Mitti Farishta 🖇 || blogi
الذهاب إلى القناة على Telegram
🇰🇷Koreya hayoti 🕊Islomiy statuslar 📖Ma‘noli satrlar 🖇Psixologiya 🔗Mulohaza Hammasi o‘tib ketadi... Yaxshi kunlar hali oldinda... Adminka: Risliqoy💍 @Umr_Falsafasi @Risliqoy99
إظهار المزيد561
المشتركون
-124 ساعات
-77 أيام
-1230 أيام
أرشيف المشاركات
Aka… Yuragimga toʻlib ketdi gʻam,
Kimsaga yorilib aytolmayapman…
Qanchalik sogʻinib, xohlasam-da kam,
Bolalik kunlarga qaytolmayapman…
✍🎙Yasemin
Қўшнининг косаси.
– Қизалоғим, бориб бувингга қараш. Бугун эҳсон беришаётган экан. Мен ишдан қайтгач бораман. Ҳеч йўқ, ул-бул обкеб бериб турарсан.
Кичкина эдим. Онамнинг бу сўзларини эшитиб, бормайман, деб хархаша қила бошладим. Шунда онам мен рад этолмайдиган сабабни кўрсатди:
– Қизим, эҳсонда хизмат қилиш савоб. Борақол!
Бордим. Анча-мунча ярим-ёрти ишларга қарашдим. Хизмат қилаётган келинойиларнинг болаларига қараб турдим. Келганимдаёқ бувимга:
— «Савоб топиш учун келдим. Менга кўпгина иш буюринг»,-дегандим. Шунинг учун бўлса керак, хизмат қилишга шай турганлар кўплигига қарамай бувим имлаб чақириб қолдилар. Учиб бордим.
– Қизалоғим, каттароқ косага совуқ чойдан тўлдириб қуйиб кел. Анорхон бувинг кўп чанқайди.
Югургилаб кетдим. Идишлар орасидан энг катта косани танлаб чой қуйиб келдим. Бувим идишни олдилар-да, унга синчиклаб қарадилар:
– Бу қўшнининг косаси-ку. Жойига олиб боргин-да, бошқасига қўйиб кел.
– Чойни ичиб олсинлар, кейин...
– Бўлмайди, қизим, ҳозироқ обор. Мени қарздор қилиб қўйма!
Бувимнинг буйруқларини бажардим. Аммо уларнинг сўзларини тушунолмай роса қийналдим. Кўп идиш синдирганим учун шунақа қилдилар, деб бола кўнглим бир оз ранжиб ҳам олди. Аммо меҳмонлар кетгач, бувим шубҳаларимни тарқатдилар ва галдаги унутилмас сабоқни дилимга жойладилар:
– Болажоним, бояги гапимдан ранжиган кўринасан? Сен олиб келган бояги косада кеча қўшни овқат чиқарган экан. Ундаги таомни ейишга ҳақимиз бор, аммо косани ишлатишга асло ҳақимиз йўқ. Чунки қўшни уни бизга ишлатиш учун бермаган. Агар ишлатсак, қўшни ҳақига хиёнат қилган бўламиз. Арзимасдек туюлган бу нарса бўйнимизга бировнинг ҳақи деган улкан қарзни илади. Бировнинг ҳақини бу дунёда ўтамасанг, қиёматда, тўлов учун савобдан бўлак ҳеч вақойинг бўлмаган, ҳар бир савоб ўзинг учун керак бўлган пайтда тўлайсан. Шунинг учун бу борада эҳтиёткор бўлиш керак. Қўшнига косасини олиб кириб, унга рухсатингизсиз чой қуйиб қўйдик, рози бўлинг, деб сўраб чиққин!..
Бугун ушбу воқеани ёдга оларканман, дилимда қўрқув пайдо бўлди. Эҳ-ҳе, мен қанчадан-қанча идишларга эгаларининг рухсатисиз «чой қуйиб» қўйганман. Ёру биродарлар, қўни-қўшнилар, сизларнинг қанча «идишлар»ингиздан рухсатсиз «фойдаландим», қанча ҳақларни бўйнимга илдим. Уларнинг тўлови қиёмат кунида гарданимга тушмаслиги учун ҳаммангиздан розилик сўрайман.
Йиғлаяпсизми?
Демак ҳали юрагингиз соғлом...
Юзингизда нафрат «мушт» кўтариб турган бўлсада сиз йиғлашга қодир инсонсиз...
Йиғлаб дард ғамларингизни сув қилиб тўкмоқчимисиз. Агар ана шунда енгил тортсангиз майли ҳалал бермайман. Аммо йиғлаганингизни бошқаларга кўрсатманг. Чунки сиз ёлғизман, сиқилиб кетдим деб кўз ёш қилаётган бир маҳалда бошқалар сиз учун қайғуриши мумкинлигини ҳам унутманг. Уларга озор берувчи кўзингиздан оқаётган ҳар бир томчи кўз ёш яқинларингизни қалбига игнадек санчилиши мумкин...
Дўстим!
Майлими бир маслаҳат берсам...
Келинг ташвишларни бирга енгамиз. Кўз ёшларингизни артиб, ўрнингиздан туринг!
Деразадан кўчага, ҳар ҳил ташвишда юрган сиз-у бизга ўхшаган бир ҳил одамларга боқинг. Улар ҳам ҳаётдан баҳра олишмоқда, яшаш учун елиб югуришмоқда. Нима учун сиз бундай қила олмайсиз. Йўқ, ундай деманг сиз албатта эплайсиз, сиз ҳаммасини енгиб ўтасиз...
Мен бунга ишонаман.
Йиғлаяпсизми?
Йиғланг, зероки ҳаётда бошқа йиғлашга сабаб бўлувчи омиллар ҳам бор. Йиғланг..
Кўзингиздан фақат қувонч ва баҳтга тўла кўз ёшлар оқсин...
Йиғлаяпсизми?...
Бахтиёр Мусаев
Бир куни шомдан кейин кўчада тоза ҳавода сайр қилиб юриб, маҳалладош йигит билан танишиб қолдим. Мириқиб суҳбатлашдик. Орадан бир неча кун ўтиб, яна учрашганимизда у қувончини яширолмай деди:
– Отахон, яқинда уйланмоқчиман!
– Яхши, табриклайман! – дедим ва сўрадим:
– Бўлғуси келиннинг исми ким?
– Гулчеҳра.
– Исми чиройли экан, бирон жойда ўқийдими ёки ишлайдими?
– Йўқ, бозорда тирикчилик қилади.
– Сиз ишлайсизми?
– Отахон, ҳозирча бекорчиман, – деди у.
– Унда у қиз сизга турмушга чиқишга қандай рози бўлди?
– Биз уч-тўрт марта учрашдик. Мен ишламаслигимни баҳона қилса керак, деб тўйдан гап очишга тортиндим. Бироқ бир сафар учрашганимизда ўзи гап очиб қолди ва: «Сиз қўрқманг, сизни ўзим боқволаман», деб далда берди, – деди йигит.
Тўғриси, олдин ажабландим, кейин ҳозир бунақалар кўп-ку, деган ўйга бориб, парво қилмадим. Ҳар ҳолда насиҳат қилиб қўйишни жоиз билиб дедим:
– Ўғлим, барибир сиз ҳам ишланг. Эркакнинг топганида барака бўлади. Аёлнинг қўлига қараб қолиш эр йигитга ярашмайди.
Ўшанда унинг савлатига қараб, тоғни урса талқон қиладиган йигитлигига ишонган эдим.
Орадан анча вақт ўтди. Яқинда уни бозорда учратиб қолдим.
– Қизимга сўрғич излаб чиқувдим, – деди у.
– Қиз кўрдингизми?
– Ҳа, бир ёшга етай деб қолди.
– Зўр-ку, ота бўлдим денг! – Уни сидқидилдан табрикладим ва сўрадим:
– Ишлаяпсизми?
– Йўқ.
– Нега?
– Э, отахон, ишлаб нима қиламан?! Гулчеҳрахон ҳар куни камида эллик минг сўм топади. Бир ойда йигирма кун чиқса, бир миллион сўм деяверинг. Бунча ойлик қаерда бор?
Орсиз, ғурурсиз йигит фахрланиб гапирарди.
– Келин нима олиб-сотади?
– Мева-чева. Қўйлиқ бозоридан кўтарасига олиб, кўча ва муюлишларда, пана-пастқам жойларда юриб сотади. Қўйлиқдан ҳар гал ўттиз-қирқ кило олиб келади. Агар тунги соат уч-тўртларда бормаса, мевани арзонроқ ололмайди.
– Аёл кишига шунча юк оғирлик қилмайдими, яна кўчама-кўча юриб сотаркан?!
– Отахон, хотин кишининг жони темирдан ҳам қаттиқ бўларкан, хуфтонда келса ҳам чарчадим демайди. Гулчеҳрахон сўзининг устидан чиқиб, бизни боқаяпти.
Йигит шундай деб беўхшов ишшайиб қўйди.
– Сиз уйда нима иш қиласиз? – сўрадим ундан.
– Қизимга қарайман, кунига уч-тўрт маҳал овқатини бераман, гоҳ тайёр Нестле бўтқасини едирсам, гоҳ сутга манний крупа солиб едираман, йиғласа, аллалаб ёки ҳой-ҳойлаб юпатаман. Уй ишларига ҳам ўрганиб қолдим. Овқат пишираман, кир юваман, йиртиқ-ямоқни тикиш ҳам қўлимдан келади. Яқинда духовкада нон пишириб кўрдим. Ҳозир Гулчеҳрахон уйда бўлган кунлари чучвара тугишни ўргатяпти…
Ўзимни тутиб туролмадим:
– Туғишни-чи, туғишни ўргатмаяптими?! – деб юбордим.
Интернетдан
