Ilmiy faktlar
Dunyoni yaxshi koʻrish, Har qanday hatoning boshidir. ©️Jundub Ibn Abdulloh Mualliflik huquqi talab qilinmaydi, tarqating‼️
إظهار المزيد198
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
لا توجد بيانات30 أيام
- المشتركون
- التغطية البريدية
- ER - نسبة المشاركة
جاري تحميل البيانات...
معدل نمو المشترك
جاري تحميل البيانات...
#шер
Ҳаёт асли қайғу экан,
Тасаллиси орзу экан.
Орзу йўли амал экан,
Интиҳоси ажал экан.
Ҳар бир амал китоб экан,
Сўроқ-савол, ҳисоб экан.
┄┄┉┉❈» 𝙸𝚕𝚖 _𝚏𝚊𝚔𝚝 »❈┉┉┄┄
#қисса
Нақадар ёмон банда экансизлар! Хожангиз бедор бўлатуриб сизлар ухлайсизлар-а!
Кемада денгиз сафарига чиққан эдик, шамол бизни бир оролга элтиб ташлади. Тушиб қарасак, у ерда бир киши бутга сиғиниб ўтирган экан. Олдига бориб:
- Эй киши, кимга ибодат қиляпсан? - десак, у бутга ишора қилди.
- Бу ахир сиғиниладиган илоҳ эмас-ку! - дедик.
- Ўзларингиз кимга ибодат қиласизлар? - деди у.
- Аллоҳга ибодат қиламиз.
- Ким у Аллоҳ?
- У шундай Зотдирки, осмонда Арши, ерда султони бўлиб, тиригу ўликнинг Унда ҳожати бордир, - дедик.
- Буларни қаердан билдингизлар?
- Ушбу буюк подшоҳ, улкан яратувчи бизга фазилатлар соҳиби бўлган бир элчини юборди ва у бизга шу нарсаларнинг хабарини берди.
- Элчи нима ишлар қилди?
- Омонатни адо қилди ва Аллоҳ унинг жонини олди.
- У сизларга белги ўлароқ бирон нарса қолдирдими? - деганди биз:
- Ҳа, - дедик.
- Нима қолдирди?
- У бизларга оламлар подшоҳидан бир китоб қолдирди.
- Подшоҳнинг китобини менга кўрсатинглар, зеро, подшоҳларнинг китоблари жуда зўр бўлади, - деди. Биз унга мусҳафни келтирдик. "Мен буни билмас эканман", деди. Биз унга Қуръондан бир сура ўқиб бердик. У эса биз то сурани тугатгунимизча, ўзини йиғидан тўхтатолмади. Сўнг: "Ушбу каломнинг эгасига осийлик қилиб бўлмас", деди-да, Исломни қабул қилди. Биз унга Ислом қонунларини ва Қуръондан суралар ўргатдик, кейин уни ўзимиз билан бирга кемага олиб кетдик.
Кемада кетаётганимизда кеч кирди, биз ухлашга ётдик. Шунда у:
- Эй одамлар, сизлар менга танитганингиз - илоҳ, тунда ухлайдими? - деди.
- Эй Аллоҳнинг қули, йўқ, У ухламайди, У тирик ва абадий тургувчи буюк Зотдир, - дедик.
- Нақадар ёмон банда экансизлар! Хожангиз бедор бўлатуриб сизлар ухлайсизлар-а! - деди. Сўнгра бизни қолдириб, ўзи ибодат қилишга киришди.
Шаҳримизга етиб келганимизда, шерикларимга: "Бу киши яқинда Исломга кирган, қолаерса, у шаҳарда бегона", дедим. Кейин биз дирҳамлар йиғиб, унга берган эдик, у:
- Нима бу? - деди.
- Ҳожатларингга ишлатарсан, - дедик.
- Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ! Мен бир денгиз оролида Ундан бошқа қандайдир бутларга сиғиниб юрганимда мени зое қилмаган Зот, энди Уни таниган пайтимда мени зое қиладими? - деди-да, ўзи тирикчилик қилишга киришиб кетди.
У то вафот этгунига қадар солиҳ зотларнинг улуғларидан бўлди.
(Ибн Қудома, "Ат-таввабийн", 179-бет)
┄┄┉┉❈» 𝙸𝚕𝚖 _𝚏𝚊𝚔𝚝 »❈┉┉┄┄
#Факт
Аллоҳни кўп зикр қилиш билан
Хасталар тузалиб, беморлар шифо топади.
👇👇
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дедилар:
"Аллоҳни зикр қилиш, У Зотга юзланиш, тавба билан Аллоҳга қайтиш ва мадад истаб намозга шошилиш (каби ибодатлар) борки, булар сабабли қанча-қанча хасталар тузалиб, қанча-қанча беморлар шифо топган".
("Мифтаҳу даарис саъада", 1/250)
┄┄┉┉❈» 𝙸𝚕𝚖 _𝚏𝚊𝚔𝚝 »❈┉┉┄┄
#Факт
Ким Аллоҳни кўп зикр қилса
Дунёда зоҳид бўлади.
👇👇
Аллоҳни кўп зикр қил, шунда Аллоҳ сени дунёда зоҳид қилади".
(Абу Нуайм Асфаҳоний, "Ҳилятул Авлия", 7/58)
┄┄┉┉❈» 𝙸𝚕𝚖 _𝚏𝚊𝚔𝚝 »❈┉┉┄┄
اختر خطة مختلفة
تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.