cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Абдулла Орипов шеърияти

Қалбим буюрмаса, бирор сўзни ҳам Ёзмасман ҳеч қайда, ҳеч вақт, ҳеч қачон! Бот: @OripovAbdullabot

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
2 939
المشتركون
+324 ساعات
+137 أيام
+2330 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Абдулла2013 КЎЧА Кўча тўла одам, Тиниб турмас бир дам, Аралаш одимлар кичик-каттаси. Лекин ғалатироқ ташлайди қадам, Улар орасида биттаси. Гоҳо гаплашади ўзи ўзи билан, Гоҳида жилмаяр, тундлашар гоҳо. Ниманидир илғар тийрак кўзи билан, Тўхтаб кўкка боқар, маст эмас, аммо. Нимадандир бирдан завқ ҳам туяди, Бир сандиқни гўё очди-ю ёпти. Ҳавога чизиқлар тортиб қўяди, Шоирмикан дейсан, қофия топти. Ногоҳ ҳаяжондан қизарар юзи, Чала иморати битдимикан ё? Контрактда ўқир кенжатой қизи, Бюджетга ўтдимикан ё? Кўча тўла одам, Тиниб турмас бир дам, Аралаш одимлар кичик-каттаси. Ҳамон ўша-ўша ташлайди қадам, Улар орасида биттаси. Ҳамон ўйга банд у, гоҳ шодмон кулар, Тегманг, ҳолатини бузманг ногаҳон. Ўзини бахтли деб санаси бўлар Сурган хаёлига ишонган инсон. ✍2013 йил 24 сентябрь @abdullaorifijodi
إظهار الكل...
👍 5 3🔥 1
Абдулла Орипов МУХБИРЛАР Одам кўкка учди, Қучди уммонни. Етди поёнига кураш, ур-сурлар. Гиж-гижлатиб қўйиб телба жаҳонни, Бу кун минбарларга чиқди мухбирлар. Азиз касбдошларим, Ғалат қавм бу, Жонининг қадрини билмайдиган кас. Қайдадир кўринса йилт этган мавзу, Оч-наҳор, пиёда кета берар, бас. Тўплар гумбурлайди, Ўрлайди олов. Юксак қасрлар ҳам қулайди бир-бир. Буткул мамлакатлар ёнади лов-лов, У эса тирикдир, ўқ ўтмас, довдир. Гарчи кўринишдан юввош ва ғариб, Лекин таҳликага солар ҳар сўзи. Шаҳардан ҳаммани қувлаб чиқариб, Бўм-бўш кўчаларда кезар бир ўзи. Ягона қуроли қоғоз ва қалам, Ўйлар у на бугун, на эртасини. Ҳақиқат йўлида сўнгги дамда ҳам Ўлар, эсга олиб газетасини. ✍1996 @abdullaorifijodi
إظهار الكل...
👍 16😢 1
Абдулла Орипов ҲАЖ САВОБИ (Ҳазил) М у х б и р: Ҳаж қилдингиз бориб Макка тарафларга, Кўмилдингиз ногаҳоний шарафларга. Бундайин бахт тушингизга кирганмиди? Ҳожи бобо, нима дейсиз бу гапларга? Ҳ о ж и б о б о: Иншооллоҳ, ҳурлик келди гулдир-гулдир, Қола берса, ҳар бир ишнинг боши пулдир. Ҳовли-жойни саксон мингта сотиб кетдим, Мухбир болам, саволингга жавоб шулдир. М у х б и р: Халқ айтади чучварадан гўштдир маъни, Сиз кўрдингиз Макка билан Мадинани. Каъбатуллоҳ дарвозаси қандоқ экан? Ҳожи бобо, ўшалардан сўзланг, қани? Ҳ о ж и б о б о: Каъбатуллоҳ жамолига йўқдир тараф, Аммо-лекин бозори ҳам мақтов талаб. Харидорлар, дурбин борми, деб сўрашар, Мухбир болам, ҳайрон бўлдим шунга қараб. М у х б и р: У ёқларда хаёлга ҳам ботдингизми, Арофатнинг машаққатин тортдингизми? Мино деган тоққа чиқиб, ғайрат қилиб, Ҳожи бобо, Шайтонга тош отдингизми? Ҳ о ж и б о б о: Энди билдим, Шайтон асли қайдан экан, Бир томон тоғ, бир томони майдон экан. Бозорчиси соддагина араб десам, Мухбир болам, бизлардан ҳам шайтон экан. М у х б и р: Сўрай берсам саволларим ҳали талай, Майда-чуйда, икир-чикир, алай-балай. Мадинада Пайғамбарнинг дахмаси бор, Ҳожи бобо, кўрдингизми уни, қалай? Ҳ о ж и б о б о: Мадина ҳам шаҳар экан олийҳиммат, Аёллари юришибди юзда чиммат. Атлас олиб борган эдим, арзон кетди, Мухбир болам, у жойларда асал қиммат. М у х б и р: Саволимни қулоққа ҳеч илдингизми, Қайга бориб келганингиз билдингизми? Мен савобдан гапираман, сиз савдодан, Ҳожи бобо, аслида ҳаж қилдингизми? Ҳ о ж и б о б о: Тайёранинг патталари қўлимдадир, Гувоҳларим мана ўнгу сўлимдадир. Бундай макруҳ саволларни ким ўргатди, Мухбир болам, ҳаж савоби дилимдадир. @abdullaorifijodi
إظهار الكل...
👍 11😁 3🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Бугун 27 июн - Матбуот ва Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни! "Менинг ўзим касбимга кўра журналистман. Ушбу заҳматнинг пасту-баландини бирмунча биламан. Баъзан ўшандоқ руҳдаги мақолаларни босиб чиқарсанг ҳам бир бало, босиб чиқармасанг ҳам бир бало. Ҳур фикрга тамомила ҳурмат билан қараб демоқчиман: Ер юзидаги энг улуғ халқлардан бири бўлмиш ўэбеклар атрофида масъулиятсизлик билан сўз юритишни бас қилиш лозим. Бу ишларга тарих олдида масъулмиз." Абдулла Орипов. 1991йил. ТАЛАБА ЖУРНАЛИСТГА Ғунчага гул бўлиб очилмоқ учун Мактаб яратмабди Қодири Ғаффор. Сенда-чи, газет бор ҳам дорилфунун, Агар очилмасанг — ўзингсан айбдор. ✍1978 t.me/abdullaorifijodi
إظهار الكل...
🔥 6👍 3
Абдулла Орипов МУҲТОЖЛИК Ҳеч кимса бировга бўлмасин қарам, Инсоннинг бошига етгайдир очлик. На очлик, дунёда Ҳотам бўлсанг ҳам, Бир куни енгади сени муҳтожлик. Аввал ғурурингга чанг солгайдир у, Оғирдир йўқсил деб аталган туйғу. Эзар болангни ҳам кўринмас қайғу, Бир куни енгади сени муҳтожлик. Аллоҳдан сўрасанг, бермагин деб дард, Йиққанинг шифога бўлмагайдир гард. Излама, топилмас қўлловчи бир мард, Бир куни енгади сени муҳтожлик. Исмингни эшитса ҳуркар балки от, Қушлар қоқиб турар тепангда қанот. Сени-чи, тубанга тортади ҳаёт, Бир куни енгади сени муҳтожлик. Шундай қурилгандир бу кўҳна турмуш, Сабринг йўқчиликка беролмас туриш. Ногоҳ чумолидек бошласа юриш, Бир куни енгади сени муҳтожлик. Фузулий демиш: - Мен муҳташам гадо, Дўст ҳам арзи-додинг эшитмас гоҳо. Ўлгунча ўзингдан қолмагин, аммо, Бир куни енгади сени муҳтожлик. Албатта, узилиб тушмайди осмон, Одамнинг хор бўлиб қолмоғи ёмон. Ғамингни еб юргин, йўқса, эй ўғлон, Бир куни енгади сени муҳтожлик. ✍️2016 йил 18 февраль @abdullaorifijodi
إظهار الكل...
👍 22 3🔥 1😢 1
00:35
Video unavailableShow in Telegram
Абдулла Орипов ЎРМОН Яланғоч, сарғайган, кимсасиз ўрмон, Бошингда чарх урар кузги довуллар. Сенинг япроқларинг эса беармон Баҳор қўшиғини айтиб шовуллар. Арчазор ортидан сайрар бўғиқ қуш, Уфқлар сўнгида қора бир рўё. Узоқ-узоқларда ғамгин ва беҳуш Чўзилиб ётибди улкан бир дарё. Ўрмон қўйнидадир сеҳр ила жоду, Бундадир хаёлнинг сокин онлари. Нақадар сулувсан, нақадар инжу, Эй, сен, шимол юртин чўнг ўрмонлари. Сенинг қучоғингда оқшомлар майин — Туйдим туйғуларнинг соз нашъасини, Заъфарон зулфингта тақиб кетайин Олис чўлларимнинг бинафшасини. ✍1970 @abdullaorifijodi
إظهار الكل...
5.46 MB
👍 9🔥 3
Photo unavailableShow in Telegram
Абдулла Орипов РУҲИМ Вужуд деганлари асли нимадир? Дайр денгизида юрган кемадир. Бир кун бир қояга урилгай кема, Руҳим, сен вужуднинг ғамини ема. Юксак фазоларда айлагил парвоз, Сенда на оҳанг бор ва на бор овоз. Сенга на бўронлар кор қила олур, Сени на йўқотиб, бор қила олур. Сен мисли камалак — юксак ва сўлмас, Камалакни эса парчалаб бўлмас. ✍️1969 @abdullaorifijodi
إظهار الكل...
13🔥 2
Абдулла Орипов САРАТОН Саратон чоғи бу — зарра шамол йўқ, Тутлар кавагида мудрар ғурраклар. Ногаҳон фалакка урган каби дўқ, Сўзсиз қотиб турар бўйчан тераклар. Осмон лол-лов ёнар офтоб қўридан, Уфқда саробдан оташин балдоқ. Чинқириб юборар куннинг зўридан Қайгадир беркиниб олган чирилдоқ. Бирдан тиниб қолар шу бетинч дунё, Ҳатто шаршаракнинг ўчгандай саси. Борлиқ сув тагига чўккандай гўё Қанчалик термулма —чиқмас нафаси. Гўдак уҳича ҳам шамол топилмас, Бутанинг тагида бўзтўрғай ҳайрон. Деҳқон тол тагига чўзилди бирпас, Тинди шохчадаги қушча ҳам бийрон. Менинг деҳқон бобом, андак ором ол, Қуёш буровига олган палла бу. Саратон ўзи ҳам мудрайди беҳол, Оҳангсиз ялла бу, сўзсиз алла бу! Ҳали тонг ғунчаси очмасидан лаб, Наҳор фароғатин ўйламай тақир, Кимсасиз далага кўзни уқалаб, Чиқиб келганингни кўрдим-ку ахир. Кўрдим-ку манглайинг тер билан қотиб, Бераҳм оташга берганингни тоб. Кўрдим-ку тепангда ўзин йўқотиб, Ҳайратдан лол қотиб қолганин офтоб. Азму шижоатинг мен ахир кўрдим, Кўрдим кўзларингда чарчоқ бир кулгу. Майли, ором олгин, эй бобо юртим, Саратон жунбушга келган пайт-ку бу. Бутун олам гўё улкан дошқозон, Қайдадир — кўринмас унинг нарёғи. Бу қайноқ қозонни кузатмоқ осон, Ичига тушмоқлик осонмас чоғи. Чўнтакдан тўкилган тангалар мисол Шуълалар ўйнайди супа учида. Бировдан хижолат бўлган каби тол Ер чизиб туради — дами ичида. Офтоб қайта бошлар, кўланка майдон, Яна бош кўтарар номозшомгуллар. Секин мовийлашар қизарган осмон, Оқариб кўринар кумушранг йўллар. Яна елканини кўтарар шамол, Яна чуғурчуқлар уйғонар боғда. Бобо ёнидаги боладай хушҳол, Тўрғайлар чарх урар сўнгсиз самода. Яна ела бошлар оқшом нафаси, Шеър они, ишқ они, меҳнат они бу. Бу қуёш ўлкасин оташин саси, Ўзбек диёрининг саратони бу. ✍️1969
إظهار الكل...
👍 22 5
Абдулла Орипов ҚОЗОҒИСТОН ОҲУСИ Кўкчатовда кўк камзулли бир оҳу кўрдим, Таажжубки, оёғида қизил этикча. Кўз узолмай узоқ маҳал термулиб турдим, Сўнг изидан кетабердим бошим эгикча. Шўх, чиройли сўқмоқларда қадам-бақадам, Ўқ етмасга қадар чиқдим изидан бориб. Оҳу эмас, афсонага дуч келдим шу дам, Во дариғо, қайтиб тушдим чарчаб ва ҳориб. Ойнакўлга бориб қолдим айлаб мен шитоб, Кўк камзулли у оҳуни излаб сарсари. Ойнакўлнинг тубида ҳам кўринди шу тоб Оҳу эмас, Ўлжас шеърин тоза мавжлари. Сайёҳликнинг ўжар қалби тутиб қўлимдан Кетавердим, кетавердим сарсон-саргардон. Мовий кўллар, чўнг ўрмонлар чиқди йўлимдан, Оҳ, бунчалар кенг экансан, жон Қозоғистон. Излайвериб, ҳориб бўлгач, оқибат бир тун Кўк тепага чиқиб олиб ўй сурдим узоқ. Олмаота чарх урарди теграмда бутун, Сўзласанг-чи, бу қандоқ ҳол, муҳтарам қозоқ? У мен кўрган оҳу қани, қайда у жайрон, Қайси жойни макон этган у нозик ниҳол? Дедиларки, қозоқ элин кезабер ҳайрон, Ҳар қайда ҳам у бир карра кўргазгай жамол. У Абайнинг армонидир — нозланиб турган, У Олатов сулувининг мақоми эрур, Кечагина нортуяни қувалаб юрган Қозоқларнинг карашмали илҳоми эрур. ✍1972 @abdullaorifijodi
إظهار الكل...
👍 17🔥 1
Абдулла Орипов ҚОЗОҒИСТОН Ўлжасга Тиниқ чашмалар бор ҳаддан зиёда, Мовийдир Балхашнинг суви ҳам бироқ, Бироқ, қозоқ халқин қалби дунёда Барча чашмалардан кўра тиниқроқ. Нур билан чулғаниб ётибди шоён Буюк Олатовнинг кўркам келбати. Олатов кўркамдир, лекин бу замон Ундан ҳам кўркамроқ қозоқ савлати. Қозоқ саҳроси — бу беадад саҳро, Хаёлдай бепоён, чексиз ва йироқ. Чиндан ҳам буюкдир бу саҳро, аммо Қозоқ бағри эса ундан ҳам кенгроқ. Шундоқ ажиб юртсан, жон Қозоғистон, Қардошим, қурдошим, бовурим азал! Буюк Шарқ қўйнида бахти нурафшон Ўзбек диёридан саломим бу гал! Бирдир элимизнинг оташ каломи, Бирдир теграмизда саҳролар яйдоқ. Бирдир элимизнинг насаби, номи, Бирдир кўкимизни ёритган чақмоқ! Абай ҳикматию Навоий сози Кўркам хонадоним муаттар этган. Буюк яратганга бўлсин тавозе, Удир бахтимизни баробар битган. Дийдор бошлаб келди, қани, узат қўл! Ўлжасим, жўлдосим, дўстим, қароғим! Таъзим, эҳтиромим айлагил қабул, Эй улкан қозоғим, улкан қозоғим... ✍1972 @abdullaorifijodi
إظهار الكل...
👍 14🔥 2
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.