cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

ALRISALAH | ibratli kanal

«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙 📌 BIZNING KANALIMIZDA: 🎞 IBRATLI VIDEOLAR 🎥 TA'SIRLI MARUZALAR 💽 AJOYIB NASHIDALAR 📝 HIKMATLI MAQOLALAR

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
1 971
المشتركون
-224 ساعات
-147 أيام
-6830 أيام
توزيع وقت النشر

جاري تحميل البيانات...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تحليل النشر
المشاركاتالمشاهدات
الأسهم
ديناميات المشاهدات
01
НАМОЗДА ҚУРЪОННИНГ ЎЗБЕКЧА МАЪНОЛАР ТАРЖИМАСИНИ ЎҚИСАК БЎЛАДИМИ? #намоз ❓363-CАВОЛ: Биз намоз ўқиганимизда ёки тиловат қилганимизда сураларни араб тилида ўқиймиз. Қуръони карим оятлари араб тилида бўлишидан ташқари уларнинг таржимаси, яъни ўзбек тилидаги маъноси хам бор. Менинг саволим, намоз ўқиётганда ёки умуман сура-оят ўқиётганда ўзбек тилида айтиб ўқиса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозда араб тилидан бошқа тилларда қироат қилиш жоиз эмас. Бу ҳақида муҳаққиқ олим Мулла Али Қори айтадилар: ولا القراءة بها أي لا يجزئ القراءة في الصلاة بالفارسية إلا بعذر وبه يفتي Яъни: “Намозда форс тилида қироат қилиш жоиз эмас. Фақат узрли (араб тилига умуман тили қовушмаган) ҳолатда жоиз. Фатво жоиз эмаслигигадир”. Форс тили дейилганда бошқа тиллар ҳам киради. Чунки бошқа тиллар Араб тилидаги маънони ифода қилиб бера олмайди. Қуръони карим эса Араб тилида нозил бўлган. Аллоҳ таоло “Биз у(Қуръон)ни араб тилида нозил қилдик”, – деган (“Фатҳу бобил иноя” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
421Loading...
02
ҚАРЗЛАРДАН ҚУТУЛИШ ВА ИШЛАРНИ РИВОЖИ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК? #дуо ❓362-CАВОЛ: Қарзлардан қутулиш ва ишлар ривожи учун энг мақбул дуолар ва амаллар хақида маълумот берсангиз. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қарздан қутилиш чоралари – Аллоҳнинг ибодатида бардавом бўлиш, сабабларга киришиб, Раззоқу Қодир бўлган зотдан дуо қилиб сўраш. “Бир куни пул эвазига озодлигини сотиб олмоқчи бўлган мукотаб қул Али разияллоҳу анҳунинг олдига келиб: إني قد عجزت عن كتابتي فأعني قال ألا أعلمك كلمات علمنيهن رسول الله صلي الله عليه وسلم؟ لو كان عليك مثل جبل ثبير دينا أداه الله عنك قل اللهم اكفني بحلالك عن حرامك وأغنني بفضلك عمن سواك (رواه الإمام الترمذي) яъни: “Мен келишилган маблағни топиб беришдан ожиз бўлдим. Менга ёрдам беринг», деди. Али разияллоҳу анҳу: «Сенга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам менга ўргатган калималарни ўргатиб қўяйми? Агар зиммангда Сабийр тоғича қарз бўлса ҳам, Аллоҳ ундан сени қутқаради. «Аллоҳумма! Икфинии биҳалолика ан ҳаромика ва ағнинии бифазлика амман сивока», - дегин» (Имом Термизий ривоятлари). Сабийр – Ямандаги бир тоғнинг номи. Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Менга ҳалолинг ила ҳаромингдан кифоя қилгин. Ўз фазлинг ила мени ўзингдан бошқалардан беҳожат қилгин». Ким ушбу дуони ихлос билан фарз намозлардан кейин ўқиб юрса, Аллоҳ таоло унга қарзини узишда ёрдам беради. Бу мавзуда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: من كانت له إلي الله حاجة أو إلي أحد من بني آدم فليتوضأ فليحسن الوضؤ ثم ليصل ركعتين ثم ليثن علي الله وليصل علي النبي صلي الله عليه وسلم ثم ليقل لا إله إلا الله الحليم الكريم سبحان الله رب العرش العظيم الحمد لله رب العالمين أسألك موجبات رحمتك وعزائم مغفرتك والغنيمة من كل بر والسلامة من إثم لا تدع لي ذنبا إلا غفرته ولا هما إلا فرجته ولا حاجة هي لك رضا إلا قضيتها يا أرحم الراحمين (رواه الامام الترمذي والامام ابن ماجه عن عبد الله بن أوفي رضي الله عنه) яъни: «Кимнинг Аллоҳга ва Одам боласидан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракъат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Набий саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтсин. Сўнгра: «Лаа илаҳа илла Аллоҳу Ҳалиймул Карийм. Субҳана Аллоҳи Роббил аршил азийм. Вал Ҳамду лиллаҳи роббил аламийн. Асъалука мужибаати роҳматика ва азааима мағфиратика. Вал ғаниймата мин кулли биррин. Вас-саламата мин кулли исмин. Лаа тадаъ лии занбан илла ғафартаҳу ва ҳамман илла фарражтаҳу. Ва лаа ҳажатан ҳия лака ризон илла қозайтаҳа. Йаа Арҳамар роҳимийн!» десин», дедилар». (Имом Термизий ва Имом Ибн Можалар ривоят қилишган). Дуонинг маъноси: «Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга ҳеч бир илоҳ маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Рабби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Рабби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан: раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан ғаниматни, ҳар бир ёмонликдан саломат бўлишни сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай, албатта чиқаргин. Ё Арҳамар роҳимийн». Имом Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ: «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, талаби ҳожат қилиш мандубдир, чунки Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Ким шанба куни эрталаб талаби ҳожат қилса, талаби ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен зоминман», - деган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
401Loading...
03
ҚАБРИСТОНГА БОРИЛГАНДА ҚАЙСИ СУРАЛАРНИ ЎҚИШ КЕРАК? #Қуръон ❓364-CАВОЛ: Қабр бошига борганда "Фотиҳа" сурасига қўшиб яна қайсиларини ўқиш мумкин? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда қабристонга борганда қайси сура ёки оятларни ўқиш кераклиги қатъий белгилаб қўйилмаган. Қуръони каримнинг қайси жойидан яхши ўқий олса, ўша еридан истаганча ўқийди. Кейин қироатни савобини маййитга бахшида қилади. Аксарият фиқҳий манбаларимизда қабристондаги Қуръон тиловати бирор сурага чеклаб қўйилмаган: وَيُسْتَحَبُّ إذَا دُفِنَ الْمَيِّتُ أَنْ يَجْلِسُوا سَاعَةً عِنْدَ الْقَبْرِ بَعْدَ الْفَرَاغِ بِقَدْرِ مَا يُنْحَرُ جَزُورٌ وَيُقَسَّمُ لَحْمُهَا يَتْلُونَ الْقُرْآنَ وَيَدْعُونَ لِلْمَيِّتِ . Яъни: “Маййит дафн қилингач, гўё бир туя сўйилиб, гўшти тақсимланадиган муддатча қабр ёнида Қуръон тиловати ва дуо қилиб туришлари мустаҳабдир” (“Ал-Жавҳаротун-наййироҳ” китоби). Лекин ҳадиси шарифларда баъзи сура ёки оятларни ўқиш фазилатли эканига ишоралар бор. “Саҳиҳи Бухорий”га шарҳ ёзган ҳанафий аллома Бадриддин Айний шундай дейдилар: وروى أبو داود من حديث معقل بن يسار قال قال رسول الله اقرأوا يس على موتاكم وأخرجه النسائي وابن ماجه أيضا فالحديث يدل على أن الميت ينتفع بقراءة القرآن عنده وهو حجة على من قال إن الميت لا ينتفع بقراءة القرآن яъни: “Имом Абу Довуд Маъқал ибн Ясор разияллоҳу анҳудан ривоят қилади. У киши айтдилар: “Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Ўликларингизга “Ясин” сурасини ўқинг”, — деганлар”. Бу ҳадисни Имом Насоий ва Имом Ибн Можа ҳам ривоят қилишган. Қолаверса ушбу ривоят маййит ёнида ўқилган Қуръондан манфаат олишига далолат қилади ва: “Маййит Қуръон қироатидан манфаат кўрмайди”, -деганларга қарши ҳужжат бўлади” (“Умдатул-қори” китоби). Саҳобалар ичида қабри бошида Қуръон тиловат қилишни васият қилиб кетганлари бор эди. Чунки улар шу нарсада маййитга фойда борлигини Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганлар. Абдурраҳмон ибн Ало ибн Лажлаждан, у киши отасидан ривоят қилади: قَالَ لِي أَبِي: يَا بُنَيَّ، إِذَا أَنَا مُتُّ، فَأَلْحِدْنِي، فَإِذَا وَضَعْتَنِي فِي لَحْدِي، فَقُلْ: بِسْمِ اللهِ، وَعَلَى مِلَّةِ رَسُولِ اللهِ، ثُمَّ سِنَّ عَلَيَّ الثَّرَى سِنًّا، ثُمَّ اقْرَأْ عِنْدَ رَأْسِي بِفَاتِحَةِ الْبَقَرَةِ وَخَاتِمَتِهَا، فَإِنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ ذَلِكَ. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ. яъни: “Отам менга: “Эй ўғилчам! Агар вафот этсам, мени лаҳадга қўйгин. Лаҳадимга қўйиб бўлгач: «Бисмиллаҳи ва ала миллати Расулиллаҳ», деб устимга тупроқ тортгин. Кейин бош томонимда Бақара сурасининг аввали ва охирини ўқигин, чунки мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана шундай деганларини эшитганман”, – деди” (Имом Табароний ривояти). Шунингдек, Имом Ибн Можа Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўтганлар ҳаққига "Фотиҳа" сурасини ўқишни буюрганларини ҳам ривоят қилган. Бу мавзуда “Баҳрур-роиқ” китобида қуйидаги жумлалар келтирилган: وَالشَّيْخُ مُحَمَّدُ بْنُ إبْرَاهِيمَ قَالَ لَا بَأْسَ أَنْ يَقْرَأَ سُورَةَ الْمُلْكِ عَلَى الْمَقَابِرِ سَوَاءٌ أَخْفَاهَا أَوْ جَهَرَ بِهَا أَمَّا غَيْرُهَا فَلَا يَقْرَؤُهَا لِوُرُودِ الْآثَارِ بِسُورَةِ الْمُلْكِ وَعَنْ أَبِي بَكْرٍ بْنِ أَبِي سَعِيدٍ يُسْتَحَبُّ زِيَارَةُ الْقَبْرِ وَقِرَاءَةُ سُورَةِ الْإِخْلَاصِ سَبْعَ مَرَّاتٍ فَإِنْ كَانَ الْمَيِّتُ غَيْرَ مَغْفُورٍ لَهُ غُفِرَ яъни: “Шайх Муҳаммад ибн Иброҳим айтадилар: “Қабристонда хоҳ жаҳрий бўлсин, хоҳ махфий бўлсин “Мулк” сурасини ўқишнинг зарари йўқ. Чунки у тўғрисида ҳадислар ворид бўлган. Аммо бошқасини ўқимайди”. Абу Бакр ибн Абу Саъиддан ривоят қилинади: “Қабрларни зиёрат қилиш ва Ихлос сурасини етти марта ўқиш мустаҳабдир. Шу сабаб маййитнинг кечирилмаган гуноҳлари кечирилади” (“Баҳрур роиқ” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
462Loading...
04
#Ҳадис_202 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизлар 6 та нарсага кафил бўлинглар, мен сизларга жаннатнинг кафолатини бераман: 1.Сўзлаганда рост гапиринглар, 2.Ваъда берсангиз, вафо қилинглар, 3.Омонат қўйилса, уни адо этинглар, 4.Фаржларни (ҳаромдан) сақланглар, 5.Kўзларингизни (фаҳшдан) тийинглар, 6.Қўлларингизни (бировларга озор беришдан) тўхтатинглар» ✍Имом Аҳмад ва Хоким ривояти (Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан) 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
412Loading...
05
22 Zul-hijja 1445-yil hijriy 2024 yil 28-Iyun Juma☘️ milodiy #KUN_HADISI  Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар банданинг боласи вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига: “Бандамнинг боласи жонини олдиларингми?” дейди. Улар: "Ҳа", дейдилар. У Зот: “Унинг қалби меваси жонини қабз қилдиларингми?” дейди. Улар айтишади: “У сенга ҳамд айтди ва истиржоъ айтди”. Шунда Аллоҳ таоло: “Бандам учун жаннатда бир уй қуринглар ва уни “ҳамд уйи” деб номланглар", дейди" (Имом Термизий ривояти).   👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
464Loading...
06
ИМОН ҚУВВАТИ Тарихдан маълумки, ўтган солиҳларимизнинг имони бақувват бўлганларки, бу уларнинг қаддини тик тутган, шу туфайли Аллоҳдан бошқасидан қўрқмаганлар, ҳақ йўлда Ундан бошқага итоат этмаганлар. Имон ўзининг кибриёси ва азамати ила қалблари ва кўзларида билиниб турган. Шундай имон қаршисида махлуқот ризоси, дунё зебу зийнатию, ҳою ҳаваслари ҳеч қандай қадрга эга бўлмаган. Абу Мусо айтади: “Бизлар Нажжошийнинг олдига кирдик. У ўз мажлисида ўтирган, Амр ибн Ос унинг ўнг томонида, Аммора чап томонида, руҳонийлар эса рўпарасида эди. Амр ва Аммора унга: – Улар сизга сажда қилишмайди, – дейишди. Биз яқин борган эдик, руҳонийлар шоша-пиша огоҳлантиришди: – Подшоҳга сажда қилинглар! Шунда Жаъфар ибн Абу Толиб фавқулодда жасорат ва имон қуввати ила хотиржамлик билан: – Бизлар бемисл улуғлик ва салтанат эгаси бўлган Аллоҳдан бошқага сажда қилмагаймиз! – деб жавоб берди. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2111Loading...
07
👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
1981Loading...
08
#Маъруза АЛЛОҲДАН БЕҲОЖАТЛИКНИ СЎРАШ 👤 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳи алайҳ 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
1901Loading...
09
Муоз ибн Жабалдан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Дарҳақиқат, қўйнинг бўриси бўлгани каби шайтон ҳам Одам боласининг бўрисидир. Қўйнинг бўриси узоқлашган ва ночор қўйни ўлжа қилади. Тўдага кирмайди. Шунинг учун сиз оммадан, жамоатдан ва масжидлардан ажралманг!" дедилар". Муснади Кеший китобидан. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2603Loading...
10
БИРОВ МЕНИ ҒИЙБАТ ҚИЛИБ ГУНОҲГА ҚОЛМАСЛИГИ УЧУН #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Биров мени ғийбат қилиб гуноҳга қолмаслиги учун ўзимдаги айб-у нуқсонларни тўғри қабул қилиб, яхши кўрсам ва сўзловчи ўша хислатларимни зикр этганида ранжимайдиган ҳолатни ўзимда ҳосил этсам муродимга етаманми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мўмин мўминнинг ойнаси. Биров бизни айбимиз ва камчиликларимизни айтганда имкон қадар тўғри тушунишга ҳаракат қилишимиз зарур. Мабодо сиз мазкур сифатни ўзизда ҳосил қила олсангиз жуда яхши ва айни муддао. Энди шундан кейин ҳам айрим нодонлар ғийбат қилиб қўйишлари мумкин. Шунинг учун сиз бундан ташқари ҳар қандай сизга нисбатан қилинган иғво, ғийбат ва бошқа ишларни кечирдим, эй Раббим, деб ётсангиз, янада мукаммалроқ бўлади. Сабаби доимо шундай қилиб юрган саҳобий тириклик пайтида жаннатий бўлишлиги башорат қилинган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
1921Loading...
11
МУСОФИР НАМОЗИ #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: 5-7 кун Навоида, 2-3 кун Тошкентда, 2-3 кун Олмалиқда бўламан. Намозларимни қандай ўқиман. Қасрми ёки тўлиқми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ушбу айтилган жойларнинг бирортаси сизнинг манзилингиз яъни, доимий яшаш жойингиз бўлмаса. Бу жойларнинг барчасида Сиз мусофир бўласиз ва намозларни қаср яъни, тўрт ракатли фарз намозларни икки ракат қилиб ўқийсиз. Агар ушбу манзиллардан қайси бири сизнинг доимий яшаш жойингиз бўлса, ўшандан бошқасида намозларни қаср қилиб ўқийсиз Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2281Loading...
12
📚 Намозни бузадиган амаллар. 🏷 1-қисм 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2525Loading...
13
📚 Намозни бузадиган амаллар 🏷 2-қисм. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2536Loading...
14
#Диний_савол_жавоб Ел чиққанда мустаҳаб қилиш керакми? Muhammad Ayyub domla HOMIDOV 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
29713Loading...
15
#Қироат 📖 Гўзал тиловатдан баҳраманд бўлинг! 📖 НУҲ сураси (Маккада нозил бўлган, 28 оятдан иборат) 🎙 Хуршид қори Аҳлиддин ўғли Мир Араб олий мадрасаси талабаси 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2542Loading...
16
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай деди: «Сизларга иккита шифони тавсия қиламан: Қуръон ва асал. Асал барча дардларга шифо, Қуръон эса - қалбларга шифодир». (Ибн Абу Шайба ривоят қилган) 📚(«Мусаннаф Ибн Абу Шайба») 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2615Loading...
17
Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ охиратга олиб қўйиши билан бирга дунёда ҳам жазосини тезлатиб берадиган гуноҳ – зўравонлик ва қариндошчиликни узишдир”, деганлар» Имом Термизий ривояти. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
27911Loading...
18
КАРАНТИН ДАВРИДА ИЖАРА ТЎЛОВИ МАСАЛАСИДА ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТИЛАДИ? #ижара ❓361-CАВОЛ: Биз икки хонали квартирани яшаш учун ижарага берганмиз. Ижарачи қурилиш-таъмирлаш соҳасида ишлайди. Айни дамда карантин туфайли юртимизда аксарият ишлар тўхтаб турибди. Карантин даврида ижара пулини олишда қандай йўл тутилади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ижара ҳаққини бериш ижара шартномаси тузилиши биланоқ вожиб бўлмайди. Балки, ижарага олувчи ўз хоҳиши билан ижарага олган нарса (ёки жой)дан тўла фойдалана олиш имконига эга бўлганидан кейин ижара ҳаққини бериши вожиб бўлади. Аммо, ижарага олинган нарсадан фойдаланиш имкони бўлмаса ва бунда ижарага олувчининг айби бўлмаса, ижара ҳаққи вожиб бўлмайди. Бу барча фиқҳий китобларимизда ёритилган. Жумладан, фатво китобларимизда бу ҳақида шундай дейилади: فَإِنْ عَرَضَ فِي بَعْضِ الْمُدَّةِ مَا يَمْنَعُ الِانْتِفَاعَ بِهِ كَمَا لَوْ غُصِبَتْ الدَّارُ مِنْ الْمُسْتَأْجِرِ أَوْ غَرِقَتْ الْأَرْضُ الْمُسْتَأْجَرَةُ أَوْ انْقَطَعَ عَنْهَا الشُّرْبُ أَوْ مَرِضَ الْعَبْدُ أَوْ أَبَقَ سَقَطَتْ الْأُجْرَةُ بِقَدْرِ ذَلِكَ. “Агар ижара бўйича келишилган муддатда ижарага олинган нарсадан фойдаланишга монелик қиладиган нарса содир бўлса, масалан, ижарага олинган уйни кимдир куч билан тортиб олиши ёки ижарага олинган ерни сув босиши ёхуд сув келмай қолса, ёки ижарага олинган қул касал бўлиб қолса ёки қочиб кетса, мана шундай ҳолатларда фойланишдан маҳрум бўлиш миқдорига қараб ижара ҳақи соқит бўлади” (“Ал-Фатовол ҳиндия” китоби). Имом Бурҳониддин Марғилонийнинг “Ал-Ҳидоя” китобларига ёзилган машҳур “Ан-Ниҳоя” номли шарҳда шундай дейилади: وَهَذِهِ مُقَيَّدَةٌ بِقُيُودٍ: أَحَدُهُمَا التَّمَكُّنُ، فَإِنْ مَنَعَهُ الْمَالِكُ أَوْ الْأَجْنَبِيُّ ... لَا تَجِبُ الْأُجْرَةُ “Ижарага ҳақ тўлаш лозим бўлиши бир нечта қайдларга эга: Шулардан бири ижарага олинган нарса (ёки жой)дан ижарачи фойдалана олиши шарт. Агар жой эгаси ёхуд бошқа киши ўша жойдан фойдаланишга тўсқинлик қилса... ижарачи ҳақ тўлаши лозим бўлмайди” (“Ан-Ниҳоя шарҳул Ҳидоя” китоби). Ушбу фиқҳий маълумотлардан маълум бўлишича, агар бир йиллик ижаранинг уч ойи ўтгандан кейин қанчадир муддат ҳовли ёки дўконни ижарачидан куч билан тортиб олинса, ёки ундан фойдаланишни (уй ёки, дўкон) эгаси томонидан ёки давлат томонидан чеклаб қўйилса, ана шу муддатга ижара ҳаққи бериш вожиб бўлмайди. Агар бир ойлик ижара ҳаққини олдиндан олинган бўлса, ижарачи фойдаланган муддат ҳисобида ҳақ ушлаб қолиниб, қолганини қайтариб берилади. Ҳозирги вақтда юртимизда карантин сабаб кўплаб савдо дўконлари, ҳунармандчилик устахоналари, ошхона ва кафеларнинг фаолияти чеклаб қўйилган. Бу ҳолатда, ижарага олинган нарсадан фойдалана олмаган муддатнинг ижара ҳаққи, ижарага олувчининг зиммасидан соқит бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2402Loading...
19
ҚАЗО РЎЗАНИ ҲАМ БУЗИБ ҚЎЙСА ИККИ КУН РЎЗА ТУТИБ БЕРИШИ ВОЖИБ БЎЛАДИМИ? #рўза ❓360-CАВОЛ: Устозлар Аллоҳ қилаётган ҳизматларингизга дунё ва оҳиратда азиз қилсин. Саволим: Қазо рўзасини ният қилиб рўза тутган бўлса ва уни очиб юборса, очиб юборган куннинг рўзасига олдин тарк этган қазо рўзасини ҳам қўшиб икки кун қазо тутиши вожиб бўлиб қоладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қазо рўзани тутаётган киши уни бузиб қўйса, унга каффорат вожиб бўлмайди. Балки яна фақат бир кун қазо рўзасини тутиш лозим бўлади. Муҳаққиқ олим Мулла Али Қори шундай дейдилар: أو أكل أو شرب غذاء أو دواء عمدا قضي وكفر كالمظاهر وهي بإفساد أداء رمضان لا غير أي لا بإفساد قضائه ولا بإفساد أداء غيره Яъни: “Ким қасддан таом ёки дори еб-ичса, қазо қилади ва зиҳор қилган кишидек каффорат тўлайди. Каффорат тўлаш фақат Рамазон рўзасини тутаётганда рўзасини бузсагина лозим бўлади. Бошқа рўзаларда (қазо, нафл, назр) очиб юборса, бир кунига бир кун рўза тутиб беради. (“Фатҳу бобил иноя” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2092Loading...
20
АЁЛИМНИНГ ОДАТ КУНЛАРИДА ҲАМ ЎЗ ҲИРСИЙ ЭҲТИЁЖИМНИ ҚОНДИРСАМ БЎЛАДИМИ? #никоҳ ❓359-CАВОЛ: Аёлимда кўпинча ҳайз муддати 7-10 кунга чўзилиб кетади, шу пайтларда аёлимга жинсий алоқа қилмаган ҳолда уни ўпиб ёки қучоқлаб ўз жинсий эҳтиёжимни қондириб олсам бўладими? Шариатда бу ман этилганми ёки йўқ? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эр ҳайз кўрган аёлини ўпиши ва қучоқлаши жоиз. Фақат тиззасидан киндигигача бўлган жойдан фойдаланмайди. Бу ҳақда “Ал-Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилади: وله أن يقبلها ويضاجعها ويستمتع بجميع بدنها ما خلا ما بين السرة والركبة Яъни: “Эр аёлининг киндик билан тиззаси орасидаги аъзолардан бошқа ҳамма жойидан ҳузурланиши, ўпиши, қучоқлашиши мумкин”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2143Loading...
21
#Ҳадис_201 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким ёлғон қасам ичса, дўзахдаги жойини танлайверсин» ✍Абу Довуд ривояти (Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан) 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2384Loading...
22
21 Zul-hijja 1445-yil hijriy 2024 yil 27-Iyun Payshanba☘️ milodiy #KUN_OYATI   “Эй, мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмаслигингиз учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингиз!” (“Ҳужурот” сураси 6-оят).   👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2725Loading...
23
❌ Bolalardan extiyot bo'ling zaryadchiklarni qo'yish uchun ularga bermang Yaqinlarinizga ham yuborib qòyishni unutmang💚
70540Loading...
24
​​#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки сўз тилга енгил, тарозида оғир, Роҳманга суюклидир: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил азийм», дедилар». Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган. Шарҳ: Ҳа, «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил азим» ни айтиш тилга жуда ҳам енгилдир, осондир. Аммо тилга жуда енгил бўлган бу сўзларнинг қиёмат куни банданинг амалларини тортадиган тарозудаги вазнлари жуда ҳам оғирдир. ▫️ Бу дунёда ушбу сўзларни савоб умидида, ният ва ихлос ила айтиб юрган банда у дунёда катта бахтга сазовор бўлиши турган гапдир, чунки у Аллоҳ таолога суюкли бўлган сўзларни айтиб юрган. ▫️ Бас, шундоқ экан, «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил азим» ни кўпроқ айтишга одатланайлик. «Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
3 24811Loading...
25
Илмга имкон қадар тезроқ амал қилиш Абу Амр Муҳаммад ибн Абу Жаъфар Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳамдон Найсабурийга шундай деди: «Тунларнинг бирида Абу Усмон Саъид ибн Исмоил Ҳийрийнинг масжидига чиқдим (Абу Усмон ўша масжиднинг имоми, ёши улуғ солиҳ инсонлардан бири эди). Олдимизга Абу Усмон хуфтон намозини ўқиш учун чиқди. Унинг устида изор ва ридо (ҳаж учун кийиладиган эҳром либослари) бор эди. Бизга хуфтон намозини имом бўлиб ўқиб берди. Кейин эса ҳовлисига кириб кетди. Мен отам билан уйга қайтдим. Отамга: «Отажон, Абу Усмон эҳромга кирибдими?» деб сўрадим. Отам: «Йўқ. Лекин ҳозир у мендан Имом Муслимнинг китобига ёзган «Ал-Муснад ас-саҳиҳ» китобимни эшитяпти. Битта ҳадисни эшитса-ю, аввал унга амал қилмаган бўлса, ўша кеча-кундузнинг ўзида амал қилишни маъқул кўради. Бугун менга ўқиб берилган бир ҳадисда «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам изор ва ридода намоз ўқидилар», деган жумлани эшитди ва мана шу суннатга тонг отмай туриб амал қилишни хоҳлади», дедилар». «Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
3198Loading...
26
👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2594Loading...
27
#Маруза АЛЛОҲДАН ҚЎРҚИШНИНГ ИККИ ДАРАЖАСИ. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2796Loading...
28
#хос_закот Эй ҳадис аҳли, ҳадисдаги закот ҳаққини адо қилинглар. Яъни, ҳар икки юзта ҳадисдан (ҳеч бўлмаса) бештасига амал қилинглар Бишр Ҳофий 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
3495Loading...
29
НАМОЗЛАРИМНИ ҚАНДАЙ ЎҚИЙМАН? #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Мен ўзим яшаб турган қишлоғимдан 40 км узоқликка меҳмонга бориб у ерда 3-4 кун меҳмон бўлсам, ўша кунларда намозларимни қандай ўқийман? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимиз кўрсатмаларига кўра, киши уч кеча-кундузлик (≈96 км) масофани ният қилиб, ўз шаҳридан чиқса мусофир ҳисобланади. Мазкур масофадан оз миқдорга борган киши мусофир ҳисобланмайди. Демак, сиз 40 км масофага борганингиз учун мусофир ҳисобланмайсиз. Шундай экан, сиз бундай вазиятда уйингизда намозни қандай ўқисангиз борган жойингизда ҳам шундай намоз ўқийсиз. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
3082Loading...
30
МАҲРНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИ #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Маҳрни кам миқдори 10 дирҳамлигини биламан. Мен Тожикистонда яшайман. Бизда қанча бўлишини билмайман, қандай билсам бўлади. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Буни ўзингиз яшайдиган ҳудуддаги бирор аҳли илм-имомлардан сўраб билиб олсангиз бўлади. Буни билишнинг яна бир йўли, маҳрнинг энг кам миқдори закот нисобининг йигирмадан бирига тўғри келади. Сиз давлатингизда эълон қилинган закот нисобини билиб, ўшанинг йигирмадан бирини ҳисобласангиз бўлади. Мана шу маҳрнинг энг ками бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
3898Loading...
31
Ҳар сир САБРдадир – Ачиққа сабр этарсан, номи «Матонат» бўлур. – Очликка сабр этарсан, номи «Рўза» бўлур. – Инсонларга сабр этарсан, номи «Тоқат» бўлур. – Тилакларга сабр этарсан, номи «Дуо» бўлур. – Туйғуларга сабр этарсан, номи «Кўз ёши» бўлур. – Соғинчга сабр этарсан, номи «Ҳасрат» бўлур. – Севгига сабр этарсан, номи «Ишқ» бўлур. Жалолиддин РУМИЙ. 👇👇 @ALRISALAH_UZ
3087Loading...
32
АЗОБ ЙИҒИСИ Бир киши дўстининг ёнига келиб, тўрт юз дирҳам қарз бўлиб қолганини айтиб, ундан ёрдам сўради. Дўсти унга дарҳол айтилган миқдордаги пулни бериб жўнатди-ю уйига қайтиб киргач йиғлаб юборди. Хотини унга: «Бунчалар қийналар экансиз, нега бердингиз?» деди. «Пул берганимга эмас, унинг ҳолидан хабар олмай уйимга ёрдам сўраб келишгача мажбур қилганим учун азобланиб йиғлаяпман», деб жавоб берди эр. «Ривоятлар» китобидан. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2946Loading...
33
#Расулуллоҳ_мўъжизалари 140-мўъжиза Оёғига нафас уришлари билан тузалиб кетди Язид ибн Абу Убайддан ривоят қилинади: «Салама ибн Акванинг оёғида зарба изини кўриб: “Бу қандай зарба?” деб сўрадим. Салама: “Хайбар куни теккан зарба”, деди. Одамлар: “Салама жароҳатланибди”, дейишди. “Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бордим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам зарба теккан жойга уч марта нафас урдилар. Ҳозиргача ундан шикоят қилмайман”, деди Салама». 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2322Loading...
34
#эслатма 📌 Вожиб – фарз каби бажариш қатъий талаб қилинган, лекин далиллар фарзникидан кучсизроқ бўлган амаллар, масалан, фитр садақаси ва қурбонлик каби. Фарздаги каби қатъий билимни ифодаламагани учун вожибни амалий фарз ҳам дейилади ва уни инкор қилган кишини кофирга чиқарилмайди. Вожибни тарк қилган одам ҳам фосиқ бўлади. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2514Loading...
35
#Улуғлар_насиҳати Кеча – ўтмиш, эрта – мавҳум, ҳозир аталмиш бугун эса – Худонинг мукофотидир. ©️ Ҳасан Басрий 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2694Loading...
36
#Диний_савол_жавоб Қасам ичиб, уни бажаролмадим. Энди нима қилай? Muhammad Ayyub domla HOMIDOV 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2733Loading...
37
#Қироат 📖 Гўзал тиловатдан баҳраманд бўлинг! 📖 ЖИН сураси (Маккада нозил бўлган, 28 оятдан иборат) 🎙 Хуршид қори Аҳлиддин ўғли Мир Араб олий мадрасаси талабаси 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2734Loading...
38
Alloh bergan ne'matni hamma ham anglay ololmaydi.. Kimlardir shu Ne'matdan ayrilgandagina qadrini his qiladi... Ne'matni vaqtida, vaqtida qadrlab shukur qilish hissi Alloh xohlaganlargagina nasib etadi... Alloh Ta'alo Shokir bandalardan qilsin...!
3768Loading...
39
ҚЎЛ ВА ОЁҚНИ ЧАЛИШТИРИБ ЎТИРИШ ЖОИЗМИ? #одоб ❓357-CАВОЛ: Ўтирганда қўл ёки оёқни бир бирига боғлаб, чалкаштириб ўтириш гуноҳми ёки зиёни йўқми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одатдаги шароитда оёқни оёқ устига қўйиб ўтириш жоиз. Бу борада келган ҳадислар зоҳиран қараганда бир-бирига зидга ўхшайди. Уббод ибн Тамим разияллоҳу анҳу амакиларидан қилган ривоятда амакилари айтадилар: رايت رسول الله صلي الله عليه و سلم في المسجد واضعا احدي رجليه علي الاخري (أخرجه الامام البخاري) яъни: “Мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни масжидда бир оёқларини иккинчиси устига қўйган ҳолатда ётганларини кўрдим” (Имом Бухорий ривоятлари). Имом Муслимнинг “Саҳиҳ”ларида эса чалқанча ётган ҳолда бир оёқни иккинчиси устига қўйиб ётишдан ман қилингани ҳақида ҳадиси шариф келтирилган. Бу ҳадислар ҳақида Имом Нававий шундай дейдилар: “Ушбу ҳадисларни тўлиқ ўрганиб чиққан уламоларимиз хулосаси шундай бўлганки, оёқни бирини устига бошқасини чиқариб ётишдан қайтариқ авратлар очилиб қоладиган ҳолга йўйилади. Биринчи ҳадисдаги Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳолатлари эса авратлари очилмаган ҳолат деб тушунилади. Авратлар очилиб қолмайдиган бўлса, оёқларни чалиштиришнинг гуноҳи йўқ”. Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Хаттобий айтадилар: “Оёқ чалиштиришдан қайтаришнинг ҳукми мансух бўлган ёки аврат очилиб қоладиган ҳолатга йўйилади. Авратлар очилиб қолмайдиган бўлса, оёқни чалиштириш жоиз”. Мен айтаманки (Ҳофиз ибн Ҳажар) мансух бўлди дегандан кўра, қайтариқ аврат очилиб қоладиган ҳолатга тегишли дейиш яхшироқдир” (“Фатҳул Борий” китоби). Уламоларимизнинг хулосаларидан маълум бўладики, оёқ ва қўлларни чалиштириб ўтириш ислом одобига зид бўлган такаббурлик, авратларни очилиб қолиши ва мўмин кишига ярашмайдиган ҳолат кўринишида бўлмаслиги керак экан. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
2804Loading...
40
ТАРОВИҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ АДО ЭТИЛАДИ? #намоз ❓358-CАВОЛ: Ҳозирги карантин пайтида таровиҳ намозини ҳамма ўз уйида ўқиши кераклигини айтишмоқда. Уни қандай адо этилиши ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таровиҳ – истироҳат маъносидаги "тарвиҳа" сўзининг кўплигидир. Тўрт ракат ўқиб, ортидан дам олингани учун бу намоз шундай номланган. Рамазон ойи фазилатларга бойдир. Унинг фазилатларидан бири ой давомида хуфтон намозидан кейин таровеҳ намози ўқишдир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам таровеҳ намози ҳақида шундай деганлар: "إِنَّ اللهَ فَرَضَ صِيَامَ رَمَضَانَ وَسَنَنْتُ لَكُمْ قِيَامَهُ فَمَنْ صَامَهُ وَقَامَهُ إِيْمَاناً وَاحْتِسَابًا خَرَجَ مِنْ ذُنُوبِهِ كَيَوْمٍ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ" (رواه الإِمامُ النسائى عن عَبْدِ الرَّحْمَنِ ابن عوف، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ). яъни: “Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини фарз қилди ва мен унинг қиёмини сизлар учун суннат қилдим. Кимки имон ва ишонч билан, савоб умидида рўза тутса ва кечалари қоим турса, онадан туғилган кунидагидек гуноҳлардан пок бўлади” (Имом Насоий ривоятлари). Рамазоннинг кечаларида қоим бўлиш, деганда таровиҳ намозини адо этиш тушунилади. Демак, ихлос билан савоб умидида Рамазон рўзасини тутиб, таровиҳ намозларини ўқисак, Рамазон ойи тугаши билан онадан туғилган боладек гуноҳлардан фориғ бўламиз, иншааллоҳ. Таровеҳ намозини ўқиш эркакларга ҳам, аёлларга ҳам таъкидланган суннатдир. Таровиҳни ёлғиз ўқиш мумкин, лекин жамоат бўлиб ўқилса, жамоатга ваъда қилинган ажру савобга эришилади. Икки киши ҳам жамоат ҳисобланади. Қанча жамоат кўп бўлса шунча савоби ҳам кўп бўлади. Таровиҳ намозига азон ва такбир айтилмайди. Таровиҳнинг ракатлари: Таровеҳ йигирма ракатдир. Ҳар икки ракатдан сўнг салом берилади. Тўрт ракатдан ўқиш ҳам жоиз. Ҳар тўрт ракат ўқилгандан сўнг тўрт ракат намоз ўқиладиган муддатча дам олиш мустаҳаб. Ушбу истироҳат пайтида тасбиҳ, таҳлил айтиш афзал. Бизнинг юртимизда қуйидагича тасбиҳни уч марта айтиш одат бўлган: Субҳаана зил мулки вал малакут. Субҳаана зил ъиззати вал ъазомати вал қудроти вал кибрияяяи вал жабарут. Субҳаанал маликил ҳаййиллази лаа янааму валаа ямуут. Суббуҳун қуддусун роббунаа ва роббул малааикати варруҳ. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ, насалукал жанната ва наъузу бика минан-наар. Ушбу тасбиҳни бир киши ўқийди, қолганлар қулоқ солади. Тасбиҳни ёд олгунга қадар китобдан ўқиса ҳам бўлади. Юқоридаги тасбеҳнинг ўрнига киши ўзи билган дуоларини ўқиши ёки жим туриши ҳам мумкин. Таровиҳнинг вақти – Хуфтон ва унинг суннатидан кейин бошланиб тонг отгунгачадир. Таровиҳни витрдан олдин ўқиш афзал. Витрдан кейин ўқиса ҳам жоиз. Ёлғиз намоз ўқигувчи киши Рамазонда ҳам витрни ёлғиз ўқиши мумкин. Таровиҳнинг нияти – “Икки ракат таровеҳ намозини ўқишни ният қилдим, юзимни қиблага қаратдим, холисан лиллаҳи таоло Аллоҳу акбар”. Агар имомга иқтидо қиладиган бўлса, ниятга “ушбу имомга иқтидо қилдим” деган жумлани қўшади. Таровиҳда қироат – Рамазон ойида Таровеҳ намози ўқиш давомида Қуръони каримни бир марта хатм қилиш суннатдир. Қуръони каримни тўла ёд олмаган киши ҳар ракатда “Фотиҳа” сурасидан сўнг ўзи яхши билган сурани ўқиши мумкин, ҳатто “Фотиҳа” сурасидан бошқа фақат битта сурани билган киши Таровиҳнинг ҳар ракатида шу сурани зам сура қилиши мумкин. Таровиҳ намозини жамоат бўлиб ўқилса, имом овоз чиқариб қироат қилади. Унга иқтидо қилганлар қироат қилмасдан тинглаб туради. Таровиҳни ёлғиз ўқувчи эркак кишилар эса ихтиёрли, хоҳласа овоз чиқариб, хоҳласа овозсиз қироат қилади. Витр намозини фақат Рамазон ойида жамоат бўлиб ўқилади. Бунда имом витрнинг ҳар уч ракатида жаҳрий қироат қилади. Қунут дуосини имом ҳам, муқтадийлар ҳам ичларида ўқийдилар (“Ал-Фатовол ҳиндийя” ва “Фатҳу бобил иноя” китоблари). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
3114Loading...
НАМОЗДА ҚУРЪОННИНГ ЎЗБЕКЧА МАЪНОЛАР ТАРЖИМАСИНИ ЎҚИСАК БЎЛАДИМИ? #намоз 363-CАВОЛ: Биз намоз ўқиганимизда ёки тиловат қилганимизда сураларни араб тилида ўқиймиз. Қуръони карим оятлари араб тилида бўлишидан ташқари уларнинг таржимаси, яъни ўзбек тилидаги маъноси хам бор. Менинг саволим, намоз ўқиётганда ёки умуман сура-оят ўқиётганда ўзбек тилида айтиб ўқиса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозда араб тилидан бошқа тилларда қироат қилиш жоиз эмас. Бу ҳақида муҳаққиқ олим Мулла Али Қори айтадилар: ولا القراءة بها أي لا يجزئ القراءة في الصلاة بالفارسية إلا بعذر وبه يفتي Яъни: “Намозда форс тилида қироат қилиш жоиз эмас. Фақат узрли (араб тилига умуман тили қовушмаган) ҳолатда жоиз. Фатво жоиз эмаслигигадир”. Форс тили дейилганда бошқа тиллар ҳам киради. Чунки бошқа тиллар Араб тилидаги маънони ифода қилиб бера олмайди. Қуръони карим эса Араб тилида нозил бўлган. Аллоҳ таоло “Биз у(Қуръон)ни араб тилида нозил қилдик”, – деган (“Фатҳу бобил иноя” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
إظهار الكل...
ҚАРЗЛАРДАН ҚУТУЛИШ ВА ИШЛАРНИ РИВОЖИ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК? #дуо 362-CАВОЛ: Қарзлардан қутулиш ва ишлар ривожи учун энг мақбул дуолар ва амаллар хақида маълумот берсангиз. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қарздан қутилиш чоралари – Аллоҳнинг ибодатида бардавом бўлиш, сабабларга киришиб, Раззоқу Қодир бўлган зотдан дуо қилиб сўраш. “Бир куни пул эвазига озодлигини сотиб олмоқчи бўлган мукотаб қул Али разияллоҳу анҳунинг олдига келиб: إني قد عجزت عن كتابتي فأعني قال ألا أعلمك كلمات علمنيهن رسول الله صلي الله عليه وسلم؟ لو كان عليك مثل جبل ثبير دينا أداه الله عنك قل اللهم اكفني بحلالك عن حرامك وأغنني بفضلك عمن سواك (رواه الإمام الترمذي) яъни: “Мен келишилган маблағни топиб беришдан ожиз бўлдим. Менга ёрдам беринг», деди. Али разияллоҳу анҳу: «Сенга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам менга ўргатган калималарни ўргатиб қўяйми? Агар зиммангда Сабийр тоғича қарз бўлса ҳам, Аллоҳ ундан сени қутқаради. «Аллоҳумма! Икфинии биҳалолика ан ҳаромика ва ағнинии бифазлика амман сивока», - дегин» (Имом Термизий ривоятлари). Сабийр – Ямандаги бир тоғнинг номи. Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Менга ҳалолинг ила ҳаромингдан кифоя қилгин. Ўз фазлинг ила мени ўзингдан бошқалардан беҳожат қилгин». Ким ушбу дуони ихлос билан фарз намозлардан кейин ўқиб юрса, Аллоҳ таоло унга қарзини узишда ёрдам беради. Бу мавзуда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: من كانت له إلي الله حاجة أو إلي أحد من بني آدم فليتوضأ فليحسن الوضؤ ثم ليصل ركعتين ثم ليثن علي الله وليصل علي النبي صلي الله عليه وسلم ثم ليقل لا إله إلا الله الحليم الكريم سبحان الله رب العرش العظيم الحمد لله رب العالمين أسألك موجبات رحمتك وعزائم مغفرتك والغنيمة من كل بر والسلامة من إثم لا تدع لي ذنبا إلا غفرته ولا هما إلا فرجته ولا حاجة هي لك رضا إلا قضيتها يا أرحم الراحمين (رواه الامام الترمذي والامام ابن ماجه عن عبد الله بن أوفي رضي الله عنه) яъни: «Кимнинг Аллоҳга ва Одам боласидан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракъат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Набий саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтсин. Сўнгра: «Лаа илаҳа илла Аллоҳу Ҳалиймул Карийм. Субҳана Аллоҳи Роббил аршил азийм. Вал Ҳамду лиллаҳи роббил аламийн. Асъалука мужибаати роҳматика ва азааима мағфиратика. Вал ғаниймата мин кулли биррин. Вас-саламата мин кулли исмин. Лаа тадаъ лии занбан илла ғафартаҳу ва ҳамман илла фарражтаҳу. Ва лаа ҳажатан ҳия лака ризон илла қозайтаҳа. Йаа Арҳамар роҳимийн!» десин», дедилар». (Имом Термизий ва Имом Ибн Можалар ривоят қилишган). Дуонинг маъноси: «Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга ҳеч бир илоҳ маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Рабби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Рабби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан: раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан ғаниматни, ҳар бир ёмонликдан саломат бўлишни сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай, албатта чиқаргин. Ё Арҳамар роҳимийн». Имом Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ: «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, талаби ҳожат қилиш мандубдир, чунки Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Ким шанба куни эрталаб талаби ҳожат қилса, талаби ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен зоминман», - деган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
إظهار الكل...
ҚАБРИСТОНГА БОРИЛГАНДА ҚАЙСИ СУРАЛАРНИ ЎҚИШ КЕРАК? #Қуръон 364-CАВОЛ: Қабр бошига борганда "Фотиҳа" сурасига қўшиб яна қайсиларини ўқиш мумкин? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда қабристонга борганда қайси сура ёки оятларни ўқиш кераклиги қатъий белгилаб қўйилмаган. Қуръони каримнинг қайси жойидан яхши ўқий олса, ўша еридан истаганча ўқийди. Кейин қироатни савобини маййитга бахшида қилади. Аксарият фиқҳий манбаларимизда қабристондаги Қуръон тиловати бирор сурага чеклаб қўйилмаган: وَيُسْتَحَبُّ إذَا دُفِنَ الْمَيِّتُ أَنْ يَجْلِسُوا سَاعَةً عِنْدَ الْقَبْرِ بَعْدَ الْفَرَاغِ بِقَدْرِ مَا يُنْحَرُ جَزُورٌ وَيُقَسَّمُ لَحْمُهَا يَتْلُونَ الْقُرْآنَ وَيَدْعُونَ لِلْمَيِّتِ . Яъни: “Маййит дафн қилингач, гўё бир туя сўйилиб, гўшти тақсимланадиган муддатча қабр ёнида Қуръон тиловати ва дуо қилиб туришлари мустаҳабдир” (“Ал-Жавҳаротун-наййироҳ” китоби). Лекин ҳадиси шарифларда баъзи сура ёки оятларни ўқиш фазилатли эканига ишоралар бор. “Саҳиҳи Бухорий”га шарҳ ёзган ҳанафий аллома Бадриддин Айний шундай дейдилар: وروى أبو داود من حديث معقل بن يسار قال قال رسول الله اقرأوا يس على موتاكم وأخرجه النسائي وابن ماجه أيضا فالحديث يدل على أن الميت ينتفع بقراءة القرآن عنده وهو حجة على من قال إن الميت لا ينتفع بقراءة القرآن яъни: “Имом Абу Довуд Маъқал ибн Ясор разияллоҳу анҳудан ривоят қилади. У киши айтдилар: “Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Ўликларингизга “Ясин” сурасини ўқинг”, — деганлар”. Бу ҳадисни Имом Насоий ва Имом Ибн Можа ҳам ривоят қилишган. Қолаверса ушбу ривоят маййит ёнида ўқилган Қуръондан манфаат олишига далолат қилади ва: “Маййит Қуръон қироатидан манфаат кўрмайди”, -деганларга қарши ҳужжат бўлади” (“Умдатул-қори” китоби). Саҳобалар ичида қабри бошида Қуръон тиловат қилишни васият қилиб кетганлари бор эди. Чунки улар шу нарсада маййитга фойда борлигини Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганлар. Абдурраҳмон ибн Ало ибн Лажлаждан, у киши отасидан ривоят қилади: قَالَ لِي أَبِي: يَا بُنَيَّ، إِذَا أَنَا مُتُّ، فَأَلْحِدْنِي، فَإِذَا وَضَعْتَنِي فِي لَحْدِي، فَقُلْ: بِسْمِ اللهِ، وَعَلَى مِلَّةِ رَسُولِ اللهِ، ثُمَّ سِنَّ عَلَيَّ الثَّرَى سِنًّا، ثُمَّ اقْرَأْ عِنْدَ رَأْسِي بِفَاتِحَةِ الْبَقَرَةِ وَخَاتِمَتِهَا، فَإِنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ ذَلِكَ. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ. яъни: “Отам менга: “Эй ўғилчам! Агар вафот этсам, мени лаҳадга қўйгин. Лаҳадимга қўйиб бўлгач: «Бисмиллаҳи ва ала миллати Расулиллаҳ», деб устимга тупроқ тортгин. Кейин бош томонимда Бақара сурасининг аввали ва охирини ўқигин, чунки мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана шундай деганларини эшитганман”, – деди” (Имом Табароний ривояти). Шунингдек, Имом Ибн Можа Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўтганлар ҳаққига "Фотиҳа" сурасини ўқишни буюрганларини ҳам ривоят қилган. Бу мавзуда “Баҳрур-роиқ” китобида қуйидаги жумлалар келтирилган: وَالشَّيْخُ مُحَمَّدُ بْنُ إبْرَاهِيمَ قَالَ لَا بَأْسَ أَنْ يَقْرَأَ سُورَةَ الْمُلْكِ عَلَى الْمَقَابِرِ سَوَاءٌ أَخْفَاهَا أَوْ جَهَرَ بِهَا أَمَّا غَيْرُهَا فَلَا يَقْرَؤُهَا لِوُرُودِ الْآثَارِ بِسُورَةِ الْمُلْكِ وَعَنْ أَبِي بَكْرٍ بْنِ أَبِي سَعِيدٍ يُسْتَحَبُّ زِيَارَةُ الْقَبْرِ وَقِرَاءَةُ سُورَةِ الْإِخْلَاصِ سَبْعَ مَرَّاتٍ فَإِنْ كَانَ الْمَيِّتُ غَيْرَ مَغْفُورٍ لَهُ غُفِرَ яъни: “Шайх Муҳаммад ибн Иброҳим айтадилар: “Қабристонда хоҳ жаҳрий бўлсин, хоҳ махфий бўлсин “Мулк” сурасини ўқишнинг зарари йўқ. Чунки у тўғрисида ҳадислар ворид бўлган. Аммо бошқасини ўқимайди”. Абу Бакр ибн Абу Саъиддан ривоят қилинади: “Қабрларни зиёрат қилиш ва Ихлос сурасини етти марта ўқиш мустаҳабдир. Шу сабаб маййитнинг кечирилмаган гуноҳлари кечирилади” (“Баҳрур роиқ” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
إظهار الكل...
#Ҳадис_202 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизлар 6 та нарсага кафил бўлинглар, мен сизларга жаннатнинг кафолатини бераман: 1.Сўзлаганда рост гапиринглар, 2.Ваъда берсангиз, вафо қилинглар, 3.Омонат қўйилса, уни адо этинглар, 4.Фаржларни (ҳаромдан) сақланглар, 5.Kўзларингизни (фаҳшдан) тийинглар, 6.Қўлларингизни (бировларга озор беришдан) тўхтатинглар» Имом Аҳмад ва Хоким ривояти (Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан) 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
إظهار الكل...
22 Zul-hijja 1445-yil hijriy 2024 yil 28-Iyun Juma☘️ milodiy #KUN_HADISI  Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар банданинг боласи вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига: “Бандамнинг боласи жонини олдиларингми?” дейди. Улар: "Ҳа", дейдилар. У Зот: “Унинг қалби меваси жонини қабз қилдиларингми?” дейди. Улар айтишади: “У сенга ҳамд айтди ва истиржоъ айтди”. Шунда Аллоҳ таоло: “Бандам учун жаннатда бир уй қуринглар ва уни “ҳамд уйи” деб номланглар", дейди" (Имом Термизий ривояти).   👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
إظهار الكل...
ИМОН ҚУВВАТИ Тарихдан маълумки, ўтган солиҳларимизнинг имони бақувват бўлганларки, бу уларнинг қаддини тик тутган, шу туфайли Аллоҳдан бошқасидан қўрқмаганлар, ҳақ йўлда Ундан бошқага итоат этмаганлар. Имон ўзининг кибриёси ва азамати ила қалблари ва кўзларида билиниб турган. Шундай имон қаршисида махлуқот ризоси, дунё зебу зийнатию, ҳою ҳаваслари ҳеч қандай қадрга эга бўлмаган. Абу Мусо айтади: “Бизлар Нажжошийнинг олдига кирдик. У ўз мажлисида ўтирган, Амр ибн Ос унинг ўнг томонида, Аммора чап томонида, руҳонийлар эса рўпарасида эди. Амр ва Аммора унга: – Улар сизга сажда қилишмайди, – дейишди. Биз яқин борган эдик, руҳонийлар шоша-пиша огоҳлантиришди: – Подшоҳга сажда қилинглар! Шунда Жаъфар ибн Абу Толиб фавқулодда жасорат ва имон қуввати ила хотиржамлик билан: – Бизлар бемисл улуғлик ва салтанат эгаси бўлган Аллоҳдан бошқага сажда қилмагаймиз! – деб жавоб берди. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
إظهار الكل...
👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
إظهار الكل...
20. Nuayb Ibn Mas_ud r.a.mp33.69 MB
02:26
Video unavailableShow in Telegram
#Маъруза АЛЛОҲДАН БЕҲОЖАТЛИКНИ СЎРАШ 👤 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳи алайҳ 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
إظهار الكل...
35_Аллоҳдан_беҳожатликни_сўрашлик1.mp44.60 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Муоз ибн Жабалдан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Дарҳақиқат, қўйнинг бўриси бўлгани каби шайтон ҳам Одам боласининг бўрисидир. Қўйнинг бўриси узоқлашган ва ночор қўйни ўлжа қилади. Тўдага кирмайди. Шунинг учун сиз оммадан, жамоатдан ва масжидлардан ажралманг!" дедилар". Муснади Кеший китобидан. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
إظهار الكل...
БИРОВ МЕНИ ҒИЙБАТ ҚИЛИБ ГУНОҲГА ҚОЛМАСЛИГИ УЧУН #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Биров мени ғийбат қилиб гуноҳга қолмаслиги учун ўзимдаги айб-у нуқсонларни тўғри қабул қилиб, яхши кўрсам ва сўзловчи ўша хислатларимни зикр этганида ранжимайдиган ҳолатни ўзимда ҳосил этсам муродимга етаманми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мўмин мўминнинг ойнаси. Биров бизни айбимиз ва камчиликларимизни айтганда имкон қадар тўғри тушунишга ҳаракат қилишимиз зарур. Мабодо сиз мазкур сифатни ўзизда ҳосил қила олсангиз жуда яхши ва айни муддао. Энди шундан кейин ҳам айрим нодонлар ғийбат қилиб қўйишлари мумкин. Шунинг учун сиз бундан ташқари ҳар қандай сизга нисбатан қилинган иғво, ғийбат ва бошқа ишларни кечирдим, эй Раббим, деб ётсангиз, янада мукаммалроқ бўлади. Сабаби доимо шундай қилиб юрган саҳобий тириклик пайтида жаннатий бўлишлиги башорат қилинган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
إظهار الكل...
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.