cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

AOKA - Rasmiy kanali

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали. ▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/ ▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/ 🌐 https://aoka.uz

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
13 733
المشتركون
-524 ساعات
-507 أيام
-12630 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

📢 8 май, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар: 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: Тоғ-кон геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режалар ⚫️Вақти: 12:00 ⚫️Иштирок этади: Бекзод Бердиев, Инспекция ахборот хизмати раҳбари 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: Электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ⚫️Вақти: 14:00 ⚫️Иштирок этади: Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ахборот хизмати раҳбари 😉😉😉😉😉 Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
إظهار الكل...
Медиасаводхонлик: асосий ижтимоий муаммолар. Минтақавий форумнинг 2-куни қандай мавзуларда давом этди? Марказий Осиё журналистлари форуми бугун ҳам дастурга мувофиқ сессиялар, давра суҳбатлари билан давом этди. 🎙Сессияларда – ⚫️Фойдаланувчилар учун дезинформациялар кўпайиб бораётган шароитда ишончли манбани аниқлаш учун ижтимоий тармоқлар воситаларини тақдим этиш; ⚫️Рақамлаштириш даврида миллий тилда ОАВни сақлаб қолиш масалалари; ⚫️Дезинформацияга қарши курашиш стратегиялари; ⚫️Рақамлаштириш таҳдидлари; ⚫️Молиявий барқарорлик ва ОАВни самарали бошқариш каби мавзуларда қизғин музокара ва муҳокамалар бўлиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, минтақавий форум эртага ҳам давом этади. Эртанги тадбирларда журналистлар ва ахборот хавфсизлиги юзасидан тадбирлар бўлиб ўтади. Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
إظهار الكل...
👍 4👏 2 1
📡 7 май – Алоқачилар касб байрами! 1895 йилнинг 7 май санасида Александр Поповнинг радиосигналларни ҳеч қандай қўшимча қурилмалар ва симларсиз узата оладиган ва қабул қила оладиган биринчи радиотизим кашфиёти ушбу кунни алоқачилар касб байрами сифатида нишонлашга сабаб бўлган. Ушбу сана илк бор 1925 йилда, 1945 йилдан эътиборан эса ҳар йили Алоқачилар касб байрами сифатида нишонланди. АОКА жамоаси барча АКТ ходимлари, алоқачилар, радиотехник мутахассислар, радио ва телевидение каналлари ходимлари, почта, алоқа-сервер хизматчилари, шунингдек, мамлакатимизда содир бўлаётган муҳим воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ахборотларни етказиб бераётган масъулларни касб байрамлари билан самимий қутлайди. Халкимизни узоғини яқин қилишдек машаққатли, масъулиятли ҳамда савобли ишларингизда куч –қувват тилаймиз! Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
إظهار الكل...
👍 10👏 3
📡 7 май – Алоқачилар касб байрами! 1895 йилнинг 7 май санасида Александр Поповнинг радиосигналларни ҳеч қандай қўшимча қурилмалар ва симларсиз узата оладиган ва қабул қила оладиган биринчи радиотизим кашфиёти ушбу кунни алоқачилар касб байрами сифатида нишонлашга сабаб бўлган. Ушбу сана илк бор 1925 йилда, 1945 йилдан эътиборан эса ҳар йили Алоқачилар касб байрами сифатида нишонланди. АОКА жамоаси барча АКТ ходимлари, алоқачилар, радиотехник мутахассислар, радио ва телевидение каналлари ходимлари, почта, алоқа-сервер хизматчилари, шунингдек, мамлакатимизда содир бўлаётган муҳим воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ахборотларни етказиб бераётган масъулларни касб байрамлари билан самимий қутлайди. Халкимизни узоғини яқин қилишдек машаққатли, масъулиятли ҳамда савобли ишларингизда куч –қувват тилаймиз! Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
إظهار الكل...
AOKA - Rasmiy kanali

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали. ▫️Facebook:

https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram:

https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐

https://aoka.uz

📢 7 май, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар: 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: "Олмалиқ"КМКда ёшлар сиёсати бўйича олиб борилаётган ишлар ⚫️Вақти: 10:00 ⚫️Иштирок этади: Азамат Мавлонов, Комбинат раиси маслаҳтчиси 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: Маҳалладаги хотин-қизлар фаолларининг малакасини ошириш тизими ⚫️Вақти: 12:00 ⚫️Иштирок этади: Нодира Эгамбердиева, "Оила ва гендер" илмий-тадқиқот институти директори 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони ижроси ⚫️Вақти: 14:00 ⚫️Иштирок этади: Саидносир Усмонов, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳабари 😉😉😉😉😉 Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
إظهار الكل...
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари ⚡️X суистеъмол қилишга қарши курашиш тамойилларини ўзгартирмоқчи; ⚡️Таҳлиллар Meta сунъий интеллект ёрдамчиси қизиқарли бўлсада, ишончсиз эканлигини кўрсатмоқда; ⚡️Аниқ давлат қайдларини юритиш вазифаси юкланган Миллий архив ходимларига ChatGPT'дан фойдаланишни тақиқлаган яна бир ҳукумат органи бўлди; ⚡️Аксарият штатлар энергия истеъмоли ҳажми юқорилиги сабаб тобора ўсиб бораётган маълумотларни қайта ишлаш Интернет марказлари саноатини чеклаш тўғрисида қонунларни жорий қилмоқда; ⚡️Давлат даражасидаги баъзи сунъий интеллект қонун лойиҳаларида ахборотни ошкор қилиш учун бўшлиқлар ва заиф ижро механизмлари мавжуд бўлиб, бу тартибга солишни самарасиз қилади; ⚡️Янгиликлар сайтларининг бош саҳифалари қайта тикланмоқда, чунки ижтимоий тармоқлар ишончли янгиликлар манбалари ролини йўқотмоқда. 〰️〰️〰️〰️〰️ Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
إظهار الكل...
📢 Тошкентда Марказий Осиё журналистлари форуми ўз ишини бошлади Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Франциянинг ОАВни ривожлантириш агентлиги (CFI), АОКА, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида 6-8 май кунлари Тошкент шаҳридаги "Panarams" отелида илк бор Минтақавий форум ўтказилмоқда. Форумда Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Франция давлатларидан 120 нафар иштирокчи, 40 нафар спикер, шу жумладан, журналистлар, медиа-ташкилотлар вакиллари, медиа-экспертлар, мутасадди давлат органлари масъуллари, шунингдек, таниқли медиа ходимлари, мутахассислар иштирок этмоқда. Бугун Форумнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов, Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Орелия Бушез хоним, CFI бош директори Тьерри Валлат, ЎзЖОКУ ректори Шерзодхўжа Қудратхўжа, Франциянинг Аудиовизуал ҳамкорлик бўйича минтақавий атташеси Эммануэл Фосийонлар сўзга чиқиб, ушбу тадбирнинг аҳамияти ҳақида батафсил тўхталишди. Уч кун давом этадиган Форум доирасидаги тадбирларда дезинформацияга қарши кураш, журналист этикаси, медиасаводхонлик, журналистиканинг замонавий таҳдидлари, журналистлар ва ахборот хавфсизлиги, аудиторияни кенгайтириш мезонлари, ОАВ учун рақамли стратегия, Сунъий интеллект ва фейк хабарларни олдини олиш ва бошқа кўплаб долзарб мавзуларда бевосита суҳбат, мулоқот, савол-жавоблар бўлиб ўтади. Шунингдек, Форумда Марказий Осиё экспертлари дезинформациялар оқими кучайиб бориши фонида журналистикага бўлган ишончни тиклаш, журналистлар ҳимоясининг қонуний асослари, бу борадаги бўшлиқлар ва камчиликлар, мавжуд муаммоларга ечим излашнинг имкониятлари, Интернет орқали тазйиқлар, босимлар, ҳақорат ва таҳдидларни камайтиришнинг ҳуқуқий чоралари тўғрисида ҳам таҳлилий далиллар келтириб, мамлакатларида самара кўрсатаётган амалий тажрибалар билан ўртоқлашади. Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
إظهار الكل...
👍 3 2🔥 2
إظهار الكل...
4🔥 1
Араб давлатлари билан адабий алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан панел сессия бўлиб ўтди Хабар берилганидек, жорий йилнинг 29 апрелдан 5 майга қадар Абу-Даби Миллий кўргазма марказида (ADNEC) XXXIII "International Book Fair" халқаро китоб ярмаркаси ўтказилди. Кўргазмада Ўзбекистон кўплаб давлатлар қаторида бу йил илк бор иштирок этди. Халқаро китоб кўргазмаси доирасида 2000дан зиёд тадбир ташкил этилган. Жумладан, "Марказий Осиё ҳамда араб давлатлари ўртасида адабий алоқаларни мустаҳкамлаш" мавзусида бўлиб ўтган панел сессияда АОКА масъул ходими маъруза ва таклиф-мулоҳазалари билан иштирок этди.
"Агентлик томонидан ўтказилган таҳлилларга кўра 2024 йил 1 апрель ҳолатига кўра мамлакатимизда 532 та нашриёт, 1931 та матбаа корхонаси, 682 та китоб савдосига ихтисослашган дўконлар, мактаб кутубхоналаридан ташқари 208 та оммавий кутубхоналар мавжуд. 2020 йилги кўрсаткичлар билан таққослаганда, уларнинг сони 3,5 баробарга ортган бўлиб, 89 фоизи хусусий секторга тегишли. Нашриётлар томонидан мактаб дарсликларидан ташқари ҳар йили ўртача 8 минг номда жами 231 млн нусхада турли адабиётлар чоп этилади. Бундан ташқари, китобхонликни ривожлантириш бўйича Ўзбекистонда ҳар йили “Китобхонлик ҳафталиги”, “Ноширлар ва муаллифлар учрашуви”, “Ёш китобхон”, “Болалар ва ёшлар учун энг яхши китоб” каби маҳаллий танловлар ва семинарлар, шунингдек, “Tashkent Book Fest” халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси ўтказилади. Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни шу йилда ўтказилиши кутилаётган “Tashkent Book Fest” 4-халқаро китоб кўргазма-ярмаркасида таклиф қиламан", деди АОКА бўлим бошлиғи А.Валихонов нутқи давомида.
Форумда ўзбекистонлик делегация аъзолари томонидан Қаср ал-Ватан президент кутухонасига "Янги Ўзбекистон" китоб альбоми совға қилинди. Шунингдек, келгусида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида қатор хориж нашриётлари, ассоциациялар ва соҳа мутахассислари билан ҳамкорлик келишувларига эришилди. Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
إظهار الكل...
👍 9🔥 3👏 3
📢 6 май, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар: 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: “Судлар томонидан маъмурий ишларни апелляция ва кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми Қарори мазмун-моҳияти ⚫️Вақти: 10:00 ⚫️Иштирок этади: Азиз Обидов, Олий суд ахборот хизмати раҳбари 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: “Ўзархив” агентлиги томонидан архив иши бўйича олиб борилган давлат назорати ⚫️Вақти: 12:00 ⚫️Иштирок этади: Анваржон Алиев, Агентлик ахборот хизмати раҳбари 😉😉😉😉😉 Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
إظهار الكل...
👍 2