cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

5_11 INFORMATIKA

Siz izlagan qidirgan yagona kanal tashrif buyuring kerakli ma‘lumotlarni oling Admin. @teacher0411

إظهار المزيد
Uzbekistan65 156لم يتم تحديد اللغةالفئة غير محددة
مشاركات الإعلانات
180
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
لا توجد بيانات30 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

  • File unavailable
Подключиться к конференции Zoom https://us02web.zoom.us/j/8364031194?pwd=cWNmR3hiRURIdEV2ZTdNSVhENFZvUT09 Идентификатор конференции: 836 403 1194 Код доступа: ScEY8U
إظهار الكل...
Join our Cloud HD Video Meeting

Zoom is the leader in modern enterprise video communications, with an easy, reliable cloud platform for video and audio conferencing, chat, and webinars across mobile, desktop, and room systems. Zoom Rooms is the original software-based conference room solution used around the world in board, conference, huddle, and training rooms, as well as executive offices and classrooms. Founded in 2011, Zoom helps businesses and organizations bring their teams together in a frictionless environment to get more done. Zoom is a publicly traded company headquartered in San Jose, CA.

Ассалому-алейкум! Ҳурматли устозлар! Бугун соат 12:00 да Кундалик тизими буйича семинар- тренинглар бўлиб ўтади (Zoom ссилка оркали).
إظهار الكل...
SOQQAKASH O'QITUVCHILAR😜😂🤨 (hammahammas) https://t.me/Ismailov_dublyaj
إظهار الكل...
Дарслик учун ижара тўловларини уйдан чиқмасдан амалга ошириш имконияти яратилди Эндиликда умумтаълим муассасаларининг дарсликлари учун ижара тўловларини исталган жойдан туриб “Payme” ва “Paynet” тўлов тизимлари ёрдамида амалга ошириш имконияти яратилди. Бунинг учун “Payme” ва “Paynet” тўлов тизимида “Китоб жамғармаси” бўлимига ўтиш орқали фарзандингиз таҳсил олаётган таълим муассасаси жойлашган ҳудуди, муассаса номи (рақами), таълим тили, синфи ва гуруҳини танланган ҳолда ўқувчининг “Фамилияси, Исми, Отасининг исми” киритилади. Шундан сўнг тегишли таълим тили ва синфига қараб ижара тўлови миқдори автоматик тарзда пайдо бўлади. Тўловдан олдин киритилган барча маълумотларни текшириш ва “ТЎЛОВ” тугмасини босиш билан тўлов амалга оширилади. Электрон тўловлар бўйича саволлар ёки муаммолар вужудга келган ҳолларда Республика Мақсадли китоб жамғармасининг (71) 239-14-91 ёки (71) 239-44-57 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин. @uzedu
إظهار الكل...
⚡️ПЕДАГОГ ХОДИМЛАРГА МАЛАКА ТОИФАСИ БЕРИШНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ҚИЛИНДИ Ўқитувчиларга малака тоифасини бериш тўғрисида янги тартибдаги қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан имзоланди. 🔰2022 йил 1 январдан бошлаб ўқитувчиларга малака тоифасини беришда қўйидаги янги тартиб жорий қилинади: ❕Педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш бўйича вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳамда таълим муассасалари миқёсидаги аттестация комиссиялари тузиш ва йиғма жилд орқали ҳужжат топшириш амалиёти бекор қилинади; ❕Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаси (лавозим) бериш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш педагог кадрлар томонидан давлат хизматлари марказларига борган ҳолда ёки мустақил равишда Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд Таълим инспекцияси расмий веб-сайтидаги махсус портал орқали амалга оширилади; ❕Педагог кадрларга қоғоз шаклидаги аттесгациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификат бериш амалиёти бекор қилиниб, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификат бериш тартиби жорий этилади; ❕Педагог кадрларга ушбу қарор қабул қилингунга қадар берилган аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификатлар ўз кучида қолади ҳамда амалдаги малака тоифасини (лавозимини) тасдиқлашда ва амал қилиш муддати тугагунга қадар сертификатда кўрсатилган малака тоифаси (лавозими) бўйича базавий тариф сгавкалари асосида ҳақ тўлашда ҳисобга олинади. https://t.me/informatika_8_9_10_11
إظهار الكل...
Informatika va AT

Birovlarning fikrini tanqid qilish emas, Birovlarning fikrini tahlil qilish kerak

#Сўраган_эдингиз ЎҚУВЧИЛАР ДАВОМАТИ ЯХШИЛАНМАСА КИМ ЖАВОБГАР БЎЛАДИ? #Савол Мен мактабда директор ўринбосари лавозимида ишлайман. Яширмайман ҳозирда бизнинг мактабда 10-11 синф ўқувчилар давомати жуда ёмон аҳволда. Ўқувчиларимизнинг кўплари репититорга бораётганлиги сабабли дарс қолдирмоқдалар. Бу эса бошқа ўқувчиларга ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Ота-оналарга тушунтирсак ҳам фойдаси бўлмади. Саволим шундан иборатки агар текширув келса давомат паст чиқса менга нисбатан қандай чора кўрилади? Имкон бўлса бундай вазиятда мен нима қилсам бўлади? #Жавоб Ўқувчилар давоматига мактаб директори бошчилигида барча педагог ходимлар бирдек жавобгардир. Мактаб миқёсида кунлик ўқувчилар давомати мактаб ёшлар етакчиси томонидан олиб борилади. Ўқувчилар давомати ҳар ўкув кунида 2 марта (1 марта, 1-соат) ва охирги дарс давомида синфлар кесимида ўрганилади. Ўқувчилар давомати мактаб миқёсида директорпипг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари томонидан назорат қилинади ва мувофиқлаштирилади. ❕Мактаб маъмуриятининг хатоси нимада? Барчамизга маълумки хар кунги давомат туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига юборилади ва мактабнинг давомат журналига қайд этиб борилади. Давоматнинг ҳақиқий ҳолатини эса мактаб маъмурияти доим яширишга ҳаракат қилади. Бу эса катта хато. Ҳўш унда нима қилиш керак? 👉1-қадам: Ўқувчилар давомати ҳар ўкув кунида 2 марта (1 марта, 1-соат) ва охирги дарс давомида синфлар кесимида ўрганиш. Бу орқали мунтазам дарсларга қатнашмаётган ўқувчилар рўйхати шакллантирилади. 👉2-қадам: Мунтазам дарсларга қатнашмаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига огоҳлантириш хатларини чиқарилади. Агар огоҳлантириш хатлари чиқарилганда ҳам бу натижа бермаса ушбу ўқувчилар рўйхати маҳалла фуқаролар йиғинига тақдим этилади. Бу ҳам натижа бермаса профилактика инспекторларига билдириш хати билан мурожаат қилинади. 👉3-қадам: Мунтазам равишда дарсларга қатнашмаётган ўқувчиларни таълимга жалб қилиш борасида мактаб раҳбарияти томонидан олиб борилган ишлар самарасиз якунланган ҳолатларда, бундай ўқувчилар ҳақидаги батафсил маълумотлар туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига тақдим этилади. Давоматга масъул ходимлар ўзининг ваколати доирасида иш қилиб, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига тушунтириш ишларини олиб бориб, огоҳлантирш хатларини чиқариб, бу ҳолат юзасидан мактаб директорига, маҳаллага, профилактика инспекторларига билдирги билан мурожаат қилиб, буларнинг барчаси самарасиз якунланган ҳолатларда ўқувчилар ҳақидаги батафсил маълумотлар туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига тақдим этилган бўлса, бу вазиятда мактаб маъмурияти эмас балки ўқувчиларнинг ота-оналари жавобгарликка тортилади. ❗️Эслатиб ўтамиз: Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш 2 млн 700 минг сўмдан 4 млн 050 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Бизнинг канал https://t.me/informatika_8_9_10_11
إظهار الكل...
Informatika va AT

Birovlarning fikrini tanqid qilish emas, Birovlarning fikrini tahlil qilish kerak

​​⚡️МАЛАКА ТОИФАСИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА КАТТА ЯНГИЛИКЛАР БЎЛИШИ КУТИЛМОҚДА Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев малака тоифасини олиш бўйича яқин орада янгиликлар бўлиши кутилаётганлиги ҳақида маълум қилди. Хабарда айтилишича, бу янгиликлар кўпчилик ўқитувчиларни хурсанд қилади. ❗️Демак энг асосий янгиликлар қуйидагилар: 👉аттестация комиссиялари ва йиғма жилд орқали ҳужжат топшириш амалиёти бекор қилинмоқда; 👉аттестациядан ўтиш учун ўқитувчи давлат хизматлари маркази, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Таълим инспекциясининг веб-сайти орқали шахсан ўзи ариза беради (мактаб ёки туман бўлимидаги потенциал субъективлик олди олинади); 👉малака сертификатини қоғоз шаклда бериш тартиби бекор қилинади ва электрон шаклдаги сертификат берилади (сертификат рақами, берилиш муддати тўғридан-тўғри бухгалтерияларга боради). https://t.me/informatika_8_9_10_11
إظهار الكل...
Informatika va AT

Birovlarning fikrini tanqid qilish emas, Birovlarning fikrini tahlil qilish kerak

Xalq ta‘limi Info | #Сўраган_эдингиз ЎҚУВЧИНИ ДАРСДАН ЧИҚАРИБ ЮБОРИШ МУМКИНМИ? #Савол Ассалому алайкум. Бизни мактабимизда тўрт нафар 10 синф ўқувчилари мактабга формасиз келяпти, улар ўқув-қуролларини ҳам олиб келмайди, баъзида эса дарсларга ҳам кеч қолиб келишади. Ўзим тарих фани ўқитувчисиман ва шу синфга раҳбарлик ҳам қиламан. Аёл киши бўлганим учун айрим ўқувчиларим менга бўйсунишмаяпти. Яқинда уларни дарсдан чиқариб юборгандим, директоримиздан гап эшитдим. Саолим шундан иборатки, мактаб тартиб қоидаларига бўйсинмайдиган ўқувчиларни дарсдан чиқариб юборишга ҳаққим борми? #Жавоб Ўқувчиларни дарсларга кечиккани ёки мактаб формасининг йўқлиги учун дарсдан чиқариб бўлмайди. Ўқув режасига кирмаса, уларни бошқа ишлар учун дарсдан қолдириб ҳам бўлмайди. Мактабга келган ўқувчини дарс вақтида қаровсиз қолдириб, уларни кечиккани, ўқув қуролларининг йўқлиги ёки мактаб формасининг йўқлиги учун дарсдан ҳайдаб чиқариб юбориш ҳақида меъёрий ҳужжатларда қайд этилмаган. Дарсга кечикиш, ўқувчилар томонидан ўқув-қуролларини олиб келинмаслиги ёки мактаб формасининг йўқлиги ўқувчини дарсга киритилмаслигига асос бўлмайди. Таълим муассаларидаги ўқув жараёни «қонунийлик, демократик, камситишга йўл қўймаслик ва ҳурмат» принципларига асосланиши керак. Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 28 май кунги 131-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари”га кўра, ўқитувчилар жамоа аъзолари ва бошқаларинг шахсиятини ва қадр-қимматини камситиши, ўқувчиларни дарс машғулотларидан асоссиз чиқариб юбориш ёки киритмаслиги ҳамда “Чиқиш” қўнғироғи чалингандан кейин ўқувчиларни синфхонада ушлаб ўтириши мумкин эмас. ❗️Ҳўш унда мактаб ичики тартиб қоидаларига бўйсунмаган ўқувчиларга қандай чора кўрилади? Ўқувчилар ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузганида уларнинг қоғоз ёки электрон кундалигига танбеҳ ёзиш, қоида бузилиш ҳолатлари такроран кузатилганда эса ўқувчини мактаб ички назорат рўйхатига олиш ва якка тартибда шуғулланиш, бу ҳам фойда бермаса қоида бузган ўқувчинини бошқа синфга ўтказиш, синф жамоаси орасида муҳокама қилиш, ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)ни мактабга таклиф қилиш, “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги жамоат кенгаши доирасида муҳокама қилиш мумкин. Мазкур қоидаларга риоя этмаганлик ҳолатлари таълим муассасасидаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Хотин-қизлар бошланғич ташкилотлари ва мактабнинг кузатув кенгашларида ҳам муҳокама қилиниши мумкин. https://t.me/informatika_8_9_10_11
إظهار الكل...
Informatika va AT

Birovlarning fikrini tanqid qilish emas, Birovlarning fikrini tahlil qilish kerak