cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati

Андижон туманида амалга оширилаётган янгиликларни ушбу каналда кузатиб боринг!

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
3 510
المشتركون
+724 ساعات
+137 أيام
-8830 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

ФАҲРИЙЛАР ЭЪЗОЗДА Андижон туманидаги 2-, 17-, умумтаълим мактаби ўқувчилари фаҳрий устозлар хонадонида бўлиб уларни холидан хабар олиб устозларни 9- май "Хотира ва қадрлаш" куни муносабати билан байрам билан қутладилар. Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
إظهار الكل...
ФАҲРИЙЛАРГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ 9-май "Хотира ва қадрлаш" куни муносабати билан Андижон тумани Мактабгача ва мактаб таълими тизимида узоқ йиллар фаолият олиб борган ҳозирда нафақада, нуронийлик гаштини сураётган фаҳрийларга эҳтиром кўрсатилди. Таълим тизимида машаққатли меҳнат йўлида ёшларга таълим тарбия берган устозлар бир дастурхон атрофида жам бўлдилар. Мактабгача таълим ва мактаб таълими бўлими раҳбари Н. Қашқабоева тадбир қатнашчиларини байрам билан қутлаб самимий тилакларини билдирди. Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
إظهار الكل...
Жорий йилнинг 25 январь кунги давлат раҳбари раислигидаги  видеоселектор йиғилишида кўчаларнинг ягона қиёфасига амал қилиш тизими йўқлиги, турли услубдаги бинолар ёнма-ён қурилганлиги ва бу ҳолат шаҳар ва туманларнинг архитектура қиёфасини бузаётгани танқид қилинган эди. Шу йиғилишдаги топшириқлар ижросини таъминлаш ва умумий фойдаланиш жойларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Андижон тумани ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилган бўлиб ҳозирда ушбу ишчи гуруҳ Андижон туманида иш олиб бормоқда. Ушбу ишчи гуруҳ Маҳаллий аҳамиятга эга йўлнинг бўйида ноқонуний қурилиш қилиб эгаллаб олинганлик ҳолатларини белгиланган тартибда бартараф этмоқда. Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
إظهار الكل...
Андижон туманидаги "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ходимлари фаҳрийлар хонадонида бўлиб уларга эҳтиром кўрсатиб шараф ленталарини қададилар... Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
إظهار الكل...
#ТАБРИК 🔰 Президент Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади ▫️«Бугунги шонли байрам – 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан мўътабар фахрийларимизни, кўп миллатли бутун халқимизни самимий муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдираман. Ушбу қутлуғ кунда инсоният тарихидаги энг даҳшатли урушда жасорат кўрсатиб, башариятни фашизм балосидан сақлаб қолган қаҳрамон ота-боболаримиз ҳамда фронт ортида мардона меҳнат қилиб, ғалабани таъминлашга муносиб ҳисса қўшган мард ва олижаноб юртдошларимиз хотирасига юксак ҳурмат-эҳтиром бажо келтирамиз. Жанг майдонларидан омон қайтиб, мамлакатимиз равнақи йўлида фидокорона хизмат қилган, бугунги кунда эзгу дуолари билан ҳаётимизнинг файзу фариштаси бўлиб келаётган қадрли уруш ва меҳнат фахрийларига чексиз ташаккуримизни изҳор этамиз» — дейилади табрикда. 👉 Батафсил 🌐 Саҳифа: @andregionpress
إظهار الكل...
#ANDIJON_TUMANI #Shaxmat_va_shashka Andijon tumanidagi 1-sektor hududida joylashgan mahallalarda "Besh tashabbus olimpiadasi" doirasida shaxmat va shashka musobaqasining sektor bosqichi bo'lib o'tdi. t.me/andijonpressa
إظهار الكل...
👍 1🔥 1
"ЯШИЛ МАКОН" УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ. ⚡️Батафсил лавхада... 🌐 Саҳифа: @andregionpress
إظهار الكل...
МУАММОЛАР ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА Андижон тумани прокурори Д.Р.Жўраев томонидан жойларда ўтказилган сайёр қабул давомида келиб тушган мурожаатларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, "Роввот", "Оғуллик", "Дўстлик" маҳаллаларидаги ичимлик суви тармоғи таъмирланди. Шунингдек, "Тошлоқ", "Чем" маҳаллаларида жойлашган электр трансформаторлари таъмирланиб, электр тармоғи ҳудуди дарахт шохларидан тозаланди. Бундан ташқари, "Жаннатмонанд" маҳалласида яшовчи Х.Қўчқаровага 1 дона ногиронлар аравачаси берилиб, "Дўстлик" маҳалласида яшовчи И.Назирбековнинг "Агропилла" МЧЖдан иш ҳақлари ундириб берилиши таъминланди. Ҳудудларда прокурор ва аҳоли учрашувлари давом этмоқда. Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
إظهار الكل...
👏 2
«ЎЧМАС ҲОТИРА» #Архив ✅Иброхимжон Ҳолиқов 17 ёшдаёқ Ватан ҳимоясига отланди.У авиация полкида қисқа муддатли курсларни тугатиб, Мариупол шаҳридан то Берлингача жангларда қатнашиб мардлик намуналарини кўрсатади. ✅Машҳур учувчи А. Покришкин кўмондонлиги остидаги 9-гвардия қирувчи двизияси сафида Ҳолиқов ўз бурчини аъло даражада адо этган.И. Ҳолиқов 2 та қизил юлдуз ордени ҳамда бир қанча медаллар билан тақдирланган. ✅Андижон тумани Нозимахон Қўчқарова раҳбарлигидаги 2-давлат мактабгача таълим ташкилоти болажонлари 9-май "Ҳотира ва қадрлаш куни" муносабати билан Иброхимжон ота Ҳолиқовлар хонадонида бўлишиб отанинг порлоқ ҳотирасини ёд этдилар. Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
إظهار الكل...
👍 2
Президент уй сўраган отахонга уй бериш ҳақида топшириқ берди. Саҳифа; @andpress
إظهار الكل...
👏 2
أرشيف المشاركات