cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

YAQIN

Ayollarga doir ijtimoiy, madaniy, ma'rifiy mavzularda suhbatlar. Bu manzilda ko'ngilga yaqin, lekin e'tiborimizdan uzoq mavzularda suhbatlashamiz Iroda Ahmed Aloqa va hamkorlik uchun: @Yaqin1Bot Youtube kanalimiz: https://youtu.be/H6hvFNLLWZo

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
15 235
المشتركون
+3124 ساعات
-187 أيام
-10530 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

ФАРЗАНД ҲАҚҚИГА ДУО ФАЗИЛАТИ Кўплаб ота-оналар фарзандларининг ахлоқ-одоби ёмонлашиб бораётганидан шикоят қиладилар, уларни имон-эътиқодли бўлишлари учун, салбий хулқ-атворларини ислоҳ қилиш йўлларини ахтариб ўзларини хар тарафга урадилар. Фарзандлари учун барча шароитларни яратиб беришларига қарамай ҳеч қандай натижага эриша олмаётганликларини афсус ва надомат билан баён қиладилар. Айнан мана шундай ота-оналар қайсики, фарзандларининг аҳли солиҳ бўлиши чорасини топиш йўлида ҳамма эшикларга бош урадилар, таълим-тарбиянинг қўллаб кўрмаган энг замонавий воситалари ҳам қолмайди. Бироқ, кўпчиликлари фарзандларини ислоҳ қилиши мумкин бўлган энг муҳим ва афзал йўлни, самарали ва натижаси кафолатланган воситани унутадилар ёки унга бепарво бўладилар. У ҳам бўлса, ота-онанинг фарзанди ҳаққига рушду ҳидоят ва салоҳият сўраб Аллоҳ таолога доимий тарзда дуо қилишидир.   Ҳақиқат шуки, кўпчилик ота-оналарнинг ўз фарзандлари ҳақига дуо қилишларининг нақадар аҳамиятли эканлигини унутишлари ёки бунга бепарво бўлишлари, улар фарзанларининг тарбияли бўлиши учун барча моддий воситаларни, яъни сабабларни қўллаётганликларига суяниб қолаётганликларидандир. Бордию сиз ана шундай ота-оналарнинг бирортасидан: сиз фарзандингизни аҳли солиҳ ва тарбияли инсон бўлиши учун унинг ҳаққига неча марта дуо қилгансиз, деб сўрасангиз, шунча ҳаракатни қилганимдан кейин дуо ҳам қилишим керакми, дейиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Албатта, фарзандларнинг аҳли солиҳ бўлишида сабабларни ушлашнинг аҳамияти катта. Масалан, аввало келажакда яхши мураббия бўладиган солиҳа жуфтни танлаш, фарзанд туғилгач унга чиройли исм қўйиш, мурғаклик вақтидан қалбига имон уруғини экиш, унинг уй ичидаги тарбияси, уйдан ташқаридаги юриш-туришини назорат қилиш, яхшилар билан ошно бўлишига эътибор қаратиш, ҳаттоки Аллоҳ таолонинг амрига итоат этиши, қайтарган ишларидан қайтиши, ҳуллас бу ҳаётда ҳар бир босган қадамига эътиборли бўлиш жуда ҳам муҳим. Аммо, буларнинг барчаси ота-онанинг фарзанд ҳақига хайрли дуо қилишининг ўрнига ўтади, дегани эмас. Ушбу мавзуга оид Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифлар билан танишиб чиққан киши ота-онанинг ўз фарзанди ҳақига хайрли дуо қилиши пайғамбарлар ва солиҳ кишиларнинг фарзанд тарбиясида тутган йўллари эканлигига амин бўлади. Масалан, Халилуллоҳ Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳ таолодан солиҳ фарзанд беришини сўраб шундай дуо қилганлар: {  رَبِّ هَبْ لِي مِنَ الصَّالِحِينَ } الصافات/100 яъни: “Эй, Раббим! Ўзинг менга солиҳ (фарзанд)лардан ато этгин!” (Соффот сураси, 100-оят). Шунингдек, Закариё алайҳиссалом Аллоҳ таолодан Яъқуб авлодига муносиб фарзанд беришини сўраб дуо қилганлар: .....فَهَبْ لِي مِنْ لَدُنْكَ وَلِيًّا * يَرِثُنِي وَيَرِثُ مِنْ آلِ يَعْقُوبَ وَاجْعَلْهُ رَبِّ رَضِيًّا } مريم/5-6 яъни: “...Энди Сен Ўз даргоҳингдан менга бир дўст (фарзанд) бер. У менга ва (бобом) Яъқуб наслига меросхўр бўлсин ва ундан барчани рози қилгин!” (Марям сураси, 5-6-оятлар). Пайғамбарларнинг дуоси уларга фарзанд берилганидан кейин ҳам тўхтагани йўқ. Балки, чиройли тарбия бериш билан бирга янада кўпроқ дуо қилишда бардавом бўлганлар. Масалан, Иброҳим алайҳиссалом ўзлари ва фарзандлари ҳақида мана бундай дуо қилганлари ҳақида Қуръони каримда баён этилган: { وَإِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ رَبِّ اجْعَلْ هَذَا الْبَلَدَ آمِناً وَاجْنُبْنِي وَبَنِيَّ أَنْ نَعْبُدَ الأَصْنَامَ } ابراهيم/35 яъни: “Эсланг, Иброҳим айтган эди: “Эй, Раббим! Бу шаҳарни (яъни, Маккани) тинч қилгин, мени ва авлодларимни санамларга сиғинишдан йироқ қилгин!” (Иброҳим сураси, 35-оят). { رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلاةِ وَمِنْ ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ } ابراهيم/40 . яъни: “Эй, Раббим! Мени ва зурриётимдан (кўп фарзандларимни) намозни баркамол адо этувчи қилгин! Эй, Раббимиз! Дуоимни қабул эт!” (Иброҳим сураси, 450-оят). Қуръони каримда фақат пайғамбарларнинг ўз фарзандлари ҳақига қилган дуоларигина зикр этилмаган, балки бошқа солиҳ зотлар ҳам ўз фарзандлари ҳақига дуо қилганлари айталган. Масалан, қирқ ёшга етган бир солиҳ инсон ҳам ўз фарзанди ҳақида шундай дуо қилган:
إظهار الكل...
YAQIN

Ayollarga doir ijtimoiy, madaniy, ma'rifiy mavzularda suhbatlar. Bu manzilda ko'ngilga yaqin, lekin e'tiborimizdan uzoq mavzularda suhbatlashamiz Iroda Ahmed Aloqa va hamkorlik uchun: @Yaqin1Bot Youtube kanalimiz:

https://youtu.be/H6hvFNLLWZo

👍 13
{.... وَأَصْلِحْ لِي فِي ذُرِّيَّتِي إِنِّي تُبْتُ إِلَيْكَ وَإِنِّي مِنَ الْمُسْلِمِينَ } الأحقاف/15 яъни: “...ва мен учун зурриётимни ислоҳ эт! Албатта, мен Сенга (гуноҳларимдан) тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонлардандирман”, – дейди” (Аҳқоф сураси, 15-оят). Шунингдек, “Раҳмоннинг бандалари” деб васф қилинган кишилар ҳам ўз фарзандлари ҳақида доимо шундай дуо қилишлари айтилган: { وَالَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ وَاجْعَلْنَا لِلْمُتَّقِينَ إِمَامًا } الفرقان/74 яъни: “Улар: “Парвардигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт ва бизларни тақводорларга пешво қилгин!” – дейдиган кишилардир” (Фурқон сураси, 74-оят). Ҳадис китобларида Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўз фарзандлари, набиралари ҳақларига дуо қилганлари, саҳобаларнинг ҳам ўз фарзандлари ҳақига хайрли дуо қилганлари ривоят қилинган. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи ўзларининг Саҳиҳ тўпламларида Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилиб келтирадилар, у киши айтганлар: ( ضَمَّنِي رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَقَالَ اللَّهُمَّ عَلِّمْهُ الْكِتَابَ ) яъни: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам мени бағирларига босиб: “Аллоҳим бунга Китобни таълим бергин”, деб дуо қилдилар. Имом Бухорийнинг Саҳиҳларидаги яна бир ҳадисда Усома ибн Зайд разияллоҳудан ривоят келтирилади, Пайғамбар алайҳиссалом Усома ибн Зайд ва Ҳасанни қўлидан ушлаб: “Аллоҳим, мен бу иккисини яхши кўраман, Сен ҳам буларни яхши кўргин”, деб дуо қилар эдилар. Қуръони карим ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг таълимотларидан чалғимаган умматнинг салафлари фарзандларини тарбиялаш борасида қанчалик ғайрат қилишларига қарамай, уларнинг хақига хайрли дуо қилишни асло тарк этмаганлар. Ривоят қилинишича, улуғ тобеинлардан саналмиш Фузайл ибн Иёз раҳматуллоҳи алайҳи фарзанди Али ҳақига шундай дуо қилган эканлар: اللهم إني اجتهدت أن أؤدب علياً فلم أقدر على تأديبه، فأدبه لي яъни: Аллоҳим, мен ўғлим Алини одобли қилишга ҳарчанд ҳаракат қилдим, аммо қурбим етмади, бас Ўзинг менга уни тарбияли қилиб бер. Ушбу дуонинг баракотидан Али ибн Фузайл раҳматуллоҳи алайҳи улуғ олим бўлиб етишдилар. Имом Насаий раҳматуллоҳи алайҳи Али ибн Фузайлни “Сиқа” (ишончли) “Маъмун” (омонатли), деганлар. Абдуллоҳ ибн Муборак: “Одамларнинг энг яхшиси Фузайл ибн Иёз, ундан ҳам яхшироғи ўғли Алидур”, деганлар. Суфён ибн Уяйна эса: “Мен Фузайлдан ва унинг ўғлидан кўра Аллоҳдан кўпроқ қўрқадиган бирор кимсани кўрмадим”, деганлар. Ҳозирги давримизда ҳам фарзандлари тарбияли, салоҳиятли бўлган қайси бир инсондан: фарзандингизнинг аҳли солиҳ бўлишининг сири нимада? – деб сўрасангиз, албатта, уларнинг ҳақига кўп дуо қилишини айтиши турган гап. Шундай экан, фарзандларининг ҳолатидан шикоят қилаётган ота-оналарга тавсиямиз шуки, Аллоҳ таоло фарзандларингизни аҳли солиҳ бўлиши учун сизга катта имконият бериб қўйибди. У ҳам бўлса, уларнинг ҳақига яхши дуо қилмоғингиздир. Зинҳор, уларни қарғаманг, мудом хайрли дуо қилишдан эринманг. Зеро, ота-онанинг ўз фарзанди ҳақида қилган дуоси сўзсиз ижобатдир.   Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков https://t.me/YaqinOzbek
إظهار الكل...
YAQIN

Ayollarga doir ijtimoiy, madaniy, ma'rifiy mavzularda suhbatlar. Bu manzilda ko'ngilga yaqin, lekin e'tiborimizdan uzoq mavzularda suhbatlashamiz Iroda Ahmed Aloqa va hamkorlik uchun: @Yaqin1Bot Youtube kanalimiz:

https://youtu.be/H6hvFNLLWZo

👍 18😢 3
#feedback "Ona -madrasa" kursi haqida. Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh. Bu kurs haqida eshitishdan oldin Husayn Buxoriyning shu nomli suhbatlarini tinglagan edim. Kurs nomi esa meni o'ziga jalb qildi. Alhamdulillah, kursimiz men uchun eng manfaatli va foydali, amaliyot va nazariya uyg'unligidagi ajoyib kurs bo'ldi. Darslardan olgan bilimlarim dunyoqarashimni keskin o'zgartirib yubordi. Endi dunyoga, insonlarga, oilamga, eng asosiysi, farzandlarimga boshqacha ko'z bilan qaray boshladim.Katta farzandlarim tarbiyasi va ta'limida yo'l qo'ygan xatolarimni to'g'ri anglay boshladim. Ustozamiz Iroda Ahmedning darslari shunday tashkillanganki, hayotiy misollar orqali juda yaxshi tushuntiradilar. O'zlari farzandlariga qo'llab, sinab ko'rgan usullarini hammaga bajonidil ulashadilar. Biz talabalarni rag'batlantirish yo'llari ham juda yoqadi. Ustozamizdagi diniy, ilmiy, pedagogik bilim va mahoratning mujassamligi darslarimizni yanada manfaatli bo'lishini ta'minladi, deb o'ylayman. Biz uchun tashkillangan amaliy va nazariy darslar juda ko'p bilim berdi desam, yanglishmayman. 4yil institutda o'qib, anglamagan va tushunmagan narsalarimni o'rgandim. Amaliy dars tashkillagan onajonlarimizdan ham ko'p bilimlar oldim. Ta'lim usullarining ko'plab turlari borligini bilib oldim. Ta'limdan maqsad bolalarni hayotga tayyorlash ekanligini, munosabatlar har qanday narsadan ustun ekanligini tushundim. Katta farzandlarimni ko'p cheklovlar qilib yo'l qo'ygan xatolarimni darslar orqali bilib oldim. Bolalarni erkin tarbiyalash deganda xato tushunchalarim mavjud ekan. Kurs orqali cheklov ichidagi mustaqil ta'lim yo'llarini o'rgandim Bu kursni hamma onalar o'qishi va o'rganishi kerak , deb o'ylayman. Chunki hozirgi rivojlanib borayotgan davrda farzand tarbiyasi o'ta dolzarb va nozik masala hisoblanadi. Shuning uchun onalar doimiy izlanishda, o'rganishda bo'lishi kerak. ✍Nurullayeva Oyazimxon. Ona-madrasa kursining tinglovchilar guruhi talabasi. 2024 https://t.me/YaqinOzbek
إظهار الكل...
YAQIN

Ayollarga doir ijtimoiy, madaniy, ma'rifiy mavzularda suhbatlar. Bu manzilda ko'ngilga yaqin, lekin e'tiborimizdan uzoq mavzularda suhbatlashamiz Iroda Ahmed Aloqa va hamkorlik uchun: @Yaqin1Bot Youtube kanalimiz:

https://youtu.be/H6hvFNLLWZo

👍 22 7
Телеграмдан хабар келди. Ака, шунча кунли синовлар, сиқилишлар бари ортда қолди. Биласиз Арофат очиқ жой, Макканинг бошқа жойларидан 4-5 градус иссиқ. Ўша кунги иссиқ 41 градус, юракдаки ҳадиклар бадан ҳарорати 50 градус бўлгандур валлоҳи. Сумка билан бошни амаллаб беркитсак елка очилиб қолади, яна эҳром ҳолати эмасми хато қилиб қўйишдан ҳам эҳтиёт бўлаяпмиз, кимни қўлида соябон бўлса ўша одам энг бойдак наздимда бу ерда. Ер иссиқ, ватанда кўп юришга ўрганмаган оёқлар, ҳам иссиқ, ҳам 20 камдан ошиқ масофага юришда додлаб юбораяпти. Товонлар ёрилган, тана сувини амаллаб баклажкадаги сувлардан бошга қўйиб жойига келтириб турибмиз. Атроф тумонат одам, китобларда тасвирланган маҳшарнинг ўзи. Одамлар тилида фақат бир сўз “Лаббайка”. Муздалифада кечга бориб озгина ҳаво ҳарорати пасаяди, аммо кундузги иссиқ ерга сингиб кетган. Тана уйқуга муҳтож, ётишга ётоқ қайда, ҳамма қатори ерда ётасиз, устингиздаги эҳром ёпинчиқ. Ердан ураётган иссиқлик, аммо ибодатдан чарчаган тана ўртасида шундай тушунарсиз қўшилиш бўлдики, беҳосдан уйқуга кетдим. Эй воҳ бу қандай роҳат, бу қандай уйқу. Юртда ер уёқда турсин, кондиционерсиз 40 градусли хонада ухлай олмайдиган бу тана Муздалифада шундай роҳатда дам олдики, энди бу уйқуни ҳеч қаердан топа олмай қумсаб юрсам керак. 15-20 дақиқали бу уйқуда 1 ҳафта ухлаб топа олмаган энергияга эга бўлдим. Атрофимдаги барчада шундай ҳолат. Барча уйқудан туради, яна ибодат сари йўл олади… Бугун эса Маккада ёмғир, яратган бандаларини обдон қайнатиб, поклаб, гуноҳларни кечириб раҳматини сочаётгандак гўё… Шу топда жанобимизнинг, “ “Ҳаж”даги одам, ундан сўрасалар, уларга беради, агар ундан мағфират тиласалар, уларни кечиради, агар дуо қилсалар, улар учун мустажоб бўлади ва шафоат сўрасалар, шафоатлари қабул қилинади” деган сўзлари ёдимга келди. “Аллоҳ учун ҳаж ва умрани тугал адо этинг” деган буйруққа Лаббай дея йўлга чиққан барча, сизлар қандай бахтли одамсизлар а? Ўзи заҳмат бериб синаб турса-ю, ортидан раҳмати билан сийлаб устингиздан ёғдириб турса, қанчалар ҳам бахтли инсонсизлар а? Илоҳо Ҳажингиз мабрур, мукофоти эса жаннат бўлсин. Жумлага бу ерларга келиш насиб қилсин. ✍Беҳзод Абдурраҳмон https://t.me/YaqinOzbek
إظهار الكل...
YAQIN

Ayollarga doir ijtimoiy, madaniy, ma'rifiy mavzularda suhbatlar. Bu manzilda ko'ngilga yaqin, lekin e'tiborimizdan uzoq mavzularda suhbatlashamiz Iroda Ahmed Aloqa va hamkorlik uchun: @Yaqin1Bot Youtube kanalimiz:

https://youtu.be/H6hvFNLLWZo

😢 114 67👍 33🔥 3
Охирги вақтларда болаларини ўрис мактабга бериш авж олган. Чунки ота-она ўзи ўрис тилини билмаган ва унда ўзига ишончсизлик шаклланган. Ўйлайдики боласи ўрис тилини билса зўр бўлиб кетади. Дўстлар, мутлақо бундай қилманглар! Яхшиси ўзбек мактабга бериб, болангизга инглиз тилини чуқур ўргатинг. Бунга учта асосий сабаб бор. 1. Болангиз ўрис мактабга борса, ўрис тилини чуқур ўрганса, келажагини ўрислар билан кўради. Улардан узоқ кета олмайди, кетгиси ҳам келмайди. Кўп ҳолатларда ўрисқул етиштириб берасиз ватанга. Яна зўр гастарбайтер бўлиши ҳам мумкин. 2. Болангиз ўрис анъаналари, менталитети билан катта бўлади. Уларда каттага ҳурматсизлик, не имеете правачилик авж олган. Бемалол сўкиниб юриши мумкин, катталар танбеҳ берса, иккиланмай гап қайтаради. Кичиклигида билинмаслиги мумкин, аммо кўп ҳолатда катта бўлгач ота-онасига ҳам бемалол тап тортмай беҳурматлик қилиши мумкин. 3. Албатта ўзбек мактаблари ҳам обод эмас хозир, аммо фарзандингиз жиллақурса ўрис бўлиб кетмайдидае, ўзимизнинг таълим тарбия билан катта бўлади. Бу ўринда болангизни ўқув марказларига бериб тил ўргатишингиз ва яна бирорта фандан, олинг ана ITдан қўшимча дарс беришингиз аҳамияти катта. Болангиз инглиз тилини ўрганиб катта бўлса, ўзини ўша даврада, Европада, Америкада кўришни истайди. У ерлар эса яхши биламизки, ўрисиядан минг карра афзал. Хуллас, мактабда 9 йил дарс берган педагог сифатида айтаман, болангизни ўрис мактабга берманг. Агар Россиядаги стройкаларда ишлаб, сизга пул юбориб туришини орзу қилаётган бўлсангиз, яна ҳам ўзингиз биласиз. У ерларда ўрис тилини фойдаси тегиши муқаррар. ✍Zafar Qosim https://t.me/YaqinOzbek
إظهار الكل...
YAQIN

Ayollarga doir ijtimoiy, madaniy, ma'rifiy mavzularda suhbatlar. Bu manzilda ko'ngilga yaqin, lekin e'tiborimizdan uzoq mavzularda suhbatlashamiz Iroda Ahmed Aloqa va hamkorlik uchun: @Yaqin1Bot Youtube kanalimiz:

https://youtu.be/H6hvFNLLWZo

👍 55 18😢 17👏 4🔥 3🥰 1
Oilaga aloqador kitoblar: 1. "Baxtiyor oila" 2. "Baxtli hayot sari" 3. "Islomda oila" (Mubashshir Ahmad) 4. "Islomda oila, muammo va yechimlar" 5. "Oila- saodat maskani" 6. "Nikohimni asray olaman" 7. "Nikoh ahloqi" 8. "Baxt ulashing" 9. "Baxtli bo‘lmoq uchun" 10. "Tanishishni unutibmiz" 11. "Sevmoq shunchalar go‘zal" 12. "Quloq oshiq bo‘lar ko‘zdan avval" 13. "To‘ydan keyin ham muhabbat bo‘lsin" 14. "Turmush o‘rtog‘imning tengi yo‘q" 15. "Murosa-yu madora (Qaynona-kelin munosabatlari)" Farzand tarbiyasiga aloqador kitoblar: 1. "Uchdan keyin kech" 2. "Uchgacha ayni vaqti" 3. "Sog‘lom bola" 4. "Farzand tarbiyasi" (Ihsan Shenojak) 5. "Mahramiyat tarbiyasi" 6. "Farzand tarbiyalash siri" 7. "Yosh bola demang ularni" 8. "Jazosiz tarbiya" 9. "Ahil va inoq farzand tarbiyalash san'ati" 10. "Barkamol farzand tarbiyasi" 11. "Baqirmaydigan onalar" 12. "Baqirmaydigan bolalar" 13. "Bolalarimiz bilan tortishmaylik" 14. "Men bolamni urmayman" 15. "Farzand tarbiyasidagi 100 mo‘jizaviy yechim" 16. "Bolalar jahannamda yonmaydi" 17. "Islomda yoshlar tarbiyasi" 18. "Tarbiya-chi?" (G‘iyosiddin Yusuf) 19. "Bolamni yaxshi ko‘raman" (G‘iyosiddin Yusuf) 20. "Solih farzand qanday tarbiya qilinadi" Bunga qoʻshimcha oila va farzand tarbiyasi boʻyicha koʻplab maʼruzalar va darslar bor, shularni doim oʻqib va tinglab oʻrganishimiz kerak, doimiy oʻrganishda boʻlamiz, ilm olish umrbod davom etadi. https://t.me/YaqinOzbek
إظهار الكل...
YAQIN

Ayollarga doir ijtimoiy, madaniy, ma'rifiy mavzularda suhbatlar. Bu manzilda ko'ngilga yaqin, lekin e'tiborimizdan uzoq mavzularda suhbatlashamiz Iroda Ahmed Aloqa va hamkorlik uchun: @Yaqin1Bot Youtube kanalimiz:

https://youtu.be/H6hvFNLLWZo

👍 62 12🔥 7🥰 6
Oila qurishda lozim bo‘lgan niyatlar: 1. Oila qurish orqali Allohga ibodatni niyat qilish. 2. Allohning roziligini istash. 3. Nikohdan so‘ng Allohning toatida bo‘ladigan solih zurriyot tug‘ilishini niyat qilish. 4. Musulmonlarni sonini ko‘payishini (hissa qo‘shish) niyat qilish. (Hadis mazmuniga binoan). 5. Oila qurish ortidan iffatni saqlashni niyat qilish. 6. Toat, taqvo va yaxshilikda o‘zaro hamkorlik qilishni niyat qilish. (Muslima ayol (erkak) bilan oila qurish bilan) 7. Musulmonlarning avrati (nomusi, sha’ni)ni berkitishni niyat qilish. 8. Zikr qiluvchi erkaklar va zikr qiluvchi ayollardan bo‘lishni niyat qilish. 9. Ko‘zni harom (nomahramlarga qarash)dan tiyishni niyat qilish. 10. Baxtiyor musulmon oila barpo etishni niyat qilish. 11. Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning sunnatlariga ergashishni niyat qilish. 12. Uylanish vositasida dunyo fitnalari va shaytondan himoyalanishni niyat qilish. 13. Qalbni vasvasa va turli chalg‘ituvchi fikrlardan asrashni niyat qilish. 14. Farzandlarim Qur’on hofizlari bo‘lib, meni ham shafoat qilishsin, deya niyat qilish. 15. Oila qurib fasod, buzg‘unchiliklardan himoyalanishni niyat qilish. 16. Soliha ayol (solih erkak) bilan oila qurib dinini yarmini komil qilishni niyat qilish. https://t.me/YaqinOzbek
إظهار الكل...
YAQIN

Ayollarga doir ijtimoiy, madaniy, ma'rifiy mavzularda suhbatlar. Bu manzilda ko'ngilga yaqin, lekin e'tiborimizdan uzoq mavzularda suhbatlashamiz Iroda Ahmed Aloqa va hamkorlik uchun: @Yaqin1Bot Youtube kanalimiz:

https://youtu.be/H6hvFNLLWZo

64👍 16🥰 9🔥 8🎉 2
Repost from Sevnumb1|🍉
00:24
Video unavailableShow in Telegram
✨Mavzulashtirilgan Qur'on Atlasi✨ Sizga Qur'on oyatlarini o'rganish, ma'nolarini tushunish va yodlash oson bo'lishiga yordam beruvchi "Qur'on Atlasi"ni tanishtiramiz. 📍Ushbu qo'llanma pdf formatida bo'lib, Qur'onning barcha oyatlari mavzular bo'yicha tasniflangan. Bu orqali siz Qur'onni tartib bilan o'qishingiz, mavzulariga ko'ra o'rganishingiz mumkin. ❓Atlasdan qanday foydalar olish mumkin? - hifz qilishda ma'nolariga qarab yod olish - tafsir o'qishda qo'shimcha yordam - oyat o'rtalarida to'xtashga to'g'ri kelib qolsa, ma'nolarini buzmagan holda to'xtashni o'rganish - suralarni ma'no jihatdan qisqacha tavsifi 🔸 Qulaylik - elektron formatda foydalanishingiz yoki chiqartirib olib ishlatishingiz mumkin. 🙂‍↔️ Qur'on ila bo'ladigan safaringizni ushbu qo'llanma orqali yangi qadamlar bilan davom ettiring. Mashrual hayatdagilar uchun narx: 75.000 so'm Asl narx: 99.000 📩 Murojaat uchun: @Sevnumbone
إظهار الكل...
7.18 MB
👍 9 8👏 6😁 1😢 1
Mana Hajning eng asosiy rukni bo‘lgan Arafot vodiysida turish ham o‘tdi. Alloh bu ulug‘ kunda qilgan duolarimizni ijobat qilsin. Butun dunyodagi musulmonlarga nusrat bersin, ahvolimizni isloh qilsin. Hojilar bugun kechasi Muzdalifada tunaydi, ertaga ularni ulug‘ amallar kutib turibdi, Alloh kuch quvvat bersin. Shaytonga tosh otish,tavoful ifoza qilish ,qurbonlik so‘yish va soch oldirish amallarini bajarishadi. Hajga bormaganlar ertaga Hayitni nishonlaydi. Qarindoshlar davrasida Hayit nishonlashga nima yetsin. Tasavvur qiling, qurbonlik qo‘ylari so‘yilib tozalanmoqda, bir tomonda dasturxon tuzalmoqda. Barra qo‘y go‘shtidan turli taomlar hozirlanmoqda. Bir tomonda baliq qovurilmoqda, bir tomonda jazillab kabob pishyapti. Bolalar hayitlik olib , sharlar uchirib, shirinliklarini so‘rib xursand yuribdi. Hayit yaqinlar bag‘rida boshqacha maroqli o‘tadi. Hammangizga Qurbon Hayiti quvonchlarga to‘la bo‘lsin . Nimaiki yaxshi niyat qilgan bo‘lsangiz Alloh yetkazsin. Barchamizga Haj mabrur bajarish nasib etsin. Qurbon Hayitingiz muborak bo‘lsin! https://t.me/YaqinOzbek
إظهار الكل...
YAQIN

Ayollarga doir ijtimoiy, madaniy, ma'rifiy mavzularda suhbatlar. Bu manzilda ko'ngilga yaqin, lekin e'tiborimizdan uzoq mavzularda suhbatlashamiz Iroda Ahmed Aloqa va hamkorlik uchun: @Yaqin1Bot Youtube kanalimiz:

https://youtu.be/H6hvFNLLWZo

🥰 133 45👍 30🎉 8😢 6
"Farzandim -Jigarbandim" hamda "Ona Madrasadir " kurslari muallifi, Yaqin kanali asoschisi Iroda Ahmedning qisqacha tarjimayi holi. Iroda Ahmed — o‘z sohasida 23 yillik tajribaga ega bo‘lgan xalqaro darajadagi pedagog,  ingliz tili va adabiyotini ona tili sifatida hamda ingliz tilini chet tili sifatida o‘qitish bo‘yicha yetuk mutaxassis. 17 yildan beri homeschooling -uyda ta’lim berish bo‘yicha shug‘ullanib bu sohada boy tajriba to‘plagan, mumtoz va zamonaviy pedagogika hamda bolalar pisoxologiyasi bo‘yicha yuzlab kitoblar mutolaa qilgan, o‘nlab kurslarda o‘qigan, yuzlab treyninglarda qatnashgan. Ta’lim tarixi: Dastlab Andijon davlat universiteti chet tillar fakultetida ingliz tili bo‘yicha bakalavrni tamomlagan. Undan so‘ng Britaniyadagi Bradfrord universitetida oʻz sohasida yana bakalavrni bitirib keyin ingliz tilini chet tili sifatida o‘qitish hamda amaliy tilshunoslik bo‘yicha magistraturani aʼlo bahoga muvaffaqiyatli tamomlagan. Undan so‘ng ingliz tilini chet tili sifatida o‘qitish bo‘yicha Kembrij universiteti ishlab chiqqan maxsus intensiv kursni tamomlab CELTA  sertifikatini olgan. Britaniyada ingliz tilini ona tili hamda chet tili sifatida o‘qitish bo‘yicha tajriba orttirgan. Britaniya o‘rta maktablarida GCSE ingliz tili dasturi bo‘yicha  dars bergan . Shu bilan birga 2007 yildan boshlab o‘z bolalariga homeschooling -uyda ta’lim berish bilan shug‘ullanadi. 2015 yilda Saudiya Arabistoniga ko‘chib dastlab poytaxt Riyozdagi Qirol Saud universitetida ikki yil davomida ingliz tilidan dars bergan 2017 yildan beri Saudiya Arabistoni Jidda shahridagi Qirol Abdulaziz universitetida keyin esa Jidda universitetida ingliz tilidan dars berib kelmoqda. Shuningdek, 2015 yildan beri Saudiyada ham homeschooling  qilib kelmoqda. Jahonning turli mamlakatlaridan kelgan yuzlab oilalarning bolalarini o‘qitib, onalarga Homeschooling  bo‘yicha treyninglar o‘tib keladi. Iroda Ahmed nafaqat mohir pedagog balki chuqur mulohazali, boy hayotiy tajribaga ega bo‘lgan samiymiy ustoz, xolis maslahatgo‘y sifatida ham shogirdlari mehrini qozongan . U talabalariga eng toʻgʻri yoʻlni koʻrsatadi , eng munosib maslahatlarini ravo ko‘radi, ularga xolisona kamtarlik bilan yondoshadi. "Ona Madrasadir " kursi  pedagogik mahoratlarni o‘rgatish ustiga ayolni shaxs va ona sifatida takomillashtirishga ham hissa qo‘shadi. Bu kursda jumladan quyidagi mavzular o‘tiladi: — Ta’lim mohiyati, falsafasi, maqsadi,metod va yondoshuvlari — Chet tilini, matematikani, biologiya ximiya va fizikani qanday o‘qitish — Bolani kitobga qanday qiziqtirish, uning shaxsiy qobiliyatlarini qanday aniqlash, uning o‘rganish uslubini qanday aniqlash — Qanday dars rejasi tuzish, kundalik tartibni qanday o‘rnatish — Hayotiy koʻnikmalarni qanday oʻrgatish, mahalliy resurslardan qanday foydalanish — Uyda ta’limni yo‘lga qo‘yishda shaxsiy vaziyat tahlili, moliyaviy tahlil, oilaviy holatni va munosabatlarni hisobga olish — Bolani ruhiy ,  aqliy,  jismoniy va diniy rivoji uchun nimalarga e’tibor berish , qanday kasbga yo‘naltirish va hokazo "Ona Madrasadir" tinglochilar guruhiga yozilish uchun @Yaqin1Bot murojaat qiling. ✍Kanal Tahririyati https://t.me/YaqinOzbek
إظهار الكل...
YAQIN

Ayollarga doir ijtimoiy, madaniy, ma'rifiy mavzularda suhbatlar. Bu manzilda ko'ngilga yaqin, lekin e'tiborimizdan uzoq mavzularda suhbatlashamiz Iroda Ahmed Aloqa va hamkorlik uchun: @Yaqin1Bot Youtube kanalimiz:

https://youtu.be/H6hvFNLLWZo

👍 37 11🥰 2👏 2🔥 1