдидаги стол устида эса шиша бор. Уни спиртли экани уйдан уфуриб турган ҳиддан маълум, етмаганига шиша яримлаб қолган.
— Севда? - Сафо ҳайратланиб қизнинг ёнига борди. Қўлидаги охирги қадаҳни тортиб олди.
— бу ерда нима қиляпсан?
Севда ўзига ўхшамасди. Сочлари тартибсиз, тугмали кўйлагининг бир неча тугмаси очилган. Юзида эса қизиллик.
— келдингми Сафо? - деди-ю, йигитни нигоҳларидан ўзига бир қараб олди-да, яна давом этди: — сени уйингда ҳам ортиқчалик қилаётган бўлсам айт. Кетаман. Борадиган жойим йўқ. Дадам ҳайдади. - Севда гапирарди-ю, кўзидан ёш оқарди. Сафо столнинг бу бурчагига жойлашиб қизни тинглаб, унга тикилди.
— Айтишича мен пулларни ҳавога совураётган эмишман. Ишлаб уйга олиб келиш ўрнига сизга ташибман. Енгилтак эканман. Ўз қизини енгилтакликда айблади. Ҳаммаси пулни аламидан эшитяпсизми? Устига ичиб олиб кучайганди. - энди қизнинг овоз тони ўзгариб, қаршисида турган шишага қадалди. — мен ҳам ичсам, балки кучайиб унга ичимдагиларни айтарман дегандим. Лекин...лекин.. боролмайман. Кўришни истамайман. Унга бир аксини — ўзимни кўрсата олмайман. Сафо мен шунчалар ёмонманми? Гуноҳкорманми? - Севда юзини силаётган қўлларни ушлаб йигитга саволомуз қаради. Кейин эса бирдан ўша шишани кўтариб юборди. Буни кутмаган Сафо тезликда қизни қўлидан уни олишга уринди. Натижада қизнинг кийимларига тўкилиб кетди.
— Сафо бер менга уни - Севда ўрнидан туриб, Сафони ортида турган идишни чайқалиб олишга уринди.
— менга бер. Менга бер. Бер..- У қайта-қайта шу сўзларни такрорлаб, қандай қилиб иккиси ерга тушганини пайқамай қолди. Тўғрироғи Севда Сафонинг устига тушганди. Масофалар жуда қисқа эди худди нафаслар каби. Севда Сафонинг кўзига биринчи қараб, иккисининг лабларини бирлаштирди. Сафо ҳам буни боядан буён истагани сабаб "берилиб" кетди.
Лекин бирдан тўхтади. Севдани юзидан ушлаб бир неча см узоқлаштирди.
— Севда бу...хато. Эртага афсусланасан.
Севда бўлса унга қараб, бир зум кўзлари ёшланди.
— сиз ҳам дадам каби мени ёмон кўрасизми? Истамайсизми? - деди.
— йўқ. Жуда истайман, лекин чиндан афсуслан...- Сафони гаплари тугашга улгурмади, Севда яна ундан бўса олди. Сафо ҳам ҳисларига енгилиб, қизни ўзининг бир кишилик ётоғига бошлади....
1 919
👤SOYA
Муаллиф: 👱♀️Sevara
39-ҚИСМ
— шу ҳақида ҳозир гаплашмайлик! - Сафони гап оҳангидан билиш мумкинки, У ҳали бери бу ишни ташламоқчи эмас.
— қачон ташлайсиз? Дейлик турмуш қурдик ҳам, кейин-чи? Кейин ҳам бизни ўша пулларга боқасизми? - Сафо бироз чимирилиб кейин табассум қилди.
— биз деб кимни назарда тутдинг?
— барбир оила қурилгач, биз бўлади-да. - Севда жавобдан қочди.
— йўқ ростини айт.
— сиз гапни буряпсиз!
Иккисининг ярашуви шу тариқа якун топди. Севда уйига дам олгани кетди. Сафо эса уйига.
Сафо ишлари орасида энди Севдага қўнғироқ қилишни ҳам, унга хабар ёзишни ҳам унутмасди. Айни "буюртмалар" устма-устига тушиб, қиз билан ўша жимликдаги рақсдан кейин учрашолмади.
Бугун сўнггисини тугатди. У акаси Ризодан яна қочиб қолди. Ўтган сафар тутиб олинганда ойиси Ризога илтимос қилиб, бир неча кунлик "таътилдан" чиқариб олди. Ҳозиргисида ҳам сезиб қолди-ю, ушлашга улгуролмади. Акаси эса яна ҳам билиши учун шунчаки кулган юзни ўша уй ойнасига чизиб қўйди. Уйга бироз чарчоқ билан қайтди. Ҳамма ишни тугатгани учун бўлса керак, хаёлида Севда айланарди. Унга қўнғироқ қилди, жавоб кўп куттирмай келди:
— Севда мени жуда соғиниб кетибсан, ҳатто чақириқ узоққа чўзилмасданоқ кўтардинг.
— Севда...Севда йўқ. - У томондан йиғламсираган овоз келди. Сафо телефонга қаради.
— Севда қаерда? - деди телефонни кўтарган одам уни синглиси дея тахминга бориб.
— билмайман. Дадам уни...уни урди.. уйдан ҳайдади. Ойим эса уйда йўқ. Илтимос уни топинг. Ўзига нимадир қилмасин. Топасиз-а? Сиз билан яқин-ку!
— яхши...- Сафони ҳам ичига қўрқув югурди. У ўзига нимадир қилиши мумкин.
— фақат менга хабар беринг..
1 919
Билмайсан!
Тасаввур қилмайсан ҳатто,
Сени унутмоқлик жараёнини.
Ҳар тун то тонгча, кунпаякунлик,
Ва золим соғинчлар ғалаёнини!
Билмайсан!
Тасаввур қилмайсан ҳатто,
Томоққа тиқилган тошни ютмоқни,
Асло қайтмаслигинг билиб туриб ҳам,
Ҳар кун остонада сени кутмоқни!
Билмайсан,
Тасаввур қилмайсан ҳатто,
Қултум - қултум қилиб қоним ютганим.
Шу бадбахт телефонни қўлимдан қўймай,
Битта ҳабарингни интиқ кутганим!.
Билмайсан, Билмайсан,
Билмайсан ахир.
Биз юрган ерларни тавоб қилганим.
Ҳар кун умидларим ўлдириб бир-бир,
Ўзимни бутунлай хароб қилганим!
Билмайсан!
Термулиб кечаю - кундуз,
Сен келмас йўлларни ёқворганларим.
Овозинг, сочларинг, кўзларинг рангин,
Унутай тезроқ деб ёлворганларим.
Билмайсан!
Билганинг кўзинг олдидан,
Кетса тоғдан баланд ғурур кетибди!
Қаршингда ҳеч қачон тиз чўкмайди у,
Чунки тиззалари қонаб ётибди!
Қайтишдан гапирма, қайт дея кўрма,
Бошимдан нималар ўтди, билмайсан!
Бу жангда ўлмайин қолган юракка,
Энди аввалгидек азиз бўлмайсан!
19.02.2021.
1 919
* * *
Сен қандайин одамсан ўзи,
Қон ичасан қотилга ўхшаб.
На сен билан яшаб бўлади,
На сенингсиз бўлади яшаб.
Суйдирасан ўзингни чунон,
Сўнг соғинчда қиласан адо.
Ўлай агар, сўзимга ишон,
Сени тошдан яратган Худо.
Бол томади сўзингдан эй, воҳ,
Ишваларинг олар асрга.
Қамалади ошиғинг гумроҳ,
Чиқар йўли ёпиқ қасрга.
Сен қандайин одамсан ўзи,
На баҳорсан, на қахратон қиш.
Тузоғинга илинса кимдир,
Рашк девига бўлади емиш.
На келасан этгали обод,
На кетасан ташлаб саросар.
Шу азобда қолдимми наҳот,
Қиёмати қойимга қадар!?
Малика Тавфиқ
1 919
🌸🌸Азизларим барчангизга гўзал оқшом хайрли бўлсин ! 🌷🌷
💐Сизни яхши кўрган
Инсонингиз, сизни, ҳеч
қачон тарк, этмасин
Азизлар!!!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇
متاح الآن! بحث تيليغرام 2025 — أهم رؤى العام 
