cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Abu Bakr Siddiq masjidi (rasmiy kanal)

🕌 "Aбу Бакр Сиддиқ" жоме масжидининг диний маънавий-маърифий саҳифаси. 📍Тошкент вилояти, Зангиота тумани. 🕌 "Aбу Бакр Сиддиқ" жоме масжиди имом-хатиби Нурали домла МAВЛAНОВ, мутахассислиги исломшунос, имом-хатиб ва араб тилини ўқитиш.

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
597
المشتركون
-124 ساعات
+27 أيام
-130 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

​​РИЁ ВА СУМЪА ИЛЛАТЛАРИНИНГ ДАВОСИ (иккинчи қисм) ТАНА дарди – аламли ва азобли мусибат. Унга сабр қилмоқ учун беҳисоб ажр-у савоблар ваъдаси бор. Одатда инсон бу дарддан омонда бўлмоқ, хусусан фориғ бўлмоқ учун ҳар қандай лозим чораларни умид ва ишонч ила излайди ва уларни амалда ҳам қўллайди. Бунга “Covid-19” дардининг илк қадамлари онидаги чораларимиз яққол мисол бўла олади. Расулуллоҳ алайҳис салом ўз ҳадисларида дардларга даво излашга ва даволанишга чорлаганлар. ҚАЛБ дарди, хусусан уни РИЁ аталмиш иллатга чалиниши – асл ва улкан мусибатнинг ўзгинаси ҳисобланади. Негаки, бунинг учун охират саодатидан маҳрумлик ваъийди бор. Бироқ, одатда ундан омонда бўлмоқ, хусусан қутилмоқ учун лозим чоралар ахтарилмайди. Гўё, у – бедаво ёхуд аҳамиятсиз енгил дарддек.   АСЛИДА, риё иллатининг ҳам ДАВОСИ БОР. Унинг баҳоси жуда ҳам АРЗОН. Истеъмоли эса анчагина ОСОН. Аниқроғи, бу даво – БЕПУЛ ва ТЕКИН. Унинг бозори олис эмас. Қимматбаҳо дорихоналар эмас. Бозори ҳам, харидори ҳам – Сенинг ЎЗИНГ! У атиги учта савол ҳамда уларнинг тўғри ва қатъий жавобларидан иборат. Агар, хайрли амални бажариш асносида ўша саволларга муносиб жавобларни қатъият ила топа олсанг, риё иллатидан осонгина ҚУТИЛАСАН. Давоми бор... ✍🏻 Нурали МАВЛАНОВ       "Абу Бакр Сиддиқ" жомеси имом-хатиби Telegram | Instagram | YouTube
إظهار الكل...

👍 3
#Жаҳолатга_қарши_маърифат    Бугун 3 июль куни соат 10:00да Оҳангарон туманидаги 12-сонли умумтаълим мактабида ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи оҳоли вакиллари ва фаоллари ҳамда мактабнинг устоз ва ўқувчилари даврасида "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзуси доирасида маънавий-маърифий суҳбат ташкил этилди.    Унда Ўзбекистон халқаро ислом академияси докторанти Нурали МАВЛАНОВ томонидан "Нажот йўли илм бўлса, жаҳолатнинг давоси ҳам илмдир!", "Ота-она ва устозларни қадрлаш", "Юртимизда диний жабҳада олиб борилаётган ислоҳотлар", "Неъматлар, тинчлик шукронаси ўзга неъматларни жалб этади", "Турли диний ёт ғоялар ва уларнинг хатарли таъсирларидан огоҳ бўлиш" мисол мавзулар доирасида атрофлича суҳбат қилиб берилди.    Учрашув якунида иштирокчилар сўзга чиқиб, ташкил этилган ушбу тадбир ва ундаги суҳбатлар учун ташкилотчиларга ўз мамнуният ва миннатдорчиликларини изҳор этдилар. Telegram | Instagram | YouTube
إظهار الكل...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
ТОНГ... Кўриш неъматига мушарраф бўлганлар учун тонгни кўрмоқ ҳам Аллоҳнинг бор ва бирлиги ҳамда қудратли ва улуғ зот эканлигига ёрқин далилдир! КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН! ✍️ Нурали МАВЛАНОВ 👇 Каналга обуна бўлиш учун👇 Telegram | Instagram | YouTube 👉Яқинларингизга ҳам улашинг!
إظهار الكل...
3👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
إظهار الكل...
00:46
Video unavailableShow in Telegram
Телефонни мақтаниш учун сотиб олманг Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ https://youtu.be/rG3PHMHykVU @BintuSodiq
إظهار الكل...
13.55 MB
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
Тортишувдан узоқ бўлинг! Дин масалалари бўйича тортишиш, мужодала қилиш илмнинг нурини кетказади. Имом Молик Мен ҳаётининг аввалги қисмини шундай раддия ва тортишувларга бағишлаб кейинчалик афсус-надомат қилган кўплаб олимларни танийман. Бундай одамларни рағбатлантирманг ва бундай баҳсларга қизиқишдан сақланинг. Муҳаммад Адам Ал-Кавсарий @fitratuz
إظهار الكل...
#Жаҳолатга_қарши_маърифат    Бугун 2 июль куни Оҳангарон шаҳар солиқ инпекцясида раҳбар ва ходимлар даврасида "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзуси доирасида маънавий-маърифий суҳбат ташкил этилди.    Унда Ўзбекистон халқаро ислом академияси докторанти Нурали МАВЛАНОВ томонидан "Нажот йўли илм бўлса, жаҳолатнинг давоси ҳам илмдир!", "Ота-она ва устозларни қадрлаш", "Юртимизда диний жабҳада олиб борилаётган ислоҳотлар", "Неъматлар, тинчлик шукронаси ўзга неъматларни жалб этади", "Турли диний ёт ғоялар ва уларнинг хатарли таъсирларидан огоҳ бўлиш" мисол мавзулар доирасида атрофлича суҳбат қилиб берилди.    Учрашув якунида иштирокчилар сўзга чиқиб, ташкил этилган ушбу тадбир ва ундаги суҳбатлар учун ташкилотчиларга ўз мамнуният ва миннатдорчиликларини изҳор этдилар. Telegram | Instagram | YouTube
إظهار الكل...
👏 1
​​РИЁ ВА СУМЪА ИЛЛАТЛАРИНИНГ ДАВОСИ (биринчи қисм) “РИЁ” нима? Хайрли амални Аллоҳ таоло кўриб туриши ва унга ажр беришидан қониқиш ҳосил қилмай, бандаларнинг олқишларини олиш мақсадида уни КЎЗ-КЎЗ қилиш – риёдир. “СУМЪА” нима? Хайрли амални Аллоҳ таоло эшитиб туриши ва унга ажр беришидан қониқиш ҳосил қилмай, бандаларнинг олқишларини олиш мақсадида уни ОВОЗА қилиш – сумъадир. Буларнинг ҳар иккиси луғатда маъно жиҳатдан фарқли бўлсада, истелоҳда “риё” сўзи “сумъа” маъносида ҳам ишлатилади. Бундай иллатга мубтало бўлган амал Аллоҳ таолонинг ҳузурида МАҚБУЛ ЭМАС. Нега-ки, амални асли хайрли бўлсада, бироқ у риё аталмиш ИЛЛАТГА ЧАЛИНИБ, оқибатда холислик, дея аталмиш САЛОМАТЛИГИДАН АЙРИЛГАН. Зотан, амални қабул бўлиши учун икки шартнинг бири – уни шариат кўрсатмаларига мувофиқлиги бўлса, иккинчиси – холисликдир. Зеро, бир амалда холислик билан риё ҳаргиз ва ҳаргиз жам бўлмагай. Риё энг катта гуноҳлардан бири бўлиб, у ширк амали ҳисобланади ва кичик ширк, деб ҳам аталади. Холислик эса Аллоҳнинг фазли, раҳмати, мағфирати ҳамда жаннат даргоҳига эришмоқ учун ЯГОНА ЙЎЛ ҳисобланади. Давоми бор... ✍🏻 Нурали МАВЛАНОВ "Абу Бакр Сиддиқ" жомеси имом-хатиби Telegram | Instagram | YouTube
إظهار الكل...
👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
#Раёкорлик_иллати Кулиб турамиз, қаранглар! Қани болакай, битта "Раҳмат!", деворгин... *** Хулоса ўзимизда... ✍ Н. Мавланов 👇 Каналга обуна бўлиш учун👇 Telegram | Instagram | YouTube
إظهار الكل...
👍 1😢 1
#Жаҳолатга_қарши_маърифат    Бугун 2 июль куни Оҳангарон шаҳар солиқ инпекцясида раҳбар ва ходимлар даврасида "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзуси доирасида маънавий-маърифий суҳбат ташкил этилди.    Унда Ўзбекистон халқаро ислом академияси докторанти Нурали МАВЛАНОВ томонидан "Нажот йўли илм бўлса, жаҳолатнинг давоси ҳам илмдир!", "Ота-она ва устозларни қадрлаш", "Юртимизда диний жабҳада олиб борилаётган ислоҳотлар", "Неъматлар, тинчлик шукронаси ўзга неъматларни жалб этади", "Турли диний ёт ғоялар ва уларнинг хатарли таъсирларидан огоҳ бўлиш" мисол мавзулар доирасида атрофлича суҳбат қилиб берилди.    Учрашув якунида иштирокчилар сўзга чиқиб, ташкил этилган ушбу тадбир ва ундаги суҳбатлар учун ташкилотчиларга ўз мамнуният ва миннатдорчиликларини изҳор этдилар. Telegram | Instagram | YouTube
إظهار الكل...
👍 3👏 1
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.