cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

ФАХРИЙЛАР.2020

Дунёда илм таркатувчи бу́линг.

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
469
المشتركون
+324 ساعات
+67 أيام
+1130 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
Photo unavailableShow in Telegram
Photo unavailableShow in Telegram
ФУТБОЛ ЖАМОАЛАРИМИЗ ДУНЁ РЕЙТИНГИДА. Ҳалқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси(IFFHS) дунёнинг энг кучли 500 та топ-клублари рейтингини эълон қилди. Рўйхат тузишда 2023 йилнинг июлидан 2024 йилнинг 30 июнигача бўлган вақт ичида клубларнинг қайд этган натижалари асос қилиб олинди. Рейтингнинг 1-ўрнида Испаниянинг "Реал" жамоаси бормоқда, кучли ўнлик ҳам Европа вакилларидан иборат. Осиё қитъасидан Саудия Арабистонини "Ал-Хилол" жамоаси 40-ўринни эгаллади. Ўзбекистон жамоаларидан "Насаф" 201-ўринда," Навбахор "221-ўринда," Пахтакор " 496-ўринда қайд этилган.
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Photo unavailableShow in Telegram
Посмотрите, чем я поделился(-ась)! @MIUI
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Посмотрите, чем я поделился(-ась)! @MIUI
إظهار الكل...
ХАРБИЙ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ. Афғонистонда темир йўллар бўлмаганлиги боис 40-армияга зарурий маҳсулотларини ташиш автомобиль карвонларини зиммасига тушган эди. Партизан урушидаги усулдан фойдаланган мужоҳидлар энг кўп иқтисодий талофотларни карвонларни ўққа тутиш орқали еткизишган дейишса ишонаверинг. Афғон уруши даврида совет кўмондонлиги 2 та асосий харбий автомобиль йўлидан фойдаланган эди. Биринчиси, Кушка-Хирот-Қандаҳор йўли(узунлиги 680 км) бўлиб,унда 6 та давон,126 та кўприк ва 2 та сув омбори мавжуд эди. У йўлдаги давонларни денгиз сатҳидан баландлиги Работи Мирза давони 1681 м.,Мир Алан давони 1800м,Сахра-Сухрон давони 1700 м. ва Снаб Бобо довони 1670м.деб ҳисобланарди. Иккинчи муҳим харбий автомобил йўли Термез-Кобул-Пули-Чархи(узунлиги 516 км.)бўлиб,унинг таркибида 103 та кўприк,22 та галерея (тош,қор кўчишини бартараф этувчи иншоот), 2 та давон ва 1та тоннель бор эди. Мирза Отбели давони денгиз сатҳидан баландлиги 1681 м.бўлса,Саланг давони дунёнинг энг баланд давонларидан бири бўлиб,баландлиги 3491 м.эди. Саланг давонидаги тоннелни узунлиги 2,6 км.эди. 1983 йилгача йўлларни муҳофаза қилиш харбий кисмларга бўлиб берилган бўлиб,битта йул-комендантлик батальони фаолият кўрсатар эди. 1983 йилдан йўл хавфсизлигини таъминловчи катта йўл-комендантлик бригадаси(дкбр) тузилди. Бригаданинг 30 та гарнизони,17 та диспетчерлик маскани ва 3 та ДКУ(йўл-комендантлик участкаси) фаолият кўрсата бошлади. Зирҳли техникалар ва жанговор қўроллар билан таъминланган "йўл қўриқчи" взводлари 20-30 км.ни,роталари 90 км.ни ва батальонлари 320 км.гача масофадаги йўл қисмлардан автомобиллар карвонини хавфсиз ўтишини таъминлаш маъсулиятини олган эдилар 1984 йилнинг мартидан 5 та ПТП( техник ёрдам масканлари) ташкил этилиб,автокарвонлар таркибидаги шикастланган машиналарга техник ёрдам кўрсатиш бошланди. Харбий автомобиль йўлидан юрувчи машиналар қатьий қоидаларига амал қилиб бир соатгача дам олиш учун махсус мўлжалланган тураргоҳларда тўхташи,тунги дам олиш учун фақат Хайратон, Кобул ва Пули-Чархи шаҳарларидаги тураргоҳларда тўхташи шарт эди. Кобулдаги 181- мотоўқчи полкининг ёнидаги тунги тураргоҳда юзлаб автомашиналар тўхтаб дам олардилар. Улардаги аскарлар Термездан хар хил нарсаларни машиналари кабинасига яшириб олиб келганлиги сабабли албатта " тунги бозор" қизирди. Маҳсулотларни "қироли" шак-шубхасиз рус ароғи бўлар эди. Полкдаги аскарлар ароқ сотиб олардилар,зобитлар тортиб олиш учун қувиб юрардилар. Тонг отгач автомобил карвонлари пиёда қўшинлари қўриқчилигида ўз манзилларга қараб равона бўлар эдилар.
إظهار الكل...
УРУШДА ТАҚДИРЛАНГАНЛАР. Афғон уруши азобини бошидан кечирган шахсларни хаммаси хақли равишда мукофотланиши адолатдан бўлади. Аммо мукофотга тақдим қилишдаги адолатсизлик,миллатчилик, айирмачилик ва тавсияномаларни кўриб чиқишни орқага сурилиши аскарларни рухиятига таъсир қилади. Афғонистондаги совет қўшинлари харбий харакатларда иштирок этмаган деб хақиқатни яшириш оқибатида дастлаб(1980-83) жангларда қатнашган шахслар тақдирланмасдан қолдилар. СССР Олий Совети Президуми ёпиқ фармонига кўра афғон уруши даврида кўрсатган жасоратлари учун қуйидаги кишилар биринчи бўлиб Совет Иттифоки Қахрамони унвони билан тақдирланган эдилар: - харбий учувчилар В.Ганутдинов,В.Щербаков; - десантчилар С.Козлов,А.Мироненко,Н.Чепик; - ГРУ(бош разведка бошқармаси) - п-к В.Колесник; - КГБ( давлат хавфсизлик кумитаси) ходимлари - Г.Бояринов,В.Карпухин; - Совет Иттифоқи маршали С.Соколов. Ўзингизга маълумки зобит ва аскарларни тақдирлаш хақидаги фармонлар Москвада СССР Мудофа вазирлигининг тасдиғидан ўтгандан сўнг чиқарилади. Афғон урушини охирида мотоўқчи полкининг бўлинма командири,кичик сержант Василий Кузнецов жасорати учун қўмондонлик томонидан жанговор орденга тавсия қилинди. Аммо бюрократия ва хужжатларга эътиборсизлик натижасида уни мукофотлаш учун юборилган тавсиянома Мудофа вазирлигининг столида узоқ вақт унутилиб қолдирилди. Топилгандан сўнг "Қахрамонлик эскирди" деган важ билан ортга қайтарилди. Шунакаси ҳам бўларкан. Унвонлар ўз йўлига аскарларни ўз юртига омон қайтиб келишини ўзи катта мукофотдир.
إظهار الكل...
Repost from Huquqiy axborot+
ИШОНЧ ТЕЛЕФОН РАҚАМЛАР Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси –1000; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси – 71-239-85-59 Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси –71-239-86-50, 71-239-81-14 Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши – 1190; Ўзбекистон Республикаси Олий Суди – 1090; Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси – 1007; Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси – 1107; Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги – 1102; Ўзбекистон Республикаси Мудофа вазирлиги –71-269-81-00; 71-269-88-65 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги – 1008; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интелектуал мулк агентлиги – 71-232-50-54 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат ҳизматлари агентлиги – 1148, 71-207-00-66 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги – 1003; Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – 1199; Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги – 71 203-00-50; Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги –71-205-15-39; Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги – 71 239-24-21; Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги –71 232-65-55; Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги – 71 239-41-12; Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги –71 246-37-12; Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги –10 06; Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги –71-215-52-79; Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги –71 233-28-28; Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги – 71 232-25-37; Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги –71 239 34 39; Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги –71 256-85-07; Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги – 71 244-05-05; Ўзбекистон Республикаси Марказий банки –71 200-00-44; Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қумитаси –1108; Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қумитаси –1198; Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси –1140; Ўзбекистон Республикаси Халқ банки–1106; Тошкент шаҳар ҳокимлиги –71 200-90-69; Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши –61 222-46-33; Андижон вилояти ҳокимлиги –74 223-25-28, 74 223-30-31; Бухоро вилояти ҳокимлиги –65 222-22-22; Жиззах вилояти ҳокимлиги –72 226-00-11; Қашқадарё вилояти ҳокимлиги –75 200-55-05; Навоий вилояти ҳокимлиги –36 220-10-20; Наманган вилояти ҳокимлиги –69 227-08-29; Самарқанд вилояти ҳокимлиги –66 231-11-25; Сурхондарё вилояти ҳокимлиги –76 224-15-96; Сирдарё вилояти ҳокимлигининг –67 200-02-06; Тошкент вилояти ҳокимлиги –71 200-88-11; Фарғона вилояти ҳокимлиги –73 244-07-50, 73 244-21-65; Хоразм вилояти ҳокимлиги –62 223-00-06.
إظهار الكل...
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.