cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Namangan24 | Расмий канал

🇺🇿 Namangan24.uz сайти расмий канали АОКА - ОАВ гувоҳнома №1357 t.me/namanganim24 namangan24.uz Фейсбук👇 https://www.facebook.com/groups/38986525 Ютуб👇 https://youtube.com/@namangan24rasmiy Реклама ва мурожаатлар учун: @OqilxonDadaboyev @nam24admin

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
3 121
المشتركون
+724 ساعات
+307 أيام
+2930 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

00:27
Video unavailableShow in Telegram
#TURIZM #NAMANGANGA_KELING #FlowerFestNamangan 📹🌺🍚 Диққат, 63-халқаро "Гуллар фестивали" доирасида ажойиб тадбир: "Ўзбегим палови маданияти" танловига марҳамат! Бугун - 2024 йил 31 май куни Чуст туманидаги Мавлоно Лутфуллоҳ номидаги истироҳат боғида "Ўзбегим палови маданияти" танлови ўтказилади. 63-Халқаро Гуллар фестивали доирасидаги ушбу гастрономик тадбир соат 08:00 дан 12:00 га қадар давом этади. 👌 Танловда: «Энг ёш ошпаз» «Энг ёши улуғ иштирокчи» «Энг мазали ўзбек таоми» «Энг мазали каватакли ош» «Энг мазали саримсоқпиёзли ош» «Фаол иштироки учун» каби номинациялар бўйича ғолиблар аниқланади ва муносиб тақдирланади. 🙋‍♂️ Келинг, моҳир ошпазлар жамланадиган фестивалда қатнашиб, завқланинг! ⤵️ Бизни кузатиб боринг! 🌐 namangan24.uz 👉 @namanganim24
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
#BILGANINGIZ_FOYDA ☝️ Ҳар мўмин учун зарур бўлган муқаддас Жума кунининг суннатлари: 🚿 Ғусл қилиш. 🧊 Хушбўйланиш. 🪥 Мисвок ишлатиш. 👕 Энг яхши кийимни кийиш. 📖 "Каҳф" сурасини ўқиш. 📿 "Салавот" айтиш. 🕌 Масжидга эрта бориш. 🤲 Саййидул айём - жума кунининг барокати сизга бўлсин! 📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг! ⤵️ Бизни кузатиб боринг! 🌐 namangan24.uz 🖥 Facebook 🎥 You tube 👉 @namanganim24
إظهار الكل...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
#KUN_HIKMATI ЭНГ ЯХШИ ЭСЛАТМА.
📖 Ким сенга Намозни қайта-қайта эслатиб насиҳат қилса, ўша одам сени энг қаттиқ яхши кўрадиган кишидир.
📝 Шайх Шаъровий Раҳимаҳуллоҳ 📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг! ⤵️ Бизни кузатиб боринг! 🌐 namangan24.uz 👉 @namanganim24
إظهار الكل...
00:31
Video unavailableShow in Telegram
#SHUKRONA САЙИДУЛ АЙЁМ, ҲАЖ-УЛ МАСОКИН - ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! (видео) 📹 Ассалому алайкум, азизлар! 📖 Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам) муборак ҳадисларида: 🤲 "Жума кунида шундай бир соат борки, унда дуо шак-шубҳасиз ижобат бўлади", деб марҳамат қилганлар. 🤲 Аллоҳ тонгимизни ўз нури ва гўзаллиги ила мунаввар қилсин! Табаррук ой ва бу кунда ўзингиз ва яқинларингиз учун қилган дуоларингиз ижобат бўлсин! Ҳақ таоло юртимизни тинчликда ва барчамизни барокатда барқарор айласин, яхшиликлари ила қувонтирсин! Икки дунё саодатини ато этсин! 🕋 Сайидул айём, Ҳаж-ул масокин - Жума муборак бўлсин! 📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг! ⤵️ Бизни кузатиб боринг! 🌐 namangan24.uz 🖥 Facebook 🎥 You tube 👉 @namanganim24
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
#TAFAKKUR ВАҚТНИ ҚАНДАЙ ТАҚСИМЛАЙМИЗ 📖⏰ Зайд ибн Собит розияллоху анҳу: "Биз Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам билан бирга сахарлик қилдик, сўнгра намозга турдик", дедилар. У иккисининг (яъни, сахарлик билан бомдоднинг иқомати) ораси қанчалик (вақт) эди, деб сўралди. У: "Эллик оят (ўқиш) миқдорича", деб жавоб берди. Муттафақун алайҳ. Вақтни Қуръондан оятлар ўқиш миқдори билан ҳисоб қилишяпти. Бир киши дўстидан: "Уйингиздан ишхонангизга боргунча йул қанча вақт олади?", деб сўрабди. Дўсти: "Агар йўл тиқилинч бўлса, саккиз юзта тасбеҳни, агар йўл очиқ бўлса, икки юз элликта тасбеҳни олади", деб жавоб берибди. Жавобнинг гўзаллигига қаранг! 📘 "Уламолар наздида вақтнинг қадри" китобидан. 📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг! ⤵️ Бизни кузатиб боринг! 🌐 namangan24.uz 👉 @namanganim24
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
#BILGANINGIZ_FOYDA ❗️Ўзбекистонда “112” ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади Бу тўғрисида Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, ҳодиса ва фавқулодда вазиятлар рўй берганда шошилинч ёрдам кўрсатиш учун “112” қисқа рақам орқали фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш имконини берувчи ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади. “112” ягона диспетчерлик хизмати ИИВ, ФВВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг шошилинч хизматларини маълумотларни узатишнинг ягона тармоғига бирлаштирган ҳолда республиканинг барча ҳудудлари бўйича аҳолига шошилинч ёрдам кўрсатиш фаолиятини бошқаришнинг ягона тизими ҳисобланади.
إظهار الكل...
👍 6
Photo unavailableShow in Telegram
#TAYINLOV НАМАНГАН ВИЛОЯТИДАГИ БОШҚАРМАЛАРНИНГ БИРИДА РАҲБАР ЎЗГАРДИ 💼 Жавоҳир Баҳодир ўғли Файзимуҳаммедов Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У мазкур лавозимда фаолият юритган Шокиржон Имомовнинг ўрнида иш бошлади. Жавоҳир Файзимуҳаммедов 1993 йилда Мингбулоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 2015 йили Наманган муҳандислик-технология институти, 2018 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.  Янги тайинловга қадар Мингбулоқ тумани ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. ⤵️ Бизни кузатиб боринг! 🌐 namangan24.uz 👉 @namanganim24
إظهار الكل...
👍 4❤‍🔥 1
03:17
Video unavailableShow in Telegram
#IBRAT_VAQTI 📹🛺 "Эҳсоннинг мукофоти эҳсондир" - уйчилик ногиронлиги бор кишига 5 минг сўм учун скутер совға қилинди 📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг! ⤵️ Бизни кузатиб боринг! 🌐 namangan24.uz 👉 @namanganim24
إظهار الكل...
👍 7
​​Ҳаж ибодатини бажаришга чоғланган кишиларга бериладиган мукофот Ҳажга алоҳида эътибор бериб, уни сидқидилдан адо этганларга беҳисоб ажру савоблар ваъда қилинган бўлса, унга бепарво бўлган кишиларга ваъидлар бордир. Имом Табароний раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг "Муъжами кабир" асарларида ҳаж ибодатини бажаришга чоғланган кишиларга бериладиган мукофот ҳақида ворид бўлган қуйидаги ҳадисни ривоят қилганлар: عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، أَنَّهُ قَالَ لِبَنِيهِ: اخْرُجُوا حَاجِّينَ مِنْ مَكَّةَ مُشَاةً، فَإِنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِنَّ لِلْحَاجِّ الرَّاكِبِ بِكُلِّ خُطْوَةٍ تَخْطُوهَا رَاحِلَتُهُ سَبْعِينَ حَسَنَةً، وَلِلْمَاشِي بِكُلِّ خُطْوَةٍ يَخْطُوهَا سَبْعُمِائَةِ حَسَنَةً». رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ўз ўғилларига: "Эй ўғилларим! Маккадан (Арафотга) пиёда ҳаж қилувчи ҳолда чиқинглар, чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "(Маккадан Арафотгача уловда борган) уловлик ҳожи учун уловининг босган ҳар қадамига етмишта ҳасанот, (Маккадан Арафотгача пиёда ҳаж қилган) пиёданинг ҳар қадамига эса етти юзта ҳасанот бўлади», деганларини эшитганман", деди".
إظهار الكل...

👍 2
01:57
Video unavailableShow in Telegram
#SHU_KUNNING_SAVOLI 📹🏬 Адлия бўлимлари ва Халқ қабулхоналари фаолияти тугатиладими? Ушбу саволга Наманган вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи Дилмурод Аҳмедов шундай жавоб қайтарди. ⤵️ Бизни кузатиб боринг! 🌐 namangan24.uz 📲 @namanganim24
إظهار الكل...