cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

САМАРҚАНД & U.S.A

Ассалому алайкум азиз ватандошлар! Каналимизнинг мақсади мусофирчиликда юрган ватандошларни бирлаштириб, хабарлашиб ушбу замин (АҚШ) нинг қонунларига риоя ва қадриятларини ҳурмат қилган ҳолда ўзлигимиз, миллий анъана, урф одат ва қадриятларни унутмаслик!

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
340
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
-37 أيام
-1030 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
👍 4 3🔥 3
Бешинчи қисм: Бошловчи: “- Сиз нима деб ўйлайсиз? Сизда ҳеч бир гуноҳ, турли хатокорликлар йўқ деб айтса бўладими?” Вақтинча ўлимни бошидан ўтказган (кейинги ўринларда “мужарраб” деб юритилади: “- Йўқ. Умуман гуноҳ ва хатолар йўқ деб айтиб бўлмайди. Ҳар бир инсоннинг гуноҳи бор. Ҳеч ким менинг гуноҳим йўқ деб айта олмайди.” Бошловчи: “- Шу ҳодиса бошингиздан ўтгач, охирги ўн йил мобайнида сизда нималар ўзгарди?” Мужарраб: “- Қўлимдан келганича кимгадир ёрдам қилдим, ўша қилган гуноҳларимга умуман яқинлашмадим.” Бошловчи: “- Сиз вақтинча ўлимда бўлганингизда бу дунёдаги қилган гуноҳларингиз эвазига олган жазоларингиз учун, ўша гуноҳга яқин бормадингиз, шундайми?” Мужарраб: “- Ҳа, шундай.” Бошловчи: “- Ўзимнинг бошимдан ўтган, илмий тадқиқотлар ва таҳлиллардан келиб чиққан ҳолда, бир нарсани айтмоқчиман: вақтинча ўлимни бошидан ўтказган мужарраб, ўша ерда, яъни охират дунёсида бу ердаги ўзи ва бошқалар қилган гуноҳлари ва айбу-нуқсонлари эвазига тортган азобларини кўргач ва уларни бутун вужуди билан идрок этгач, олдин қилган ва кўрган гуноҳлар ва камчиликларга қўл урмайди. Аммо, кўрмаган гуноҳ ва айблар оқибатига эътибор бермайди (чунки, уларни кўрмаган бўлади). Масалан, бирор ким бу дунёдаги ёлғонларнинг оқибатини у дунёда кўрадиган бўлса, қаттиқ қўрқинч туфайли ўзини ёлғонлардан тияди. Агар ота-онага ҳурматсизликнинг азобини у дунёда тортадиган бўлса, шу икки гуноҳдан ўзини жиддий тарзда тортиб туради. ” Илтимоси дуо Саййид Азиз Саййид Исо ўғли таржимаси
إظهار الكل...
👍 2🔥 1
Тўртинчи қисм: Карим Ҳожизода: “- Мен: Худоё, мени у дунёга қайтаргин. Менинг аёлим ҳомиладор, мен янги туғилажак фарзандимни кўрмоқчиман – дея, ёлвордим.Шундан сўнг мени бошқа бир боғга олиб келдилар. У боғ бундан олдинги боғдан яхшироқ эди. Бордим ва у ердма маъсум имомларимизни кўрдим. У ерда ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.о.), Фотимаи Заҳро (с.а.) ва ўн бир имомларимиз (а.м.с.) ни кўрдим.” Бошловчи: “- Сиз уларнинг пайғамбар эканликлари ва бошқа маъсумларимиз эканликларини қаердан билдингиз?” Карим Ҳожизода: “- Мени олиб юрган ҳамроҳим айтди ва уларни менга таништирди.” Карим Ҳожизоданинг акаси Исмоил Насирий: “- Имомларимиз қанақа эканлар? - айтиб бера оласанми десам, у “- Йўқ, айта олмайман” – деб жавоб қайтарди. Яна “- Бўйлари, кўринишлари қанақа эди, соқоллари узунми калтами?” – деб сўрасам ҳам “- Улар бу ҳақида гапирма деб айтдилар” – деб, саволларимни жавобсиз қолдирди.” Карим Ҳожизода: “- Имомларимиз билан бир неча масалалар ҳақида гаплашдик. Улар бизларнинг номларимизни суистеъмол қиладиган одамлар бор, баъзилар саййид бўлмасада, бизларнинг номларимиздан саййидликка даъво қилиб, турли қинғир ишларни қилишлари ҳақида айтдилар. Имомларимиз бугун Оналар кунида Худо онангга бир ҳадия бермоқчи ва сен ўша ҳадияни онангга беришинг керак деб айтдилар. Мен қанақа ҳадия экан деб сўрасам, айтмадилар. Шундан сўнг, мен яна нана-боболарим ҳузурларига қайтиб келдим. Ўша ерда ўтирган эдим, менга йўл кўрсатиб келаётган зот Худо мени фоний дунёга қайтармоқчи эканлигини айтди. Наналарим ва боболарим, амаким менга “- Худо сени шунчалик яхши кўрар эканки, сени яна ҳаётга қайтармоқчи, сени онанг ҳузурига қайтармоқчи” – дедилар. Акамнинг отаси менга: “- Мен шунча хоҳладим, лекин мен абадий ўлимга маҳкум этилдим. Фоний дунёга қайтганингда, менинг болаларим олдига бориб, уларни яхши кўришимни айтгин ва ҳаракат қилганим, бироқ бу дунёда Худонинг амри билан қолиб кетганимни айтиб қўйгин” – деб айтишди.” Шу билан кўп ўтмай мен бу дунёга қайта тирилиб келдим. ДАВОМИ 👇👇👇
إظهار الكل...
👍 1
Учинчи қисм: Карим Ҳожизода: “- Бошқа бир масала: Мен у дунёга борган пайтимда ким ва қаердан туриб менинг исмимни айтиб чақирадиган бўлса, ўша томонга қараб борардим.” Бошловчи: “- Масалан, ким сизни чақирарди?” Карим Ҳожизода: “- Масалан, онам менинг исмимни айтиб йиғласа, нола чекса, дарҳол унинг ҳузурига борардим. Онам, аёлим кўп йиғларди. Худодан мени қайтаришини сўрарди. Мен уларни тинчитишга ҳаракат қилсам, улар мени кўрмас ва эшитмас эдилар. Мен билан бўлган Худонинг вакили онамга у албатта тирилиб қайтади деб айтишига қарамасдан, онам бизларни ишитмасди. Мен аёлимнинг Язд шаҳрида яшайдиган бувисини уйига кириб келдим. Улар мен учун йиғлардилар ва Худодан мени қайтариши сўрар эдилар. Менинг фақат онамга раҳмим келиб, кўпроқ онамни бориб тинчлантиришга ҳаракат қилардим.” Карим Ҳожизоданинг аёли: “- Турмуш ўртоғим комадан очилганидан кейин менга Язд шаҳрида унинг яқинлари мен учун йиғлаб Худога илтижо қилганларини кўрганлиги ва эшитганлигини айтиб берди. Бундан бошқа: сен фалон жойда ва онам фалон жойда ўтириб мен учун йиғлардиларингиз – деб айтиб берди.” Карим Ҳожизода: “- Укам Яздга келганини унга айтганимда, у ишонмади ва унга шу ҳолат билан боғлиқ бир нарсани айтганимда, кулиб юборди. Мен унга: “Кўрдингми? Мен сендан тўлиқ бохабарман” – деб айтдим.” Бошловчи: “- Укангиз қаердан Яздга келди?” Карим Ҳожизода: “- Укам Исфаҳондан келди.” ДАВОМИ 👇👇👇
إظهار الكل...
Карим Ҳожизода: “- Йўқ. У ер нурли ва кўкалам, тароватли боғлар эди. Ўша ерда бу дунёдан ўтган боболарим ва бувиларимни, отамни акам ва опамни кўрдим. Улар бирга эдилар.” Бошловчи: “- Сизнинг опа-акаларингиз ҳам бу дунёдан ўтганларми?” Карим Ҳожизода: “- Йўқ, улар онамнинг биринчи турмуш ўртоғи ва ундан бўлган фарзандлари эдилар. Ўша ерда бувимни кўрдим ва улардан “Нанажон, мени кечиринг ва мендан рози бўлинг. Мен сизни азоб берганман, урганман” – деб розилик сўрадим.” Бошловчи: “- Сиз бувингизни ҳам урганмисиз? Неча ёшда бўлгансиз, ўша пайтда?” Карим Ҳожизода: “- Иккинчи синф эдим.” Бошловчи: “- Гапларингизга қараганда, иккинчи синфда жуда ҳам фаол бўлганга ўхшаяпсиз.” Карим Ҳожизода: “- Жуда ҳам шўх бола эдим.” Бошловчи: “- Нана-боболарингиз ва яқинларингиз қандай жойда эдилар, уларнинг кийимлари ва юз туўилишлари қандай аҳволда эди?” Карим Ҳожизода: “- Улар боғларда оқ кийимлар кийган эдилар.” Бошловчи: “- Боғларнинг аҳволи қандай эди? Ардаконнинг боғларидекмиди?” Карим Ҳожизода: “- Йўқ. У бошқача боғлар эди. Турли мевали дарахтлардан барпо этилган боғлар эди. У ердан бир ариқ ўтарди. Унинг суви жуда ҳам зилол эди ва менинг яқинларим ўша ариқнинг бўйида ўтиришар эди.” Бошловчи: “- Айтингчи, агар мен ўша боғларни кўрсам, бу боғ Шероз, Шимол ва бошқа жойларнинг боғига ўхшар экан деб айта оламанми?” Карим Ҳожизода: “- Йўқ. У боғлар умуман бошқа нарса, у мевали дарахтлар ҳам умуман бошқа дарахтлар. Унинг нималигини айтиб бера олмайман. У дунё (охират дунёсида) ги меваларни еганимдан кейин, бу дунёга қайта тирилиб қайтиб келгач, бу ердаги меваларни ея олмай қолдим. У мевалар жуда ҳам, ҳаддан ортиқ таъми мазали эди.” Карим Ҳожизоданинг аёли: “- Турмуш ўртоғим, қайта тирилиб келганидан кейин унга мева берсам, у “Мен бу меваларни емайман.” - деб айтди. Нега емайсиз? Қаерда ва қанақа мева едингиз? – деб сўрасам, у “- Ҳаққоний мазали меваларни мен у дунёда еб қайтиб келдим. Энди бу дунёнинг меваси менга керакмас” – деб айтади.” Бошловчи: “- Мана, сизнинг у дунёга бориб келганингиздан ўн – ўн икки йилдан ошиб кетибди. Демак, ўша пайтдан бери сиз умуман мева емайсиз, тўғрими?” Карим Ҳожизода: “- Тўғри, мевадан қайт бўлдим. Чунки, ҳаққоний жаннат мевасини у дунёда еб, қайтиб келдим.” Бошловчи: “- Мева умуман емайсизми ёки оз-оз еб турасизми?” Карим Ҳожизода: “- Агар онам берса, онамнинг қўлидан олиб ейман. Бошқа мева емайман. Фақат онамнинг қўлидан бўлса, ўша мевани ейман.” Бошловчи: “- Нима учун бу саволни беришимнинг сабаби, кимдан олдин шу мавзуларда интервью олган бўлсам, улар ҳам айнан шу гапларни айтишган. Текшириш учун қайта-қайта саволни бошқача қилиб бераяпман. Демак, бу дунёдаги масалан олманинг мазаси у дунёдаги олманинг мазасидан кескиг фарқ қилади. Сизга кўрсатувни тасвирга олишдан олдин мева таклиф қилдик сиз емадингиз. Демак, сабаби шу экан.” Карим Ҳожизода: “- Ҳа, шу сабабли сизлар таклиф қилган меваларни емадим.” ДАВОМИ 👇👇👇
إظهار الكل...
👍 2
Иккинчи қисм: Бошловчи: “- Сиз қандайин қоронғу жойга бориб қолдингиз? Қанақа жой эди у?” Карим Ҳожизода: “- Шундай бир ноодатий қоронғу жой эдики, у ерда мен ўзимдан бошқа бирор нарсани кўра олмасдим.” Бошловчи: “- Ерда турармидингиз ёки муаллақ ҳолдамидингиз? Бирор нарсани ҳис қила олдингизми?” Карим Ҳожизода: “- Мутлақо бирор нарсани ҳис қила олмасдим. Қоп-қоронғу жой эди. Ердами, бирор жойдами, мутлақо ҳеч бир нарсани ҳис қила олмасдим. Сўнгра “Мен қаердаман?! Бу ерда бирор кимса борми?!” – деб сўрасам, фақат бир кишининг овозини эшитдим. У “Мен Худо томонидан келганман. Сенга йўл кўрсатиш учун юборилдим ва сенинг фоний дунёдаги амалларингни қўлингга бермоқчиман” ва ҳоказо шундай гапларни айтарди. Шундан сўнг, мендан бироқ қўрқув кўтарилиб “Мен Худо томонидан келганман” – деб айтганлиги учун ундан “Мен нима гуноҳ қилдим” – деб сўраган ҳолда, секин унинг овози келган томонга қараб юра бошладим. У бирма-бир менинг гуноҳларимни санаб бошлади.” Бошловчи: “- Масалан, қайси гуноҳларингизни айтиб берди?” Карим Ҳожизода: “- Ўзимни билганимдан бошлаб, ўша лаҳзагача қилиб ўтган гуноҳларимни бирма-бир ўзимга санаб берди ва мен эса уларни бемалол эслай олдим.” Бошловчи: “- Масалан, қандай амаллар?” Карим Ҳожизода: “- Масалан, болалигимдан кимгадир яхшилик қилганман, бирор бир муҳтож одамни болалик пайтимда кўриб қолган бўлсам, чўнтагимдаги охирги пулларимни ҳам ўшанга берганман, дўконга бориб насияга олган нарсаларимни ҳам менга эслатишган, мактаб ўқиб юрган пайтларимиздаги қилган ёмонликларим, шўхликларим болалар билан муштлашганларимиз, хуллас нималар қилган бўлсам, ҳаммасини менга бирма-бир эслата бошладилар.” Бошловчи: “- Ўша болалигингиздан уимлар билан қандай тортишувлар ёхуд бирор ҳодиса рўй берган бўлса, шуларнинг исми ва фамилиясини ҳаммасини эслайсизми?” Карим Ҳожизода: “- Ҳаммасини эсладим. Кимнингдир дафтарини, кимнингдир елпиғичини олган эдим, ҳаммасини эсладим, кимгадир ёмон гапирган бўлсам, бориб кечирим сўраганларим ва унинг дилидан чиққан – чиқмаганлигигача, менга эслатишди.” Карим Ҳожизода: “- Ўша ҳалокатга учраган кечам бир гуноҳ қилиб, уни бўйнимга олмаган эдим. Ўша гуноҳни ҳам менинг бўйнимга қўйишди. Шундан сўнг бир жойга мени олиб келдилар. Одамларни лучқага ботиб ётганларини кўрдим ва булар нима ишлар қилган деб сўрасам: булар кимнингдир ҳақини еган, бировнинг никоҳида бўлган аёлларга қараган, жоду-жабар қилган, кимнингдир ҳаётини барбод қилган, ўша манзилдаги одамларнинг лучқага ботиб ёниб ётганини яққол кўрардим. Ўзим қилган гуноҳларимга етиб келганимда, бутун баданим ёна бошлади. Худдики, мени ток урдираётгандек бўлардилар. Азоб малоикалари мен қилган гуноҳларимни айта бошлаганларида ёнардим, сукут сақлаганида олов сўнарди. Бежиздан: охират дунёсининг олови қуёшдан тараладиган олов иссиғидан бир неча баробар юқори ҳароратда куйдиради – деб, айтишмас экан. Ҳар бир инсон охиратда куйгандан кўра бу дунёда куйиб тавба қилай деб дуо қилсин экан. Азобланаётган одамлар “Худоё, бизларни у дунёга қайтаргин, токи яхши амалларимиз билан бу гуноҳларни ювайлик” – деб, фарёд солиб такрорлар эдилар. Мени яна бошқа бир жойга олиб келишди. У ер тупроқлик чўл эди. Кўплаб одамлар у ерда азобланиб ётган эди. Уларнинг кимлигини сўраганимда, улар етим ҳақини еганлар ва ўз фарзандлари ҳақига зулм қилганлар мана шу оловли жойда азобланаяпти деб айтишди. Улар нинг азоби фоний дунёдаги гуноҳларининг оз ёки кўплиги билан боғлиқ деб айтишди.” Бошловчи: “- Айтингчи, шу манзилларга сизни нима учун олиб кетишган деб ўйлайсиз? Сизга ўша азобларини кўрсатганлар ва шу гуноҳларнинг бирор тааллуқли жойи бормиди?” Карим Ҳожизода: “- Йўқ, менга у гуноҳлар ва улар эвазига азобларнинг тааллуқли жойи йўқ эди. Фақат бу нима учун бу ерда ва нима учун бу азобда деб сўраганимда, жавоб беришарди.” Бошловчи: “- Ким сизга жавоб берарди? Ўша дастлаб ўлган пайтингизда “Сенга йўл кўрсатаман” – деган шахсми?” Карим Ҳожизода: “- Ҳа ўша Худонинг маъмури. Шундан сўнг бир жойга келдим. У ерда боғлар эди.” Бошловчи: “- У ер ҳам қоронғумиди?”
إظهار الكل...
Карим Ҳожизода: “- Мени тез ёрдам машинасига ортаётганида “- Мени олиб кетманглар!” – деб бақирдим. Бироқ, ҳеч ким менга эътибор бермади. Мени тез ёрдам машинасига ортиб, унинг эшикларини ёпгач, мен умуман бошқа жойга кетиб қолдим. Бутунлай қоронғу ва зулмат жойга кетиб қолдим. ” ДАВОМИ 👇👇👇
إظهار الكل...
МЕВАНИНГ ТАЪМИ ҲАЁТДАН КЕЙИНГИ ҲАЁТ (вақтинча ўлимни бошидан ўтказганларнинг таассуротлари) Биринчи қисм: Абдул Карим Ҳожизода Ардаконий бўламан, оилали – уч фарзанднинг отасиман. Тўнғич фарзандим – қизим Фотиматаз Заҳро 11 ёш, ўғлим Муҳаммад Маҳди Ҳожизода 10 ёшда ва кичик фарзандим Ситора Ҳожизода 4 ёшда. Олдин қурувчи эдим, автоҳалокатга учраганимдан кейин ҳайдовчилик қила бошлаганман. Бошловчи: Олам низоми будир – у ҳам бўлса кўзгу. Яратган Раббим сени яратди – сен ҳам кўзгусан ва ўзинг ҳам яратувчига айландинг. Яратганнинг яратган (нарсалари) барчаси кўзгудадир. Энди ўзинг бир боққинчи, сен нима яратдинг? Бугун ушбу маҳфилда ўзи бу дунёни тарк этиб, охират оламини сайр қилиб қайтиб келган Ардакон шаҳридан бўлган Абдул Карим Ҳожизода Ардаконийнинг меҳмонимиз. Жаноб Карим Ҳожизода Ардаконий, айтингчи, нима ҳодиса рўй берди? Карим Ҳожизода: “- Мен ҳижрий-шамсий 1390 йил 3-хўрдод, мелодий 2011 йил 24-май куни бир нарсадан жуда ҳам хафа эдим. Кетаётган пайтимда онамга: “Она мендан рози бўлинг ва мени кечиринг, ҳалол қилинг” – деб айтдим.” Бошловчи: “- Сизнинг хафачилигингиз ўзингиз ва онангиз ўртангиздамиди?” Карим Ҳожизода: “Оилам билан. Қурилишга кетаётган эдим.” Бошловчи: “- Нега айнан онангизга: мендан рози бўлинг, мени ҳалол қилинг деб айтдингиз? Шунинг ўзи мен учун бир жумбоқ бўлаётир. Онангиз билан бирор гап-сўзга кетганмидингиз?” Карим Ҳожизода: “- Ҳа, онам билан бироз гап-сўз бўлиб қолганди. Ўша куни ҳазрати Фотимаи Заҳро (с.а.) нинг таваллуд кунлари – Оналар байрами ҳам эди. ” Бошловчи: “- Ҳайронман, оналар кунида онангиз билан хафалашиб қолгансиз, қизиқ.” Карим Ҳожизода: “- Тўғри, шундай. Қурилишга кетаётиб, чорраҳага мотоциклим билан катта тезликда кирдим, энди ўтиб бўлдим деб ўйлаган эдим, бир йўналишли автобус келиб қолди, автобус ҳам катта тезликда келиб менга урди. Мани урган пайтида отилиб кетдим. Ерга бошим билан қулаб, мотоциклим ёнииб кетди. Бутунлай хушимдан кетдим. Автобус ҳайдовчиси автобусдан тушиб, олдимга келди пастги жағим жойидан силжиган эди, уни жойига қайтарди. Кўзимни юмса очилмас ва очса ёпилмас эди. Мен ўлдим. Одамлар атрофимда тўпланишди. Ўша яқин атрофда полиция таянч пункти ҳам бор эди. Полиция ходимлари келди, одам кўпайиб кетди у ерда. Тез ёрдам машинаси келиши билан, мен ўрнимдан турдим. Бироқ одамлар мени кўрмаяптилар. Ўрнимдан туриб айнан ўзимни (ерда ётганимни) кўриб турибман.” Бошловчи: “- Ўзингизними, ўз баданингизними ёки ўзингизга ўхшаган одамнинг баданини кўриб турганмидингиз?” Карим Ҳожизода: “- Бу ҳолатдан сўнг, ўзимни ўлган деб ўйламадим. Бу ерда ётган нарса нима экан – дея, ўз жасадимга қараб ҳайрон бўлиб турардим. Ерда ётган жасаднинг бошидан қон оқиб турибди. Қўлимни бошимнинг ўша жойига сурсам, бу ерда қон йўқ, нима учун ерда ётган жасаднинг бошидан қон оқиб турибди? Бу ерда ётган одам ўлган – деб, дод сола бошладим.” Бошловчи: “- Тик турган Каримнинг бошидан қон оқмаяпти, бироқ ерда ётган Каримнинг бошидан қон оқиб турибди...” Карим Ҳожизода: “- Шундан кейин аниқлаштирмоқчи бўлдим. Ерда ётган жасад кимга тегишли? Менми ёки бошқами? Умуман, мен ўлганман деб ўйламадим. “- Мен тирикман, илтимос, мени мошинага ортманглар” – деб дод солсам ҳам, ҳеч ким мени эшитмас ва ҳатто, менга эътибор ҳам беришмас эди.” Бошловчи: “- Айтингчи, тик турган Карим ердамиди ёки ердан масофаси бормиди, тик турган Каримнинг қўл-оёқлари бормиди?” Карим Ҳожизода: “- Мен ерда турган эдим ва қўл-оёқларим бор эди. Авария қилган (ҳалокатга учраган) пайтимда эгнимда қанақа уст-бош бўлса, тик турган ҳолатимда ҳам айнан ўша кийим-бошлар эди.” Бошловчи: “- Айтингчи, иккита бир хил Каримни кўриб, ерда ётган Каримнинг бошидан қон оқиб турибди, бироқ тик турган Каримнинг ҳамма ер соппа-соғ эканлигини кўриб, шундай ҳам ўлимингизга иқрор бўлмадингизми? Ўлганман деб ўйламадингизми? Қўрқинч, таажжубланиш ва шунга ўхшаш ҳиссиётлар сизда йўқмиди?” Карим Ҳожизода: “- Албатта, қўрқинч менда бор эди.” Бошловчи: “- Нимадан қўрқдингиз?” Карим Ҳожизода: “- Қўрққан нарсам, нега мен иккитаман, нега шунча бақирсам ҳам мени ҳеч бир кимса эшитмаяпти?” Бошловчи: “- Шундан қўрқдингиз.”
إظهار الكل...
👍 1
1:14:58
Video unavailableShow in Telegram
"ҲАЁТДАН КЕЙИНГИ ҲАЁТ" таржимаси 👇👇👇
إظهار الكل...
پرهیز طعم میوه.mp4279.83 MB
🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
New York City , Radio City Music Hall 🇺🇸
إظهار الكل...
1