cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

ΞM๖ۣۜU๖ۣۜi๖ۣۜZ๖ۣۜZ๖ۣۜAΞ

❤️ 𝑄𝑎𝑙𝑏𝑖𝑚𝑖𝑧𝑑𝑎𝑛 𝑐ℎ𝑖𝑞𝑞𝑎𝑛 𝑠𝑜'𝑧𝑙𝑎𝑟, 𝑞𝑎𝑙𝑏𝑖𝑛𝑔𝑖𝑧𝑔𝑎 𝑦𝑒𝑡𝑖𝑏 𝑏𝑜𝑟𝑎𝑑𝑖... 𝐼𝑠𝑙𝑜𝑚𝑖𝑦 𝑓𝑜𝑡𝑜 𝑠𝑡𝑎𝑡𝑢𝑠𝑙𝑎𝑟 𝑉𝑖𝑑𝑒𝑜𝑟𝑜𝑙𝑖𝑘𝑙𝑎𝑟 𝐺𝑜'𝑧𝑎𝑙 𝑛𝑎𝑠ℎ𝑖𝑑𝑎𝑙𝑎𝑟 𝑂𝑦𝑎𝑡 𝑣𝑎 ℎ𝑎𝑑𝑖𝑠𝑙𝑎𝑟

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
951
المشتركون
-424 ساعات
-167 أيام
-6830 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

✒️Пайғамбарлик белгилари. Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтадилар: Саййидимиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламда пайғамбарликка далолат қиладиган ўн иккита белги бор эди: Бошларида битта белги, Пешоналарида битта белги, Кўзларида битта белги, Бурунларида битта белги, Қулоқларида битта белги, Тилларида битта белги, Тупукларида битта белги, Кафтларида битта белги, Бармоқларида битта белги, Икки куракларининг ўртасида битта белги, Бўйларида битта белги, Иккита қадамларида битта белги бор эди. Бошларидаги белги шуки, юрсалар бошлари устида булут соя қилиб борарди. Пешоналаридаги белги шуки, бирор қавмни зиёратига борсалар, пешоналаридан таралаётган нур йўлларини ёритиб борар эди. Кўзларидаги белги шуки, рўпараларидаги кишиларни қандай кўрсалар, орқаларидагиларни ҳам шундай кўра олар эдилар. Бурунларидаги белги шуки, фақат ҳушбўй ҳидни туяр эдилар, бадбўй хидни туймас эдилар. Қулоқларидаги белги шуки, лавҳул маҳфузда ёзаётган қаламнинг сасини эшитар эдилар. Тилларидаги белги шуки, фақат ҳақ гапни гапирар ва рост сўзни сўзлар эдилар. Тупукларидаги белги шуки, агар шўр сувга тупуклари тушса, чучук сувга айланарди. Кафтларидаги белги шуки, майда тошлар кафтларида тасбиҳ айтар эди. Икки кураклари орасидаги белги шуки, у ерда муҳри нубувват бўлиб, унда нурдан ёзилган иккита сатр (ла илаҳа иллаллоҳу муҳаммадун расулуллоҳ) бор эди. Бўйларидаги белги шуки, агар узун бўйли киши билан юрсалар тенглашарди, агар паст бўйли киши билан юрсалар баробар бўларди. Икки қадамларидаги белги шуки, агар қумликда юрсалар излари кўринмасди, агар тош устида юрсалар қадамлари ботар эди. ༺🌺༻🌸༺🌺༻
إظهار الكل...
3👍 2
✒️СЎНМАГАН ТАБАССУМ. "Қирқ йилдан буён саратон (рак) касалига йўлиққан беморларни даволайман. Бу вақт мобайнида турли ҳодисаларга дуч келдим. Шуларнинг ичидан 1976 йили содир бўлган бир воқеани ҳикоя қилиб бермоқчиман... Бош шифокор лавозимида ишлаган пайтимда Сароб исмли ёш беморим бўлиб, кўкрак саратонига чалинган эди. Уни шахсан ўзим даволар эдим. Аллоҳнинг изни билан қисқа муддат ичида унинг аҳволи яхшилана бошлади. Фақат у камида беш йилгача ўзини қаттиқ парваришда сақлаши керак эди. Тўрт йил ўтиб, Сароб Измирга бориб келишни истади. Қиш ойи бўлгани учун самолётда кетиш шарти билан рухсат бердим. Афсуски, у самолётга чипта ололмай, автобусда йўлга чиқибди. Бунинг устига, автоҳалокат туфайли олти соат совуқда қолиб кетибди. Касаллик тезда унинг суяк ва ўпкаларига тарқаб кетди. У метастаза (касалликнинг бошқа аъзоларга ёйилиши) сабабли умуман юра олмас, ўпкасига доимий кислород жиҳозлари қўлланар, шунинг учун гапириши ҳам осон эмас эди. Бир сафар уйига борганимда: "Доктор... Мен сиздан... жуда хафаман", - деди у. "Нима учун?" деб сўрадим. "Сиз диндор одам... экансиз... Нега менга ҳам... Аллоҳни, ўлимни, охиратни тушунтирмадингиз?" Унинг диний илми оз эди. Буни билар эдим. Шунинг учун унинг бу саволидан бир оз шошилиб қолдим. Саробнинг кўнглини олишга, хафа қилмасликка ҳаракат қилиб: "Докторларга боғланиш осон, пулини берасан-у, истаган муолажангни олаверасан. Аммо иймон муолажасини чин дилдан исташинг керак", - дедим. У "Истайман" деган маънода бош иғради. Шундан сўнг умидсиз тиббий муолажанинг ёнига шифобахш иймон муолажаси қўшилди. У мен ўргатаётган иймон ҳақиқатларини бутун вужуди билан тинглар, ора-сира саволлар сўраб турар эди. "Доктор, - деди у вафотига бирор ҳафта қолганида. - Мен... ўлаётганимда нима дейишим... керак?" "Сенинг ҳолатинг ўзига хос. Сенга калимаи шаҳодатни айтиш узунлик қилади. У онни сезганингда "Аллоҳ, Муҳаммад". десанг кифоя", - дедим. У табассум билан бош силкиди. Оғриқ кучли бўлгани учун Саробга давомли равишда морфин қилар эдик. Орада сафарга кетиб қолиб, бир муддат уни кўра олмадим. Қайтиб келганимда онаси қўнғироқ қилиб: "Сароб бир ҳафтадан бери морфин қилдирмаяпти", - деди. Тезда унинг уйига бордим ва нима учун укол қилдирмаётганини сўрадим. Саробнинг жавобини ҳалигача унутолмайман. Эсласам, титраб кетаман: "Дорининг таъсири билан ўлимга уйқуда дуч келсам ва "Аллоҳ, Муҳаммад", дея олмай қолсамчи?" - деди у. Ўшанда Жума куни эди, унинг чамаси тўрт кунлик умри қолган эди. Эртаси куни унга: "Ҳеч қўрқма, - дедим, - бемалол укол олишинг мумкин". Сароб бу учрашувимизда охирги саволини берди: "Доктор! Азроил... менга қай... шаклда кўринади?" "Қизим, Азроил алайҳиссалом бир фаришта. Ҳеч сиқилма, у сенга гўзал кшринишда келади", дея таскин бердим. Сешанба куни Саробнинг оғирлашганини эшитган заҳотим, уйига йўл олдим. Лекин афсуски, у билан видолашиш менга насиб қилмади. Унинг оиласи бутунлай паришон ҳолатда эди. Фақат уни узоқ муддат парваришлаган бир диндор аёл қариндоши тик турган эди. Мени кўрган заҳоти ёнимга келиб, унинг сўнгги онларини гапириб берди: "Доктор, бир оз олдин бу уйда мўъжиза содир бўлди. Сароб кислород жиҳозини ечиб, отди ва "Ўрнингдан қимирлама", дейишимизга қарамасдан, туриб, таҳорат қилди. Сўнг икки ракъат намоз ўқиди. Ҳаммамиз қотиб қолдик. Кейин эса калимаи шаҳодат келтирди ва "Докторга айтинглар, ўлим фариштаси у айтганидан ҳам гўзал экан", - деди-ю, жони узилди"... Ўлим фариштаси келганида ғафлатда қолмаслик учун морфин қабул қилмай, қаттиқ оғриқларга ҳам бардош берган қизни Аллоҳ ёлғиз ташлаб қўймади. Бу дунёнинг эшигини табассум ила ёпиб, у дунёнинг эшигини табассум ила очиш неъматини ато этди..." "Мукаммал саодат йўли" китобидан. ༺🌺༻🌸༺🌺༻ 𝗝𝗮𝗻𝗻𝗮𝘁 𝘀𝗮𝗿𝗶_𝗲𝗹𝘁𝘂𝘃𝗰𝗵𝗶 𝘆𝗼𝗹 ✨Yaqinlarizga ham ulashing✨ 🄼*🅄*🄸*🅉*🅉*🄰 🕋Kabatullohda koʻrishaylik🕋 🕌@Muuizzaam🕌
إظهار الكل...
👍 6
🕋ҲАЖАРИ АСВАД🕋 Одам алайҳиссалом Аллоҳ таоло ман қилган дарахт мевасидан еганларидан сўнг баданлари қорайиб, ерга туширилдилар. Аллоҳ таоло У зотга: «Байтуллоҳни қургил ва уни тавоф қилгил, шунда Мен сени мағфират айлаб, тавбангни қабул қиламан», деб буюрди. Одам алайҳиссалом Каъбани қурдилар. Жаброил алайҳиссалом жаннатдан ҳажари асвадни (қора тошни) олиб келдилар. Ўша вақтда у тошнинг ранги ниҳоятда оқ бўлиб, нури узоқ-узоқларга етарди. Одам алайҳиссаломнинг тошга кўзлари тушгач, жаннат роҳатлари ёдларига келиб, безовта бўлдилар, кўзларидан ёш оқди. Шунда жаннатдан туширилган ҳажари абяз (оппоқ тош): «Сиз Аллоҳ таолога осийлик қилиб, ўзингизни хор қилдингиз», деди. Бу сўзларни эшитиб, Одам алайҳиссалом ғамгин бўлдилар ва Аллоҳ таолога: «Роббим, гуноҳим сабабли ҳамма нарса мени ёмон кўряпти, ҳаттоки жаннатдан чиққан тош ҳам маломат қилмоқда», дедилар. Аллоҳ таолонинг Одам алайҳиссаломга раҳми келди ва у кишининг қоралигини тошга берди. Шундай қилиб, у қора тошга айланди. Тошнинг оқлигини эса Одам алайҳиссаломга берди, шунда у кишининг жисмлари яна асл ҳолига қайтиб, оппоқ бўлди. (Сафурий, «Нузҳатул мажолис»). 𝗝𝗮𝗻𝗻𝗮𝘁 𝘀𝗮𝗿𝗶_𝗲𝗹𝘁𝘂𝘃𝗰𝗵𝗶 𝘆𝗼𝗹 ✨Yaqinlarizga ham ulashing✨ 🄼*🅄*🄸*🅉*🅉*🄰 🕋Kabatullohda koʻrishaylik🕋 🕌@Muuizzaam🕌
إظهار الكل...
👍 2
00:28
Video unavailableShow in Telegram
4.59 MB
00:32
Video unavailableShow in Telegram
𝗝𝗮𝗻𝗻𝗮𝘁 𝘀𝗮𝗿𝗶_𝗲𝗹𝘁𝘂𝘃𝗰𝗵𝗶 𝘆𝗼𝗹 ✨Yaqinlarizga ham ulashing✨ 🄼*🅄*🄸*🅉*🅉*🄰 🕋Kabatullohda koʻrishaylik🕋 🕌@Muuizzaam🕌
إظهار الكل...
2.22 MB
🥰 2 1
01:46
Video unavailableShow in Telegram
38.48 MB
👏 1
00:31
Video unavailableShow in Telegram
1.77 MB
01:49
Video unavailableShow in Telegram
𝗝𝗮𝗻𝗻𝗮𝘁 𝘀𝗮𝗿𝗶_𝗲𝗹𝘁𝘂𝘃𝗰𝗵𝗶 𝘆𝗼𝗹 ✨Yaqinlarizga ham ulashing✨ 🄼*🅄*🄸*🅉*🅉*🄰 🕋Kabatullohda koʻrishaylik🕋 🕌@Muuizzaam🕌
إظهار الكل...
3.92 MB
00:49
Video unavailableShow in Telegram
8.60 MB
👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
👍 2
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.