cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

࿘ཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཽཽོཽཻེ Marhabo Karimova Esanmurod qizi࿘ཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཽཽོཽཻེ

06.04.2020 👉Assalomu alaykum hurmatli kanalimiz a'zolari.Marhabo Karimovaning kanaliga Xush kelibsiz. Sizlarga ma'qul bõladi degan umiddamiz .Qashqadaryo viloyati, Kitob tumani Minjir qishloĝi👈 Murojat uchun Admin:👨‍💻 👉 @Toshpulatov_Xumoyun 👈

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
767
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
+1130 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Сувни асрайлик... Оби ҳаёт бисёрдир, Бизлар жуда бахтлимиз. Сувни исроф қилишга, Зарра йўқдир ҳаққимиз. Сувни қадрлаган кўп, Гуручни бор кўрмаги. Баъзи бир кранларнинг, Ёпилмайди жумраги. Эрта қаро кечгача, Сув оқади гоҳида. Йўлларни босиб кетиб, Исроф бўлар беҳуда. Идиш, товоқ, кир ювсак, Ортиқча сув сарфлаймиз. Келажакда ўзимиз, Қандай қилиб оқлаймиз. Сувни очиб қўйганча, Телифонда сўзлаймиз. Ахир қачон айбни биз, Ўзимиздан излаймиз. Олис юртларда кўринг, Қанчалаб сувга зорлар. Сувни бизлар асрайлик, Уйғоқ виждони борлар. Сувимиз ичиб қўйиб, Ўзимизга деганин. Баъзан унутиб қўйдик, Келажакка эканин. Биз хиёнат қилмайлик, Фарзандларнинг ҳаққига. Кўзимизни очайлик, Кеч бўлмасдан вақтида. Долзарб мавзуга ечим, Топайлик биз ўртага. Бизнинг келажак авлод, Қийналмасин эртага. Сувни асраш бурчимиз, Сувсиз бўлмайди ҳаёт. Биздан миннатдор бўлсин, Дўстлар келажак авлод. ✍Марҳабо Каримова Эсонмурод қизи @Marhabo_Karimova_Qashqadaryo
إظهار الكل...
👍 7
Афсус.... Афсус баъзи инсонларни деб, Иш қолмабди қаранг шайтонга. Ҳар лаҳзада ҳаром луқма еб, Қарши чиқар доим виждонга. Омонатга қилиб хиёнат, Ўйламайин қайтар лавзидан. Қалбида йўқ, зарра диёнат, Тинчлик йўқдир, улар дастидан. Яхшиликка қилиб ёмонлик, Унутилган буткул андиша. Одатидир иши ғирромлик, Ёмонлигин қилар ҳамиша. Юзларига ниқобин кийиб, Зулматдайин қора ичлари. Ҳасад ичра яшайди куйиб, Ожизларга етар кучлари. Афсус баъзи инсонларни деб, Иш қолмабди қаранг шайтонга. Ҳар лаҳзада ҳаром луқма еб, Қарши чиқар ҳар дам виждонга. ✍Марҳабо Каримова Эсонмурод қизи
إظهار الكل...
👍 13🤔 4👏 3🥰 2
Ғалабалар муборак бўлсин. Боксчи оға инларим барчангизга. Мадҳиямиз биргаликда куйлайди, Мардоновар, олға қадам ташлайди, Зафар марра, сари  доим бошлайди, Ўзбекистон фахрисиз чемпионлар! Ўзбек номин дунёга таратдингиз, Юртимизга нигоҳин қаратдингиз, "Олтин авлод" мактабин яратдингиз, Ўзбекистон фахрисиз чемпионлар! Байроғимиз кўтарасиз кўкларга, Алпомишу, ўхшаб Темурбекларга, Ҳамма ҳавас, қилди ўзбекларга, Ўзбекистон фахрисиз чемпионлар! Ғалабангиз муборак бўлсин сизга, Қувонч шодлик, улашасизлар бизга, Қиёс қилдим, сизни кўкда юлдузга, Ўзбекистон фахрисиз чемпионлар! Ўзбекистон жаҳонда пешқадам, Жамоамиз,аҳил барчаси бирдам, Ғалабалар бўлсин сизларга ҳамдам, Ўзбекистон фахрисиз чемпионлар! Ассалому алайкум азиз мураббийлар,чемпионлар, бокс фидоийлари.Ғалабалар муборак бўлсин.Чин дилдан табриклайман.Финалда ҳам ғалабалар кутиб қоламиз. ✍Марҳабо Каримова Эсонмурод қизи @Marhabo_Karimova_Qashqadaryo
إظهار الكل...
👍 6 1
Ғалабалар муборак бўлсин ✍Марҳабо Каримова Эсонмурод қизи
إظهار الكل...
👍 7🔥 1
Ҳақиқий дўст бўлади қандай.. Ҳақиқий дўст бўлади қандай... Хато ишдан сени қайтарар. Сенинг учун ёниб куяди, Тўғри йўлни сенчун ахтарар. Ҳақиқий дўст бўлади қандай, Хатойингга юммас кўзини. Тўғри йўлдан адашмасин деб, Ҳатто фидо қилар ўзини. Ҳақиқий дўст бўлади қандай, Ич қоралик қилмас ҳар ёққа. Чин дўст қандай бўлишин билар, Ташламайди қориб тупроққа. Ҳақиқий дўст бўлади қандай, Юрагингни қўймас ўкситиб. Бошламайди тубсиз жарликка, Йўл қўймайди асло камситиб. Ҳақиқий дўст бўлади қандай Қалбан яқин, бўлмайди узоқ. Сохта дўстлар, хатонгни кутиб, Ҳар қадамда қўяди тузоқ. Ҳақиқий дўст бўлади қандай, Ютуғингни кўриб севинар... Мунофиқ дўст, сени кўролмай, Ҳасад қалбин буткул емирар. Ҳақиқий дўст бўлади қандай, У устингдан, гапирмас кулиб. Сохта дўстлар жарга қулашинг Кутадилар турсада билиб.. Ҳақиқий дўст бўлади қандай, Итармайди сени зулматга. Тўғри йўлга солгани учун, Чин дўст лойиқ доим ҳурматга. Ҳақиқий дўст бўлади қандай, Тоза қалбли бўлар юраги. Чин дўстликнинг шу қоидаси, Иймон виждон шудир кераги. Ҳақиқий дўст бўлади қандай.. Қалби бўлар муҳаббатга бой. Ҳар қандайин вазиятда ҳам, Чапламайди юзингга ҳеч лой. Ҳақиқий дўст бўлади қандай... Яқин дўстни адашмай танла... Бу ҳаётий менинг тажрибам, Чин дўст қандай бўлишин англа. ✍Марҳабо Каримова Эсонмурод қизи
إظهار الكل...
5👍 2
💻𝐌𝐮𝐬𝐢𝐪𝐢𝐲 𝐌𝐮𝐱𝐚𝐫𝐫𝐢𝐫💻 🎹𝐆𝐨𝐥𝐢𝐛𝐣𝐨𝐧 𝐄𝐠𝐚𝐦𝐨𝐯🎹 🔥𝑷  𝑹  𝑰  𝑴  𝒀  𝑬  𝑹  𝑨🔥 💦💦💦💦💦💦💦 📚MUALIFLAR📚 ✍MARXABOXONIM KARIMOVA✍ ✍NODIRA BEGIM SHERMATOVA 😀𝐎𝐑𝐆𝐈𝐍𝐀𝐋 𝐕𝐄𝐑𝐒𝐈𝐘𝐀👍 🥀🥀🥀🥀🥀🥀 🎙IJROCHILAR🎙 🎙NIGORA XAKIMOVNA🎙 🎙F E R U Z A🎙 📜XAMMA NARSA QOLIB KETAR BIZLARDAN📃 🔥D U E T🔥 👇MUROJAT UCHUN👇 @golibjon_1161 🌺🌺🌺🌺🌺🌺 🌹🌹🌹🌹🌹🌹 @golibjon8489
إظهار الكل...
👍 7
00:11
Video unavailableShow in Telegram
Хайр энди мактабим... Жаранглади, янграб сўнги қўнғироқ, Чироқ ёқса қалбим ёришмас бироқ, Наҳот энди сендан кетамиз йироқ, Унутмайман, хайр энди мактабим. Сенда қанча ўтган, беғубор дамлар, Кечагина, қўйган эдик қадамлар, Қалбим эзар, соғинч ҳисси аламлар, Унутмайман, хайр энди мактабим. Синфдошлар билан бирга улғайдик, Дийдорингга ҳали бизлар тўймадик, Шўхлигимиз, гоҳо афсус қўймадик, Унутмайман, хайр энди мактабим. Киролмайман, энди эшигинг ёпиқ, Аташарлар, "меҳмон" бизларни "собиқ". Қадрлайман ,сенга қоламан содиқ, Унутмайман,хайр энди мактабим. Мехрибонларим канали шоираси ✍Марҳабо Каримова Эсонмурод қизи 🕋@MEHRLI_KANAL ┄┅অঠই✯❀✯ইঠঅ┅┄
إظهار الكل...
👍 7🔥 2
#PREMYERA Sheʼr nomi: Xalqim ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ Muallif: Marhabo Karimova ✍ Ijrochilar: Feruza 🎤🎤 Begʻuborim 🎤🎤 💥💥💥💥💥💥💥💥💥
إظهار الكل...
👍 6 3🔥 1👏 1
Хайр мактабим. Сен азизсан муқаддас макон, Билим олдик, орзўмиз осмон, Хайрлашмоқ, эмаскан осон, Хайр энди, хайр мактабим!!! Ҳаяжонга юраклар тўлиб, Кўзда ёшла, боқамиз кулиб, Кетмасданоқ, қадрингни билиб, Хайр энди, хайр мактабим!!! Унутилмас ёшлик кезлари, Устозларнинг ширин сўзлари, Болалигим қолган излари, Хайр энди, хайр мактабим!!! Мактаб даврин дўстлар хотирлар, Битилади ўчмас сатрлар, Билим конин ҳамма қадрлар, Хайр энди, хайр Мактабим!!! ✍Марх,або Каримова Эсонмурод қизи @Marhabo_Karimova_Qashqadaryo
إظهار الكل...
👍 12 1🔥 1👏 1