cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Bo'stonliq tumani ta'lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi rasmiy kanali

Bo'stonliq tumani ta'lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi rasmiy kanali Admin @Elyor708

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
696
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
-77 أيام
-2830 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Саволим шундан иборатки ходимга интизомий жазо қўлланилгандан сўнг касаба уюшмасининг илтимосномаси ва ходимнинг илтимосномасига асосан интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлашнинг энг кам муддати қанча бўлиши керак. 📍ЖАВОБ: Меҳнат кодекси қоидаларида интизомий жазони олиб ташлаш учун минимал муддат белгиланмаган. Исталган вақтда интизомий жазо олиб ташланиши мумкин. Меҳнат кодексининг 315-моддасига асосан Интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак. Агар интизомий жазо қўлланилган кундан эътиборан бир йил ичида ходимга янги интизомий жазо қўлланилмаса, у интизомий жазога тортилмаган деб ҳисобланади. Яъни бу дегани Иш берувчи томонидан интизомий жазо олиб ташланмаса ҳам ўз ўзидан бекор бўлиб кетади дегани. Мазкур модданинг 3 қисмига асосан Иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, бир йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга. Интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. МКда интизомий жазони олиб ташлаш мутлақ иш берувчининг ҳуқуқ ҳисобланади. Мазкур бадда ходимнинг илтимосига кўра, унинг раҳбарининг илтимосига кўра (Масалан сиз университетда дарс берсангиз кафедра мудирингиз интизомий жазони олиб ташлашни сўраб иш берувчига мурожаат қилиши мумкин), касаба уюшмасининг илтимосига кўра ёки ходимнинг ўзини илтимосига кўра беор қилиши мумкинлиги айтилмоқда. Иш берувчи илтимосни рад қилишга ҳақлими? Албатта ҳақли моддага эътибор қаратсангиз бу ерда иш берувчи интизомий жазони бекор қилишга ҳақли дейилмоқда мажбур эмас. Интизомий жазо устидан шикоят қилиш мумкинми? Албатта, мумкин сиз ғайриқонуний қўлланган интизомий жазо устидан ҳудудий меҳнат инспекторига судга шикоят билан мурожаат қилишингиз мумкин. Бунда МКнинг 560-моддаси қоидаси бўйича агар интизомий жазо сиз билан меҳнат шартномасини бекор бўлишига олиб келса, интизомий жазо қўллангандан сўнг бир ойдан кейин, агар ҳайфсан ёки ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизигача жарима қўлланса 6 ой ичида судга мурожаат қилишингиз мумкин. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
إظهار الكل...
Таълим касаба уюшмаси

Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

👍 1
#Кадровик Биринчи йил ишлаган ўқитувмчларга таътил қандай ҳисобланади? Ҳар йилги меҳнат таътили ўқувчиларнинг ёзги таътили даврида бериладиган таълим ташкилотларининг ўқитувчилар таркибига биринчи иш йилидаги ҳар йилги меҳнат таътили ўқувчиларнинг ёзги таътили даврида тўлиқ давомийликда, улар ушбу таълим ташкилотига ишга кирган вақтидан қатъи назар, ишлаб берган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўланган ҳолда берилади. Мазкур тоифадаги ходимларга иккинчи ва кейинги иш йиллари учун бериладиган меҳнат таътилига, ушбу таътил иш йили давомида қайси вақтда берилишидан қатъи назар, тўлиқ ҳақ тўланади. Масалан, ўқитувчи ўқув йилининг ярмидан, дейлик 2024 йил январ ойида ишга кирган бўлса ҳам меҳнат таътили ёзги мавсумда тўлиқ давомийликда берилиши шарт. Яъни 56 календарь кун ҳисобида қолган ўқитувчилар билан бир хил муддатда. Лекин тўлови борасида ундай бўлмайди. Таътил пули ўша ўқитувчининг ишлаган вақтига мутаносиб равишда берилади. Бу эътибор беринг, ўқитувчининг биринчи иш йилидаги таътилига тегишли. Ўқитувчининг иккинчи ва ундан кейинги иш йиллари бўйича эса шубҳасиз, меҳнат таътили пули тўлиқ тўланади. Таътил қайси вақтда берилишидан қатъий назар. Меҳнат кодекси 227-модда Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
إظهار الكل...
👍 1
Қурбон ҳайити арафасида ҳафтсига 5 кун ишлайдиганлар 4 кун 6 кун ишлайдиганлар 3 кун дам олади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 22-декабрдаги ПФ-213-сон “2024-йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонига кўра, барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) 2024-йил 18-июн — сешанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган. Шунда 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 16,17,18-июнь кунлари дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимларга 15,16,17,18-июнь кунлари кетма-кет дам олиш куни. Bo'stonliq tumani ta'lim va fan kasaba uyushmalari rasmiy kanali 👇👇👇 https://t.me/KasabaBust2023
إظهار الكل...
Bo'stonliq tumani ta'lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi rasmiy kanali

Bo'stonliq tumani ta'lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi rasmiy kanali Admin @Elyor708

Ўқув таътили неча кунга берилади? 👉Меҳнат кодексининг 385-моддаси 1-қисмида Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессияларида иштирок этган давр учун ўқув таътиллари: олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида ўқиётган биринчи ва иккинчи курс талабаларига камида 20 календарь кун;ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида — камида 10 календарь кун; ➖олий ва ўрта махсус таълим ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса — камида 30 кун; ➖олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида учинчи ва ундан юқори курсларда ўқиётганларга — камида 30 календарь кун;ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида камида 20 календарь кун;олий ва ўрта махсус таълим, касб ҳунар таълими ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса - камида 40 календарь кун муддатга. 💶 Буларнинг барчасида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ҳар йили берилади. ⚠️Эътибор беринг, ҳар йили дейилмоқда, демак календар йил назарда тутилган. Сизни ходимингиз ОТМ ни 2-курсида ўқиса демак унга ҳар йили камида 30 кун муддатга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ўқув таътил берилиши шарт. ⏳Энди ўқув сессия давомийлиги 30 кундан ортиб кетсачи, деган саволга ҳам жавоб бериб ўтамиз: Ушбу модданинг 2-қисмида Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилганига нисбатан давомийлиги кўпроқ бўлган ўқув таътиллари назарда тутилиши мумкин дейилган талабдан келиб чиқилса сизнинг ички хужжатларингизда кўпроқ давомийлик белгиланган бўлса кўпроқ муддатли ўқув таътили беришингиз мумкин. Белгиланмаган бўлса у ҳолда ходимга 30 кундан ортиқ муддати учун иш ҳақи саланмаган ҳолда таътил берилади. ‼️Диққат. Жамоа шартномасида қуйидаги шартлар бўлмаслиги керак: ходимларнинг ҳолатини мазкур ходимларга татбиқ этиладиган қонунчиликка ёки жамоа келишувларига нисбатан ёмонлаштирадиган. МК 68-модда; Тармоқ ва ҳудудий жамоа келишувларига ходимларнинг ҳолатини бош жамоа келишувига нисбатан ёмонлаштирувчи қоидаларни киритиш тақиқланади. Тармоқ ва ҳудудий жамоа келишувлари қоидаларида тафовутлар мавжуд бўлган ҳолларда, қайси жамоа келишуви ходим учун қулайроқ шарт-шароитларни ўз ичига олган бўлса, ўша келишув қоидалари қўлланилади. МК 14-модда; Сизни жамоа шартномангизда бўлмасаю лекин тизимингиз тармоқ келишуви бўйича  ёки ҳудудий келишувларда ёхуд бош келишувда ушбу таътил бўйича кўпроқ имтиёзлар қўлланилган бўлса албатта уларга мувофиқ иш тутиш керак бўлади. ⚠️Юқоридаги нормаларга риоя қилмаган ҳолда ўқув таътили буйруғини ОТМ чақирув қоғозида кўрсатилган муддатлар бўйича расмийлаштириб қўйиш эртага назорат органлари томонидан Сизни Маъмурий жавобгарликка тортишларига ҳам асос бўлади унутманг! Яъни, ОТМ чақирув қоғозида 40 ёки 60 кун ёзилган бўлса беришга мажбур эмассиз, мажбурсиз деса албатта қонунчилик ҳужжатини тақдим этсин. Bo'stonliq tumani ta'lim va fan kasaba uyushmalari rasmiy kanali 👇👇👇 https://t.me/KasabaBust2023
إظهار الكل...
Bo'stonliq tumani ta'lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi rasmiy kanali

Bo'stonliq tumani ta'lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi rasmiy kanali Admin @Elyor708

👍 1
#Суд_амалиёти Ишдан бўшаётган ходим 14 кун ичида ўз аризасини бемалол қайтариб олишга ҳақли Қонунда белгиланган ёки ходим ва иш берувчи келишувига кўра қисқартирилган огоҳлантириш муддати давомида ходим меҳнат шартномаси тугатилганлиги ҳақида буйруқ чиқарилган бўлишидан қатъи назар аризасини қайтариб олишга ҳақли. Ходимнинг ўрнига бошқасини таклиф этилганлиги унга аризасини қайтариб олишни рад қилишга асос бўлмайди, чунки иш берувчи фақат аввалги ходим ўртасидаги меҳнат шартномасини бекор қилганидан кейингина, бу иш (лавозим)га бошқа ходимни таклиф қилишга ҳақли. Олий суд пленумидаги мазкур норма ишдан ўз аризасига кўра бўшатилган ходимларга жуда қўл келади ва судда ходимнинг "қўли" баланд келишини таъминлайди. Шундай ҳолатлар бўладики, ходим ўз аризасига кўра мажбуран ариза ёздирилади ва бу аризасини харакатсиз қолдириш тўғрисидаги аризасига қарамасдан иш берувчи томонидан меҳнат шартномаси бекор қилинади. Манашундай ҳолатга ўхшаш бир суд иши Олий суд Кассация инстациясида кўрилмоқда натижаси билан таништириб бораман Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
إظهار الكل...
👌 1
Мукофотлаш. Янги Меҳнат кодексининг 252-моддаси бўйича мукофотлаш 2 турга бўлинмоқда дўстлар. Биринчиси, меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган мукофот. Бу ходимни олдиндан белгиланган кўрсаткичлар ва шартларга эришишга ундаш мақсадида иш ҳақининг таркибига киритилган ҳамда ходимга асосий маошидан (тариф ставкасидан) ташқари тўланадиган пул мукофотидир (масалан, ойлик, чораклик, йиллик мукофотлар кабилар). Иккинчиси, меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилмаган рағбатлантирувчи мукофот. Бу бир марталик ҳусусиятга эга бўлган ҳамда иш берувчининг қарорига кўра ходимнинг олдиндан белгиланган кўрсаткичлар ва шартларга эришганлиги учун эмас, балки муайян воқеалар (юбилейлар, байрам саналари ва бошқалар) юз берганлиги ёки ходим томонидан муайян ҳаракатлар амалга оширилганлиги (иш берувчининг алоҳида муҳим топшириғини бажариш, рационализаторлик таклифини киритиш ва бошқалар) муносабати билан тўланадиган пул мукофотидир. ☝️Иш берувчилар, айниқса, бухгалтерлар, юристлар ва кадровиклар ўртасида мукофотлаш темаси интизомий жазоси бор ходимлар масаласида доим актуал бўлиб келган. Янги Меҳнат кодексининг 299-моддасига асосан интизомий жазоси амалда бўлган ходимларни мукофотлаш масаласи қуйидагича ҳал этилади: мукофотнинг биринчи тури, яъни меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган мукофотларни тўлаш тўғрисидаги масала мукофотлаш ҳақидаги тегишли низомларда ҳал қилинади. Яъни, корхонанинг мукофотлашга оид ички ҳужжатларида интизомий жазоси амалда бўлган ходимларга берилмайди дейилган бўлса, бу мукофот тури берилмайди, аксинча, ички ҳужжатларда чеклов ўрнатилмаган бўлса берилиши керак; ➖мукофотнинг иккинчи тури, яъни меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар (байрамлар, шу жумладан касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан ва ҳоказолар) қўлланилмайди. Bo'stonliq tumani ta'lim va fan kasaba uyushmalari rasmiy kanali 👇👇👇 https://t.me/KasabaBust2023
إظهار الكل...
Bo'stonliq tumani ta'lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi rasmiy kanali

Bo'stonliq tumani ta'lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi rasmiy kanali Admin @Elyor708

👍 1
#Кадровик Соатбай асосда дарс берганлар учун таътил пули тўланмайди Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 10 апрелдаги 3-2019, 19-ққ ва 15-2019-ққ-сон қарори билан тасдиқланган "Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ умумтаълим мактабларининг бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари, ўқитувчи-логопеди, логопедия шохобчаси мудири Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдори базавий лавозим маошларига нисбатан 1.20 фоизда ҳақ тўланади. Юқоридаги қарорга мувофиқ соатбай ҳақ тўлаш миқдори таркибига меҳнат таътили ҳақи киритилган. Яъни ҳодим соатбай ҳақ олаётганда шу ҳақнинг ичида таътил пули ҳам бўлади дегани. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
إظهار الكل...
Таълим касаба уюшмаси

Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

👍 1
⚡️Педагог ходимларга 56 календарь кун таътил берилади Таътил олиш ходимнинг ҳуқуқи ва иш берувчининг мажбурияти. Бироқ ходим таътил муддати келганда уни олиши шарт. Меҳнат кодекси 216-моддасига асосан барча ходимлар, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлайдиган ходимлар ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга. Айнан мана шу қоидага кўра ходимлар таътил олиш ҳуқуқига эга. Ушбу кодекс 218 ҳамда 501-моддаларига мувофиқ педагогларга узайтирилган меҳнат таътили берилади. Эътиборли жиҳати шундаки, ҳар йилги меҳнат таътили ўқувчиларнинг ёзги таътили даврида бериладиган таълим ташкилотларининг ўқитувчилар таркибига биринчи иш йилидаги ҳар йилги меҳнат таътили ўқувчиларнинг ёзги таътили даврида тўлиқ давомийликда, улар ушбу таълим ташкилотига ишга кирган вақтидан қатъи назар, ишлаб берган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўланган ҳолда берилади (МК 227-м). Демак, ўқитувчи ишга қачон қабул қилинганидан қатъий назар у таътилни тўлиқ олади. Айтайлик А исмли ўқитувчи оилавий шароит тақазоси билан март ойида Тошкент вилоятидан Самарқанд вилоятига кўчиб ўтиди. Бунда эса табиийки, ўқитувчи Тошкентдаги мактабдан ўз ташаббуси билан ишдан бўшади ва Самарқандаги мактабга ишга кирди. Гарчи ёзги таътилга қадар ўқитувчи 3 ой ишлаган бўлса-да, унга йиллик меҳнат таътиллари тўлиқ яъни 56 календарь кун берилади. Чунки Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 263-сон қарорига асосан ўқитувчи, ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектологи учун 56 календарь кунидан иборат узайтирилган меҳнат таътили берилади. Лекин бунда таътил пули ишланган даврга мутаносиб равишда тўланади. Меҳнат кодексининг 233-моддасида ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга ушбу Кодекснинг 257-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланиши белгиланган. Бунда ўртача иш ҳақи у ҳисобланадиган ойдан олдинги ўн икки ойни ташкил этувчи ҳисоб-китоб даври ёхуд агар ходим ўн икки ойдан кам ишлаган бўлса, амалда ишланган давр учун ходимга ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади (МК 257-м 1-қисм). Шу қоидага кўра ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда у 12 ойдан ортиқ ишлаган бўлса, унинг таътилга чиқишдан олдинги 12 ойлик даврда корхонадан олган барча тўловлари (иш ҳақи, моддий ёрдам, мукофот пули ва бошқалар) қўшилган ҳолда 12га бўлинади. ❗️Демак, ўқитувчи 12 ойдан кам ишлаган бўлса, ишган давридаги иш ҳақлари юқоридаги тартибда қўшилади ва шу ишланган даврга бўлинади. Юқоридаги мисолга қайтадиган бўлсак, ўқитувчи ишга кирганига 3 ой бўлган ҳолатда, унга таътил пули шу даврга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилади. Bo'stonliq tumani ta'lim va fan kasaba uyushmalari rasmiy kanali 👇👇👇 https://t.me/KasabaBust2023
إظهار الكل...
Bo'stonliq tumani ta'lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi rasmiy kanali

Bo'stonliq tumani ta'lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi rasmiy kanali Admin @Elyor708

👍 1
Соатбай асосда дарс берганлар учун таътил пули тўланмайди Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 10 апрелдаги 3-2019, 19-ққ ва 15-2019-ққ-сон қарори билан тасдиқланган "Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ умумтаълим мактабларининг бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари, ўқитувчи-логопеди, логопедия шохобчаси мудири Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдори базавий лавозим маошларига нисбатан 1.20 фоизда ҳақ тўланади. Юқоридаги қарорга мувофиқ соатбай ҳақ тўлаш миқдори таркибига меҳнат таътили ҳақи киритилган. Яъни ҳодим соатбай ҳақ олаётганда шу ҳақнинг ичида таътил пули ҳам бўлади дегани. Bo'stonliq tumani ta'lim va fan kasaba uyushmalari rasmiy kanali 👇👇👇 https://t.me/KasabaBust2023
إظهار الكل...
Bo'stonliq tumani ta'lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi rasmiy kanali

Bo'stonliq tumani ta'lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi rasmiy kanali Admin @Elyor708

👍 1
❗️Ҳаётнинг 14 ҳикмати 1. Инсон ҳаётидаги энг катта душмани – унинг ўзи. 2. Инсон ҳаётидаги энг катта аҳмоқлик – ёлғон. 3. Ҳаётдаги энг катта мағлубият – манманлик. 4. Ҳаётдаги энг катта қайғу – ҳасад. 5. Энг катта хато – ўз-ўзингни йўқотиш. 6. Инсоннинг энг катта айби – яхшиликни билмаслик. 7. Энг катта афсус – ўз қадр-қимматингизни камситиш. 8. Тубанликдан юксалиш, таҳсинга лойиқ. 9. Энг катта бойлик – саломатлик ва ақл. 10. Энг катта жудолик – умидсизлик. 11. Энг катта қарз – самимий туйғулар. 12. Ҳаётда энг катта туҳфа – олий жаноблик. 13. Ҳаётда энг катта камчилик – тушунмаслик. 14. Ҳаётда энг катта тасалли – савоб ишлар. Bo'stonliq tumani ta'lim va fan kasaba uyushmalari rasmiy kanali 👇👇👇 https://t.me/KasabaBust2023
إظهار الكل...
Bo'stonliq tumani ta'lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi rasmiy kanali

Bo'stonliq tumani ta'lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi rasmiy kanali Admin @Elyor708

👍 1